Кириш Регистрация
24/05 16:30 Шальке-04 0-3 Аугсбург
24/05 18:30 Майнц-05 0-5 Лейпциг
24/05 21:00 Кёльн 2-2 Фортуна
26/05 21:30 Боруссия Д - Бавария
26/05 23:30 Айнтрахт Франкфурт - Фрайбург
26/05 23:30 Байер - Вольфсбург
26/05 23:30 Вердер - Боруссия М

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Юз доллар ҳикояти (давоми-2)

Баҳо:
+0; -0

14. ТОР КЎЧАЛАР ҲАЁТИ.

ИККИ ВОҚЕА.

Абрамов ҳақида айтган гапларини эслаб ичим беҳузур бўлиб кетмоқда. Анатолий ҳаётнинг ва одамларнинг устидан либосини ечаман дейди. Кўйлак остини кўрсатаман дейди. Мен Абрамовдан маъбуд ясамоқчи эмасман. Футбол ичи шундай воқеаларга тўлиб ётгандур. Биз майдонни кўрамиз, холос. Орқасидаги манзара кўримсиз бўлиши мумкин. Майдон орқаси шундай ишларга тўлиб ётгандур. Ҳамма мураббийлар шундай қилар, балким. Бундан беш баттарини қилар. Шундай бўлса-да, дилим эзилиб кетмоқда. Толикнинг гаплари ёлғонга яқин. Лекин унинг айтган гапларини тўғри деб, биринчидан сариқ карточкалар воқеаси билвосита тасдиқлаб турибдими, дейман. Қиш куни қор устида кенгурулар билан ўйинни тунда ўтказишга уриниш воқеасини баҳолай олмаган эдим. Буниси иккинчи вокеа бўлмаганмиди?.Эсингиздами? Бу воқеа ҳам Толик гапини тасдиқламаяптими? Барибир тан олиш оғир.

Яна биринчи воқеани эслашга мажбурман. Абрамов берган ҳос суҳбатида футболчиларимиз бошқаларга ўхшаб ишонарли тарзда алдаб, сариқ ишлаб олишмаганини Зафаржон Қосимовга таъкидлаган эди. Яъни бу “иш” маҳорат билан бажарилмабди экан. Моуриньонинг шундай топшириғини “Реал” ўйинчилари қойил қилиб бажаришган экан. Бу йилги ЖЧнинг Хорватларга қарши очилиш ўйинида бразил Фред симуляцияни қойил қилиб бажариб, пенальти ишлаб олди. Чорак финал ўйинида олмон ҳимоячиси Макс Боммел француз ҳимоячисини, номини хозир эслолмаётибман, ҳаво жангида билаклари билан тўпдан нарига озгина бўлса-да сиқиб чиқариб гол урди. Натижада Олмонлар 1:0га ютиб кетишди. Бундай кичик фолни ҳеч бир ҳакам кўра олмайди. 2004 йилги ЕЧда Баллак тўпни қабул қилаётган Пепени орқасидан нари суриб гол урган эди. Бразилларнинг Колумбияга қарши бу йилги 1/8 ўйинини эсланг. Жарима олдида Халк йиқилиб берди. Рақиб ўйинчиси унга умуман тегмаган эди. Кейин жарима зарбасини Давид Луис қойил қилиб бажариб гол урган эди. Бу гапларим билан нима демоқчиман? Хозир натижани деб симуляцияни қойил қилиб ишлатишни мураббийлар машғулотларда ўргатишар экан. Номардлик эмасми?

Бундай ҳолат, яъни симуляция ишлатиш жамоа ўйинига ёмон таъсир қилишини билишмайдими? Биласизми, нима учун Рональду қийин ўйинларда жамоани ғалабага етаклай олмайди? У симуляция ишлатишга тушиб кетади. Шунинг учун майдонда жанг йўқолади. Бизнинг Гейнрих симуляция ишлатишда устаси фаранг. Унинг олдига тушадигани йўқ. Муҳум ўйинларда унинг бундай “фазилати” туфайли ўйинда жанговарлик жангариликка айланиб кетади. Зидан, Жерардлар симулянт эмас, жангчи бўлгани учун жамоани ғалабага етаклай олишган. ЕЧЛнинг 2004-йилги финалини эсланг. 3:0га ютқазиб турган “Ливерпул” жамоаси “Милан”ни жанговарлиги туфайли ютиб кетган эди. Жерард симуляция ишлатиб гол уриш пайида бўлганида ЕЧЛ тарихи бундайин гўзал финал ўйини билан безанган бўлармиди? Машғулотда ҳамма мураббийлар симуляцияни ўргатса-я.

