Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Карантин дастурхони (3-қисм)

Баҳо:
+0; -0

О.Б. Отахон, узр, гапингизни бўлдим. Бундай гапларингиз ушбу оғир кунларга қанчалик тўғри келар экан? Ҳаммамиз танқидларингиздан чарчаб кетдик. Футболимиз бошқа соҳалар қатори пандемия туфайли катта зарар кўрмоқда. Пандемиядан кейинги қийинчиликларимиз олдида гапларингиз сафсатага ўхшаб қолмоқда. Сиздан эса танқид қайнаб чиқмоқда. Аниқ таклифлардан дарак йўқ.

О.Т. Олим ака, оғирроқ бўлайлик. Тинглашни ўрганайлик. Сиз бир томондан ҳақсиз. Еврофутболда бир қанча клублар футболчилар маоши икки баробар қисқаришини эълон қилдилар. Ўзимизга келсак. Клубларимизнинг молиявий ҳаёти оммадан сир сақланади. Бу йил карантиндан кейин ҳамма қатори футболимизга ҳам қийин бўлиши турган гап.

Ҳ.Қ. Орифжон, кескин бўлса-да, ҳар бир фикр ўралмасдан, сувалмасдан очиқ изхор этилиши ман учун айни муддаодир. Гапларим ҳаммага бирдай ёқиши мумкин эмас. Турли фикрлар бўлиши яхши. Лекин “дастурхонимиз” турли қарашларнинг тўқнашуви эмас йўқламаси, жамланмаси бўлишини истардим. Ўқияпганларда танлов бўлади. Олимхўжа, эътирозингизни қабул қиламан. Биласизми, кишини ноаниқлик, номаълумлик қийнайди. Қачон карантин тугаши ноаниқ. Бу йилги футбол мавсуми қандай ўтиши ноаниқ. Дунё бошига тушган офатнинг келиб чиқиши номаълум. Коронавирусни даф қила оладиган дори фанга номаълум. Барча хавотирли аҳволда қолган. Бепарво бўлиш ҳам, ваҳима қилиш ҳам ёмон. Ушбу балонинг ўлим хавфи, масалан, эбола вирусидан ҳам паст бўлгани билан тарқалиш тезлиги жуда баланд экан. Хатарли ҳолатимиз баъзида қанчалар оғир бўлмасин, инсон эрта кунни ўйлар экан. Бугунги кун ташвишидан устун турар экан. Ҳар соҳада БУГУНни чуқур таҳлил қилиб, унга тўғри баҳо бериб, БУГУНнинг нуқсонларидан тозаланиб ЭРТАни ўйлаш, БУГУНдан гўзал ЭРТАга интилиш инсон табиатида бор экан. Буни оддийгина қилиб стратегия деб атамоқдамиз. 43 йил муқаддам дунёга келган чақалоқ бугун дунё таниган, дунё тан олган футбол ҳаками бўлиб етишди. Энди раҳбар бўлгач, боя айтиб ўтганим, ўз инсоний табиатини йўқотдими? Йўқ. Катта йўл бошида туриб ЭРТАни кўра олмай қолмоқдами, чунки гўзал ЭРТАга интилмай қўйдими? Олдинга ўтиб Стратегияни биздан тўсаётганини сезмаяптими? Футболимиз эртасини.

Яков Львович Салдадзе. Вы, Али-ака, рассуждаете как ребёнок. Так глубоко, эмоционально переживаете за наш футбол. За его будущее. Того же требуете от других. Все прежде всего заняты решением своих личных интересов и проблем за счёт своих должностей в футболе, своих профессий. Проблем всем хватает через край. Кто-то должен закончить ремонт в своей усадьбе на берегу Адриатического моря в Хорватии, кому-то надо обновить интерьер дачи в Акташе, кому экологи закрыли Ресторан на берегу Бозсу, кто-то должен обновить свою тачку и т.д, и т.п. Теперь после карантина личных проблем будет ещё больше. Зачем Вам переживать за наши футбольные дела. У Вас к тому же больное сердце. Надо реально смотреть на жизнь. Никому нет дела до будущего узбекского футбола. Им бы только выполнять исправно свои прямые функции. Будущее в будущем времени само собой пристроится,как-нибудь. Так все считают. Вы недавно тут расхваливали авторитарный режим правления, не сознавая, что все здравомыслящие люди, в том числе и вы, страдаете от него.

