Кириш Регистрация
27/05 21:30 Лейпциг 2-2 Герта
27/05 23:30 Аугсбург 0-0 Падерборн
27/05 23:30 Унион Берлин 1-1 Майнц-05
27/05 23:30 Фортуна 2-1 Шальке-04
27/05 23:30 Ҳоффенҳайм 3-1 Кёльн
29/05 20:00 Торпедо-БелАЗ - Смолевичи
29/05 22:00 Городея - Неман
29/05 23:30 Фрайбург - Байер

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Ошдан кейинги ош

Баҳо:
+0; -0

Дастурхон ёзиб барчангизни меҳмон қилган эдим. Дастурхонга тортган ошим- суҳбатим мазали “таом” бўлдими ё бемаза бўлдими билолмадим. “Таомни еб” кўпчилик мамнун бўлди деб эшитдим. Агар ҳушомад бўлмаса, бундай гап ҳаммага ёқади. Кўпинча азиз меҳмонлар тарқагач, яқин дўстлар қолишиб қайтадан дастурхон атрофида йиғилишиб ҳотиржам суҳбат қуришади. Яқинларимдан бир оз вақтни мендан аямасдан дастурхоним атрофини яна бир бор тўлдиришингизни сўрайман. Меҳмон кутиш билан овора бўлиб, Сизларга эътибор қарата олмаган эдим. Дастурхон атрофида қолиб мириқиб суҳбат қурайлик.

Ҳасанали Қодиров. Олимхўжа, марҳамат, суҳбатимизни бошлаб беринг.
Олимхўжа Бўронов. Энди “Бунёдкор” ўйинлари ҳақида гаплашсак.

Ҳ.Қ. Кечиринг, Олимхўжа. Ҳаммамиз аввало ишқибозлармиз. Ҳар бир ишқибоз ўз фикрига эга бўлганидан суҳбатни олдиндан маълум йўналишга солиб бўлмайди. Мураббий йигитларни Майдонга туширдими, ҳужумни чапдан ё ўнгдан бошлаймиз деб айтолмайди. Ўйинга олдиндан сценарий ёзиб бўлмайди. Ҳамма нарса, мураббийга боғлиқ деймиз. Мураббий ҳам жамоадаги қилмоқчи бўлган ишларини олдиндан бир сценарийга солиб ололмайди. Йўналиш танлай олади, холос. Бугунги қарори эртага эскиради. “Сценарийни” доим янгилаб туриши керак. Мураббий ишини ҳурмат қилишимиз ҳам шундан. Футбол муҳокамасини ҳам олдиндан белгилаб бўлмайди. Чапдан ё ўнг қанотдан “ҳужум” қиламиз деёлмаймиз. Дастурхоннинг файзи йўқолади. Суҳбатимиз гоҳ Лушчаннинг, гоҳ Бабаяннинг ҳолатига ўхшаб қолишидан чўчимайлик.

О.Б. Фикрингизни тушунмадим. Гап нимада? Уларнинг ҳолатини тарознинг бир палласига ёнма-ён қўйиб бўлмайди-ку. Ўхшашлик йўқ-ку.

Ҳ.Қ. Улар маълум жиҳатдан ўзаро аксил ҳолатда туришибди. Шуниси билан уларни бирлаштирдим. Бири жамоа рухиятини тайёрлагани билан, ўйин тасвирига унинг тиши ўтмаса, бошқаси жамоа ўйинини тайёрласа-да, унинг рухиятини бошқара олмаяпти. Шунинг учун уларни ёнма-ён қўйдим. Ҳар бири энди нима қилишини билмай қолган даврини бошидан ўтказмоқда. Ҳар бири ўзининг ушбу ҳолатини тан олмайди. Бири юртимизнинг энг кучли ўйинчиларини, ёшми қарими, бунга қарамасдан, руҳан жамоага мос келарини йиғиб олиб, уларнинг ҳар бирини ғалаба сари жангга руҳан тайёрлай олади. Лекин танлаган йигитлари билан ўйинни қай йўналишда ривожлантиришни, қандай қилиб кейинги босқичга кўтаришни ўйламайди. Эпизодларни ўзгартирмоқчи бўлади. Ўйин тасвирини эмас.