МАТЕРАЦЦИНИНГ “ИШЛАРИ” ЁКИ СУАРЕСНИНГ ТИШЛАРИ.

Тожикистонга қарши ўйинда Бош мураббийдан бир эмас, бирданига бешта ўйинчиси фол ишлатиб сариқ карточкани атайин “ишлаш” вазифасини олган жамоада жанговарлик йўқолади-ку. Бу факт. ЖЧ-2006ни эсланг. Липпи жирканч вазифани Матераццига ҳаммадан яширинча берган экан. У Зиданнинг ҳамма ожиз томонларини ўрганиб чиқиб, шундай қилган экан. Жамоа буни билиб қолганида борми, жанговар ўйин кўрсата олмас эди. Олдиндан тайёрланган бу жирканч ишни билиб қолган мард, ҳалол Канноваронинг ўйини ўша заҳотиёқ ўлар эди. Маттераццини калла еган, жабр кўрган деб билган жамоа “ҳақиқатни, жабрдийдани” ҳимоя қиламан деб, ЖЧ- 2006 финалида қаттиқ жанг қилган эди. Бу йилги ЖЧда Суаресни бу ҳолатга атайин туширган яна итальян ҳимоячиси бўлмасин. Итальянлардан ҳамма нарсани кутиш мумкин. Келлини мураббийдан шундай кўрсатмани яширинча олиб, уни қойил қилиб бажарган бўлиши мумкин эмасми? Итальянларга энди ишонмайман. Зиданнинг сўнги ўйини ҳуснига куя суркаб қўйишган улар.

Бизнинг термамиз кучсиз жамоа билан жанговар ўйин кўрсатиб, 6 ё 8та гол урса бўлмасмиди? Мард бўл. У ёғини Худога ҳавола қил. Биринчи сариқ бўладими, тўртинчи сариқ бўладими, бундан қатъий назар йигитлар гол уриш тизимини машқ қилиб олишсин. Йўқ, жанг ўрнига Абрамов ижросида саҳналаштирилган сийқа спектаклни кўрган эдик. Шуларни эсласам, Анатолийнинг ғийбатларига гўё жон кириб, эти тирилиб кетгандай бўлмоқда.

ФУТБОЛДАН ВОЗ КЕЧИШ.

Тошкентда Эрон термасидан олган мағлубият туфайли Абрамов Миллий термадан ҳайдалган эди. Ўша биргина ўйинни деб у “Локомотив”га қайтиб олинмаган деб, мураббий қисматига ачинган эдим. Шундан кейин ноҳақ икки йил ишсиз юрган деб юрар эдим. Аслидачи? Аслида қандай бўлган? Анатолийнинг гапи бўйича нима учун “Локомотив”га қайтиб ишга олмай, жамоани Фузайловга топширишган, биласизми? Ғийбатчи билар экан. Есиннинг сўнги гапи қулоғимда қолди. Кўнглим башарасини вайрон қилиб, кейин устидан упа сепиб қўймоқчи бўлди. “Ну и что. Все так делают”, деб бошқа гапга ўтиб кетган эди. Бу гапи билан у Абрамов башарасига лой чаплагандан сўнг уни оқламоқчи бўлдими, ё ўзининг ғийбатчи номини суваб қўймоқчи бўлдими, хозиргача билмайман.

Демак воқеа бундай бўлган эмиш. “Локомотив”нинг бош мураббий вазифасига вақтинчаликка Агамурадов келгач, Абрамовнинг шогирди ишдан бўшатилган эди. Бундан ҳабарингиз бор. Бунга жавобан терманинг бош мураббийи “Локомотив”даги ўзига содиқ ўйинчилари ҳаракати билан клуб ўйинларини қасддан барбод қила бошлаган эмиш. Бунга нима дейсиз? Бундай гаплардан, яшил майдон ахлатга тўлиб кетгандай бўлмайдими? Буни эшитган инсон қалби ахлат ичида қолмайдими? Майдон ортидаги бундай “ўйиндан” кейин, бошқа футбол кўрмайман деб онт ичиб юбормайсизми? Футболдан воз кечиб юбормайсизми? Ёки Анатолийнинг башарасига туфлаб юбормайсизми?...

