Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Евро-2020 дастурхони (2-қисм)

Баҳо:
+0; -0

2. Қўшиламан ва гап қўшаман.

Б.А. ЕЧ-2020да бугун 2та нимчорак финал ўйини, Суперлига 11-турнинг 2та ўйини бўлиб ўтади.

Ҳ.Қ. Бобур, бир нимани айтмадингиз. Жуда юқори даражада ўтувчи ОЧЛ шарқий минтақа гуруҳ ўйинлари марказлашган ҳолда Тошкентда ўтмоқда. Буларни санамадингиз. Ушбу ўйинлар мавзуни ёритишимга, “гажак”   “гажак” гапларимни, яъни футбол маҳсулоти ва ҳаридори ҳақидаги тушунчани сизларга тушунтириб беришимга ёрдами тегади. Ишлаб чиқаришдан бир мисол. Маҳсулот етиштириб беришга юз сўм кетса, “упаковкасига” икки юз сўм кетади, маҳсулот тарғиботига яна юз сўм кетади. Тадбиркорлар буни билади. Футболда маҳсулот бу футбол ўйини ва футбол ўйинчиларидир, “упаковкаси” мусобақа ўтказиш, стадионлар ва хизмат кўрсатишдир. Футбол журналистикаси бу маҳсулот рекламасидир. Бизда маҳсулот етиштириш йўлсиз, йўналишсиз, хаотик тарзда бўлмоқда. Барча маблағни шу ҳаос ютиб юбормоқда. “Упаковкасига” қараб бўлмайди. У билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ҳаридорни эса, ҳеч ким хозиргача ўйламаётибди. Шунинг учун ўйин тарғиботига бизда ҳеч қандай маблағ ажратилмайди. Футбол журналистикамиз ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

ЕЧ-2020 ўйинлари энг яхши йўлга қўйилган футбол бозоридир. Маҳсулот ҳам олий даражада, “упаковкасиям”. Ҳаридорлари ҳам энг юқори кўринишда шаклланган. Лекин Тошкентда ўтаётган ОЧЛ ўйинларида маҳсулот жуда сифатли бўлгани билан “Упаковкасига”, яъни мусобақа нуфузига путур етди. Австралия клублари турнирдан бош тортгач, японлару карислар катталар ўрнига ёшларни юборгач, мусобақа обрўси тушиб кетди. Рекламаси ҳамин қадар бўлмоқда. 11-тур ўйинларимизга келсак, ўз футболимиз ҳақида гапиришни ҳам, зорланишни ҳам истамайман. Ёшларим оқа бериб кўзларим қуриб кетган. Бизда футбол бозори йўқ. Мозори бор. Ҳар ер-ҳар ерда қабрлар уюми. Ҳаром кирган жойда, ғирромлик бор жойда футбол ўлиб қолади, буни биласиз.

Месси. Буни ҳеч ким ўйлавотганиям йўқ. Гапирвотганиям йўқ. Ҳамма боқимандаликдан маза қивотти. Жаҳонгирлар боқаверсин. Ичидаги олди-бердиси билан иши бўмасин, дейишвотти. Харидор-паридор диган гаплариз ҳич кимга кераймас. Чет элдан йигитлага ҳаридорла кириб кеса-чи, унда нима қиламиз? Унда пуллани боблаб “ўзлаштириб” юборамиз. Бизда пихини ёрган Абрамовла бор. Пулла клуб буджетигамас, киссага оқади, қўяди. ЎФАдагиланиям, ҳомий вакилланиям шерик қилишса бўгани. Кўз юмишади.

Д.Ҳ. Нега ҳа деб Абрамовга ёпишиб олдинглар. Ҳамманинг ишига битта ўзи жавоб бериши керакми? Ҳамма шундай қилади бизда.

Б.А. Тусмол, таҳмин гапларни четга сурайлик. Рост бўлса ғийбат, ёлғон бўлса туҳмат бўлади-ку. Футболдаги бозор муносабатлари қайда-ю, Ҳайрулла мақоласи қайда? Бутунлай бошқа мавзу. “Бозорга” чиқиб ўтлаб кетдик-ку. Ҳайрулла мақоласига қайтайлик.

