Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Бир бутуннинг синиқлари

Баҳо:
+0; -0

6. Бир бутуннинг синиқлари

Майдонда ОТЖ ўйинларида бир бирига боғланмаган эпизодларни кўрдик. Етук жамоавий ўйинларни эмас. Қиличев, Мусаев, Ҳасановларнинг ўйини ўсди, жамоавий ўйин эса орқага думалаб кетди. Майдонда амирликларга қарши 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, қандай қилиб 5 дақиқада ҳисобниям, ўйинниям бой бердик. Узр, янглишдим. 90 дақиқа ҳисобдан қатъий назар ўйин ва майдон назорати амирликлар қўлида эди. Майдон назорати деганимда, тўп кимда бўлмасин, қаерда бўлмасин, ҳисоб қандай бўлмасин, 11 та футболчи ўзаро ҳамжиҳат ҳаракатланиб, ўйинни гоҳ рақиб, гоҳ ўз майдонида бир текис олиб боришига айтаман. Эътибор беринг, 11та дедим. Ўз жаримамизда, марказда, рақиб жаримасида, хатто дарвозамиз майдончасида футболчилар тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам узвий тинимсиз ҳаракат қилиши керак. Ўзаро сонма-сон яқин, юмшоқ зиданларча оширмалар билан зич ўйнаса ҳам, кескин ўткир оширмалар балан бир биридан узоқ ўйнаса ҳам ўйинчининг ҳаракати табиий, узвий бўлиши керак. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам. Ҳужум ҳимояга, ҳимоя ҳужумга дам бадам қуюлиб туриши керак.

Хозирги кунда дарвозабон тўпни гоҳ чап, гоҳ ўнг томонга кетма-кет ошириб рақибни чалғитиши лозим. ОТЖда хатто ҳимоячилар бундай қайтариқ оширмалар (перепасовка) қилиб ўйнашмади. Бунинг ўрнига тўпдан тезроқ қутилиш пайида бўлишди. Замонавий футболда дарвозабон ҳам майдон ўйинчисига айланиб бўлган. “Футбол Шарҳида” Абрамов ҳимоячиларимиз тўпни майдон марказига тепиб юбормаганлари учун биз жарима ишлаб олдик деб айтди. Бир қарашда бу гап тўғри: Тўпни тепиб юборсак, тўп Бобурга келиб тушмасди. Демак Бобур хато қилмасди. Демак, жарима бўлмасди, дарвозамизга гол кирмасди. Офарин, зўр мантиқ гапми, ёки арман халқ эртагими?

Ҳужумда ҳимоялана олиб, ҳимояда ҳужумга шай бўла олишни ўйин назорати дейман. 2: 0 ҳисобида ютиб турсак-да, ҳудди шундай сифатлар бизда йўқ эди. Ўйин назоратини рақибга бериб қўйган эдик. Ислом неча марта тўпни узоқ арабистонга бўлмаса-да, амирликлар жаримасига тепиб юборди-ю, ўйинни рақибга топшириб турди-ю, тўпни рақиб олиб янги ҳужум бошлай берди. Бизникилар ҳимоядан туриб янги ҳужумни бошлаб бермади. Тўпни олдинга тепиб турди. Кенжамиз неча марта гўрсўхтадай рақиб майдонида қолиб кетди. Рақиб ҳужумини бошланишидаёқ даф қилмади. Бугинги кунда ҳамма прессинг қилишни билади. Замонавий футболда ҳимоя силсиласини рақиб майдонида ҳужумчилар бошлаб бериши керак. Фақат оддийгина қилиб прессинг ҳақида гапирадиган бўлсак, ОТЖ ўйинларида ҳужумдагиларга прессинг пайтида синхронлик етишмас эди, орқадан келиб рақиб ҳужумини барбод қилиш уёқда турсин. Бундай ўйин билан Амирликларни ютиб Лондонга бориб бўлмас эди. Мен бир бутун жамоавий ўйинни йигитларимиз ижросида кўрмадим. Аҳир 3 ой бирга бўлишди, бирга юришди, бирга ўйнашди………………

Ёки жамоада руҳий иқлим ёмонми? Жамоада нима гап, нима сўз? Наҳотки Бобомуроднинг “фантастик” эмас, бўҳтонпарастик таҳминларида, қайд этганларида жон бор бўлса? Футболнинг жирканч чиқитлари, аҳлатлари, бу ерда ҳам топилса? Йўқ, бўлиши мумкин эмас.