ШАҲАРСОЗ КИМ?

Бу гаплардан сўнг бирор ҳафта тугмакачнинг бетига қаролмай қолдим. Абрамовнинг эмас, Футболнинг эмас, ҳаётнинг белибос баданига тикилишдан орланар эдим. Абрамовдан эмас, ўз ҳаётимдан норози юрдим. Нега Футболнинг кенг кўчасида юраман-у, унинг тор кўчасига, абрамовлар яшаяпган тор, қийшиқ кўчаларига киришдан орланаман. Сен шундай кўчаларга кириб ўз инсоний бетингни соф сақлай оласанми, дер эдим ўзимга ўзим. Чамамда бундай кўчаларда Ислом Аҳмедов, Инелеев, Биродар Абдураимов кабилар яшаб ижод қила олишмади. Бундай “кўчаларни” яратиб қўйган футбол “шаҳарсози” ким? Толик менга фақат тор кўчаларни кўрсатар эди.

 

15. КЎРСАТМАЛАР ДАВОМ ЭТАДИ.

ШАЛДУР- ШУЛДУР ГАПЛАР.

“Извини меня, я со всемина “ты”. Ты глупо живёшь. Все от футбола что-то берут. Даже у спонсоров есть своя корысть. Для них футбол большая стирка. Все сейчас стремятся в “Локомотив”. Там хорошо платят. Из-за денег бросают свои команды. Так поступил Суарес, переехав в Каталонию. Даже все твои журналисты, редакторы разные берут от футбола что-то для себя, какую-то выгоду имеют. Юродивые ничего не берут, ни к чему не стремятся. Они утешают людей. Но никто в своей жизни не хочет быть им. Ты в каждой своей статьеповторяещь одно и то ж. “Развитие узбекского футбола”. Пустые фразы. Даже в масштабе одной команды они пустые. В масштабе сборной команды Страны об этом никто и не думает. Касымов отрекается от прежнего состава, от его прежнего игрового уровня. И не думает создавать новую игру. Перед ним никто такую задачу не ставит, ни говоря уже о повышении качества игры до уровня грандов Азии. И никому нет дела. Вот увидишь, в Австралии он из группы не выйдет в “плей офф”. Не осилит эту задачу. И всё свалит на смену поколений ”

АҚЛЛИ ОДАМ.

“Твой любимый Марат Бикмаев войдёт в форму и уйдёт туда, где больше будут платить. Уйдёт в Российский футбол. Никто не думает о каких-то обших целях, о каком-то туманном слове “Развитие”. Помнищь, ни один вицепрезидент за свой счёт не стал оставаться в Дохе ещё на три дня чтобы посмотреть четвертфинал. За счёт федерации- пожалуйста. О каком развитии они должны думать? Каждый о себя думает. Твой Камил бьётся вот уже три года с Шамилем чтобы вернуть футбол в Ахангаран. Там стадион есть, а футбола нет. У бизнесмена от этого есть своя выгода. Он хочет создать вокруг стадиона торговую инфраструктуру. По этому тратится. Они на ветер деньги не бросают. Камил в этом году поехал в Лиссабон и посмотрел на стадионе живой футбол финала Л.Ч. не за зря. Он искал там новых клиентов для своей “горькой” продукции ”...

