Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Дарбадарлик

Баҳо:
+0; -0

Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли футболимиз аҳволидан ўзгача қайғуриб мақолалар ёзмоқда. “Футбол Эксресс”нинг 2017 йил 1-сонида унинг иккита мақоласини босиб чиқаришди. Бирида “Ўгай” лиганинг ҳаробатидан эзилиб ёзган бўлса, бошқасида ҳар ярим йилда клубларни қақшатадиган кўчманчиликдан зорланиб ёзган. Бу мақолаларни раҳбарият ўқимайди. Футболимиз ҳолатидан куюнмайди. Ушбу мақолаларга муносабат билдирмайди. Ё тасдиқлаб, ё инкор этиб кейинги сонда чиқиш қилмайди. Раҳбарият учун халқ билан мулоқат қилиш бегона нарса.

КИМ ИТУ, КИМ КАРВОН
Бундай шароитда клуб мураббийлари, хусусан “Сўғдиёна” бош мураббийи Даврон Файзиев кабилар не машаққат билан қура бошлаган ўйин иморати ҳар ярим йилда ерпарчин бўлишини ўз кўзлари билан кўрмоқдалар. Улар кўриб турганини кўролмай, бунга кўниколмай, нима қиларини билолмай ҳайрон туришибди. Сарғайиб юришибди. Бундай шароитда “Сўғдиёна”да бултур янги ўйин шакл топа бошлаган эди. Бу йил шу ўйинчилар билан бирга бошлаган ишни давом эттириб, “Бухоро”, “Қизилқум”га ўхшаб четдан озгина кучлироғини йиғиб келмасдан ҳам, бошқаларни шилмасдан ҳам мана шу ўйинини кучайтириб, танлаган ўйин тасвирини вояга етказиб ижод қилса, изланса бўлар эди. Кейинги йили уч йиллик меҳнатнинг натижасини ҳаммага кўрсата олар эди. Қарабсизки, “Сўғдиёна” ҳам “Насаф”га ўхшаган мағзи тўқ, эртаси тайин жамоага айланармиди? Бундай дейишимга асос бор. Кўчманчилик клубларгаям, футболчиларгаям катта зарар етказмоқда. Туркман миллий термасининг асосий ўйинчиси бўлган Геворкян ярим йилдан бери янги жамоа “Локомотив” ўйинига қўшилиб кета олмаяпти. Бошқаларни айтмай қўя қолай. Ҳар ярим ё ҳар бир йилда клубни алмаштирувчи футболчининг ўйини ўсмайди. Бу аниқ.

Ҳар ярим йилда содир бўладиган бундай кўчманчилик туфайли, яъни мураббий меҳнатини вайрон қиладиган “кўчки” туфайли “Сўғдиёна”нинг эришган ютуқлари, ўйин иморати ҳар гал “лой”га қорилиб кетади, “лой” остида қолиб кетади. Бу ҳам аниқ гап. Футболчиларнинг 5 сўм кўпроқ пул топайин деб изғиб юриш пойгаси бошланди. “Лойли” жой топиш илинжида тентираш бошланди. 3-4та клуб мураббийлари Еличичга ўхшаб, ҳар бир футболчи маҳоратини йил сайин ўстириб натижа кўрсатаётган бўлса, қолганлари ҳар бир чизиққа кўзига озгина кучлироқ кўринган янги ўйинчини четдан қидира бошлайди. Топганини кўтарма пуллар билан авраб олиб келади. Ўзиникини ҳайдайди. Кейин ярим йилдан сўнг, мураббийлик маҳорати кам эмасми, адашганини сезиб қолиб, ойлигини бермай, қарзини узмай янгисини ҳам ҳайдаб юборади. Унданда “кучлироғини” излайди. Йил сайин бундай “чархпалак” айлана беради.