Бобомурод ҳамманинг фикрини чалғитди. Бу ҳақда алоҳида гаплашамиз. Гап Абрамовнинг хизматларини тўғри баҳолаш ҳақида боряпти. Уммонга қарши ўйинда Жамоа ўйини синиб қолгач, ҳар бир ўйинчи руҳий зўриқиш билан ўйнаб, натижада ҳар бирининг ўйини бекилиб, очилмай қолган эди. Бузилиш сабаби нимада эди? Менимча, ғалабага бўлган асоссиз, сохта ишончда. Мен кўра олган нарсани, ўйинимиздаги боя санаб чиққаним обьектив ва субъектив қусурларни, ва уларни оддий ўйинчи алмаштиришлар билан йўқ қилиб бўлмаслигини кўр ҳам кўриб турган эди. Наҳотки Абрамов кўрмай қолган бўлса. Билиб туриб, тегишли чоралар кўрмай ҳар гал майдонга эски камчиликлар билан туша беришди. Нега?

Ёзганларимга хулоса гапим шуки, О.Т.Жамоамиз ўйини бўйича Лондонга бориш салоҳиятига эга эмас эди. Аҳмад Ҳалил бизга урган иккинчи голни эсланг. Бундай силсила билан гол уришни МТЖ ижросида ҳам кўрмаганмиз. Нахотки Абрамов эртакка ё омадга шунчалар ишонган бўлса? О.К. 2011нинг ярим финалида ҳам шу аҳвол бўлган эди. Жамоа имкониятига ҳам, рақиб кучига ҳам объектив баҳо бера олмаган эди. Нимага асосланиб чемпион бўламан дер эди. Ҳалигача билмайман. Ўзи алданиб, йигитларни алдаб шарманда бўлган эди. Ўша куни кўрсатган ўйинимиз О.К.нинг ярим финали тугул, гуруҳ ўйинига ҳам арзимас бўлган эди. Ўшанда карисларга қарши бронза учун кечган ўйингача икки кунда катталар рухан тикланиб олишди. Ханойни эсласак, Ҳақиқатнинг қайсар, бешафқат зарбасидан Абрамов ҳам, жамоа ҳам руҳан қарсиллаб синиб бўлгач, сафарга йўл олишган экан. Бундай аҳволни сира кутмаган эдим. Бундай ҳароб ўйинлар ишқибоз қалбимни тирналаб кетишди.

Сайтхонлардан бири “Боримнинг”биринчи бобига муносабат билдирди. Қайғули аҳволимга ачинибди. Шаҳсий, оилавий ҳаётимда катта мусибат бошимга тушган деб таҳмин қилибди. Сайтҳон ўғлим, узр, одам боласига лақаб айтиб мурожаат қила олмайман, Сиз ҳақсиз. Киши мендек афтода ҳол бўлиб юрмайди. Ҳаётим текис, рўзғорим тўкис ўтмоқда. ЎЗИга шукр. Қишигаям, ёзигаям, кунигаям, тунигаям шукр. Эллик йилдан бери ишқибоз бўлганимдан футбол кунларимга, унларимга сингиб кетибди. Ҳаётимни ўз рангига бўяб қўйибди. Футболнинг жафосию, вафосини кўп кўрганман. Уларни оддий қабул қиламан. Абдулраҳмоннинг зарбаси қақшатқич бўлган, ибратли бўлган. Баҳрайн дарвозасини тўқсон дақиқа қамал қилиб, бирор марта зарбдор вазиятга чиқмасдан ўйнабмиз ўшанда. Ўшанда бу Ҳақиқатни ҳотиржам қабул қилган эдим.

Нега Абрамов хатоларини қабул қилишим қийин бўляпти, билолмадим.

“Сен бир ишқибозсан, куйганинг билан қўлингдан ҳеч нарса келмайди, бефарқ бўл” дейди ақлим, бўлолмадим.

Мусибатни ҳазилга йўй, ўз устингдан, Абрамов устидан, футбол устидан бир кулиб қўй, дейди ақлим. Кулолмадим.

Киритилган сана: 11.05.2012 12:00. Ўкилди: 10532 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:44. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:44. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:03. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:03. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 15.05.2012 11:29. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 14.05.2012 22:09. BAHROMTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOREIGNER

Сана: 11.05.2012 17:02. FOREIGNERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CAMPROAD
Сана: 11.05.2012 16:44. CAMPROADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 11.05.2012 15:43. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLANUS
Сана: 11.05.2012 14:42. PLANUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.