Кириш Регистрация

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Икки эшик оралиғидаги гаплар (Вадим Абрамов билан суҳбат)

Баҳо:
+1; -0

Бадиҳа

Ҳар қандай воқеанинг дебочаси, хотимаси бўлади. Баённинг кириш ва чиқиш қисми бўлади. Ибтидоси бўлган ишнинг интиҳоси ҳам бўлади. Бу воқеа ЎФФ биносининг эшиги олдидаги бир учрашув билан бошланиб, “Локомотив” бино эшиги олдидаги бошқа учрашув билан тугади.

ТЕНГСИЗЛАР УЧРАШУВИ
Федерациямиз олдидаги сунъий майса билан қопланган майдонда футбол бўлиб ўтди. “Локомотив” “Машъал” билан ўйнаган эди. Ўша ўйин 2:2 ҳисоби билан тугади. Томоша қилгани бордим. Футболга алоқадор ҳамма одамларни шу ердан топасиз. Ҳамма тик турган ҳолда ўйинни кузатар эди. Эшик зинапоясида билак ҳассаларга тиралиб турган Абрамов ёнида қўшним Ахбор Ҳидоятовни кўриб қолдим. У Федерацияда қайсидур мансабда ишлайди. У киши ўтмушда Келлер, Качалин, Якушин, Набоков ва яна аллакимлар қўл остида “Пахтакор” жамоасида ўйнаган. Кейин мураббийлик қилган. Одоб юзасидан унинг олдига бориб, кўришдим. У мени истеҳзоли кесатиқ билан, “Шу ерга пропискага ўтиб олдингми”, деган саволи билан камситиб қарши олди. У зинапоя тепасида турган ҳолатда бўлса, мен пастдан қўл узатиб турар эдим.

Келганим учун ўзимни айбдордай ҳис қилиб, “Меҳмон бўлиб келдим”, деб оқланишга ҳаракат қилдим. Нега ҳамма амалдорлар ишқибозни ерга уради, уни камситади, ўзидан паст қўяди, ўзини осмонда ишқибозни ерда кўради. Ман гўёки унинг оёқлари остида ўралашиб юргандайман. Гўё “Мутахассислар орасида сенга нима бор”, деган маъно сўзлари федерация ҳовлисидан мени ҳайдаб чиқармоқчи бўлмоқда эди. Олдинги гал борганимда ҳам Ҳидоятов мени ажабланиб қарши олган эди. Биласиз, журналист бўлмасам-да, термамиз ОК-2015га кетишидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида қатнашиб, кейин федерация золида қолиб Олимхўжа билан биргаликда сизлар билан он-лайн уюштирган эдим. Ўша мажлисдан олдин дахлизда Ахбор-ака олдига бориб у билан қўл олишиб кўришган эдим. “Нега Ахборнинг ишхонасига оддий ишқибоз қўшниси боради, у билан кўришади, унинг мажлисида қатнашади, казо-казолар, таниқли одамлар орасига суқулиб киради?” “Бир келдинг, иззатингини билмай тағин кела берасанми? Жойингни бил. Бошқа қиладиган ишинг йўқми”, деган саволлар унинг кўз қарашида ёзилган эди. Ҳар қадамда ишқибозга муносабат шунақа. Ишқибоз деганда трибунада бақириб, сўкиниб турган оломон уларнинг кўз олдига келади. Ишқибозга бундан бошқа баҳо берилмайди. Майдон четида Камолиддинлар савлат тўкиб юрган пайтда, ишқибоз биқиниб туриши, четроқда юриши, кўздан қуриши керакми?

Ахбор-аканинг кесатиғидан сўнг ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Тошимни териб (ғишимни териб, мен ахир қурувчиманку) бу ҳовлидан чиқиб кетаёздим. Йўқ, федерация ҳовлисидан чиқиб кетиш мумкин, майдондан чиқиб кетиб бўлмайди. Маҳмуд Асрор раҳнамолигида бу майдонга тушганман. Ундан олдин 35-буржда ўтирувчи томошабин эдим, холос. Орқага йўл йўқ. Ёзишни тўхтатиш ўрнига янада кўпроқ ёзишим керак. “Аксириш”ларимни қоғозга кўчириб, Ахбор-акага ўзим Совға қилиб чиқаман. Енг шимариб ишлаш керак. Ишлаш. “Машъал” билан ўйин тугагунча Аброржон Қодиров олдига бориб турдим. У ўйинни суратга олмоқда эди. У “Локомотив”да матбуот котиби бўлиб ишлайди. Фаолроқ бўлишга аҳд қилдим. Тепага чиқиб, матбуотчилар хонасида рус тилида ёзганим “В догонку” деган мақоламни қоғозга кўчиртириб, Абрамовга совға қилдим. У эртасига база биносида соат 12да мени кутиб олишини айтди. Чунки уни хос-суҳбатга чорлаган эдим. Интервью дейсизларми бу сўзни. Камолиддину Зафаржонлардан қатим кам. Мен ҳам “интервью” олишим мумкин-ку. Тўғри, бу иш мақола ёзишга сира ўхшамайди. Матбуот майдонида мавсум тугамайди. “Ўйин” қишин-ёзин узлуксиз давом эта беради.