Бошқаси ёш истеъдодларни йиғиб олиб, жамоани руҳан бир бутун жамоага келтирайин демай, ўйинга янгилик киритиш билан банд. Бири амал-тақал қилиб бетайин ўйин кўрсатиб ҳар гал уч очко олиши билан мастона юрибди. Бошқаси ёшлар билан энг прогрессив ўйин кўрсатса-да, очколардан қуруқ қолмоқда. Шундан у қил устида турибди. Ҳеч қандай ўйин ярата олмаган Бабаяннинг мушугини ҳеч ким пишт демай, ҳамма кўчасидаги итга ҳам салом бериб юрибди. Янгилик, яъни прогрессив ўйинни яратмоқчи бўлган Лушчан ҳамманинг назаридан четда қолмоқда. Униси ҳам, буниси ҳам энди нима қиларини билмай турибди. Иккиси ҳам мазкур ўз ҳолатини тан олмайди. Шуниси ёмон бўлмоқда. Шуниси билан уларни ёнма-ён қўйдим.

Ашурмат Тохтаев. В этих двух матчах Бабаян не смог поставить игру. Кто-то должен был ставить игру.
Яков Львович Солдадзе. В 94-ом кто ставил игру?

А.Т. Сами игроки. Акрамов тут ни при чём. Каким был Гусев, Илхамчик в центре чудеса творил, как руководил всей обороной Шейкин. Ели подоспел Шквырин, у него были проблемы с визами. Не хотел бы, чтобы мои слова дошли до слуха Акрамова. Он ведь солидный профессор.

Ҳ.Қ. Матбуотда бу фикрни анча олдин Шквирин айтиб ўтган. Биродар Абдураимов ҳам айтган. Бундан чўчиманг. Аслини олганда менинг, Сизнинг, ё бошқанинг номи футбол олдида нима деган гап? Рустам-аканинг проффессорлик обрўси, ҳамияти, номининг қадр-қиммати ўзбек футболининг равнақи олдида ҳеч нарса эмас. Юртимиз унинг кафедраси эмас. Буни у киши тушунади. Гапингиздан бошқа маъно уқса бўлади. Айтмоқчиманки, ўйинчиларнинг ўзига қўйиб бериб, бошқарувни сездирмаган ҳолда ўйин созлаб борилса, ҳар бир футболчи ўзининг энг юқори савиясини кўрсата олади. Тўртта рақибга қарши тўрт хил ўйин кўрсатиб, ўйинчи мураббий аралашувини сезмай қолиши мумкин. Акрамов шундай ишлагандур. Мен эмас сизлар гувоҳ бўлгансизлар. Сизларга аён. Шуни алоҳида айтиш керакки, Акрамов ўйинчиларни тўғри танлаган эди.

А.Т. Что верно, то верно. Акрамов кроме страны ни какие отдельно взятые клубные интересы не представлял в сборной. После него каждый тренер ангажировался. Вспоминать Олима Навкарова тошно. Где играет сейчас Навкаров? Бабаяну вообше нет равных в этом смысле. Сборную превращает в слепок Пахтакора. Неужели он не мечтает увидеть на правом краю такого же скоростного игрока как Денисов? Если хочет иметь такого защитника, то почему не ищет игрока с такими данными по всему Узбекистану? В таком случае он должен будет распрощаться с Андреевым и с Хашимовым, с которыми провозился в Пахтокоре долгое время? Этого он не хочет. Авось проскочим В Мовкву. Тогда никто ни вчём не будет его упрекать. В любом случае он после Московского Ч.М. вернётся в Пахтакор. Поэтому он руководит сборной с оглядкой на Пахтокор. Сейчас он не знает, что делать с командной игрой сборной для будущих сражений. На одном театральном ура-патриотизме далеко не поедешь. Хоть сто раз целуй поле.

