Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Бор йўғи футбол

Баҳо:
+2; -0

1. Ўзбек футболига ишқибоз бўлган одамлар кўп. Футболга ҳайриҳох одамлар ундан ҳам кўп. Бизда улар 20 млн десам лоф бўлмайди. Футбол халқнинг, миллатнинг бирдамлик рамзига айланиб бўлган.Футболга бағишланган бир талай сайтлар қаторида “STADION. UZ “ ҳам ўз ташрифонига (электоратига) эга. Блогимда босилган “Борим”ни мингдан ортиқ муҳлис ўқибди. Улар сафидан 43 нафар мушриф (юзер) ёзганларимни ўқиб унга муносабат билдиришибди. Изтироб тўла сўзларим уларда маълум фикр уйғотиб, ўқиганларига бефарқ бўлолмай, четга чиқиб туролмай, ўз муносабатларини ёзиб юборибдилар. Ўз фикрингизни менга ишонганингиз учун сизга раҳмат, азизларим.

Ҳар биримиз ўз қалбимиз билан футболни суйиб, ўз кўзимиз билан футболни кўриб, томоша қилиб, ўз ақлимиз билан футболни тушинамиз. ЭГАМ ҳар бир одамга фикрлай олиш, ана шу фикрини Сўз билан изҳор қилиш неъматини берган-ки, биз доимо ўз фикримизни ўзга одамга етказишдек умуминсоний бахт билан мағрур ва масрур бўламиз. Биринчидан, ишқибозчилик дарди билан бизларни бирлаштирган футбол ўйинига, иккинчидан, сайтни ўйлаб топган кимсанинг отасига каттакон раҳмат дейман. Энг аввало, ЎЗИга  ҳадсиз, поёнсиз ҳамду санолар бўлсин.

Футбол- бу ўйин, футбол- бу санъат, футбол- бу жанг, футбол-бу буюк драма.Шу спектакл, шу жанг тўқсон дақиқа ичида кўз олдингизда майдонда содир бўлади. Бир мавсум давом этадиган ҳар бир давлат чемпионати ҳам, тўрт йил давом этадиган ҳар бир қитъа ё жаҳон чемпионати ҳам ўз драматургиясига эга. “М. Сити”нинг мавсумдаги охирги ўйинини эсланг. Эсни оғдирадиган драматургияси шоҳ асарга айланди. Бу йилги ЕЧЛ финалини эсланг. Кучга қарши Ақл майдонга тушди ва енгиб кетди, “Челси” эмас. Қаршида “Насафга” қарши ўйнаган “Навбаҳорнинг” матонатини кўринг. Бай бай бай... Сўнги сониягача рақибга таслим бўлмади, мағлубиятни тан олмади. Жанг қилди... Янги мавсумнинг, янги ўйиннинг узоқ кутилган шабадаси бу.

