Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик

Баҳо:
+0; -0

БИЗНИНГ "ХОНА"МИЗ БОРМИ?
Бу йилнинг мезон ойи ўтиб бормоқда. Бу йилги футболимиз маълум бир ўлчамда, маълум бир мезонда ўз кўринишига эга бўлди. Бугун унга баҳо бера оламиз. Чемпионатимиз қандай тугашидан қатъий назар маълум бир шакл топиб бўлган ўз кўринишини энди ўзгартира олмайди. 22-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Чемпионатимиз тугашига 8 тур ўйинлари қолди. Медалларга ким даъвогарлик қилган бўлса, ўшалар олдинги чизиқда мавсумни тугатишмоқда. Ўшалардан қайсидир жамоа чемпион бўлса, қайсидири бронза ё кумуш билан тақдирланади. Агар, футболимиз савиясини шу жамоалар белгилаб беришаётган бўлса, бу йил футболимиз савияси ўсмади дейишимиз мумкин. Чунки йил бошидаги ўйини билан, ўз ўйинига янгилик қўшмай туриб ҳам, уларнинг юқори ўринларни эгаллаши олдиндан маълум эди. Футболимиз тизими шундай яратилганки, улар совринларни олдиндан “брон” қилиб қўйишган эди. Бизнинг футболимиз шундай нафас олмоқдаки, кимдир баланд совринларни олдиндан ўзиники қилиб олса, кимдир “кучли” олтиликдан, кимдир “кучли” ўнликдан бирор бир ўринни олдиндан ўзиники қилиб олади. Ҳамёнига қараб кимдир беш юлдузли, кимдур бир юлдузли хоналарни меҳмонсаройларда олдиндан брон қилиб олгани каби улар таблицалардаги ўз “хоналарини” олдиндан “брон” қилиб олмоқдалар. Ҳамма ўз “хонасидан” рози. Фақат Бектемирдаги антисанитар меҳмонхоналарда нафас олишни ҳеч ким хоҳламагани каби, бирон бир жамоа биринчи лигага тушиб кетишни хоҳламайди.

Ушбу ҳолатни кўриб кўрмаётганга олувчилар бор. Кўриб туриб, бу йил келишувчилик бўлмади деб, ўзини овутгувчилар бор. Футболимизнинг ушбу ҳолатига на нафратланиб, на ажабланиб, на изтироб чекиб қарагувчиларни топасиз. Футбол ичидагилар ўзларининг моддий ҳолатидан мамнунлиги туфайли мазкур тизимга мосланиб, созланиб, ғозланиб юришибди. Футбол ташидагилар гўёки ўз қизини ё келинини кўримсиз деб билиб, унга орқа ўгириб, қўшнисининг келинига ёки қизига дераза тирқишидан суқланиб тикилиб қаровчи одамдай Европа футболига ТВ орқали тикилиб, суқланиб юришибди.

Энди биз ҳам, яъни “чемпион”чилар ҳам, матбуот қароргоҳида ўзимизга “хона” қидирсакмикан? Хонаси кеб қолувди, мавзудан бир оз четландим. Қайтаман. “Чемпион” хона эмас, ҳужра эмас, матбуот остонасини ҳам ўзига шараф деб билади.

БАБАЯНГА ОМАД ЁР БЎЛСИН
Мен эса, қуйи “хона”лардаги жамоаларимиз ўйини бир четда турсин, совринга даъвогарларимиз ўйинидан ҳам завқлана олмайман. Бу йилги финалчиларимиз бўлган “Насаф” ёки “Бунёдкор” ўйини билан мени овутманг. Ярим финал “жанг”ларини ўз кўзим билан стадионда кўрдим. Улар ҳам бултурги ўйинини судраб юришибди. “Насаф” ярим финалда озгина жанг қилгандай бўлди. Лекин унинг ўйинида ҳеч қандай янгилик бўлмади. “Насаф”га бунинг кераги ҳам бўлмади. Абрамовга қарши ўз жарима майдонида қўрғон қуриб олса, бўлгани бўлди. “Типовой” ҳужумлари билан “Локомотив” ҳеч нарса қила олмади. Қанотлардан Ҳасановларнинг жарима томон узатадиган ўқталма ё остирма зарбалари ҳам бир типда бўлди. “Насаф” жонини Жабборга бермасдан финалга йўл олди. ”Пахтакор” “Бунёдкор”га қарши ярим финал жавоб ўйинида жонини куйдирмасдан, ғалабага унчалик интилмасдан ўйнади. Шундай қилиб “Насаф” билан “Бунёдкор” ушбу тизим ичида финалгача етиб боришди. Бизда ҳамма натижа учун ўйнайди. Ўйин сифатини рақиб жамоа белгилаб беради. Бизда янгича ўйнашнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Масалан, “Челси”нинг ўйини бир йилдаёқ эскириб кетди. Бултур Карло-ота яратган ўйин ярим йилда эскириб кетган эди. Мавсум бошида “Реал”га катта ғалабаларни келтирган ўйиннинг мавсумнинг иккинчи даврасидаёқ эскириб қолганини айтмоқдаман. Бизда эса, масалан, “Пахтакор” 4 йилдан бери ўйинини янгиламайди. Бабаян уни фақат пардозлаш билан овора. Ўзбек футбол тизимига кўникиш шу даражага етганки, Бабаян тизим ичида натижа бераётган мазкур ўйинни легионерлар ижросида амалга ошириб термамизни жаҳонга олиб чиқаман демоқда. Омадини берсин.