Толик тағин анча гапларни гапирди. Қизиғи шунда-ки, ҳамма гаплари тўғри эди. Комил ҳақида гапирсам, маза қилиб Дохани эслайман. У воҳада фақат бизда ўсадиган гаримдорининг янги навини етиштириб, Ҳиндистонга барра ҳолида етказиб туради. Португалияда бу заҳар-заққумга талаб йўқ. Комил Ишқибоз бўлгани дан ЕЧЛнинг финал ўйинини кўриш учун Лиссабонга борган эди. Толик шуни ҳам билар экан. Ҳамма жойда унинг агентлари борми дейман. “Он всё равно от поездки свою коммерческую выгоду имеет. Твой любимый Касымов не дурак. Он поехал туда смотреть финал по приглашению УЕФА за деньги УФФ. Даже дурак не откажется от дармовой поездки. Только такой никчемный Инилеев в место себя отправил бы Максудова. А сам не прерывал бы пятидневные сборы и тренировал бы ребят перед двумя играми со сборной Омана. Разве Касымов откажется от дармовой поездки? Так что, никто не думает о каком-то там развитии. Кому она нужна?” Бундай гапларини инкор эта олмас эдим. Лекин хулосаларига ҳечам қўшила олмайман. У биз билан қўшни бўлиб, индамай неча йилдан бери яшаб келган бўлса, мен бир марта унинг гапларини индамай тинглаб келдим. Абрамов билан МАСК таркибида бирга футбол ўйнаган эмиш. Бу ҳам тўғри бўлиши мумкин.

Доха- 2011да гурух ўйинларидан сўнг, сафимиз сийраклашиб қолган эди. ЎФФ плей-оффга чиқишимизга ишонмаганмиди, дейман, ё бошқа сабабданми, вилоят вицепрезидентларига берган ёрдам маблағи гуруҳ ўйинларга етар эди, холос. Вицепрезидентларнинг биттаси ҳам чорак финал ўйинини кўриш учун биз билан қолмади. Ўшанда сафимиздаги Руфат-акадан Дохада яна битта ўйинга қолишини илтимос қилдим, ўғли Марат Бикмаев ҳаражатларини тўлаб юбормоқчи бўлганини билар эдим. Кўнмади. Қолмади. Дохада бир кунлик ҳаёт жуда қиммат эканлигини олдин ёзган эдим. Боходир Мирзаев гуруҳдан сўнг уйдан пул етиб келгунига қадар, меҳмонхонадан Ал-Садд стадионигача пиёда борганини эслайман. Шуларни айтиб Толикка эътироз билдирганимда, гапни қалаштириб ташларди: “Ты ж видел как твои “бедные” вицепрезиденты затоварились, когда уезжали. Или это не правда? Правильно сделали. Болельщики юродивый народ. До последнего цента тратят на футбол. С вас нельзя брать пример. Вы с Алексеем пустыми руками вернулись из Катара. Никто не должен так жить. Отрицая деньги можно провалить всё. Керимов обанкротился в своих офшорах и где сейчас его “Анжи”? Нет денег, нет того “Анжи”. ПСЖ из-за больших выгоды. Какую выгоду ты имеещь от футбола? Никакую? Всё пишещь, пишещь. Твоя писанина никому не нужна. Никто их не читает. Ни копейки за них не получаещь. У тебе нет ни тачки, ни дачки. Ты ели вяжешь концы с концами. Но продолжаешь писать о каком-то развитии. В футболе поражение нужна для очистки мозгов. В жизни после падения нада встать и всё пересмотреть. Не надо повтарять ошибки. Вы комсомольцы шестидесятых годов в жизни всё проиграли. Вы голодранцы, не имея ничего, хотели накормить весь народ. Верили в светлое будущее. О себя не думали. Строили для “народа” БАМ, Атоммаш. Для какого народа?! В жизни всё изменилось. Идеалисты, коммунисты разные проиграли. Ты не изменился. Ты теперь плачешь о народном футболе, печёщься о развитии нашего футбола. Опять не думаешь о себя. В твоё время партократы разные вас бросали в разные стройки, обманывали всех красивым пейзажем светлого будушего, но сами при этом богатели. Накопили капитал. Они теперь стали олигархами. Не ты, но они спонсируют футбол, и держут в руках судьбу футбола. В это время твои близкие ищут работу, или работают чтобы заработать деньги. А кто имеет и работу и денги делают карьеру, чтобы ещё больше зарабатывать деньги. Понимаещь, живут чтобы зарабатывать ден-ги. От юродивого никакого спроса нет. Он куском хлеба сыт, и всё. От болельщика, тоже, какой спрос? Крикун и всё.”

Киритилган сана: 29.08.2014 15:23. Ўкилди: 7636 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


FAMOUS
Сана: 29.08.2014 21:02. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
Крикун и всё.

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.