Кўчманчиликдан нисбатан бойроқ бўлган воҳа клублари “фойда” кўриб қолса, водий клублари ҳар йили қурган жамоа ўйини ўша йилиёқ вайрон бўлганига чидаб, бир амаллаб кун кўриб юришибди. Бу ҳолатдан ўзбек футболи хонавайрон бўлмоқда. Бундай ҳолатга Абдулҳафиз (№1, 7-саҳифа) футболчиларнинг шахсий манфаатини айбдор қилмоқда. Манимча, бу ноҳақ айблов. Ҳар бир футболчининг шахсий манфаатини оёқ ости қилган, футболдан кураш завқини олиб қўйган, инсонда инсоний талабларни ҳор қилиб қўйган бугунги футбол хўжалигимиз айбдордир, унда ҳукм сураётган боқимандалик тизими ва бу ҳолатни яратиб қўйган футболимизнинг танбал раҳбарияти айбдордир. Газетанинг ҳар бир сонида Абдулҳафиз зорланиб ёзади, Зафарлар, Қаҳрамонлар бош қотириб ёзишади, Ҳасанали-отангиз йиғламоқдан бери бўлиб, танқидни таҳлил қилиб эзилиб юради. Раҳбариятнинг парвойи фалак. Ит ҳуради, карвон ўта беради, деганларидек, без бўлиб тура беришади. Лекин ушбу футбол карвонимиз қаёққа кетяпти, ривожланиш стратегияси қандай? Бу саволлар билан раҳбариятнинг иши йўқ. Ҳеч ким билан мулоқатга киришмайди. Ҳеч кимнинг манфаатини ўйламайди. Ўзининг туб манфаатини ҳам тушиниб етмайди.

ЧУМОЛИ БИЛАН ФУТБОЛ
Мақоладан мисол келтираман. “Тартибни бузган футболчига нисбатан шахсий интизомий чора кўриб асосий таркибдан четлатиб юборасиз. Чоранинг тарбиявий таъсирини ўйлаб, керакли хулоса чиқариб олишига умид қиласиз. Лекин бошқа мураббий суриштириб ўтирмай ўша ўйинчини ўз жамоасига чақириб олади”. Бу нима сабабдан рўй беради? Ўша футболчи “шахсий манфаатини асосий ўринга қўйиб, клуб шаънига нисбатан ҳурматсизлик” қилгани учун рўй беради. Мен ушбу сўзларни ўқиб лол бўлиб қолдим. Мен бундай гапларга қўшила олмайман. Нимага дейсизми? Бечора шахсий манфаат, сенга кимлар осилмайди, кимлар сенга лаънат тошини отмайди, кимлар устингдан мағзава тўкмайди? Аслида шахсий манфаат тараққиётнинг, ўсишнинг, фаровон ҳаётнинг гарови-ку. Абдулҳафизнинг ўзи бир кунгаям, бир зумгаям ўзининг шахсий манфаатини унутиши мумкинми? Йўқ.

Нега футболчилар ўзларининг шахсий манфаатини унутиши керак экан? Ўзининг шахсий манфаатини ким қандай тушунади? Гап мана шунда. Шахс муҳум тушунча. Баъзи футболчиларнинг онги, тафаккури шу даражадаки, улар шахс бўла олишмайди ҳам. Шахсиятини англаб етишмайди ҳам. Уларда шахсий манфаат нима қилсин. Емиши, киймиши, ўзидан кўпайиши ва уй жойидан бошқасини, яъни моддий манфаатидан бошқасини тушуна олишмайди ҳам. Ўйлаб кўринг, бу ахир ҳар қандай жонзоднинг, жониворнинг биологик яшаш шарти-ку. Уларда бундан бошқа талаб йўқ. Манфаат йўқ. Одамзод одамийлиги билан, руҳонияти билан, маънавий талаблари билан бошқа жонзодлардан ажралиб туриши керак эмасми.

Аксарият футболчиларимиз моддий манфаатдан бошқасини тушунишмайди ҳам. Жипни минсам, қаср қурсам дейди. Инсон, чумолининг ҳам 9 қаватлик қасри бор. Ўшани деб тирмашади. Одамсан-ку! Одамийлик, ватанпарварлик, гўзаллик, мардлик, адолатпарварлик, бурч, ғурур каби тушунчалар сизлар учун ҳеч қандай қадр-қимматга эга эмасми. Ўзбек футболининг равнақи Сизнинг шахсий манфаатингизга кирмайдими? Ҳаётдан фақат олишни истайсизми, беришни ўйламайсизми. Ҳаёт гўзаллиги Сиз учун керак эмасми, муҳим эмасми? Яратган эгам Сизга инъом қилган нодир истеъдодни пулдорчилик лойи билан кўмиб юбормоқдасизку.