Ҳ.Қ. Ватан туйғуси инсоннинг муқаддас туйғуларидан бири. Бировнинг қалбини тилга олиб ёки уни тилда пайров қилиб бўлмайди. Бу саҳнавар кўриниш эмас эди. Бу қалб шукронаси эди. У Ватан тупроғини ўпти. Бутун жамоада бирдамлик, ватанпарварлик туйғусини уйғота олди у. Кўп марта анжуманларда Самвелжан, мен ўзбек маҳалласида катта бўлганман, деб ғурур билан такрорлайди. Филиппинни енганимиздан сўнг анжуманда Бобомурод унга суфлёрлик қилмоқчи бўлиб айтган саволига, жавоб бераркан, “Мен студент эмасман, менга вариант таклиф қилманг, ҳар қандай саволдан қочмайман. Саволингизга жавоб битта бўлади” деган эди. “Бу- футбол. Ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди. Шунинг учун футболни ҳамма севади, 30мингта эмас, 30млн. бутун Ўзбекистон аҳолиси ғалабани тилаб турибди, майдонга кўз тикиб турибди”, деган гаплари эсимда қолди. Тўғри, Бабаян майдонда янги ўйин кўрсата олмаяпти. Лекин у йигитларда шижоатни, шиддатни, ҳиддатни баланд нуқтага кўтаро олмоқда. Филиппин дарвозасига Анзурнинг боши эмас, қалбидан отилиб турган истак, кўзларида чақнаб турган жаҳл, алам, қайсар важоҳат гол урди. Шу пайт бутун Ўзбекистон қувончдан ўрнидан қалқиб турди, десам бўрттириш бўлмайди. Бу рост гап. Бу бор гап.

Энди қиёслаб кўринг. Лушчан бошқарган Машъалга қарши ўйинда шижоатни кўролмадим. Юқори ўйин тасвирини важоҳатсиз, шижоатсиз кўрсатиб бўлмайди. Лушчан йигитлари ҳар бир вазиятда бир оз кечикишарди, доим уларга озгина шиддат етишмай қола берди. Мағлубиятга тенг дурангни кўрдик. Аш- Шабабга қарши кечган ўйиндаги шиддат, шижоат қаёққа йўқолиб кетди? Обод Жар майдонида 90 дақиқа Бухорога қарши баҳамжиҳат жанг қилиб дурангга эришган эди. Ўша ўйинни кўриб, футбол кўргандек бўлган эдим. “Бунёдкор” ижросида антифутболни кўрдим. Шижоатсиз, жонни койитмай шунчаки ўйнаб маҳоратни ўстириб бўлмайди-ку. Зоб аханга қарши ўйинда шижоат кўрсатиб ўйнашса-да, ҳамжиҳатлик етишмай қолди ва йирик ҳисобда ютқазишди. 5:2 тарихий ҳисоб бўлди. Машъалга қарши кўрсатган антифутболнинг жазоси шу бўлди. Эрон майдонида охиригача курашгани тасалли бермоқда, холос. Бир ўйинда ёлғондан югургилаб, бошқа ўйинда чиндан футбол ўйнаб бўладими?

Я.Л.С. Я в этом вижу другой пейзаж. Сейчас нет чистого спортивного футбола. На поле видим бизнесменов от футбола, коммерческий футбол. Например в наше время против соперника руками, локтями, ноктями, зубами футбол не играли. Сейчас тренера специально обучают футболистов изобретательно, правдиво симулировать. Весь Еврофутбол запичкан такими единоборствами. Сегодня узбекский футбол подавно, погорло заполнен такими базарными приёмами. В наше время ни кто не мог представить себе, что бы Виталий Суюнов или Ахрол Иноятов тянули за майку соперника, или били незаметно руками по лицу соперника. Это во первых.