О.Б. Яша-ака, гапингизни олдим. Узр. Сиз мақтаган демократик Испания вице-президенти карантин муддатини чўзиш ҳақидаги ўз қарорини парламет тасдиқлашига тақдим қилган. Демократик Европа Иттифоқи мажлисда молиявий масалада келишиб олгунча пандемия бутун Европани қамраб олди. Бундай демократиядан якка ҳокимлик афзал эмасми?

О.Т. Масалага қай томондан қарашга боғлиқ. АҚШ конгресси бўлмаганида, ёки қўлбола бўлганида Сурия билан Сириянинг фарқига бормайдиган, сиёсат илмида чаласовод, шаллақи ва ўзбошимча, бўйдор ва пулдор Трамп якка ҳокимлик қилганида эди, қарорлари билан ҳамма ёқни бузиб ташлаган бўларди. АҚШда эпидемиянинг қутуришига ўзини эмас, ЖССТни айбдор қилиб қўйди-я. Осойишта йилларда автократик услуб, одамлар ташаббусини бўғади.

Я.Л.С. Вот именно. Дляпримера скажу пару слов из жизни нашего футбола для продолжения темы разговора.Равшан ничего не может делать самостоятельно. Он не сможет что-то сделать, или что-то сказать самостоятельно. Вы, Али-ака, более свободны по отношению к нему. Вы как думаете, как мыслите, так и говорите. Он не может говорить то, что думает. Как его назначили на эту должность, так и снимут его с этой должности. С Ахмаджановым так поступили. Причина найдётся всегда. А вы переживаете от того, что у нас нарушается принцип демократии и президент назначается сверху. У нас исполком Федерации существует на бумаге. При всех президентах решения принимались кем-то самолично, самовластно. Исполком существовал только на бумаге. У нас все решения принимаются келейно в кабинете советника. Туда заказан путь даже Равшану.Эрматов перед собой ставит посильные тактические задачи. Стратегические задачи никто перед собой не ставит. Никто дальше сезона, вернее дальше носа своего не хочет видеть. Я узнал, что вы, пожилой болельщик, ходите по коридорам министерства со своим планом стратегического развития узбекского футбола. Какое донкихотство. Мне вас жаль. Вы пожилой ребёнок. Али-ака, вы в прошлом «дастурхане» писали, что покойный Мираброр Усманов уважил Вас за Вашу критику футбольных дел, за правдивость. Ничего подобного. Он хотел использовать Вас в своих комбинациях. Но ошибся. Вы не приручаемым оказались. Он — великий комбинатор. Он смог подняться от простого повара до высот власти.Он потом немало сделал положительного для нашего футбола. Мы с вами живём в авторитарном режиме правления и в стихийном самовластии денег, где правдивое слово не поощряется. Неужели, вы всё это не знаете?

О.Б.. Яша-ака, шахсий ҳаётга тегиб кетиб, чегарадан чиқиб кетмаяпсизми?

Ҳ.Қ. Олимхўжа, ундай деманг. Яша-ака, Сиздан кейин шуни мен ҳам тилга оламан. Начора, оммавий одамларнинг шахсий ҳаёт маълумотлари ҳам омма “дастурхонига” тортилар экан. Ўзим ҳақимда ўзимдан эшитсалар яхшимикан. Ёз чилласида юрак ҳуружи туфайли ўлим ёқасига бориб келдим. Тўсатдан жон таслим қилиш олдида ўзимни кўрдим. Шифокорларим билан, яқинларим билан биргаликда ҳаёт учун тирмалашдим. Кейин юрак муолажаси олдидан худди шу аҳволга яна тушдим. Ҳаммамиз, Сиз ҳам Яша-ака, бир кун келиб ЭГАМнинг ҳузурига кетамиз. Муолажага шуни билиб ўзим бордим. Ўлим ёқасида туриб, кўз ёшларимни ютиб, тилдан эмас, дилдан ҳаммадан кечирим сўраб кунларимни, тунларимни ўтказдим. ЭГАМдан розилик сўраш ўз йўлига. Ўтиниб, тиланиб одамлардан кечирим сўрадим. Қилган, қилмаган ва қилолмаган ишларим учун кечирим сўрадим. Айтган ва айтмаган, айтолмаган гапларим учун кечирим сўрадим. Парвардигорим туҳфа этган, ота-онам ато этган ҳаётга, ҳаёт деган номга, бу дунёдаги энг улуғ неъматга сазовар бўлдимми? Лойиқ бўлдимми? Мен ҳам одам бўлдимми? Одам бўлиб яшай олдимми?... Ўлим ёқасида шундай саволларга жавоб қидирдим.