БОБУР ЙЎДДОШЕВ ИБРАТИ
 Абдулҳафиз номларни ҳеч қачон келтирмай, чала қайғуриб ёзади. Қум устига пойдеворсиз иморат қургандек бўлади. Шундай экан, айтган гапларига яқин мисол келтирмоқчиман. Жасурқул Ҳасанов жуда истеъдодли ҳужумчи. Энергетикаси ҳам, тезлиги ҳам Роббенникидан кам эмас. ОК-2011нинг чорак финалида чапдан ёриб ўтиб яқин устун олдига оширган тўпини, Бақоевга узатган тўпини, голвар оширмани ҳалигача эслайман. Жасур Ҳасанов Ўзбек футбол тарихида эсдан чиқмас из қолдириши мумкин эди. Аммо...

У Ривалдо пайтида қандай ўйин услубига эришган бўлса, ҳозир ҳам ўша услубда ўйнаб юрибди. Бошқасини билмайди. Бошқасига интилмайди. Ўйин тафаккури йўқ даражада. Қанот ҳимоячиси билан, ё плеймекер билан тандемда ўйнаб билмайди. Девор услубида ўйнаб зарбдор вазиятга ёриб киришни билмайди. Фақат ён чизиқ бўйлаб тўпни олиб қочиб, дарвоза майдончасига тўпни аниқ қилиб оширади. Унинг ҳужум қилиш арсеналида услуб тури жуда кам. Ҳимояланишда умуман қатнашмайди. Еличич бултур барчанинг ўйинини бойита олди. Ўстира олди. У кўплар қатори Жасурмурод Ҳасановга жавоб бериб юборди. Жасурқулни эса захирага ўтказиб қўйди. Масалан, захирада юрган Марат Бикмаев тинмай меҳнат қилиб, ўз ўйинини ўстиришга эришди. Бир йил ўйиндан четда қолган Бобур Йўлдошев машғулотларда тинмай меҳнат қилиб, мавсум сўнгида рухсат берилгач, асосий таркибга қайтиб чиройли, баркамол ўйин кўрсата олдику-ку.

Жасурқул Ҳасанов захирада қолганидан хафа бўлибди, шекилли, машғулотларгаям келмаган пайтлари бўлди. Натижада нодир маҳорат эгаси ўз ўйинини ўстирмай “Қизилқум”га ўтиб кетди. Ҳеч нарса йўқотмаган, ютқазмаган эмуш. Ойлиги етарли даражада катта эмуш. Ўзбек футболи ютқазди-ку, терма жамоамиз Ҳасановлар туфайли ютқазиб турибди-ку, у ютқазмабди (йиғинларда Бабаян футболчининг маҳоратини ўстира олмайди-да. Унинг ўрнида бошқа футболчи бўлганида, тезкорлиги баланд эмасми, клубда ўз ўйинини ўстириб, Рибери даражасига интилармиди, термамизга ғалабалар олиб берармиди ). Энг кўп нарсани, жуда чиройли қурила бошлаган ўзининг ўйин тақдирини Жасурқул Ҳасановнинг ўзи йўқотди. Ҳеч нарсани йўқотмаган эмуш.

Футболимиз тарихида тезликда унга тенг келадиган яна иккита футболчи бўлган, улар ҳам чап қанотда ўйнашган. Улар ҳам хом ўйин кўрсатишган. Жамоавий ўйини бўш бўлган. Шишелов билан Акопянцни айтяпман. Уларни эслайдиганларни топиш қийин ҳозир. Тезкорларга қарғиш текканми дейман. Жасурқулга қайтаман. Кундан-кунга олдинга интилиш, янги ўйин чўққиларини кўрсатиш, изланиш ва эришиш энг катта бахт эмасми? Фақат жип-библар бахт хисобланадими? Ўзбек Рибериси бўлиши мумкин эди-я. Бўлишни хоҳламади. Бунга ҳеч қандай талаб сезмади. Бундай маҳоратли ўйнашда ўз манфаатини кўрмади. Пулни деди. Қумурсқалик қилди. Шахсий манфаатни устун қўйиш бундай бўлмайди.

МИСР-2009ДА ҚАҲРАМОНГА АЙЛАНГАН ШАХС
Аксарият футболчиларимиз шахс даражасига кўтарила олишмайди. Энг катта ойлик бераётган клубдаги энг сара ўйинчининг, терма ўйинларида кўзга ташланган ўйинчининг аҳволи шундай экан, ўртамиёна, миллий термага чақирилмаган хира-ҳандон ўйин кўрсатаётган футболчиларимизнинг футболга, ўзига муносабати бундан-да беш баттар бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас.

