Кириш Регистрация
24/05 16:30 Шальке-04 0-3 Аугсбург
24/05 18:30 Майнц-05 0-5 Лейпциг
24/05 21:00 Кёльн 2-2 Фортуна
26/05 21:30 Боруссия Д - Бавария
26/05 23:30 Айнтрахт Франкфурт - Фрайбург
26/05 23:30 Байер - Вольфсбург
26/05 23:30 Вердер - Боруссия М

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Ғариб дастурхон («Мойиллик»). 2-қисм

Баҳо:
+0; -0

Ҳ.Қ. Узр сўрайман. Умрзоқ, асоссиз гапирмадим. Айтайлик, хиёнатга тенг қарорни қабул қилишга раҳбариятни юқори қудрат эгаси мажбур қилди дейлик. Бундай аҳволда ҳамма бир тан бир жон бўлиб таҳқирланган термамиз атрофида руҳан бирлашиши керак эди-ку. Бунинг ўрнига биз нима қилдик? ФИФА куни ўринбосарларни йиғиб, уларни “оқ иштон, қора иштон” қилиб иккига бўлиб майдонда майнавозчиликни уюштирдикми? Бошқа куни йиғмасак-да ўша куни ўша йиғинга, ҳамма легионерларни, ҳамма-ҳаммани бир жойга йиғишимиз шарт эди-ку. Бир ҳаводан нафас олишимиз шарт эди-ку. Ҳатто Иорданияга қарши майдонга тушмайдиган Нестеров ҳам жамоа билан бирга бўлиши керак эди. Президентимиз ҳам, вице-президентимиз уззу-кун терма билан бирга бўлса яхши бўлар эди. Жамоа руҳиятини ФИФА куни йиғин орқали баланд нуқтада сақлаб қолиш керак эди-ку. Туркия бўлмагач, масалан “ Алма ата” билан, у бўлмаса “Олмалиқ” билан ишқибозлар гувоҳлигида, ТВ орқали кўрсатиб жиддий ўйин ўтказишимиз шарт эди-ку. Жамоанинг жанговор руҳиятини яратиш йўлида ҳеч ким бош қотирмади. Термамиз ва Қосимов ташландиқ ҳолатда қолиб кетишган эди. Термага қўл силташ бундан ортиқ бўладими? Энди бўлса, ҳар томонлама “калтакланган”, қаноти қайрилган Қосимов термани Вьетнамга қарши ўйинга тайёрлаши керак экан. Қандай қилиб?

Я.Л.С. Самообладание, самоуверенность, уравновешенность тренера передаются игрокам. Второй приход Касымова в сборную был богат на противостояния. С прессой, с оппонентами, с игроками, с самим собой. Я думаю, что Он получил не только большой тренерский опыт, но ещё большой жизненный урок. Думаю, что он должен будет пересмотреть свои жизненные установки. У игрока на поле амбиция чрезмерной не бывает. Тренеру чрезмерная амбиция мешает увидеть себя в ситуации. Расценить себя в нём. Игроку легендарность, любовь публики, знаменитость - нужные вещи. Тренеру всё это ни к чему. Ему полезны и необходимы ум, знание предмета, честь специалиста и, конечно, скромность. Легендарность в прошлом тренеру лишняя обуза. Касымову не хватило последовательности в желаниях и в тренерском поприще. Игру Зидана подзабыли. Сейчас сверкают новые имена. Но Он всё ещё находится в тени, всё ещё не возглавил команду высшего уровня. Наш Касымов замахнулся с ходу на сборную страны. Согласен, тогда ему, начинающему тренеру, была интересна новая, неизведанная работа. Зачем ему нужен был второй приход в сборную, вернее, полуприход? А как ешё назвать совместительство. Неужели он так низко ценит должность старшего тренера сборной страны, что согласился работать по совместительству.

