Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Евро-2020 дастурхони

Баҳо:
+0; -0

1. Чурикованинг ҳусни-жамолига монанд бўлиш.

Б.А. Ҳасанали-ота, ҳар доим Пахтакорнинг медиа секторида Сизни кўриб ўрганиб қолган эдик. Жуда муҳум ўйинни кўргани келмадингиз. Доим ўз футболимизни биринчи ўринга қўярдингиз. ЕЧ-2020 олдида “Пахтокор”у “Сўғдиёна”лар баҳси кўримсизми? Ёки яна соғлиқ муаммосими? Бахтимизга омон бўлинг.

Ҳ.Қ. Ундай ҳам, бундай ҳам эмас. Яшил майдон шаҳмат доскаси эмас. Буни биламан. ТВдаги шоҳ асар, жайдари футболимизнинг жонлисидан ўтолмайди. Бунинг устига қадрдоним 35-буржимда ўтириб 40 йилча футбол тамоша қилиб келганман. 64-йил грузинларнинг олтин ютуғидан сўнг уйга пиёда келганим ёдимдан чиқмайди. “Торпедо”ни ютқаза туриб 3:1га ютишган эди. 21-секторда ўтирганмиз ўшанда. 10 йилдан бери медио-трибунада томошахонлик қиламан. Қозиравотдаги миллий стадионда зинама-зина осмон тагига кўтарилишим қийин. Пахтакорда эса, учта зинапоядан ўтиб жойимга етиб оламан. Бир ойдан бери Бақоевнинг ўйинни чўзиб “Пахтакор”ни ютиб кетишини кўрайин деб ушбу кунни кутган мен эдим. 0:0 бўлибди. Шундай экан, гап нимада? Нега бормадим? Шармандали мағлубиятдан (Сауд-Ўзб; 3-0) сўнг ҳеч нарса кўнглимга сиғмаяпти. Жуда кўп аламли мағлубиятлар бўлган. Буниси нимаси биландир оғир бўлди.

Б.А. Отахон, олдиндан шундай бўлишини айтиб берган эдингиз-ку, энди куюниб юришингиз нимаси? Гапингизнинг нимасидир ясама? Ё кечаги танқидларингиз, ё бугунги куюнишингиз ёлғон.

Ҳ.Қ. Нимадир ўзгаришига барибир ишонар эдим. Ман кўриб билиб турганни, аҳвол оғирлигини Равшан ҳам кўриб тургандир ахир, унга футболимиз юзи бўлган терма жамоамиз барибир эмас-ку, деган умидим бор эди. Аҳвол оғирлигидан хунобим осмонга етиб ёзсам-да, ҳамма бетаъсир жим тура берди. Кўпчилик бўлиб бонг уриб, аҳволни ўзгартирса бўларди. Бундай бўлмади. Ҳамма ниманидир кутиб жим турди. (Хозир расвоимиз чиққанидан кейин тошотарлар кўпайиб кетди). Кейин яна айтсам, алданибман. Вадимни биринчи қадамидан кузатиб юрардим. Уни ҳалол, тоза, футболга содиқ одам деб билардим.  Ишонган одамингиздан алданиб қолсангиз, оғир бўларкан.

Д.Ҳ. Ҳар хил гапларга ишонманг. Мағлубиятдан фожеа ясаманг. Туркия термаси ЕЧ-2020да ҳамма ўйинни ютқазди-ку. Бу футбол. Мағлубият ва ғалабалар ёнма-ён бўлади.

Ҳ.Қ. Давронхон, ўйиндан ўйиннинг фарқи бор. Е.Ч.да Македонлар 0:3га учар голландларга ютқазишган бўлишса-да, жанг қилишди. Бизникиларчи?... Юзимизга лой чаплашди.

Б.А. Ўтган ишга саловат. Янги гапдан гаплашайлик. Бугунги “Дастурхонимизни” Х.Ҳолиқов мақоласига бағишласак, нима дейсиз?

Д.Ҳ. Бобуржон, Ҳолиқовнинг ўқи ўзганми? Қаҳрамоннинг шу ҳақда “Трибунада” босилган мақоласи Сизга ёқмадими? Дастурхон атрофида суҳбат эркин изхор билан, исталган мавзуда ўтиши керак аслида.

Ҳ.Қ. Тўғри, лекин, Бобурни ҳам тушуниш керак. Қаҳрамон Аслановнинг мақоласи кутилган, ишонарли, бехато ёзилган. Мунозарага ўрин йўқ. Лекин мақола худди чиройли актриса Гулчеҳра Жамилова сингари ҳеч кимнинг назарини ўзига тортмайди. Эътиборимизни ўзига тортиши учун Инна Чуриковага ўхшаб озгина ҳунукроқ бўлиши керакмиди. Хайрилланинг мақоласи силлиққина эмас, муҳокаматалаб жойлари кўп. Ҳолиқовнинг ёзганларига ўзингиз баҳо беринг. Биронта гапига қўшилмайман. Одамнинг ишига қараб эмас, ниятига қараб баҳо берилади, тўғрими. Лекин, кимсанинг кўнглида кечган ниятини Яратгандан бошқа ким биларкан? Ҳолиқов ўз мақоласида шуни билишини даъво қиляпти. Биласиз, Футболимизда биринчи бўлиб “Пахтакор” ўз сарф-ҳаражатларини қисман ошкор қилди. Яъни асосий таркиб ўйинчилари-ю, мураббийларининг йиллик маоши қанчалигини оммага билдириб қўйди. Бу иш “Пахтакор”нинг раиси (шундай деб аташяпти) Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташаббуси ва топшириғи билан амалга оширилди.