Футбол- бу яхлит бир жараён. Ҳоҳ у майдон ичида бўлсин, ҳоҳ у майдон ташида бўлсин, футболга доир яхлит бир жараённи Оқ ё Қора деб иккига узиб бўлмайди, унга Яхши ёки Ёмон деб нуқта қўйиб бўлмайди. Бир қоп-қора буюм ҳаётда, яъни атроф муҳитда, шом ё соҳар нурларида, кўк, ё сиёҳ, ё тўқ қўнғир қизғиш рангларда қанчалар тусланади. “Оқ” рангни кўринг, унинг ичида қанча суст, хира ранглар мужассам бўлиши мумкин. IBRAKADABRA ёзишига кўра мен футболда нима яхши-ю, нима ёмонлигини билмас эмишман. Азизим, ёшлигимда қўл билан кўрсатишни менга раҳматли бувим тақиқлаб қўйган эдилар. Абрамовчиманми ўзи, ёки Абрамовга қаршиманми деган саволга жавоб топа олмаяпсиз, шекилли. Азизим, тўғри, футболни қарама-қаршилик ва ўз-аро жанг устига қурилган драматургия дейман. Шунинг учун футболшунослар ишида тарафкашлик, жангу жадал устивор, театршуносликда эмас. Ё қора, ё Оқ деб ҳодисага аниқ баҳо беришимни истайсиз. Буни тушунаман. Лекин ўзаро жангарилик онгимизга, инсонийлик муносабатимизга кириб бормасин дейман. Нимани тасвирламай, оқ ва қора рангларни бўёғимдан атайин олиб ташлайман. “Яхши” ёки “Ёмон” деган баҳони сиз-у бизга Яратган берсин, бандаси эмас. Китобда ё кинода салбий ёки ижобий қаҳрамон бўлади, ҳаётда эмас. BAHROMTM Абрамовдан мўжизани кутган эдингиз. Шунинг учун ғамгин бўлиб қолдингиз деяпти. Йўқ, маҳоратига яраша Абрамовдан мен мазмунли, яхлит ўйинни кутганим рост. PIRLO, XIRURG ёзишганидек ёшларимиз олимпиадага биринчи бор анча яқин келишди. Буни мен ҳам тан оламан. Абрамов келгач, биз Миллий Термамиз ўйинида қаюшувчан тактикани кўрдик. Масалан, Шацких ўзининг юқори ўйин тафаккури (игровое мышление) билан майдоннинг бўш жойларини бойитиб турди. Эсингиздами, ОЧ- 2011 да Максим орқага қайтиб гоҳ Андреев, гоҳ Жўраев ёнида,қанотларда ўйнаган эди. Максим ёнида ким ўйнамасин, унинг ўйинида қўшимча мазмун пайдо бўлиб турди.

2.   ATSTEYKA ёзганидек, Қосимов яратган ўйинларда услубият ҳалигача оқсайди. “Бунёдкор”нинг хатто ўхшаб қолган ўйинларида ҳам биз ёрқин, тиниқ футболни кўрмаяпмиз. Термадаги Инилеев, ё Қосимов мағлубиятларига мен тезда кўникиб кетганимни ёзган эдим. Абрамов аҳволига кўника олмаётибман. Гап қайсидир ўйин натижасида эмас. Асло. Тўлақонли ўйин ярата олган Абрамов доим кичкина бир жиҳат билан топган-тутганини ўзи барбод қилишидан мен таажубда чўкаман, азият чекаман. Шулардан бирини кўриб чиқайлик. Бултур ёз бошида Киевда Украина термаси билан ўртоқлашиб ўйнадик. Бу ўйин сизга анўв-манўв Эстония билан эмас, ростмана Европа вакили билан бизнинг биринчи ўйинимиз эди. Ўйинни Абрамовнинг ўзи бузди. Йигитларимиз, биринчи бўлимда ишончли ўйин билан курашиб туришган эди. Гол ўтказиб юборишганидан кейин Абрамов ўйинни кучайтириш учун эмас, сусайтириш ниятида қатор алмаштиришлар қилиб ташлади. Қўйиб бер, ташашсин! Боғламларни ечма, шу ўйинни сақла! Тағин қачон Европа вакили билан ўйнайсан?! Украина термаси жиддий қаршиликка учрамай ўйнагани учун, бизнинг ўйинимизда бирон бир мазмунни кўрмагани учун Блохиннинг ҳафсаласи пир бўлди. Абрамов ижросида бундай бемаъни ўзгартиришлар чирпирагини кўриб украин мутаҳассислари биз билан ўйнашганидан пушаймон бўлишган экан. Европа термалари учун Ўзбекистон термаси билан келажакда бўлиб ўтар ўйинлари уларга ҳеч нарса бермайди, деган бўлар-бўлмас бемаза фикрни шакллантириб қайтган эдик, ўшанда. Майли, ўша ўйин ўртоқлик учрашуви эди. ОЧ-2011 ярим финалида нима нарса юз берди?