Во вторых. Футболисты получая баснословные деньги, перестали уважать поле. Они большими министрами чувствуют себя перед простыми работниками поля. Проработавший в Китае Непомнящий однажды заметил, что Китайская сборная ещё долга не покажет высокий класс, в виду того, что китайсие игроки не могут привыкнуть к большим деньгам.

Наши молодые “мульти миллионеры” от футбола подсознательно считают, что можно выходить на поле и играть в чемпионате страны не как впервые выходящий юный футболист, у которого сбылась десятилетная мечта, а как расчётливый бизнесмен отработывающий положенное время. Сравните игру ребят Обода с игрой будёдкоровских “мастеров” против Машъала и вы согласитесь со мной. К этому добавьте игнорирование футболистами своего партнёра. Такого у Бабаяна никогда не было и не будет. Он всех сплачивает в единую семью. Я имею ввиду, как все “Бунёдкор”овские игроки явно глушили игру Дилшода Ахмадалиева. Как можно игнорировать партнёрами его рывки по краю. Это тоже влияние рынка на игру. Лушчан был вынужден заменить его на Шорахмадова во втором тайме.

О.Б. Сиз, Яша-ака гапни бошқа ёққа буриб юбордингиз. Сиз ҳам, отахон ҳам доим гапни пулга бурасизлар. Бу ёпиқ мавзу бўлса, бу ҳақда гапириш шартмикан?

Я.Л.С. Вынужден согласиться. Но и футболисты, и все вокруг них тоже люди. Тоже питаются, одеваються, отдыхают. У них тоже есть семьи, дети. Денежный вопрос для них тоже является важным вопросом, как любому человеку. Почему у нас деньги являются запретной темой, не знаю. Это похоже на то, когда обманывая детей, рассказываем им басни на счёт появления их на свет. Мы взрослым говорим о футболе умолчивая о деньгах такие глупые слова, какие говорят детям, когда рассказывают им то, что детей на клюве привозят аисты.

Ҳ.Қ. Бирор хўжалик, корхона, ташкилот, тармоқ дейсизми, барисининг ривожланиш кўрсаткичи пул билан белгиланади-ку, нега пул мавзусини футболда ёпиб қўйишган экан, билмадим. Майли, бунга кўникиб кетганмиз. Мавзуга қайтаман. Термамиз кейинги босқичга чиққан ҳолда беш ой вақтга эга бўлиб турибди. Бу вақт ичида Терма ўйинини янги босқичга кўтариш мумкин. Лекин бу масала ҳақида ҳеч ким ўйламайди. У ҳеч кимни қизиқтирмайди. Кейинги босқичга чиқдик. Унда ўнта ўйин ўтказамиз. Кейин, худо хоҳласа, Москвага борамиз. У ерда камида яна учта дахшатли ўйинларда, қақшатқич жангларда қатнашамиз. Бундан мақсад нима? Мақсад футболимиз савиясини юқори даражага кўтаришми? Ундай бўлса, нега бу ҳақда ҳеч ким ўйламайди, ҳеч ким гапирмайди? Ҳамма Ж.Ч.нинг финал ўйинларида қатнашишимизни истайди. Шимолий карислар ЖЧ-2010 финал ўйинларида қатнашишди. Бу билан уларнинг ўйин савияси кейинги босқичга кўтарилдими? Осиёда биринчилар қаторига қўшилишдими? Йўқ. Нега ҳеч ким ўйинимиз даражасини, савиясини деб қайғурмайди? Бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ж.Ч.да қатнашиш мақсад бўлмай, мақсадга элтувчи восита бўлиб қолиши керак эмасми? Мақсадимиз ўйин савияси борасида Осиёда биринчилар қаторига чиқиш бўлсин. Кейинги ривожланиш босқичини белгилайлик.

Давоми бор.