АХЛАТ ЭМАС
“100 доллар ҳикояти”да “Локомотив” стадионини, ёнидаги база иморатини тасвирлаб берган эдим. Тайинлаган вақтдан бир соат олдинроқ келиб Аброржон билан учрашдим. Ундан биздек суҳбатдошларни суратга олиб сайтимизга қўйишини илтимос қилган эдим. Хонасидаги икки киши билан таништириб қўйди. Улар маркетинг бўлимида ишлашар экан. Бу ерда юришимдан, бу кишиларга ўзимни таништиришимдан, Абрамовдан суҳбат олишимдан мақсадим бор эди. Ишқибозлар қадрини ошириш, ишқибоз номини, моҳиятини, шаънини ҳаммага етказиш эди. Сафда ишқибознинг ўрни бўлакча. Худди шунинг учун Муҳаммаджонов Ҳасан ва Азимов Лазиз билан танишдим. Улар “Локомотив”да маркетолог бўлиб ишлашар экан. Нимага дейсизми? Ўзимни кўрсатиш учун эмас. Шаҳарнинг бир четига мендек қария шуни деб борадими? Бу кимсалар ҳам ўз ишида ишқибозни, футболни ерга уряпганини ўзларига айтиб ўтдим. Хаёлимни Абрамов билан бўлажак суҳбат воқеаси банд қилар экан, мен айни шу пайтда булар билан тортишиб ҳаяжонимни босиб олмоқчи бўлиб ўтирган эдим. Чалғимоқчи бўлдим. Улар ажабланиб қолишди. Биласизми гап нимада, “Локомотив” ўйинларига патта сотилмайди. Кириш текин. Сотилажак патталар нархи чиптачилар ойлигини қопламас экан. Бу билан улар футбол ва ишқибоз нархини «0»га тенг қилиб қўйишмадими? “Ҳамма нарсанинг нархи бўлиши керак. Ерда ётган чиқитнинг ҳам. Футбол ахлат эмас-ку. Имтиёзлар беринг майли, лекин томоша текин бўлиши керак эмас”, - деб жаранглаган сўзларим билан Абрамов билан ҳадемай бўладиган хос-суҳбат олдидан қизишиб олдим. Кўчадан келган мендек қария одам эҳтирос билан тортишиб- талашишини улар ёқтирмасин, майлига. Ҳамма нарсанинг, ҳамма хизматнинг баҳоси бўлиши керак. Шунда унинг қадри бўлади. Тўғри, пул билан нархлаб бўлмайдиган ишлар, нарсалар бор. Уларни бебаҳо деймиз. Қалб шуури, қалб талаби билан юз беражак хизматлар бебаҳодир. Сўм билан ўлчаб бўлмайди. Бебаҳо нарсани “ишқсиз эшшаклар” оёқ ости қилишса-да, қалби теран одамлар уни қадрлай олишади. Шундай бўлса-да ҳаётда ҳамма нарсани сўм билан баҳолашга интилайлик. Шахсий муносабатга бебаҳо ўлчамни қолдирайлик. Мана ҳозир Абрамовнинг ярим соат вақтини олсам-да, ҳақини тўлолмайман.

ЮЗИМГА БИР ГАП...
Ўзим ҳам неча йилдан бери футбол эшигида иш ҳақи олмай холис хизматдаман. Мен учун футболнинг қадри баланд. Менинг беминнат хизматимнинг нархи бўлмаса-да, футболни тарғиб қилиман деб, чеккан заҳматимни футбол ичи ва ташидаги одамлар қадрлай олишини истаб қоламан. Улар қатори сайтимизнинг эгаси олдида ҳам қадрим бор бўлсин. Қадримга йиғлаб юрмай тағин. Бебаҳо бўлгандан кўра, ҳамма нарса, ҳамма хизмат баҳолангани яхши. Бебаҳо нарса шахсий муносабат доирасида қолсин. Абрамов қалбим амрини тушунармикан? Бўлажак суҳбатни қалб амри деб билармикан? У билан шахсий муносабат ўрната олармиканман? Ишқибозга ва унинг вакили журналистга муносабати қандай экан? Суҳбат қуриб шуларни билиб оламан. Шундай хаёллар билан бўлиб, тортишув сўнгида “албатта, чипталарни сотувга қўйинг” деб, маркетологлар билан ҳайрлашиб, база томон юриб кетдим. Мени Абрамов билан суҳбат кутмоқда эди.