Блохин, Протасов были в футболе не менее выдающими игроками, чем Касымов. Но в тренерском поприще не блистают. Не всем дано. Фёллер и Руммениге не являются главными тренерами. Но они полезны футболу и своим командам. Касымов раньше батьки полез в пекло и обжёгся. Неужели М. Усманов не понимает, что раненая птица летать не сможет. Когда у тренера нет полёта в мышлении, игроки не смогут сыграть ярко. Вспомните нашу игру с Катаром в Ташкенте. Во втором тайме игра у них сломалась, и мы смогли забить им пять ответных голов. Сейчас Касымов благодаря «Хиёнат»у, как выражается Кадыров, и ещё многому другому «сломался». Как ему в таком состоянии можно доверить судьбу ещё трёх поединков, не знаю. Можно собраться мыслями и управлять гоночной машиной. Но сборная команда не машина. Не железка. Там не болты и гайки, а живые люди. Почему Федерация, взвалив на его плечи груз трёх поединков, хочет похлопать ему по плечу и себе в ладоши. Авось пронесёт. Это разве не унижает прфессиональное достоинство тренера?

Ҳ.Қ. Мураббий руҳияти ўйин руҳиятига катта таъсир қилади. Қатарга қарши ўйиндаги жамоа руҳияти билан Иорданияга қарши ўйиндаги жамоа руҳиятини бир-бирига таққослаб кўринг. Жуда катта фарқни кўр ҳам кўрган эди. Рауф-акамиз бунинг сабабини бизнинг йигитлар араблар сингари дам-бадам майдонни ўпмаганида деб билади. Қанчалак янглиш фикр (араблар майдонни ўпиш учун эмас, яратганга сажда қилиш учун ерга бош қўйишар эди). Термамиз Сеулда қандайин жанговор эди-я. Кўрсатган сўнгги икки ўйинимизда Руҳиятдаги бундай фарқнинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлган? Аввало, футболимизга раҳбариятнинг хиёнати натижасида термамиз ташландиқ ҳолатга тушиши сабаб бўлган. Бошқа омиллар қатори мураббий руҳиятида содир бўлган талвасага мойил ҳолат ҳам сабаб бўлган эди.

У.К. Сиз ҳам мана шундай умумий гапга “мойилсизки”, ўқувчи тугул, мен ҳам гапларингиздан маъно чиқара олмай қоламан.
Қаҳрамон Асланов. Отахон гапирар эканлар, тушинишни ўқувчи фаросатига ҳавола қиладилар. Бу талваса бўлмай, нима бўлсин. Азиз Ҳайдаров теле-кўрсатувда терманинг собиқ мураббийи ҳақида илиқ фикрлар билдиргани учун терма йиғинига чақирилмади. Нима дейди руслар, Абрамовга нисбатан қандайдир комплекси борми, дейман. Иордан араблари бизга гол уришганида, биринчи эпизодда Зотеевнинг айби бор эди. Унга ҳимояланишда тажриба етишмади. Кейин яна учта ўйинчимиз хато қилишгани учун гол ўтказиб юбордик. Биз доим рақиб билан курашиш ўрнига “зонани ушлаймиз”. Бу эпизодда ҳамма ўз зонасини ушлади. Ўзбек футболидаги нуқсонга Зотеевни айбдор топиб, ўша заҳоти уни алмаштириб ташлади. Танаффусда алмаштирса бўлар эди-ку. Бу талваса эмасми? Мана бошқа гап. Қосимов ҳақида фикр билдирганлар билан орадаги муносабатни аниқлаб олиши нимаси? Талваса бўлмай нимадир? Ундан кўраси ҳаммага сифатли ўйин билан жавоб қайтариши мумкин эди-ку.

Ҳ.Қ. Бу ”мойиллик”ни яратишда машъум қарор чиқарган федерациямиз қаторида туриб ҳаммамиз жонбозлик кўрсатдик. Масалан, Қосимовни Абрамовга қарама-қарши қўйиб, керакмас зиддиятни яратишда ҳаммамиз ким ўзарга ўйнамадикми? Аслида иккаласи ҳам Ўзбекистон даражасида маҳорати бир-бирига яқин мураббийлардир. Кичик фарқлар бор, холос (Абрамовда, масалан, “тирсак” йўқ.) Яша-ака, сиз шунга, яъни бош мураббий руҳияти жамоа ўйинига қандай кўриниш бера олишига диққатимизни қаратяпсиз, чоғи. Мен диққатингизни жамоа руҳиятига эмас, бошқа нарсага қаратмоқчиман. Ўйинчига. Ўйинчи руҳиятини баланд жанговор пардада созлаш жуда кўп омилларга боғлиқ. Биринчи навбатта мураббийга, иккинчи навбатда футболчининг ўзига. Ўнинчи навбатини санасам, тонг отмайди.