ФИНАЛЧИЛАРНИНГ ПЎСТАГИНИ ҚОҚИШ
Шу тобда “Олмалиқ”да ўйиндан кейинги анжуманда “Россия ва Ўзбекистон чемпионати орасидаги фарқ нимада?” деб, берилган саволга Григоряннинг айтган жавобини эслаб қолдим. “Олий лига билан Россиянинг биринчи лигасини солиштирсам, инфратузилма Сизларда жуда яхши. Чемпионатингизнинг пастлиги Мураббийларнинг савиясидан, деб ўйлайман” деб жавоб берган эди. Унинг тўғри сўзлиги бизнинг футбол тизимига тўғри келмади, шекилли. Қайтиб кетди. Шу кунлари бизнинг “буюк” мураббийларимиз, яъни Бабаян ва Абрамов ўз савиясини ўзаро шаллақи гаплари, сан ёмон-ман яхши қабилидаги сўзлари билан ҳам Григоряннинг ҳақлигини исботлаб қўйишмоқда.

Ман бугун шу Тизим ичида, футболимиз қароргоҳида ўзига муносиб “хона”га эга бўлиб юрган клубларимиз ҳақида фикр юритсам дейман. Финалчиларимиздан бошлайлик. “Насаф”нинг бугунги кўринишига, бугунги нафасига вилоятнинг собиқ хокими марҳум Зайнобиддиновнинг хизмати катта бўлган дейишмоқда. Марҳум ҳақида илиқ сўзлар доим ёқимли эшитилади ва бундай гаплар кўпинча қўқонманзират бўлади. Ушбу сўзлар ҳақиқат бўлса-чи, унда марҳум ҳотираси ҳаққи-ҳурмати ҳамма бир бўлиб, унинг бошлаган ишини давом эттиргиси келади. “Насаф”да шундай бўлмоқда, шекилли. Клуб раҳбариятидаги соғлом муҳит жамоа ичида ижодий, ҳамжиҳат, ҳамфикр муносабатни яратади. Ярим финал ўйинида қаршилик ишқибозлар руҳиятида ҳам бирдамлик устувор эканлигини кўрдим. Масалан, “Пахтакор” фанатларида шаллақилик устувор. “Локомотивда” фан-клуб бўлса-да, чурвақалардан бошқа фанатларни умуман кўрмайсиз. Фақат барабан гумбурини эшитасиз.

Иккинчи финалчини олайлик. “Бунёдкор” ташкил топиши билан “Пахтакор”ни ечинтириб унинг гегемонлигини синдирди. Маҳорати нисбатан баланд футболчиларни ўйнатиб, яккахокимлик қила бошлади. “Пахтакор” бундай яланғоч ҳолатидан аразлаб қуйи лигага тушиб кетгани йўқ. У дарҳол ўз стратегиясини ўзгартирди. Кеча танилган, маҳорат чўққиси ортда қолган футболчилар эвазига мақсадга интилмади. Ўзи очган янги, нотаниш, маҳорат чўққисига ҳали чиқиб улгурмаган, олдинга интилувчан футболчиларга таяниб ўйнай бошлади. Бу “ечинтириш”дан кейин бир мавсум ҳам юртимизда етакчилик мавқеини йўқотмасдан, “Нефтчи”га ўхшаб пастга шўнғимасдан, гегемонликдан воз кечиб, “Бунёдкор”га қаршилик кўрсатиб, ўз йўлида юрди. “Пахтакор” сафида ўйнаб “Бунёдкор” дарвозасига гол урган Гейнрихнинг юмор билан гол нишонлашини эслайман. “Пахтакор” ҳозир ҳам совриндор саналиб келмоқда. “Бунёдкор” ўшанда довруғи кетган машҳур ўйинчилар эвазига осонлик билан чемпион бўлиб юрди. Вилануэва, Ристич, Пишчурларни эслайман. Ривалдони атайлаб эсга олмадим. Кейин-чи?