Осиекми,исми нима эди, жамоаси биздан кучли бўлишига қарамасдан, ўз жаримасида бизни кутиб оляпти. Биз ўз майдонимизда рақибга бўшлиқ яратиб бериб учта гол ўтказиб юбордик. Хато тактикани ўзгартир, орқани ёп, ўйинни қутқар!! Шу ҳисобни ушлаб майдонда мувозанатни тиклаб ўйна, балким жавоб тўпини урарсан?! Бу йилги Испания кубоги финал ўйинини эсланг. “Атлетик” “Барсага”биринчи бўлимдаёқ 0:3га ютқазаётган эди. “Атлетик” мураббийси ҳар қандай ўзини ҳурмат қиладиган мутахассис сингари ўйинни кучайтириш пайида бўлди ва бунга эришди. Шу ҳисобни сўнги сониягача сақлаб қолди. Бизнинг мураббий шундай қилдими? Йўқ, Абрамов ўйинни баттар сусайтириб, бирорта ўйинда беш дақиқага ҳам майдонга туширмаган Бикмаеву, Ибрагимову, яна аллакимни ўйинга ташлади. Улар майдонга нима учун тушишди? Ўйинни баттар барбод қилиш учунми, ё шарманда бўлиш учунми? Нима эмишки, улар ҳам ўйнаб қолишсин эмиш. Шуям гап бўбдими? Бирон бир гуруҳ ўйинини уларга ишонмасдан ярим финалнинг энг оғир палласида уларни ҳалоскор деб билдими? Йўқ, шунчаки ўйнаб қолишсин эмиш. Ибрагимов ўйинга тезда киришиб кетолмай битта голга сабабчи бўлгани эсимда. Темир Жўраевда нима айб, уни “кенгурулар” яна учта гол билан дўппослаб ташлашди-ку. Тағин яқинда Асланов билан бўлиб ўтган Абрамомов ўзининг ҳос суҳбатида, ин-тер-вь-ю дейишадими бу сўзни, журналистларни айблади-я. Нима эмиш-ки, “ёзувчилар”, танқидчилар дастидан Жўраев термага бундан буён келмас экан. Ўша ўйинда иқтидорли дарвозабонни рақибга “тепкилатиб” қўйган мураббийнинг ўзи эмасмиди? Киевдаги хатони такрорлади. Ўйинни алмаштиришлар билан сусайтирди. Абрамовнинг сезиб қолганим, кичкина, кўзга унча ташланмас мураббийлик жиҳати мана шу. Вазиятни қўлдан бой берса, ўйинни қутқариб қолиш учун ҳаракат қилмайди.

 3.  BANZAY, DAVID VILLA мени эзмаланди, йўқ бўлиб кетган ОТЖни роса чайнади, деб эътироз билдиришибди. Тўғри, ОТЖ ўтмишда қолди, Фозил Мусаев орзуси энди ўтмиш. Лекин Абрамов ўтмиш эмас. У Киши, худо хохласа, ҳали узоқ давр Ўзбек футболида меҳнат қилади. Арагонес каби етмиш ёшида ҳам юқори натижаларга интилиб яшайди.

 “Мени Абрамов ўқисин, ЎФФ ўқиб ҳулоса чиқарсин ,Зафархўжа ўқисин, Олимхўжа қойил қолсин, мамнунияти қойим бўлсин” ва шу каби мажруҳ фикрлардан жуда наридаман, Ҳиротдан ҳам наридаман. Менинг ёзганларимни ишқибоз ўқисин, дейман. Бирига ёқар,бирига ёқмас, майлига. Бу табиий ҳол. Мен эллик тўрт йилдан бери футбол ишқибозиман. Мени футбол билан мансаб, ё маош, ё довруғ, ё шуҳрат, ё бошқа бир ғаразли мақсад боғламайди. Футбол билан менинг ўртамда ўхшаши йўқ қадрдонлик бор. Сиз ҳам ҳудди шундай ишқибозсиз. Сиз-у бизга нима нарса керак? Сизнинг соф, беминнат меҳрингиз каби футболимиз ҳалол, покиза бўлиб кучайиб борсин деймиз. Бунинг учун, ФУТБОЛимиз кучайиши учун биз ҳам, яъни ишқибозлар ўсиб кучайиб боришимиз керак. Нима демоқчиман?

