Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Аксириш (2-қисм)

Баҳо:
+0; -0

БИРИНЧИДАН...
1-сабаб шуки, уларда келишилган ўйинларни футболдан ташқаридаги жиноий гуруҳлар амалга оширишади ва футболга ташқаридан туриб катта зарар кўрсатишади. Бизда келишувларни футбол ичидагилар уюштиради. Ва футболимизга катта зарар етказишади. Уларда қимор мафияси наркомафия билан чатишиб кетган. Шунинг учун ўша юртларда келишилган ўйинлар билан ҳамма-ҳамма кураш олиб бормоқда. Давлат ҳам, футбол федерациялари ҳам, омма ҳам. Чет элда баъзи давлатларда қиморхона букмекерлик идораси дейилса, бошқа давлатда тотализатор дейилади. Лекин мазмун-моҳияти бир хил. Қиморхона.

ДУНЁ МАДАНИЯТИ
Зафаржон ўз мақоласида Европадаги букмекерлик идоралари қатор шубҳали ўйинларимизни кўргач, келишувларни излаб топиб, шунинг асосида ОФК ва ЎФФ ташкилотларига хат ёзиб юборганини Аҳрол Иноятов учун (биз учун ҳам) ибрат мисол келтирди. Воажабо, бизга букмекерлик идораларининг тафтишини намуна қилмоқдами? Қиморни ўзи ташкил қилиб, яна ўзи қиморнинг мусаффо ўтишини таъминлашга уринмоқдами, нажосат тувагини гель билан тозалаб ювиб, унда тоза чой ичайин демоқдами? Шунинг учун у бизга ўрнак бўладими? Дунёда Христиан, Будда маданияти қаторида Ислом маданияти ҳам мавжуд ва ҳурматга сазовор. Буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Биз ҳам шу маданият, маънавият вакили саналиб, тарихан уни яратишда ҳисса қўшганлардан бири бўламиз. Бу маънавиятнинг устунларидан бири ҳалол-ҳаромни фарқлашдир. Европа халқларининг луғатида бундай сўзлар умуман йўқ. Бу сўзларни улар мутлақо тушунишмайди. Шунга кўра фаолияти ҳаром саналган қимор идоралари уялмай-нетмай келишилган ўйинларимизни топиб ЎФФга хат ёзиб юборишини мақтаб иш юритсак, абгор бўлиб қолмаймизми? Бизлар ҳаром келишувларга қўл урсаг-у, улар, яъни қиморхоналар бу ишдан бизни қайтараман деса, абгор бўлганимиз эмасми?

МАНА ДАЛИЛ
Бизда келишилган ўйинларни футбол ичидаги функционерлар ҳар хил тоифадаги раҳбарият талабига кўра бажаришади. “Бунёдкор” майдонида Қатарга қарши мундиал йўлида кўрсатган ўйинимизни эслайсизми. Биринчи бўлимда ҳар томонлама биздан устун ўйин кўрсатган, ҳисобда ҳам 1:0 ҳисобида устун келган Арабларни иккинчи бўлимда умуман танимай қолдим. Улар ҳеч қандай қаршилик кўрсатишмади. Жуда шубҳали ўйин бўлган эди. Шубҳам тўғри бўлса, келишув федерация президентлари даражасида бўлган эди. Ўн йиллардан бери “Андижон” клуби фойдасига ўйинлар келишилади. Буни вилоят раҳбарлари миқёсида бажаришади. Келишувлар дастидан клубнинг ўйин савияси борган сари пасайиб кетиши ҳеч қайси раҳбарни қизиқтирмайди. Корчалонларга гап тегмаса бўлганими? “Андижон” ютса бўлганими? Марҳамат, ютқазиб беришади. Андижон футболига ғамхўрлик шуми?

Молиявий таъминоти жуда юқори бўлган жамоалар тўртлигига киролмаган, “фахрли” 5-8 ўринни эгаллаган жамоаларнинг қилиқларини кўриб чиқайлик. Бу жамоа барқарор ўйин кўрсатса-да, совринларга даъво қилмайди. Ўз молиявий ҳолатини яхшилайман деб юқорига ва пастга ўйин сотади. Бу жамоа қаттиқ жанг қилса, онда-сонда кубокни юта олади. Лекин ютмайди. Ўйин сотади. Ютиб қатга борарди? Ўз таркибини Осиё даражасидаги юлдузлар билан бойитолмасдан ортга қайтадими? Биринчи лига уёқда турсин, ўрталиқ жамоалардан биронтаси тарихимизда кубокни ютганини эслолмайман. Чет элда бундай воқеалар тез-тез бўлиб туради. Бу факт менга далил керак, деган Аҳрол-аканинг бошига тўқмоқ бўлиб тушмаяптими?