Айтмабман, Ҳасану Лазизлар билан танишишдан олдин иккинчи қаватга кўтарилиб клубнинг директор ўринбосари билан учрашиб, у билан танишиб чиққан эдим. Мени Аброржон тавсия қилган эди. Федерация эшиги олдида Ҳидоятовдан эшитганим кесатиқдан кейин ишқибоз қадрини улуғлайман деб қаттиқ бел боғлаган эдим. Шунинг учун ишқибозни улуғлашда фаолроқ бўлайин деб шаштим баланд эди. Шунинг учун кўчадан келиб Директор ўринбосари билан ҳам учрашдим. У бундай хатти-ҳаракатимни тушуна олмади, шекилли. Ишқибоз аввало ўзини ўзи ҳурмат қилсин, шундагина уни бошқалар ҳурмат қилади. Мен ишқибоз номидан босилиб чиқаётган Қосимов шаънига айтилган кўплаб ҳақоратлар, сўкинишларни кўзда тутмоқдаман. Бугунги ишқибознинг савияси шу сўкинишлар даражасига тенг бўлмоқда. Ишқибозчилик ҳаракатини бошқача тасаввур қиламан. Шу ҳақда Тўлабек Акрамов билан гаплашиб олдим. Директор ўринбосари чамаси 25 яшар ёш йигит экан. Гапларимни тинглаб мен билан хайрлашиб қолди. Ҳозир у ҳақда ўйлар эканман, гапларимни тасдиқлаб қолгани мени қувонтирмоқда. Чин дилдан қўлладими, ёки ёшимга ҳурмат назарини ташлаб, тил учида қўллаб яхши кузатиб қўйдими, билмай турибман. Амалдорлар яхши, жонли таклифларни қўлласа-да, таклифнинг жонини суғуриб олиб, уни чиройли, қуруқ бюрократик тадбирга айлантириб амалга оширишини олдинги мақолаларимда ёзган эдим. Тўлабекнинг яшнаб турган юзи, маънодор кўзлари ўзига ром қилиб қўйган эдими, дейман. Ҳар ҳолда, ҳеч нарса амалга ошмайди, амалдорлар юзимга бир гап, ортимдан бошқа гап айтишади. Буни биламан. База ҳовлисидан юриб борар эканман, амалдорлар билан ушбу учрашувларни унутиб, бир кун аввалги Федерация майдони ёқасида Абрамов билан бўлган суҳбатни эслаб, хотирамни яшнатиб борар эдим. Ҳозирча Абрамов мен билан оддийгина мулозамат қилиб суҳбатлашиб юради. Бугунги суҳбат қандай ўтар экан?

Суҳбат жонли ва ўта самимий ўтди. Менга бўлган унинг муносабатида қандайдир яқинлик пайдо бўлди. Бунинг сабаби уни танқид қилиб ёзган менинг мақолам экан. Мақоламдаги қалбим тафтини ҳис қилибди. Юракдан чиққан изтироб сўзлари албатта, юракка етиб боради. Суҳбат сўнгида бир нарсани тушуниб қолдим. Аввал бошидан ўзбек тилига таржима қилмасдан, суҳбат қандай ўтган бўлса, шундайлигича ёзмоқчиман.

ХИДИДАН ТЎЙИНИБ ҚОЛИШ
Вадим Карленович АБРАМОВ. — Заходите в мою комнату, обувь не снимайте, — деб мени ўз хонасига таклиф қилди. Мен кўчада юриб келган оёқ кийимим билан унинг хонасига кира олмадим.
ХАСАНАЛИ КАДЫРОВ — У меня воспитание другое. Разрешите снять обувь, у меня махси, — дедим. Хитойнинг пўкак этиги ичидан махси кийиб юрар эдим. Этикни дахлизда ечиб хонасига кирдим. Унинг учун устки кийим-бошим даражаси аҳамиятсиз экан. Ёки пўкак этигим диққатини тортган бўлса-да, одоб юзасидан буни мендан яшира олган эди.