Римда “Ла-Скала” номли опера театри бор. Дунёнинг энг буюк вокалистлари шу ерда куйласам дейди. Уларни бу ерга театр иморати тортмайди. “Рома” ўйинлари тортмайди. Бу ердаги опера шинавандалари уларни ўзига тортади. Дунёда фасоҳатда биринчи, нафосат кўлами кенг, опера санъатини дақиқ тушинадиган, ақиқ мафтункор қалбли операнинг муҳлислари шу ерда йиғилганлар. Гап опера санъатида эмас. Бу бир мисол халос. Менга қолса, Мамат-акам санъатини ҳаммасидан устун қўяман. Гап футболда. Масалан, мендақалар қанча куюнмасин, оҳ-воҳ қилмасин футболимиз шиддатини ўстира олмаймиз. Мутасаддилар ишини уларнинг ўрнига биз қила олмаймиз. Агар бирлашсак, сафимиз кенгайса, ўзимизнинг маълумотимиз, маданиятимиз, маънавиятимиз, футбол ҳақида билимимиз ва тушинчамизни ўстирсак, футболимиз ҳам билвосита ўсади. Ишқибозчилик ҳаракатининг ўсишига ТВ, радио, матбуот, стадион ходимларининг хизмати ўз ҳиссасини қўшиши мумкин, ёки бу Ҳаракат йўлини бўғиши мумкин. Хозирги кунда мутасаддилар Ишқибозчилик Ҳаракати деганда бир тўда фанатларни ўйинга йиғиштириб келиб, бақиртириб қўйишни тушинишади холос. Афсус.

 Мен мана беш йилдан бери, азиз ишқибозларим, сизларни деб журналистлар ичига суқилиб кириб бир нималар ёзиб келяпман. Фақат сизларни деб. Шунинг учун ҳар бир мушрифга жавоб ёзяпман. SERENADA таъбирича эзмаланяпман. JADROO мақоламни ўқимас экан. Фақат муносабатларни ўқир экан. Сўзларим ҳаммага хуш ёқади деб ўйламайман. Жонли, тирик мулоқот ҳар қандай мақоладан қизиқарлироқ бўлишини биламан. Азизим, JADROO сизларнинг ўзаро мулоқотингизга менинг ожиз фикрларим сабабчи бўлганидан мамнунман, мағрурман.SHAXZOD, MUNISлар ёзишганидек, ОТЖ ҳамманинг жонига тегиб бўлган. Лекин бу бизнинг ОТЖ, бизнинг мураббий,бизнинг ўғлонларимиз, бизнинг хатоларимиз. Сиз-у бизнинг. Ўғлини кўмиб бир ҳафтадан сўнг маишат қилиб юргувчи оталарни кўрганман. Ман шундайларга ўхшайманми? ОТЖ ни тарихга кўмиб қўйган бўлсак-да, мен уни эслаб юрибман. Абрамов ҳозир МТЖни орқалаб юрибди-ку. Қандай қилиб ман унга орқа ўгиришим мумкин? Мен Абрамовнинг пулини санамайман. Топган пули ҳалол бўлсин, яхшиликка буюрсин. Мен Абрамов миниб юрган енгил машинасининг маркасига тупирдим. Ишқибоз минбарининг баланд нуқтасига чиқиб тупирдим. Ўзим миниб юрган эски шиппагимгаям тупирдим. Булар бир буюм, матоҳ холос. Ман ЎЗБЕК ФУТБОЛига, инсон шаънига ҳеч қачон тупирмасман.

4.   PREZIDENT учта армани ўзбек футболида нима қиляпти дейди. Абрамов футболга умрини бағишлагани учун, арман фарзанди бўлганидан, Ўзбекистонда туғилганидан олдингизда айбдорми? Азизим, Абрамов сизу менга нисбатан Ўзбек футболи олдида ўзбеклардан ўзбекроқдир. Зидан, Бензема футболда ўзини французман деб билишади, келиб чиқиши араб бўлса-да. Макелеле ҳам майдонда француз бўлган. Фоэ яшил майдонда ўйин пайти қазо қилганида бутун дунё ишқибозлари қайғуришган. Футбол шундай нарса. Оламшумул дилгир, оламгир нарса. Ўзбекистоннинг яшил майдонларида ҳамма ўзбек. Буни унитмайлик.