“Олмалиқ”нинг “Локомотив”га қарши ўйинида ўтказиб юборган голи жуда шубҳали бўлди. Шубҳам тўғри бўлса, келишув клуб раҳбарияти талабига кўра бўлган. Ўйин бошида “Олмалиқ” ҳимоячилари офсайд яратишда “хато”га йўл қўйишди. Гейнрих бўш майдонда дарвоза томон тезланиш олиб, тўпни марказга Фарҳод Тожиевга узатди ва гол. 0:1. Кейин, “Олмалиқ”нинг ғурури баланд эмасми, қўлингдан келса, 2- голни урасан, уролмасанг, кариллама, деган маънода қаршилик кўрсатди. Уятсизлар, сотқинлар. “Олмалиқ”нинг ҳам кўриниши жирканч. Бу йил бу клуб футболимизга ҳеч нарса бермади. Ўзи ҳам мавсумдан ҳеч нарса олмади.

Ўша ўйинда “Локомотив” бошқа биронта голни меҳнат қилиб уролмади. “Локомотив” жанг қилиб ютса бўлар эди-ку, бу ўйин дербидан олдин “Локомотив” учун яхши репитиция бўлмасмиди. Йўқ. Раҳбарият жамоага теплица шароитини муҳайё қилди. Абрамов Дербидан сўнг ўйинда 1:2 бўлиб турган пайтда Шоғуломов гол уролмаган эпизоддан нолиб гапиришига ўлайми, кулайми? “Олмалиқ”қа қарши иштиёқсиз ўйнаб, тўқнашувни тасқарага айлантириб юрган жамоада керакли пайтда бир нима етишмай қолади-да. Ўша бир нимани пулга сотиб олиб бўлмайди. “Локомотив” раҳбарлари асосий рақиби дербидан олдинги “Насаф”га қарши ўйинда ҳакамни сотиб олишини олдиндан билар эди-да. Шунинг учун шундай йўл тутишдими, билмадим. Олим Толибжонов йўқ жойдан “Пахтакор” фойдасига пенальти белгилагани эсингиздами? Ушбу ёзганларимни ўқиб, Аҳрол Иноятов “буюк жамоаларимизга туҳмат қилдинг, деб, исботинг қани деб, мени судга тортиши мумкин. Марҳамат, тортсин. Ҳар икки жамоа бир бирининг, ҳакамликнинг ҳалоллигига ишонмасдан Осиёда таниқли хисобланган ҳакамларимизни четга суриб, Амирликдан ўртамиёна ҳакамни танлашгани футболимиз олди-сотди ботқоғида эзилиб ётганига далил бўлмайдими? Аҳрол Иноятовга тағин қандай исбот керак?

ДЕРБИДАН ОЛДИН
Дербидан олдинги бу икки ўйин дербичиларнинг ғалабаси билан тугаган бўлса-да, ўйинлар ҳар хил кечди. “Локомотив” футболчилари олдинги эришган маҳоратларига таяниб важоҳатсиз ўйин кўрсатиб ютишди. “Пахтакор”чилар “совға” қилинган пенальтини Махарадзе уролмагач, жангга киришиб кетишди. Чунки улар олди-сотди ўтмайдиган халқаро ўйинларда қатор термалар таркибида гоҳ ютиб, гоҳ ютқазиб ҳақиқий жангларда иштирок этиб, клуб таркибига қайтишган эди. Шу тажриба қўл келди. Мана шу пайт “Локомотив” ўйинчилари эсласангиз, “Оқ-тепа”, “НБУ-Осиё”лар билан ўртоқлашиб юрган эди. Дербини кўп ёзишди. Дербидан олдинги ҳолатни кўриб чиқайлик.