О.Б. Ҳаммамиз Сизга соғлиқ тилаймиз. Ўша кунлари ҳаммамиз хавотирда эдик. Яша-акамлар икки кун қошингиздан жилмадилар. Ўзингизни асранг деб ҳозир шундай аччиқ гапирмоқдалар.

Ҳ.Қ. Лекин, муҳим гапни айтдилар. Бор кучим, қолган кучим билан яшашни истайман. Сафда бўлишни истайман. Умрим ушоғини авайлаб сақлаб, яхшиликка ҳисса қўшишни истайман. Бу ёғи кам қолди. Гапирилган, тилга олинган мавзуга қайтамиз. Яша-ака, ҳаммамиз беғубор ёшлик юртидан чиқиб келганмиз. Ёшликка қайтиб кетишни Сиз ҳам истаган бўлардингиз. Лекин бунинг иложиси йўқ. Гўдак қалби ғирромдан, хиёнатдан, алдамдан катталардан кўра кўпроқ эзилади. Йиллар ўтган сари қалб ўлмагур кирланиб борар экан. Аввал ифлосдан қийналар экан, кейин ифлосга кўникиб мослашар экан, кейин ифлосгарчилик манбаига ўзи айланиб қолар экан. Бошқача одамлар ҳам бор. Улар, яъни виждони қалқонлар, виждон ўтида ёнгувчилар кунда кир билан курашар эканлар. Кунда софланар, сафоланар эканлар. Тонги сафони сезмайдиган “ақллилар” уларни изза қилишар экан, чунки ўша “гўдаклар” кунда йиқилиб енгилсалар-да, бош эгмас эканлар. Биламан, Сиз ундай “ақллилардан” эмассиз. Катталарнинг ҳаёт майдонида Адолат “ақлли”, такаббур бадкордан кунда мағлуб бўлиб, кунда йиқилиб юради. Футболда бошқача. Куч, Ақл, Шиддат, Бирдамлик яшил майдонга тушганда очиқ кураш олиб боради. Ва ғалаба қозонади. Ҳаётда аксинча бўлади. Макр ғолиб бўлади. Шунинг учун Сиз билан Олма-отага “Пахтокор”га мадад бўлиш учун, кучига куч қўшиш учун бориб, бақиришиб футбол кўриб келар эдик, эслайсизми? Йўл кира арзон бўларди.

Я.Л.С. С тех пор сто лет прошло. Было совсем другое время. Деньги не так нагло властвовали в жизни людей, как сейчас. Люди замельчали. Футбольная игра выродилась в бизнес.

Ҳ.Қ. Одамлар ўша-ўша. Ҳаёт ўша-ўша. Яшамоқдаманми, саволим ўша-ўша. Қолган умримда кимим бор? Оилам, узоқ-яқинларим бор. Нимам бор? Имоним бор. Эътиқодим бор. Касбим бор, қадрим бор. Биласизми, таниш-нотаниш азизларим, сизлар ҳам менинг ҳаётимда борсиз. Ҳаётим маҳражидасиз. Ҳозир шу пайт юртимнинг қай бир буржида истиқомат қилиб, ёзганларимни ўқиб менга ҳамдард бўлмоқдасиз. Мени сизлар билан боғлаб турган Футбол бор. Ўзбегим футболи бор. Футболни мадҳ этиб жуда кўп гапиришим мумкин. Бир гап айтаман. Масалан, ўзбегим табобати, ё ўзбегим меъморчилиги ва бошқалар ҳам бор, дейлик. Ярим асрдан бери қурувчиман, биласиз. Ушбу соҳага кимдир мухлислик қилиши мумкиндир, лекин ҳеч ким унга ишқибозчилик қила олмайди. Касбикори бошқа бўлиб ғайри соҳа ютуғига ҳисса қўша олмайди. Эл-юртни ҳеч нарса футбол завқи каби боғлай олмайди. Фақат биргина футболда ҳар ким ўз қарашига эга бўлиши мумкин ва уни очиқ изҳор этиши мумкин. Бугунги кунгача фақат футбол майдони, футбол ифтихори ва футбол завқи юртни бирлаштира олар эди. Энди ўлим хавфи одамларни бир ташвишда, хатарни енгишда бирлаштирмоқда. Футбол тўхтади. Офат олдида ҳамма нарса четга чиқди. Офат олдида ҳаётнинг қадри ошди.