 5 Абрамов яшил майдонда менинг иним бўлади. Унинг хатосини кўра-била туриб индамай турайми? Яна битта билганимни сизларга ҳавола қилмоқчиман. “Руҳият уммони”да ёзган эдим. Ҳасратимни қайта бор олдингизда дастурҳон қилмоқдаман. Термамизнинг муҳим синовлари бошланмоқда. Йигитларимизга фақат ғалабалар тилайман. Абрамов мусобақанинг эмас, Оллоҳнинг синовидан ўта олмаяпти, шекилли. Эртага Абрамов айби билан асосий таркибнинг бешта ўйинчиси майдон четида қолиб кетишади. Буни мураббийнинг ўзи тан олмаяпти. Ҳос суҳбатда унинг айтишича, ўйинчилар юқори маҳорат билан муғомбирлик қилишмабди. Шунинг учун термамиз жазоланибди. Абрамов футболда ўзини ўзбектстонликман деб санайдиган бўлса, шуни билиб қўйсинки, ўзбеклар ҳеч қачон муғомбирни оқлаб, кўклаб юрмаганлар. Ўзбек бир нима қилмоқчи бўлса, чўрт кесиб қўя қолади. Майдакашлик қилиб юрмайди. Сариқ варақани тилаб олиш нимаси? Майдонга асосийларни туширмасдан ҳам шартта ютиб қўя қолади. Тўғри, футбол ўйини бизнесга айланганидан бери бизнес иллатлари футболга кириб боряпти. Майдон ташқарисида ҳар хил “ўйинлар” қизиб кетяпти, тутаб кетяпти. Мард киши бизнинг юртда қонун, қоидани айланиб ўтмайди. Яшил майдонда футболдан бошқа “ўйин” кетмайди. Еврофутболда қандайдир Моуриньолар муғомбирлик, муттаҳамлик билан ўз мақсадига эришиб, қадр ва ҳурмат топса топар, бизда топиб бўлмайди. Улар олий мақом ўйинни бизга ўргатиши мумкиндир, балким. Олийжанобликдан бизга дарс бера олишмайди.  Вадим Карленович, Сиз йигитларга муғомбирлик маҳоратидан эмас, ўйин маҳоратидан дарс беринг. Тезда катта натижаларга эришасиз. “Бошқача” йўлда натижага эриша олмайсиз. Чунки сиз ҳам, йигитлар ҳам мағрур, олийжаноб, ҳалол одамларнинг фарзандисизлар.

 6.   FOREIGNER  ёзишича, мен маҳалла чойхонасига чиқиб, тенгқур чоллар билан ҳасратлашиб, кўнглимни бўшатиб юришим керак экан. Жуда яхши таклиф. Ҳар бир маҳалла гузари футболни ташвиқ, тарғиб қилиш маркази, масканига айланиши керак. Ўтган аср бошида улар мақом санъатини тарғиб қилиш маркази бўлишган.Не-не буюк ҳофизлар чойхонада ашула айтишган. Аҳоли ҳаётига энг яқин жой маҳалла гузаридир. Шу кунлар ҳар бир футбол газетамиз бирор бир маҳалла чойҳонасида ўзининг тўпламини ташкил қилса, яхши иш бўлади. Радио, ё ТВ, ё газета СЎЗ санъати билан футболни тарғиб қилади. СЎЗ кучли, жозибали, таъсирчан тарғиб воситасидир. Нимасини айтай, СЎЗ ва ТИЛ ҳаётнинг, миллатнинг ўзаги. ТИЛ йўқолса, МИЛЛАТ йўқолади. Қизил империя ҳамма учун битта умум Совет тилини, маданиятини барпо қилмоқчи бўлган эди. Империянинг Йўқ бўлгани рост бўлсин.