Мавсум бошидаги “Пахтакор”га нисбатан дербидаги “Пахтакор” таркиби янада жипслашган ҳолда ўйинида ўсиш давом этиб, бир шаклга етиб келганига гувоҳ бўлдик. Уч йил олдин Махарадзе ўйинини кўрган кишининг энсаси қотарди. Ҳозирчи? Демак, бу таркиб билан 3-5 йилдан бери ишлаб келинмоқда. “Локомотив”да ҳар мавсум янги таркибни кўрамиз. Жамоа ўзаги алмашиб турибди. “Пахтакор”да ҳамма ўйинчиларнинг важоҳати баланд бўлиб, улар майдонда шиддат ва шижоатга ташна ҳолда югуришади. Ўйинга ўлигини ташлаб ўйнашади. Уларнинг кўпчилиги вақти келиб Европада ўйнашни орзу қилишмоқда. “Локомотив” таркибидаги кўпчилик ўйинчилар — собиқ. Порлаб ўйнаган даври ортда қолган. Илҳом Суюнов, Саҳоб Жўраев каби қатор ўйинчиларда, ўйинимни ўстириб, ҳали жамоада ёрқин ўйин кўрсатиб, ҳаммани лол қолдираман деган хаёл-истак йўқ. Ҳатто, шижоат билан ўйнайдиган Лутфулла Тўраевда ўйинимни юқори чўққиларга чиқариб, ҳали терма жамоада тенгсиз бўламан деган умид, ишонч, интилиш йўқ. Абрамов мавсум бўйи бирор ўйин тасвирини яратиш бўйича жўялик бирор иш қилолгани йўқ. “Йўқлар” кўпайиб кетди.

Бабаяннинг устида ҳеч ким йўқ. Клубни ҳам, ўйинни ҳам ўзи бошқариб келмоқда. Равшан Ҳайдаровдан тортиб, Мурод Исмоиловгача ҳамма унинг амрини бажарувчилар эди. Куппа-кундуз куни “Қурувчи” уни “ечинтириб” кетганидан бери жамоа билан, ҳам ўйин борасида, ҳам ташкилий ишлар борасида бир киши шуғулланиб келмоқда. Ҳомий олдида мутеъ бўлмайин деб молиявий ишларни, трансфер сиёсатини ўзи эплаб келмақда. Неча йиллардан сўнг ҳаракатлар энди натижа бера бошлади. “Локомотив”га солиштирайлик. Абрамов устида мавсум бошидан бери “гильотина” осилгани ҳолда бир нимани ижод қилиши қийин кечмоқда. Юқорида санаб ўтганим Дербидан олдинги бундай аҳволни, кучлар нисбатини кўра-била туриб, Абрамов “Пахтакор”ни дербида қандай қилиб ютмоқчи бўлган эди? Билмадим. “Навбаҳор” сингари рақиб кучини ҳурмат қилиб, аввал “Пахтакор” ҳужумини кутиб олиши, ўз майдонида рақибни сўндириши керакмиди? Энди фол очиш бефойда.

ФУТБОЛ ТАН ОЛМАГАН ЙЎЛ
Дерби ўйинидан сўнг “Локомотив”нинг ечиниш хонасига Корчалонлар келиб, бутун мураббийлар штаби, ва жамоа ўйинчиларининг ярмисини ҳайдаб юборишини айтган эди. Ўшанда ўзини ишдан олинган деб билиб, Абрамов матбуот анжуманига чиқмаган эди. Мабодо, Шоғуломов ҳисобни 2:2 қилиб, натижада “Пахтакор” ютқазганида борми, “Пахтакор” учун ҳеч қандай фожеа юз бермас эди. Бабаян ўзи ўзини ишдан олиб ташламас эди. “Пахтакор” ўз танлаган йўлида давом эта берар эди. “Локомотив” Корчалонларига эса, ҳеч қандай йўл-пўлнинг кераги йўқ. Абрамов тепасида устма-уст раҳбарлар бор. У ҳам молиявий, ҳам ижтимоий жиҳатдан Корчалонларга мутлоқ қарам. Бабаян ҳеч кимга қарам эмас. “Локомотив” Корчалонлари ўйин борасида менежер Бабаянга ўхшаб ўз тафаккурига эгами? Йўқ. Ёшлигидан бери футбол ичида яшаб келишмоқдами? Йўқ. Тех. директор, ижрочи директор, вице-президент, президент, тағин аллакимларни санамадим, уларнинг ҳаммаси мураббий устидан ҳукм чиқариб туриши мумкин ва шарт. Футболни тушунмаган ҳолда-я? Мен уларни ўйин тафаккури борасида “шпаллар”га ўхшатаман. Бу шпаллар устига темир изларни ўрнатиб, Машинист “Локомотив”ни ғизиллатиб чемпионликка элтиб қўймоқчи эди. Бўлмади. Футбол ўйини темир изларни тан ол-май-ди.