Киритилган сана: 13.04.2016 17:01. Ўкилди: 7808 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


KARIMZHONS
Сана: 15.04.2016 08:33. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
***Шахсан мен УФФси,ТЖМи харакатсизлигини куриб нима дейишни хам билмайман.Сукиш мумкин эмас,фикр билдирсанг эшитишмайди,узлари билиб бирор бир иш килишмайди.Курук гапдан бошка нарса йук.Балки Мухтарам Юртбошимиз шахсан узлари танкид килишларини кутиб утиришгандир дейман.Намунча айюханнос солавермасанг,сабирли бул,дейдиганлар хам топилади.Тугри,1994- йилдаги ягона юксак натижамиздан бери сабир киламиз,лекин узбек халки хар томонлама ютукларга эришиб ривожланаётган бир вактда футболимиз бир жойда тухтаб колиши ва футболимизни хавотирсиз кузата олмаётганимиз ачинарли.Узбек халки футболсевар халк.Иктидорларга бой халк.Футболимиз ривожланиши учун хамма шароитлар мавжуд.Футболимиз юксак натижалар курсатишга ва халкимиз эса шиддаткор уйинларни куришга хакли.Эшитмасаларда,УФФси,ТЖМига мурожат киламан-ШИДДАТКОР УРТОКЛИК УЙИНЛАРИНИ ЯРАТИБ БЕРИНГ . . .

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 15.04.2016 08:31. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
Ҳ.Қ. Бирор хўжалик, корхона, ташкилот, тармоқ дейсизми, барисининг ривожланиш кўрсаткичи пул билан белгиланади-ку, нега пул мавзусини футболда ёпиб қўйишган экан, билмадим. Майли, бунга кўникиб кетганмиз. Мавзуга қайтаман. Термамиз кейинги босқичга чиққан ҳолда беш ой вақтга эга бўлиб турибди. Бу вақт ичида Терма ўйинини янги босқичга кўтариш мумкин. Лекин бу масала ҳақида ҳеч ким ўйламайди. У ҳеч кимни қизиқтирмайди. Кейинги босқичга чиқдик. Унда ўнта ўйин ўтказамиз. Кейин, худо хоҳласа, Москвага борамиз. У ерда камида яна учта дахшатли ўйинларда, қақшатқич жангларда қатнашамиз. Бундан мақсад нима? Мақсад футболимиз савиясини юқори даражага кўтаришми? Ундай бўлса, нега бу ҳақда ҳеч ким ўйламайди, ҳеч ким гапирмайди? Ҳамма Ж.Ч.нинг финал ўйинларида қатнашишимизни истайди. Шимолий карислар ЖЧ-2010 финал ўйинларида қатнашишди. Бу билан уларнинг ўйин савияси кейинги босқичга кўтарилдими? Осиёда биринчилар қаторига қўшилишдими? Йўқ. Нега ҳеч ким ўйинимиз даражасини, савиясини деб қайғурмайди? Бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ж.Ч.да қатнашиш мақсад бўлмай, мақсадга элтувчи восита бўлиб қолиши керак эмасми? Мақсадимиз ўйин савияси борасида Осиёда биринчилар қаторига чиқиш бўлсин. Кейинги ривожланиш босқичини белгилайлик. ----------------------------------------------------------------------жуда тугри. . .

Ушбу фикрга жавобан


KIAKIA
Сана: 13.04.2016 23:04. KIAKIAга ёзиш
+0; -0
Негадир хамма Бабаяни пахтакорчилар учун танкид килади.Танкидни охирига етказила уша пахтакорчилар урнида кимни курмокчисила аникрок езилар.....Сергеев урнида Бобур Абдухоликовми? Балки Бакоевни чакирарсилар? Хошимовни позициясидачи ?Лобанов гачи? Жаиш Билан уйиндаги суперйикилишдан сунг Мухамадиев эсдан чикдими? Саралаш узун 1 йил давом этади..Таркибни такомилаштириш бошка уйинчиларни синаш учун уртоклик уйинлари Керак...Бошка уйинчилар тугул захирадигилар хам чиколмаяпти.....Мусаев Турсуновлар уйнайдиган ват келар

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.