Тариҳий ҳаётда бизнинг тилимиз ҳам ўзга тиллар сўзларини ўзлаштириб бойиб боради. Тилимиз араб, форс, лотин, юнон сўзларини ўзлаштириб бойиб келган. Мана бир ярим асрдан бери рус сўзлари бизнинг она тилимизни сиқиб чиқариш йўлида бетиним ҳаракатда, тилимиз учун ҳалокатли ҳаракатда. Ҳозир халқимиз Олой бозорини қандай атаяпти. Ёзиб бўлмайди-я. Масалан русча “немец” сўзини ўзбек тили оҳангига мослаштириб “немис” деб ўзлаштирдикми? Ахир бу рус сўзи русияга биринчи бўлиб кўчиб келган олмон халқини соқов деб номлашдан келиб чиққан-ку. Уларда “Алемания” деб  аталган футбол клуби бор. “Олмон”сўзимиз аслига яқинроқ жаранглайди. Арман халқи ўз юртини Хайястан деб атайди. Мустақил бўлганимизга йигирма йил бўлди. Халқ тилига нисбат олсак бу муҳлат йигирма сониядек қисқа вақтдир.Тилимиз табиий бойиш, ўсиш, ўзгариш йўлига секин-аста тушиб оляпти.Ўзбек тилига товушдош Рус сўзларини ЎЗлаштириб ўзбек тилини бойитишимиз мумкин. Тилимизга тушмаган сўзлар ўрнига ўзимиздан муносибини топайлик. Масалан клавиатурани (бу сўз тилимизнинг равон оҳангини бузяпти) оддийгина ўзбекчасига “тугмакач” десак бўлмайдими? “Мышка”си нимаси? “Сурноқ” деб атасак бўлмайдими? Тирнайдиган нарса тилимизда “тирноқ” бўлгач, суриладиган нарса сурнақ бўлади-да. Хулласи калом, тилимизни асрайлик.

 Қадимда юқори, жуда юқори маданият ўчоғини яратган халқнинг авлодларимиз, ахир. Буни унутмайлик. Футболга доир ўзбек атамалари билан тилимизни бойитиш вазифаси елкамизда турибди. Қайси йўлдан боришимиз сиз-у бизга боғлиқ. Ёқут,нонай, олтой ва бошқа кўпгина турк халқларининг исми,шариф исми Иван Петрович Сидоров бўлиб қолган. Ўз тили руслашиб кетиб бўлган. Бора-бора биз ҳам уларнинг қаторидан жой оламизми? Худо соқласин.

 ABITURIYENT ёзганидек Зафар “удар” олгани йўқ. Сизу биз олдик. Ўзбек Радио Телевидениеси, ундаги “Спорт” канали ўзбек халқининг “удари”га сазовордир. Зафар Имомхўжаев ҳаммасига балогардон бўлди. Биз масъулларни кўра олмаймиз, шунинг учун уларни танимаймиз-да. Мен, аслини олганда, азизларим, сиз рус тилини руслардан яхшироқ билишингизни истайман......

 7.   ”Чемпион”нинг биринчи йили. Таҳририятда ижодий муҳит устивор. Бир икки бор Алексей Глазуновнинг Фарғонадан юборган ишларини ўзбек тилига таржима қилдим. Биласиз, ўша даврда газетамизнинг жони-дили Хайрилла эди..."Газета, аввало, маърифат тарқатувчи қоғоз. Глазуновнинг ишини асл ҳолатда, рус тилида босиб чиқарайлик. Ишқибозлар шу баҳона билан рус тилини озгина бўлса-да ўрганади-ку “деган эдим, кўнмади. Кейин ўзи менга “Рус тилида мақола ёзинг, таржимасиз босиб чиқарамиз” деб таклиф қилди. Шу боис Я.Л. Солдадзе деган муаллифингиз саҳифага чиқди. У ерда уч йилдан кўпроқ яшади........