Кейин “Бунёдкор” раҳбарлари тубдан ўзгарди. Қимматбаҳо легионер футболчилар бир кундаёқ жамоани тарк этишди. Бу ўзгаришдан кейин келган мутасаддилар яккахокимлик узоқ давом этмаслигини билгани ҳолда, янги номларни ихтиро қилишни зимдан тайёрлай бошлашди. Бу йўналишда Лушчан саҳнага аста-секин чиқиб келди. Академия ишлари, ёшлар жамоаси бир йўналишда ривожлантирилди. Ҳозир ушбу клуб структураси бир мутахассис бошчилигида пухта қилиб яратилди. Бу жамоада ҳам ижодий муҳит ҳукмрон. Вольков ўрнига Лушчан бош мураббий бўлиши ҳамоно ўйин структурасида тубдан ўзгариш содир бўлди. Бугун янги жамоанинг янги ўйинини кўрмоқдамиз. Қосимов давридаги ўйиндан асар ҳам қолмаган. Ҳозир Шомуродов, Ўринбоев, Комилов каби ёшларнинг эҳтиросга тўла тиришқоқлиги билан ёши улғайган Каримов, Карпенко, Ражабовларнинг тажрибага таянган хотиржамлиги омухта бўлди. Бунинг ҳаммаси Лушчаннинг хизматидир. Буни ҳамма кўриб турибди. Лушчан бунга қандай қилиб эришди? Аввало, Футбол майдонида пайдо бўлгувчи спортча рақобатда ғолиб бўлиб эришса, иккинчи томондан футбол атрофидаги бош мураббий лавозими учун давом этаётган оёқдан чалиш, ғурурга тепиш каби исқирт “жанг”га бардош бериш билан эришди.

КЛУБЛАР ГАЛЕРЕЯСИ
“Локомотив” ҳақида “айтганларимни” ёзиб бўлганман. Унинг раҳбариятида ўйин борасида ҳеч қандай стратегия йўқ. На 3 йиллик, на 5 йиллик режа бор. “Локомотив” бу йил бугунги ўйин сифати билан чемпион бўлиши керак экан. Вассалом, гап тамом. Кейин-чи? Кейин нима бўлади? Тағин чемпионликни талаб қилишадими? Масалан, Қосимов раҳбарлигида “Бунёдкор” 5 бор чемпион бўлган бўлса-да, улар ўзбек футболига ўйин борасида ҳеч нарса беришгани йўқ. “Локомотив” ниманинг эвазига бу йил чемпион бўлади? Футболимизда янги сўз айтмасдан туриб, пачоқ чемпионатнинг пучуқ ғолиби бўлиш корчалонларга довруқдан бошқа нима беради? На ўзига, на ўзбек футболига бир нима бермайди. Пули кўп раҳбариятга ҳамма нарса бўйсуниши керак деб ўйлашмоқдами? Футбол бўйсунармикан? Пул майдон ташқарисида хукмронлик қилади. Юмшоқ креслолар ёки катта пуллар майдонга тушиб футбол ўйнамайди. Бу ҳақиқатни “Локомотив” раҳбарияти билармикан? “Локомотив БФК” ёки Ёшлар жамоалари бирор бир ягона режа асосида бирор ишни қилишмаяпти. Улар ҳам эртани ўйламасдан бугунги кун дарди билан ивирсиб юришибди.

Шквирин “Олмалиқ”да Зуаги, Шоаҳмедовлардан ажралиб Саломов, Иномов каби ўйинчиларга янги нафас бағишлаб юрибди;

“Металлург” “Локомотивга” қақшатқич зарба бериб, уни 4 очкодан маҳрум қилган бўлса, кейинги ўйинлардан бирида 20-турда “Сўғдиёна”га ютқазиб қўйди. Кимдир бунга юзаки баҳо бериб, жамоада барқарорлик йўқ дейиши мумкин. Ундай эмас. “Металлург” мағзи тўқ жамоа. Фақат, ким билсин... Йўқ. Даврон Файзиев ундайлардан эмас. “Металлург” ўзига керакли очколарни йиғиб бўлди. Лигани тарк этмайди. Совриндор ҳам бўла олмайди. Гап шунда. Бундай шароитда ҳеч қайси мураббий ҳар бир ўйинда йигитларни жанг қилишга чоғлантира олмайди. Нима билан қизиқтирсин?

Бултурги мавсумда Бахтиёр Ашурматов жамоаси бир-иккита чиройли ўйини билан эсда қолган эди. Бу йил бундай бўлмади. Ўзини ҳурмат қилган мураббий вақтинчалик ўз жамоасини ташлаб терма жамоага ўриндошлик асосида ишлашга кетмайди. Бундай қарор мураббий касбига нисбатан ҳурматсизлик бўлади. Ашурматов буни тушунмай кўп вақтини олимпиячилар билан ўз жамоаси орасида аросатда ўтказди;

“Қўқон” ўйинчилари тажриба ва маҳорат бобида юқори бўлишмаса-да, ҳамжиҳатлик, жанговарлик борасида юқори даражада ўйин кўрсатиб келишмоқда;

“Сўғдиёна”, ҳатто “Бухоро” тўғрисида ҳам илиқ сўзларни айтиш мумкин. Лекин бугун бошқа нарса ҳақида гаплашсак деган эдим.

Давоми бор.

Киритилган сана: 26.09.2015 14:19. Ўкилди: 11016 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:29. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:29. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:26. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:26. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ESKILARDAN
Сана: 29.09.2015 11:52. ESKILARDANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.