Жаҳонни ҳайратга солган лангар билан сакрашда Афина ва Пекин олимпиадасининг қаҳрамони бўлган Исенбаевани эсланг. Лондонни бой бергач, тренерни алмаштиргач, бу йил Москвада ўтган енгил атлетика бўйича ЖЧда ғалаба қозонди. Яккахон спорт турида икки киши, яъни спортчи ва мураббий орасидаги тўғри муносабат рекорд руҳиятини таминлар экан, Футболда, ўн битта спортчи орасида ва мураббий билан ўйинчилар орасида жанговар руҳиятни яратиш қанчалар мураккаб эканлигини, таққослаб кўрдингизми?

Энди бултурги ЕЧЛ чорак финалини эсланг. Манчестерда Модричнинг “МЮ”га урган жавоб тўпини дарров эслагандирсиз. Бундай серҳашам, пурвиқор, тўқ зарбани Модрич бердими, ё ўша дамдаги бутун жамоанинг илҳомбахш, ғалабага ташна жанговор руҳиятими? Энди бултур Доҳадаги ўйинда ғалабани таъминлаган Турсуновнинг зарбасини эсланг. Энди ўша жозибали ЗАРБАни Иордания билан Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда Турсуновдан ҳамма кутган зарбага, ғалабани нақд қилувчи аниқ зарба ўрнига урилган заиф зарбага, таққосланг. Бутун ўйин давомида ягона бўлган силсилавор ҳужумни уч пул қилувчи унинг шармандали, талвасали зарбасига таққосланг.

Лангар ушлаган спортчининг ҳар бир ҳаракати, хатто ним ҳаракати ўта муҳим бўлиб, у техник маҳоратдан аввал ижрочи ва мураббийнинг руҳиятига боғлиқ бўлар экан. Михайловнинг керакли пайтда айтган икки оғиз сўзи ғалабани таминлаган эди. Футболчида эса унинг ҳар бир ним ҳаракати лангарчидан ўн карра муҳим бўлиб, у ижрочининг руҳиятига ўн карра қаттиқроқ боғлиқ эмасми? Шундай экан, атлетларда биттага битта бўлса, футболда 23та спортчига битта мураббий тўғри келади. Футболда бош мураббийлик қанчалар оғирлигини кўрдингизми? Ҳар бир ўйинчи “рекорд қўйиш” даражасида ўйнаши керак эди. Бунинг учун мураббий ҳар бир ўйинчига “рекорд қўяр" сўзини айта олиши керак эди. Нима учундир ўша ўйинда жанговор руҳиятни ярата олмаган эдик. Бунга ҳаракат ҳам қилмадик. Ва ўша зарба ўхшамади. Ўйинимиз ўхшамай қолди (бунга легионерлар айбдор эмиш).

Наҳотки, ўша зарбани 2012да йил ўйинчиси бўлган ўша биз билган Турсунов ижро этган бўлса? Мен бу зарбани жамоанинг ташландиқ руҳи, раҳбариятнинг “бўлса бўлар, бўлмаса ғовлаб кетар” қабилидаги руҳияти ижро этди деб ўйлайман. Яна айтсам, барча журналист-у ишқибозларнинг, “мундиалга-тўғридан тўғри чиқолмадинглар”, деб куюниш, койиниш каби руҳияти ижро этди деб ўйлайман. Кореядаги мағлубиятга соғлом муносабат ҳеч кимда бўлмаган эди. Натижада термада хотиржам, ижодий муҳит бўлмади. Бунга айтганимиздек ҳамма қатори Қосимов ҳам сабабчи бўлди. Жабрини фақат ёлғиз ўзи тортди ва тортмоқда. Қандай қилиб ушбу воқеалардан сўнг Раҳбарият унинг елкасига яна учта ўйинни ағдариб қўйди экан?