В.К.А. — Усаживайтесь за стол. Я прочитал вашу статью. Всегда интересно, что думает о вас на стороне, как вас понимают. Товушида ишонч оҳанги бор эди. Мақолаларим ёққанлиги билиниб турар эди. Лекин негадир ўзини оқлагандай, ҳимоя қилгандай бўлмоқда эди. Бунга мақолам мазмуни сабаб бўлдими десам, қандайдир Поповнинг Спортс.уз сайтида босилиб чиққан мақоласи деб ҳимояланмоқда экан.

В.К.А. — Он статью пишет через слово жаргоном. Откуда он жаргон берёт, не знаю. Пишет, что наша сборная в Австралии лучше подготовлена физически, чем моя сборная в Катаре . Как можно сравнивать бегуна на восьмой сотне с бегуном, который сошёл с дистанции на шестой сотне метров?
Масалага кенгроқ қараш учун саволни бошқачароқ бердим. Х.К. — Как Вы оцениваете работу наших журналистов?
В.К.А. — Никак. Все 16 команд обязали открыть свою пресс службу. В каждом из них работает один журналист или более одного. Все они преднамеренно искажают факты в пользу своей команды. Например, писали, буд-то “Бунёдкор” в начале прошлого сезона в сборах, которые проходили в Турции, выиграл у чемпиона Туниса. Мой пресс-секретарь разузнал, что это враньё. Та команда занимала шестое место.
Х.К. —Также Ваш Аброржон хотел подмять факты в пользу “Локомотива”, когда он выложил ложную информацию на сайте о якобы отстранении от судейства на несколько игр Коваленко за плохое судейство в проигранном матче с “Пахтакором”. Так что ваши слова относятся и к “Локомотиву”.
В.К.А. — Безусловно.
Х.К. —Попов получает зарплату в “Бунёдкоре”, работая тренером женской команды. Поэтому его статьи, мягко говоря, не объективны в пользу “Бунёдкора”, в пользу Касымова. Ушбу гаплардан Абрамовнинг газета ўқимаслиги менга аён бўлмоқда эди. Фақат сайтга кириб рус тилидаги мақолаларни кузатиб юрар экан. Умуман футбол журналистикаси билан қизиқмас экан. Матбуотга кенгроқ баҳо берармикан десам, у фақат Попов ҳақида гапирди. Мураббийлар ошпаз ҳолатига тушиб қолишар экан. Ошпаз таомларнинг хидидан тўйиниб қолиб, иштаҳаси бўғилиб қолади. Суҳбатни давом эттирдим.

Х.К. —Специалист, зная подробно футбол изнутри, безразличен к мнению журналистов о футболе. Вы, как и другие функционеры клубов, пробегаете глазами только сайты. С целью утолить свою жажду противостояния с другими клубами. Это плохо. Противостоять надо на зелёном поле. К сожалению, оно захватывает и тренеров, и всю жизнь клубов за пределами поля.
В.К.А. —И журналистов.
Х.К. —Именно. Но это вредит футболу. Чиновники смотрят на своих журналистов как на инструмент противостояния с другими клубами, и как на помощников в нахождении нужной информации о сопернике. Шу сўзларни айтганимдан сўнг бошқа мавзуга ўтиб кетган эдик. Гапларимиздан гарчи кенг қамровли хулосалар келиб чиқса-да, бу ҳақда гапирмадик. Суҳбат дашном ё дидактика бўлиб қолмасин дедим. Бундай деб айтсам бўлар эди-ку: Вас не интерсует труд журналиста, Вы не воспирнимаете журналистику должным образом, ни кого не волнует её значение, её плачевное положение. Плохо то, что сами журналисты свой труд ограничивают, и сами забывают о главном своём предназначении. Забыли о пропаганде футбола, о повышении футбольной образованности болельщиков. Напрочь не хотят знакомить болельшиков жизнью своих клубов, правдиво сообщая факты о противоречивых, многотрудных, многосложных буднях клубов. Журналисты укрывают подлинную жизнь клубов от болельщиков под семью чадрами секретности. Они — пропагандисты футбола, превратились в осведомителей. Они свыклись с этим. Администрация их труд ставит ниже всех дел. Пусть ваш Аброржон Кадыров — пресс секретарь “Локомотива” не удивляается решению руководства не брать его с собой в Турцию на сборы команды. Зачем тратить денги на “осведомителя”? Пусть “осведомляет” дома.

Давоми бор.

Киритилган сана: 04.02.2015 18:26. Ўкилди: 15859 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:48. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:48. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 05.02.2015 19:35. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.