Ҳ.Қ. Аслида, улар бир “оила” можаролари. “Ота”, “она” бир, мавзу бир таъбир. Тушунтириб бераман. Ҳайрулланинг мақоласи атрофида айланиб юрибмиз. Бизда футбол маҳсулотининг асл ҳаридори, яъни ишқибоз ҳеч кимга керак эмас. Ҳомийдан оқиб келаётган маблағ ҳисобига футбол ўйналади. Ҳаммага пул сарфини сир сақлаш ёқади. Олғир бўлсангиз, кўпроқ “топасиз”. Маҳсулот бозори ҳеч кимга керак эмас. Ҳайруллагаям. У футболчиларнинг ойлиги сир сақланиши керак деб ёзган. Маошларни футболчидан руҳсат олмай ошкор қилиб Жаҳонгир Ортиқхўжаев футболчи хуқуқини поймол қилди деб ёзган. Ундай бўлса, бутун Европада футболчилар хуқуқи поймол бўлаётган экан-да. Тўғри, у ёқларда шартномада сир сақланиши келишиб қўйилган бўлса, албатта ўша муддат давомида сир сақланади. Масалан, Мессининг пуллури уч йил давомида сир сақланиб келинган. Бу галги келишуви ҳам сир сақланади. Лекин бу дегани клубнинг молиявий ҳаёти парда остида ўтади дегани эмас. Муҳлислар гумроҳ ҳолда ушланса, стадионга ҳеч ким келмай қўйишини улар жуда яхши билишади. Бошқа тарафдан Европа клублари билан солиштириш ит билан эшакни қиёслаш билан баробардир. У ерда клуб ҳусусий бўлиб, ўз аравасини ўзи тортади. Ўзи яратган маҳсулотни ўзи сотиб кун кўради. Ўзи топган пулини ўзи қандай хоҳласа шундай сарф қилади. Касот бўлиши ҳам, даромадга кириб кучайиши ҳам ўз қўлида. Ўзига боғлиқ. Кимга қанча пул тўлашни талаб ва таклифдан келиб чиқиб ўзи белгилайди. Бизда бошқача. Бизда трибуналар бўм-бўш бўлса-да, пахтакорчиларнинг ойлиги осмонда.

Б.А. Қўшиламан ва гап қўшаман, узр. Бизда ҳамма нарса, ҳомийга боғлиқ. Ҳомийларнинг кўпчилиги кон саноатига мансуб бўлиб, уларнинг беҳисоб пулининг ярми давлатникидир. Тарихий воқелик шундайки, барча бошқа ҳомийларнинг бирламчи капитали ҳам халқ яратган бойликдир. Демак, нима демоқчиман? Ҳайруллага қолса, халқ бойлигидан клубларга ажратилаётган пуллар қандай сарф қилинаётгани билан халқнинг иши бўлиши, ҳабардор бўлиши мумкин эмас экан. Ана холос. Ҳайрулла Ҳолиқов бу пуллар билан ҳеч кимнинг иши бўлмасин демоқда. “Ўзлаштиришга” ҳеч кимнинг иши бўлмасин, дегани-да. Йиллик клуб буджетининг катта қисмини, асосий қисмини футбол ривожига эмас, катта маошларга сарф қилиб, еб-ичиб юбормоқдамиз. Ҳайрулла бировнинг чўнтагидаги пулини санамайман, дейди. Ким неча пул олиши билан ишим йўқ дейди. Стадионга келиб Футбол кўраман дейди. Бошқа муҳлислар ҳам шундай қилади дейди. Футболчиларнинг ойлигини ошкор қилиш нодон омманинг норозилигини қўзғатиб, уларни подага айлантиришдан бошқа нарса эмас, дейди. Жаҳонгир пулни қирқиб ташлашга (ислоҳотларга) баҳона топмоқда дейди.

Месси. Ҳайриллайиз, бекор этибди. Пул санашни у жуда яхши билади ва пулга жудаям қизиқади. Нега “Бунёдкор”га бориб бир сўм ойликка ишламаяпти? Қайси футболчидан қанча “совға” олишини биловуз. Шу мақоласиям буюртма бўса керак.

Ш.Б. Туҳматдан нари бўлайлик. Жаҳонгир бир нима қилмоқчи бўлса, баҳона қидириб ўтирмайди. Бекинмачоқ ўйнайдиган одаммас. Очиқчасига қилади. Фақат у нима қиларини билмай турибди. Ёки, билса-да, битта клуб миқёсида, бир нимани ўзгартириб бўлмаслигини тушуниб турибди.

Ҳ.Қ. Ҳар қандай ишнинг пойдевори пул муносабатидир. Пул билан иши бўлмаган журналист касбини ўзгартирсин. Ҳайрилла, футболчи олаётган пули билан ишим йўқ дегани ёлғон гап. Пул ҳар қандай ишнинг пойдевори. Пул ҳамма нарсани кўтариб туради. Футболдан параллел оламан. Ўйинда ҳимоявий ҳаракатлар ўйин пойдеворидир. Абрамов яратган ўйин пойдеворсиз қумга қурилган уйга ўхшади. Белгия пишиқ мустаҳкам ҳимояга таяниб ҳужум қурди ва Португалия термасини нимчоракда ютди.(1:0) Футбол хўжалигимизда бир нимага эришмоқчи бўлсак, “ҳимояни” яъни пул муносабатини алдам-қалдамсиз пишиқ, пухта, адолатли ва ҳалол қилиб олишимиз керак. Шунда мақсадга эришамиз.

Б.А. Гап нимани мақсад қилиб олишимизда. Манзилни тўғри белгилаб олишимизда. Яъни, стратегияни тўғри белгилаб олишимизда.            

(Давоми бор)

Киритилган сана: 01.08.2021 20:45. Ўкилди: 3107 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.