Абрамов мавсум бошидан бери бирор ўйин тасвирини яратайин демади. Фақат очко йиғиш билан овора бўлди. “Локомотив” катталарида уч ё беш йилга аталган стратегик режанинг ўзи йўқ. Абрамовда қаердан бўлсин. Бабаянда бор. “Машинист”да ҳам бор дейсизми. Чемпион бўлишми? Бўлдинг дейлик, кейинчи? Осиё чемпиони бўлиш. Кейинчи? Корчалонларнинг “стратегия”си, фантазияси шундан нарига ўтмайди. “Ас-Садд” Қатар чемпиони бўлди, кейинги йил Осиё чемпиони бўлди. Нима қибди? Қатар футболига нима берди? Ҳеч нарса. Сколари бутун уруғ-аймоғини бошлаб келиб Ўзбек футболига нима берди? Ҳеч нарса. Ҳозир эски “Ас-Садд”ни кўрмоқдамиз. Керимовнинг “Анжи”си ҳозир қаерда? Уни ҳеч ким кўрмаяпти. Это’О, Буссуфалар Доғистон футболига нима беришди? Ҳеч нарса. “Локомотив” Корчалонлари, ёш бола хўроз қандга интилганидек олтин медалларга интилишмоқда. Эртани ким ўйлайди, эртани? Ҳозирги таркибдан фақат 4-5 ўйинчи чемпионликка муносиблигини, қолганини 20 яшар ўринбосарлардан тайёрлаш кераклигини Абрамов тугул ҳамма кўриб билиб турибди. Фақат клуб раҳбарлари эмас.

АЛАМЛИ ҲАҚИҚАТ
Клуб катталари икки йилни режасиз бесамар ўтказганига қарамасдан, бунга ўзини айбдор санамасдан, клуб билан тўққиз ойгина ишлаётган мураббийдан фақат олтин медалларни талаб қилдилар. Замонамизнинг буюк мураббийи Ван Гал ҳам юлдуз ўйинчиларни жамоага йиғиб олган бўлса-да, юқори натижалар учун уч йил мухлат сўраб, юқори савиядаги янги ўйинни ихтиро қиламан деб, гоҳ ютмоқда, гоҳ ютқазмоқда. Изланиш давом этмоқда.

Бизда эса Абрамовдан янги, юқори ўйин савиясини эмас, жипслашган, ўзаро мутаносиб ўйинчилардан тузилган мукаммал таркиб ансамблини эмас, ёқимли рақамларни кутишмоқда. “Пахтакор” бултур, “Бунёдкор” эса бу мавсум ўз олдига чемпион бўлиш мақсадини қўйишмади. Уларнинг стратегияси бошқача. Уларнинг мақсади ўз клубини Европанинг Голландия, Португалия клубларига ўхшаб ёш иқтидорли футболчиларни тарбиялаб, уларни баланд савиядаги чемпионат клубларига трансфер қилиб, молиявий мустақил бақувват футбол клубларига айлантиришдир. Аламли ҳақиқат шуки, бундай стртегияни амалга оширишда уларга бизнинг касал, олди-сотди чемпионатимиз тўсқинлик қилаётганини, олди-сотди билан кучли чемпионат яратиб бўлмаслигини, кучли чемпионатсиз кучли ўйинчиларни тарбиялаб бўлмаслигини ўзлари ҳам тан омасликларидир. Ишқибоз дилини ўртаб юборадигани, ўзлари ҳам бу “сотувда” фаол иштирок этаётганидир. “Локомотив” бу мавсум тугагач, мураббийлар штабини янгилаб, футболчиларнинг ярмини ҳайдаб, эски тоғора позициясига қайтиб келадими, дейман. Кейинги йил бошидан яна бесамар пул совуришни бошлайдими, дейман.

Нега мен мавзудан чекиниб, вақтингизни олиб “Локомотив” билан “Пахтакор”ни бир бирига чоғиштириб чиқдим. Келишувга қўл урган элита клубларимизнинг олди-сотти анатомиясини ўрганиб чиқмоқчи бўлдим, шекилли. Ғалабадан мастона юрган раҳбарлар устидан ҳақиқатнинг бир челак совуқ сувини сепиб юбормоқчи бўлдим, шекилли.

(Давоми бор.)

01. 11. 2014.
Сизга ҳамдард ҳолда футболимиз аҳволидан изтироб чекиб,
Ҳасанали отангиз.

Киритилган сана: 03.11.2014 22:36. Ўкилди: 11182 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:29. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:29. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:26. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:26. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SALOMMENSHOH
Сана: 06.11.2014 13:52. SALOMMENSHOHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAGARINEX
Сана: 05.11.2014 11:35. GAGARINEXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBARS
Сана: 05.11.2014 06:32. UZBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.