Бир давр араб тили бутун дунёнинг алоқа, маданият, маърифат тили бўлган. Отаси Балҳлик форс бўлиб, онаси бухоролик туркий уруғига мансуб бўлган инсонни сиз яхши танийсиз. У араб тилида назмий шаклда илмий ишлар ёзган. Ёзганларини беш юз йил Европа халқ олимлари ўзлари учун дарслик деб билган. Тасаввур қилдингизми? Қайси вакилимиз бугун дунё тили бўлган инглиз тилида инглизлар учун дарслик ярата олади? Назмда ёзилган бўлсин. Тасаввур қилдингизми, қандай буюк инсонлар бўлишган. Шундай одамларнинг авлодимиз. FAMOUS ”спорт” каналда ишлайдиган кимса рус тилини билмаса, нима қибди деди. Бир мушриф (юзер) Зафарга нисбатан мени адоватчиликда айблади. Азизларим, менинг чала ишга, чала ниятга, чала ўйинга, чала саводга, чала эътиқодга нисбатан эски адоватим бор. Бирор кимсага нисбатан эмас.

8.   Яқин кунларда бўлиб ўтган бир шаҳсий адоват менинг кескин гапларимга сабабчи бўлди. Менинг ёзувлрим аслида мўътадил, ҳотиржам, файласуфона бўлгувчи эди. Кескин ёзишим воқеасини гапириб берай. Сиз ҳам яхши таниган бир журналистни адолатпарвар, ростгўй, қўрқмас, соф дил одам деб билар эдим. Хозир ҳам уни шундай деб биламан. Бобомурод Абдуллани айтяпман. У шубҳасиз ёрқин шаҳс. Бизда бирон бир соҳада ярқирамайдиган, ёнмайдиган лойқа одамлар топилади. Уларнинг Бобомурод ҳақида айтар гапларини олдиндан биламан, ва эътиборимга лойиқ кўрмайман. Забардаст журналистларнинг фикри мен учун муҳим. Аброр Имомхўжаевни сиз қатори мен ҳам ҳурмат қиламан. У киши Бобомуроднинг сўнги ёзган нарсасини қоралаб ташлади. Мен ҳурфикрлик деб мақолани ҳимоя қилдим-у, сўнгра ўзим уялиб қолдим. Чунки мен мақолани ҳали ўқимаган эдим. Дарров ўқиб чиқдим-у, ҳанг-манг бўлиб қолдим.....НПК, Абрамов, тотализатор,Фантастик фараз.....Ушбу гапларга ўз баҳоимни “Бор йўғим”да берганман. Сиз уни ўқигансиз. Ўшанда Бобомурод ҳақида “Баъзи” одамларнинг хира гаплари ўрмалашиб кетди. Саҳифалар-у сайтлар жим. Танқид жанрида Ундан бошқа ҳеч ким бор бўлмаса,омон бўлмаса, ундан кўпчилик қаҳрланса, мен фаҳрланар эдим. Уни ҳам тангрим кўп кўрдими? Бирорта забардаст журналист матбуотда, СЎЗ кучи билан Бобомурод қўлларига урмайдими? Тўғри йўлни кўрсатмайдими?

 Шундай сукунат пайтида сайтимиз бирдан шаҳсий адоваткорлик тиконзорига айланиб кетса бўладими. Арслон билан Йўлбарс ўзаро тахқир шақолига айланиб, улуғ СЎЗни ҳақир айлаб қўйишди.Ҳаёт айвонида тўрдан жой олган Касб меҳрини адоват кўчасида фақир айлаб қўйишди. Хозиргача бу “жанг” давом этмоқда. “Ғаддор кўча”да НПК номли фантазияга берган менинг “баҳоим” бу “жангни” юмшатгандай бўлди. Жирканч, қабиҳ сўз топишда  мен Бобомуроддан ошириб гапирдим. Акс ҳолда гапларим нишонга бориб тегмас эди, сукунатни бузмас эди,”жангни” четга сурмас эди. Энди Бобомурод Ҳасанали-отанинг жирканч сўзларини умрининг охиригача унутмайди деб ўйлайман. Шу билан бирга ўзи айтган “фантастикасини” ҳам. Энди танқид сўзларини ЭЗГУ НИЯТ ортига суриб қўяр. Балким.