Масалан, Аҳмад Убайдуллаевдан ўрганган, Миср ёшлар мундиалидаги ўйинига ҳеч нарса қўшмаган Мурод Холмуҳаммедов “Сўғдиёна”дан кетди. Энди, масалан, “Қизилқум”га бориб 5 сўм кўпроқ пул топаман деб, ўзини бозорга солади. Ниятига эришиб ўйнаб кетса, ярим йилдан кейин тағин изғишни бошлайди. Чунки мураббийга натижа муҳим (футболчининг ўйин услубини ўстириш натижага кирмайди). Кучлироқ футболчини четдан топиб келади. Берар ойлиги яхши эмасми, бошқасини олиб келиб Холмуҳаммедовга жавоб бериб юборади. Кўчманчилик яна давом этади. Футболчимиз ҳар ярим йилда клуб алмаштириб ҳар ярим йилда кўтарма пул олишга интилади. (Шарофиддиновлар Ҳакимов раҳбарлиги пайтида “Динамо”ни қанча кўтарма пулларга тушириб кетишганини биласизми?) Футболчининг олаётган 4 млн сўм ойлиги бошқа футболчи олаётган 20млн ойлик олдида жуда кам пул-да. 5 млн сўм ойлик берадиган клубга ўтиб кетиш режасини қилади. 40 йил илм истаб, олим бўлиб университетда дарс бериб юрган профессор қўшниси ундан кам ойлик олаётгани билан унинг иши йўқ. Шукроналик йўқ. Тағинам кучлироқ футболчи бўлайин демайди. Тағинам каттароқ пул олайин дейди. Ёппасига пулхўрлик футболда авж олиб кетган.

СИЗ ҲАМ САФГА ТУРИНГ
Бу аҳвол, бу иллат бутун жамиятимизга тегишли ҳолатдир. Балким, моддий манфаатни бутунлай инкор этиб келган олдинги тузум айбдордир бунга, билмадим. Бу иллат аста бартараф бўлмоқда. Партократия ўрнига аристократия келган эди. Энди технократия пайдо бўлмоқда. Футболимиз эса, пулхўрликка бўғзигача ботиб кетган. Абдулҳафиз ортидан ҳаммамиз фақат футболчиларни айбламоқдамиз. Футбол хўжалигимизда ҳамма пулхўрга айланган. Пулни ишлаб топиш кераклигини ҳеч ким ўйламайди. Тепадан оқиб келаётган пулни ўзлаштиришни, бу деганим ўзиники қилишни ўйлашади. Ҳеч кимга юқори маҳоратга эга мураббий керак эмас. Пуллар бўлса бўлгани, натижа бўлади. Ўйин сифатини ҳеч ким ўстираман демайди. Футболчилару мураббийлар маҳорати билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Келишиб бўлса ҳам натижани кўрсатиб пулларни оқлаш керак, холос.

Йўқса, ҳайдаласан. Бир мавсумда 2 марта клуб президенти, 4 марта бош мураббий алмашиши мумкин бизда. Клубларимиз боқиманда экан бу ҳол давом эта беради. Бу ҳолатга яшил майдонда югуриб юрган Жасурлар қаторида асқар тоғдан тепароққа чиқиб олган Асқаржонлар кўпроқ айбдор. Ўз футболимизга орқа ўгириб юзимизни Еврофутболга қаратиб қўйгувчи журналистикамиз айбдор. Футболимиз тараққиётига бефарқ бўлган раҳбарият айбдор. Ўз футболимизга қўл силтаб, Англиянинг Сити-питиларига тикилиб стадионларимизга келмай қўйган Сизу биз айбдормиз.

Келинг, янги йилда янги ҳаётни бошлайлик. Футболимиз тараққиётини ўйлаб бир биримизга қўл беришиб бир сафга турайлик. Мен ҳам сафдошингиз бўлай.

04.01.2017й. Янги йил билан қутлаб Ҳасанали-отангиз ёздим.

Киритилган сана: 06.01.2017 17:09. Ўкилди: 8290 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:22. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:22. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:19. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:19. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 17:37. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 17:37. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


MUXLISLIK
Сана: 06.01.2017 19:08. MUXLISLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.