Киритилган сана: 11.10.2013 10:19. Ўкилди: 8052 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


FREEMAN
Сана: 11.10.2013 22:18. FREEMANга ёзиш
+0; -0
Cаралаш тугаганига хам бир ойдан ошди , Лекин биз халигача чала журналист ва мухлисларнинг фикрлари билан уралашиб ётибмиз, Качонгача??? Мутаххасислар нега жим?Мардлари борми?Килинган хатоларни сабабларини тиник килиб тушунтирадиган ва шу хатоларни бартараф этиш йулларини курсата оладиган мутахассис борми узи Узбекистонда?Олди-кочди гаплар жонга тегдию,

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 11.10.2013 20:41. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
Биз галаба козондииик! Етар энди хадеб танкид килиш! Ютдикку ахир бугун! Кимсан пешкадам Бунедкорни ютдик! Хаммаси жойида! Яна нима керак сизларга? Деганларга ишонманг! Лекин,Вьетнамга очко улашишга ишонса булади...
Айтганча,чойхонадаги гаплар доим кизик булади. Маколага гап йук!

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 11.10.2013 16:59. BAHROMTMга ёзиш
+0; -0
Bir tiyinga qimmat fikrlar. Aslida uzini chol qilib ko'rsatayot maskayam jonga tegdi. Mardchasiga tan olganda Qosimov zo'r murabbiy emas, lekin abramovdan ulsa uligi ortiq! Abramovchilar qising! Uni qolga kiritganlari bir tiyin. Asosiysi murabbiyga hiyonat qilgan haromhor uyinchilarda

Ушбу фикрга жавобан


KINGISBACK
Сана: 11.10.2013 15:59. KINGISBACKга ёзиш
+0; -0
Абрамов Осие чемпионатида бор-йуги 4-
уринни олибди, Австралия, кореяларга
шармандаларча ютказиб! Косимов термаси
Жахон чемпионати саралашида фахрли 3-
уринни олди. Бутун дуне, хатто ФИФА ,
урислар хам койил колишди, махташди,
куллаб- кувватлашди. Лекин энди бизнинг терма
учун янги цикл бошланди. Осиеда асосий
максад жахон чемпионатига чикиш. Осие
чемпионатини тайергарликнинг бир боскичи
деб караш керак. Бунинг учун консерватор
Косимовни колдириш хатолик булди.
Термада асосий скрипкачилар яна уша эски
уйинчилар.Косимовни ишонган тоглари!!
Чолларимиз 2018 гача етиб боролмаслигини
нима учундир тушунишмаяпти! Борку урта
ешдаги яхши уйинчиларимиз.Ана ушалар
атрофида янги терма яратиш керак!!!
Хозирдан.

Ушбу фикрга жавобан


KINGISBACK
Сана: 11.10.2013 15:54. KINGISBACKга ёзиш
+0; -0
Абрамов Осие чемпионатида бор-йуги 4- уринни олибди, Австралия, кореяларга шармандаларча ютказиб! Косимов термаси Жахон чемпионати саралашида фахрли 4- уринни олди. Бутун дуне, хатто ФИФА , урислар хам койил колишди, махташди, куллаб- кувватлашди. Лекин бизнинг терма учун янги цикл бошланди. Осиеда асосий максад жахон чемпионатига чикиш. Осие чемпионатини тайергарликнинг бир боскичи деб караш керак. Бунинг учун консерватор Косимовни колдириш хатолик булди. Термада асосий скрипкачилар яна уша эски уйинчилар.Косимовни ишонган тоглари!! Чолларимиз 2018 гача етиб боролмаслигини нима учундир тушунишмаяпти! Борку урта ешдаги яхши уйинчиларимиз.Ана ушалар атрофида янги терма яратиш керак!!! Хозирдан.