 9.   USMONALI ва бошқалар бор йўғи бир футболни деб энг муқаддас нарсани, ОИЛАНИ тилга олдингиз, мисол кўчасида Уни хўрлаб қўйдингиз деб мени койиб ташлабди. Оғир гаплар ёздим. Ёза туриб ўзимдан жирканиб ёздим. Қартайган чоғимда менга ярашмайди деб, мен ҳам жим турайми? Ёки орқасидан ижодини, ёзганини ёмонлаб юрайми? Ёки “баъзиларга” ўхшаб Бобомурод ўзига қўшиб танқид жанрини биров эмас, ўзи барбод қилаёганини кўриб, хурсанд бўлиб юрайми?... Мен ёздим. Ёзгандаям қаттиқ ёздим. Энди айтган сўзларимни ўзим кўтара олмай қоляпман. Жуда оғир. Ўзим азоб чекяпман.

 Қани менга айтингчи, азизларим, бир инсоннинг шаъни, унинг ҳалол нони, пок номи муқаддас эмасми?! Айтинг, Сиз учун муқаддас туйғу арман фарзанди учун муқаддас бўлмайдими?! Бундай муқаддас тушунчаларни “фантазия” кўчасида сўз билан тепкилаш енгил гап бўладими? Қандай қилиб бундай оғир юк остида Бобомурод тилини тишлаб қолиш, ер чизиб туриш ўрнига , Қаҳрамон билан адоваткорлик қилиши мумкин, мени ҳам бу кўчага тортиши мумкин? Қандай қилиб?

 Нахотки, қалтис қадамим, заққум амалим, чекяпган азобим бекор бўлса! Натижасиз бўлса? Наҳотки бемаъни бўлса, беор бўлса? Ўзим елкалаган юк ўзимга оғирлик қиляпти. Илойим, натижа берсин. Бор йўғи бир ўйин деб, футбол деб шунча азоб чекяпман, кимгадир азоб беряпман. Энди мен четга чиқиб турсам дейман. Даврангиздан бош олиб кетсам дейман.

Журналистиканинг футбол кўчасига кирмасдан олдин “одамлар орасида” юрдим. Хайрилла туфайли қанча ёш футбол жонкуярлари билан танишдим. Тўйчи, Ҳамза, Қаҳрамон, Икром, Зафар, Муҳрим, Бобомурод, Шуҳратлар  сафида қартайиб эмас, ёшариб, талтайиб, футболга қайта шайдо бўлиб юрдим, бахтиёр бўлиб юрдим. Эсимдадир ўша дамлар... Замонамизнинг ёш Отабеклари ёнида чой ташиб юргувчи Ҳасанали ота бўлиб юрдим. Тўлиб юрдим. Тошиб юрдим.

 Сўнги дамда Ҳасанали-отангиз Юсуф хожи бўлиши керак эди. Бўлолмади. Ўз жойида, ўз ўрнида қолиб кескин гапиришни билолмади. Тимсол торлик қилди. Оддийгина Ҳасанали бўлиб ҳам қололмади. Сукут сақлаб туролмади. Оғир гапирди. Энди мен бир оз тин олсам дейман.

Мени тўғри тушинасизлар деб, ҳурмат билан,
                 Миракмал Мирбилол ўғли Жамилов.

 

Киритилган сана: 29.05.2012 21:48. Ўкилди: 11106 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:39. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:39. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:46. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:46. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:45. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:45. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


FOREIGNER

Сана: 31.05.2012 10:40. FOREIGNERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 30.05.2012 22:02. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BUXOROGI
Сана: 30.05.2012 18:17. BUXOROGIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PUYOL
Сана: 30.05.2012 17:32. PUYOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 30.05.2012 15:41. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOTIX
Сана: 30.05.2012 14:47. FOTIXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 30.05.2012 14:26. BAHROMJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 30.05.2012 14:05. BAHROMJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUNIS
Сана: 30.05.2012 13:35. MUNISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUVOHID
Сана: 30.05.2012 09:52. ABDUVOHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAHIMBERDI
Сана: 30.05.2012 07:22. RAHIMBERDIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 30.05.2012 06:25. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FANATFUTBOLA
Сана: 30.05.2012 00:43. FANATFUTBOLAга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DURABOT
Сана: 29.05.2012 22:40. DURABOTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.