Я.Л.С. Все хотят переждать пандемию, пересидеть дома. Ждут конца эпидемии. Перед опасным вирусом выдвинулась вперёд истинная суть человека — братство, единство, взаимопомощь, взаимопонимание, доброта по отношению ко всем людям. После победы над вирусом всё это уйдёт на задний план, забудется. Богатые будут богатеть, бедные будут ещё более беднеть. Как Вы красочно описываете, Футбол не будет чистым, честным сражением, не будет символом справедливости и единства, а будет средством обогащения, благополучия для одних, и зависти, коррупции, обмана для других.

Ҳ.Қ. Ҳар бир нарса, воқеа, ҳодисани камида икки томондан тасвирлаш мумкин. Кўриш нуқтасига қараб маълум бир тасвир ҳосил бўлади. Сизнинг Яша-ака, нуқтаи-назарингиз бошқа, меники бошқа. Биргаликда тўлақонли тасвир ҳосил бўлмоқда. Футбол оддийгина ўйин, холос. Шунинг учун футболистонда асосан маълум маънода гўдаклар яшайди. Сизу мен ҳам, Равшан Эрматов ҳам шу гўдаклар юртиданмиз. Бизни ишонч, умид ҳеч қачон тарк этмайди. Тақдирим мисолида оддий бир киши ўлим ёқасига бориб келиши қандай даҳшатли, ибратли, ҳикматли бўлганини айтиб бердим. Ҳозир бутун юртимиз ўлим хавфи олдида турибди. Наинки юртимиз, бутун дунё вабо билан курашмоқда. Ўлим хавфи олдида ҳаммани: шоҳу-фақирни, бою-гадони, отлиғу-пиёдани тенг қилиб қўйди. Ушбу хатарли кунларда Эгам йўлида тенглик, яхшилик, меҳрибонлик, инсонпарварлик, адолатпарварлик, хақиқатпарварлик одамзотни бирлаштириб қутқариб қолмоқда. Мана шундай асл қадриятлар ўлим жари ёқасидан бизни олиб чиқади.

Ж.Б. Отахон, футболимизнинг тараққиёт стратегияси борасида ўз таклифингизни айтмоқчи эдингиз.

Ҳ.Қ. Жамолиддин, бугун жияним ҳолимдан хабар олгани келибди. Акам тирилиб келгандай бўлди, гўё. Жияним 30 йиллик ишқибоз. Уч метр наридан гаплашдик. Бағримга босолмадим. Тўйиб-тўйиб гаплашолмадим. Оддийгина дийдорлашув қанчалар муҳим одамийлик белгиси эканлигини, руҳониятимиз бойлиги, руҳиятимиз ороми эканлигини шунда сездим. Илоҳий моҳиятимиздан узоқлашиб аслий, одамий, бокира ва покиза эҳтиёжларимизни кундалик арзимас ташвишларимиз билан кўмиб яшар эканмиз. Футболимизда ҳам шу ҳолат томир отган эди. Бошимизга тушган офат қаршисида ўзгардик, софландик деб ўйлайман. Футболимиз стратегияси мавзусига энди етиб келдим. Жамолиддин, катта Раҳбар қарорларини таҳлил қилиш қанчалар муҳим бўлса, шунчалар масъулиятли ва қийин иш экан. Шунинг учун кўп вақтингизни олдим. Мен 60 йилдан бери футбол билан бир боғламда яшаб келаётган одам бўлсам, Равшан Эрматов бутун умрини футболга бағишлаган инсон, кучли касбикомил мутахассисдир. Ман чин дилдан футболимиз равнақини истаётган бўлсам, Равшан ҳам худди шундай ниятда фаолият олиб бормоқда деб умид қиламан. Бу масалага унинг қараши меникидан фарқ қилиши табиий ҳол. Ман оддий кекса ишқибозман. Шундай бўлса-да, у билан мен елкадош бўлишни истайман ва буни орзу қиламан. Орқадан гапириш, биласиз, ғийбатчилик бўлиб қолади. Ҳозирги ҳолатимда, Раҳбарга ёзганларимни ўзим элтиб беролмайман. Даврон Файзиевдан илтимосим шуки, ёзганларимни қоғозга кўчириб муҳтарам вице-президентимизга элтиб берсин. Юзига айтгандай бўламан. Ишқибозчилигим ҳурмати ҳақи, шундай қилсин. Ўқиш ё ўқимаслик ўзига ҳавола.

Карантиндан қутилиб, сиз азизларим билан яна стадионда учрашиш, ҳаммангизни бағримга босиш орзусида Ҳасанали отангиз ёздим.

Киритилган сана: 04.05.2020 09:42. Ўкилди: 2557 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.