Ушбу фикрга жавобан


JUNGLER
Сана: 11.10.2013 15:17. JUNGLERга ёзиш
+0; -0
Кимлардир халигача Иорданиядан утардик-утардик деб сочини юляпти. Бир нарсани тушунинглар - Иорданиядан утишимиз муаммони хал килармиди? Хуп утдик дейлик, кейин нима булади? Футболимиз тубдан касалланиб, улар холатга кебуган буса, "омад"ли галабалар билан узимизни алдаб юраверармидик? Качонгача? Утган йили Барселонанинг ЕЧЛдаги иштироки хаммани эсида булса керак. Улар хам бир амаллаб Милан тусигидан, кейин амаллаб ПСЖ тусигидан утишганди. Шундаям касаллик аломатлари яккол куриниб турганди. Баварияга келганда хаммаси аён булди. Биздаям шунака булди - факат бу Иордания билан тукнашувда содир булди.

Ушбу фикрга жавобан


JUNGLER
Сана: 11.10.2013 15:09. JUNGLERга ёзиш
+0; -0
Хамма бир жойда айланиб, "войдод-войдод" деб югуриб юрганга ухшайди. Дод солмаётганлар, додлаётганларни оркасидан "тинчланинг-тинчланинг", деяётгандек. Яна кимдир "ха, нима бупти узи?"

Битта гапни айтаман, балки тугридир, балки нотугри, 50 марта мураббийни алмаштиринг, 100 марта уйинчиларни алмаштиринг, 200 марта рухшуносларни - токи булок боши лойка экан, охиригача лойкаланиб бораверади.

Ушбу фикрга жавобан


MBAHODIR
Сана: 11.10.2013 14:55. MBAHODIRга ёзиш
+0; -0
KINGSBACK.
Агар терма жамоамизни хозирги аянчли холида Абрамовга топширса, у яна жанговор ва шиддатли, ўйинини кўриб кўз қувнайдиган жамоани ташкил қилиб бера олади. Эронга ютқазган пайтимизда ҳам жамоамиз ўйини ҳозиргидан 100 баробар мазмунли эди. Ҳозир фақат "қанот! қанот! қанот!" бўлиб қолди.

Ушбу фикрга жавобан


ELIVERPOOL
Сана: 11.10.2013 13:46. ELIVERPOOLга ёзиш
+0; -0
KINGSBACK. Yowiz ancha ulug' ekan, biz xam sizni yowingizga kiraylik. Lekin siz fakat futbol ko'rgan ekansiz, ko'rganda xam o'wa 70-80 yillar futbolini. Wuning uchun o'wa davrlarni qumsaysiz. Lekin xozirgi futbol bn yer bn osmoncha farq bor otaxon.
Yana bir gap siz Abramovdan Qosimov zo'r, anovi o'ynchlar Jeparov, Kapadze, Tursunovlarda ayb debsiz(fikrlariz xuddi Tolibjonov va Akromovnikiday), aslida bu ikkisi xam termaga munosib emasu lekin, wu Abramov siz yomonlagan o'ynchlarni maksimal darajada o'ymata olgan, o'yn sifati xozirgidan 100 barobar ustun edi. Ex, gapirsang gap ko'p, Bizga xorijdan tajribali murabbiy va Uff tag tubdan o'zgarsagina yutuqlarga eriwamiz. Bo'lmasa wu eski fikrlaydiganlarga kunimiz qolaveradi.

Ушбу фикрга жавобан


ELIVERPOOL
Сана: 11.10.2013 13:46. ELIVERPOOLга ёзиш
+0; -0
KINGSBACK. Yowiz ancha ulug' ekan, biz xam sizni yowingizga kiraylik. Lekin siz fakat futbol ko'rgan ekansiz, ko'rganda xam o'wa 70-80 yillar futbolini. Wuning uchun o'wa davrlarni qumsaysiz. Lekin xozirgi futbol bn yer bn osmoncha farq bor otaxon.
Yana bir gap siz Abramovdan Qosimov zo'r, anovi o'ynchlar Jeparov, Kapadze, Tursunovlarda ayb debsiz(fikrlariz xuddi Tolibjonov va Akromovnikiday), aslida bu ikkisi xam termaga munosib emasu lekin, wu Abramov siz yomonlagan o'ynchlarni maksimal darajada o'ymata olgan, o'yn sifati xozirgidan 100 barobar ustun edi. Ex, gapirsang gap ko'p, Bizga xorijdan tajribali murabbiy va Uff tag tubdan o'zgarsagina yutuqlarga eriwamiz. Bo'lmasa wu eski fikrlaydiganlarga kunimiz qolaveradi.