Бу ҳол ҳамманинг диққат марказидан жой олди. Ҳолиқов ўз муносабатини сайтда эълон қилди. (Бошқалар жим туришибди.) Ҳайрулла “Пахтакор” раисининг ниятини айтиб берди. Офарин. Жаҳонгирнинг нияти ошкораликни бошлаб бериб, бошқаларни ҳам шунга ундаб, футболимизда шаффофлик сари биринчи қадамни қўйиш эмас экан. Нияти бошқа нарса экан. Нияти футболчиларнинг каттадан-катта ойлигини оммага ошкор қилиб, омманинг норозилигини қўзғатиб, кейин шунинг баҳонасида “Пахтакор” футболчиларининг ойлигини кескин қисқартириб ташлаш экан. “Офарин”, раиснинг дилидаги ниятини Сиз билар экансизда, Хайрилла.

Мақсади нима экан, кейинги қадамлари қандай бўлади, бердисига нима дер экан деб, каловланиб турган эканмиз. Сиз бизга ҳаммасини “аён” қилиб бердингиз. Раҳмат. Мен бўлсам, кейинги қадами буджет структурасини ошкор қилиш бўлади. Ундан кейинги қадами Футбол маҳсулотини яратишга кенг йўл очади. Бунинг учун ёш истеъдодли футболчиларни тарбиялашга буджетни буради, дебман-а. Сўнгра футбол сифатини ошириб, чемпионатимизда рақобатни кучайтиради, яъни футболни ҳаридоргир қилади деб ўйлабман-а. “Маҳсулотнинг” ҳаридорлар структурасини яратишга эътиборни қаратади деб юрибман-а. Барча ишларини ошкор, очиқ-ойдин, халқнинг кўз ўнгида бажаради, деб ўйлабман-а. Хайрилла кўзимни “очиб қўйди”.

Месси. Отахон, Сиз ҳалиям ёш боласиз. Сиз этган гапла Жаҳонгириззи ҳаёлигаям кемийди. У футболда ҳич нарсани тушинмиди. Футбол билан ҳич қачон қизиқмаган. Футболли биз учун санаш қийин бўган пулларини кўриб қути учиб кетганга ўхшиди. Футболимизда ҳамма еб ётибди, ҳамма еб кетар. Казо-казоладан тортиб журналистизгача ҳамма еб кетар. Хайриллаям еб кетар. Унга шундай мақола ёзишни буюришган. Жаҳонгириззи тезда “овунтиририб” қўйишади. Масалан, манам гаплариззи тушунмадим. Ҳаммаси гажак-гажак. Маҳсулотмией, ҳаридормией.

Ш.Б. Гажак эмас. Тўғри гап. Лекин ҳеч ким гапирмаган гап. Менежмент деганлари талаб ва таклиф олдида уч пул. Термадан гапирайлик. Улуғбек Мирзаев ишдан олиниб. “Бунёдкор” бир муддат бош директорсиз қолди, биласиз. Чунки янги тайинланган директор ишга чиқмай, Президент порталига клубдаги коррупциядан шикоят қилиб хат ёзган эди. Нима бўлди? Ҳеч нарса. Текширув натижаси халққа эълон қилиндими? Йўқ. Қозон ёпиқлигича қолди. Футболда ҳамма бир “ариқдан” сув ичади. Равшан ҳам улар сафидами, ё ожизлик қилмоқдами, билмадим. Ўша воқеада катта айбда гумон қилинган Абрамовни нега дарров термадан четлатмади? Саудларга қарши ўйинда обрўсига доғ теккан мураббий билан футболчилар бир жону-бир тан бўла олишмади. Расво ўйнаб ютқазишди. Равшан шунчалар иродасизми? Ё ҳамтовоқми?... Бу мавзуга қайтгим келмайди. Бўлар иш бўлиб ўтди.

Б.А. Сиз отахон, бир йилдан бери футбол маҳсулоти, футбол ҳаридори деб занг урасиз. Зангиота бўб кетинг-е. Таклифингизни Мессиларга тушунтириб гапиринг, менга ҳам.

Ҳ.Қ. Мақолаларимни блогимда олти-саккиз киши ўқийди. “Чемпион”имиз касот бўб кетган. Сайтдаги мақолаларни ҳам ҳеч ким ўқимайди. Ҳамма қисқа ҳабарларни ўқийди. Хатто ЎФАдагилар ҳам ўқимайди. Қоғозга чиқариб ёзганларимни обориб берганимни айтганман. Барибир ўқишмади. Ёппасига бетаъсирлик, бўлса-бўларчилик. Фикрлашни, ўйлашни хоҳлашмайди. Шунинг учун фикрлашни билишмайди. Сизларга таклифларимни тушунтириб беришга ҳаракат қиламан.

Киритилган сана: 01.08.2021 20:43. Ўкилди: 2035 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.