Ушбу фикрга жавобан


ELIVERPOOL
Сана: 11.10.2013 13:46. ELIVERPOOLга ёзиш
+0; -0
KINGSBACK. Yowiz ancha ulug' ekan, biz xam sizni yowingizga kiraylik. Lekin siz fakat futbol ko'rgan ekansiz, ko'rganda xam o'wa 70-80 yillar futbolini. Wuning uchun o'wa davrlarni qumsaysiz. Lekin xozirgi futbol bn yer bn osmoncha farq bor otaxon.
Yana bir gap siz Abramovdan Qosimov zo'r, anovi o'ynchlar Jeparov, Kapadze, Tursunovlarda ayb debsiz(fikrlariz xuddi Tolibjonov va Akromovnikiday), aslida bu ikkisi xam termaga munosib emasu lekin, wu Abramov siz yomonlagan o'ynchlarni maksimal darajada o'ymata olgan, o'yn sifati xozirgidan 100 barobar ustun edi. Ex, gapirsang gap ko'p, Bizga xorijdan tajribali murabbiy va Uff tag tubdan o'zgarsagina yutuqlarga eriwamiz. Bo'lmasa wu eski fikrlaydiganlarga kunimiz qolaveradi.

Ушбу фикрга жавобан


ELIVERPOOL
Сана: 11.10.2013 13:45. ELIVERPOOLга ёзиш
+0; -0
KINGSBACK. Yowiz ancha ulug' ekan, biz xam sizni yowingizga kiraylik. Lekin siz fakat futbol ko'rgan ekansiz, ko'rganda xam o'wa 70-80 yillar futbolini. Wuning uchun o'wa davrlarni qumsaysiz. Lekin xozirgi futbol bn yer bn osmoncha farq bor otaxon.
Yana bir gap siz Abramovdan Qosimov zo'r, anovi o'ynchlar Jeparov, Kapadze, Tursunovlarda ayb debsiz(fikrlariz xuddi Tolibjonov va Akromovnikiday), aslida bu ikkisi xam termaga munosib emasu lekin, wu Abramov siz yomonlagan o'ynchlarni maksimal darajada o'ymata olgan, o'yn sifati xozirgidan 100 barobar ustun edi. Ex, gapirsang gap ko'p, Bizga xorijdan tajribali murabbiy va Uff tag tubdan o'zgarsagina yutuqlarga eriwamiz. Bo'lmasa wu eski fikrlaydiganlarga kunimiz qolaveradi.

Ушбу фикрга жавобан


ELIVERPOOL
Сана: 11.10.2013 13:45. ELIVERPOOLга ёзиш
+0; -0
KINGSBACK. Yowiz ancha ulug' ekan, biz xam sizni yowingizga kiraylik. Lekin siz fakat futbol ko'rgan ekansiz, ko'rganda xam o'wa 70-80 yillar futbolini. Wuning uchun o'wa davrlarni qumsaysiz. Lekin xozirgi futbol bn yer bn osmoncha farq bor otaxon.
Yana bir gap siz Abramovdan Qosimov zo'r, anovi o'ynchlar Jeparov, Kapadze, Tursunovlarda ayb debsiz(fikrlariz xuddi Tolibjonov va Akromovnikiday), aslida bu ikkisi xam termaga munosib emasu lekin, wu Abramov siz yomonlagan o'ynchlarni maksimal darajada o'ymata olgan, o'yn sifati xozirgidan 100 barobar ustun edi. Ex, gapirsang gap ko'p, Bizga xorijdan tajribali murabbiy va Uff tag tubdan o'zgarsagina yutuqlarga eriwamiz. Bo'lmasa wu eski fikrlaydiganlarga kunimiz qolaveradi.

Ушбу фикрга жавобан


KINGISBACK
Сана: 11.10.2013 13:36. KINGISBACKга ёзиш
+0; -0
Ёш болани гапини қиласизлар!!! Нега Зотеевни 1- тайм охирида замен қилди, таймни охиригача кутмасдан ...Буюк экспертларни ёш болаларча фикр юритиши!!!

Ушбу фикрга жавобан


KINGISBACK
Сана: 11.10.2013 13:31. KINGISBACKга ёзиш
+0; -0
Қанча реклама қилманглар , барибир Абрамов бир тийинга арзимайдиган тренер!!! Агар термамиз Абрамов билан саралашни давом эттирганида Ливан билан охирги ўринни талашган бўлар эдик.Ман ҳам футболни 1966 йилдан бери кўриб бораман!!! Ҳали хам Пахтакорни 1968 йилдаги собиқ Иттифоқ кубогидаги финал ўйини кўз олдимда турибди. Легендарний Стрельцовнинг пяткаси билан тўпни ошириб Савченкони дарвозабон билан бирга-бир чиқарвогани ва гол билан якунлангани , Пахтакорчи Науменкони урган голини судья хисобга олмагани ҳалигача кўз олдимда турибди!!! Ҳуллас фақат ўзингларни энг зўр футбол эксперти деб ўйламанглар!!! Қачонгача Абрамовни мақтаб Қосимовни ерга урасизлар!!! Қосимов ҳоҳлайсизларми, йўқми термамизни ўйинчиларини савиясидан келиб чиққан ҳолда ўшанга яраша результат кўрсатди.Проста энг тажрибали ўйинчиларимиз Джеперов, Копадзе, Ахмедовлар ч-ч-б қўйди!!!Нега Серверни сўкмаяпсизлар, нега Турсунов 10 метрдан дарвозани пойлолмайди!!!Нега улар хақида жимсизлар. Термамизга Фергюссон, Моур, Капелло келсин,хозирги бор ўйинчиларимиз савияси билан қўлидан хеч бало келмасди!!!Сколари мисол, 1,5 ишлади Бунёдкорда!!! қўлидан нима келди!!Қўшимчасига қўл остида ёрдамга бразилиялик ўйинчилар бор эди! Ваҳоланки Сколари хозир Бразилия термасининг бош мураббийи. Қачон футболимиз савиясини реал баҳолай оласизлар БУЮК экспертлар!!!

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 11.10.2013 11:56. ANDUZга ёзиш
+0; -0
Термамиз ва Қосимов ташландиқ ҳолатда қолиб кетишган эди. Термага қўл силташ бундан ортиқ бўладими? Энди бўлса, ҳар томонлама “калтакланган”, қаноти қайрилган Қосимов термани Вьетнамга қарши ўйинга тайёрлаши керак экан.
______________________________________________________
Хар сохада булгани каби, футболда хам таваккал килиб туриш керак, бир хил тактига ётиб олмасдан. 4-5-1 да ютказдинг нима-ю 4-4-2 да ютказдинг нима. Тактика танлашда Миржалолда хам хато бор. Юкоридаги гапларизга унчалик кушила олмайман. Мавжуд имкониятлардан окилона фойдаланса Иордания тусигидан утиш мумкин эди. Кариялардан кечиш керак.

Ушбу фикрга жавобан


ELIVERPOOL
Сана: 11.10.2013 11:40. ELIVERPOOLга ёзиш
+0; -0
Хасанали ота, кандай килиб буларди?
Канотлардан, канотлардан ва яна канотлардан. Булди таёрмиз.
УФФ таг тубидан узгартириш к.к. Мисол: УФФ бошлик-Н.Зайниев, МТЖ марказига-А.Никинбаев. Мтж мураббийлигига бирон чет элдан. Мана буни хамма кутмокда.(Орзуга айб йук)

Ушбу фикрга жавобан


IBRAHIMOVICH
Сана: 11.10.2013 11:10. IBRAHIMOVICHга ёзиш
+0; -0
tezkor gol xammasini barbod qildi

Ушбу фикрга жавобан


IBRAHIMOVICH
Сана: 11.10.2013 11:10. IBRAHIMOVICHга ёзиш
+0; -0
tezkor gol xammasini barbod qildi

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.