Гапнинг қисқаси ҳам шу...
| Баҳо: |
+7; -0
|
1. ЯНГИ КУН ОТМОҚДА.
Сречко Катанец ҳақида хабарлар ўн кундан бери тинимсиз бериб борилди. Номзодлар эълон қилинди аввал. Кейин оғзаки келишувдан маълумот беришди. Катанец ҳақида барча маълумотлар келтирилди. Охирги хабар шундай: У киши 18 августда музокараларнинг якуний қисмини олиб бориш учун Тошкентга келар экан. Аҳмаджонов пайтида Купер ҳақида ҳеч қандай маълумот олдиндан берилмаган. Демак, Жаҳонгирнинг бошлаб қўйиб кейин тўхтаб қолган ошкоралик сари қўйган қадамлари шу ҳолатдаям иш бермоқда десак бўлади. Ошкораликдан яна бир мисол келтираман. Абрамов терма жамоага устозлик қилган пайтида ойига 230 млн сўм ойлик олган экан. Бунёдкорда “атиги” 65млн сўм ойлик олиб ишлаган экан. Катанец, Купер ва Кейрушнинг ойликлари ҳам ошкор қилинди. Ошкоралик бошланди, шекилли. Футболимизда “застой” даври чекиняпти, шекилли. Ошкоралик ивирсиқ гапларни йўқотиб ҳақиқатга, адолатга ҳизмат қилади. Бузишгамас қуришга, яратувчанликка ундайди. Термамизга янги устоз муборак бўлсин. У билан футболимизга янгиланиш кириб келсин. Янги нафас, янги ҳаёт бардавом бўлсин.
2. СРЕЧКО КАТАНЕЦ ИЗМИДА БЎЛСИН.
Шу воқеалар бир йил олдин содир бўлганда эди, Саудиядаги ўйинларимизни янги бош мураббий янгича бошқарганда эди, қандай сермаҳсул иш бўларди. Ҳозир шаклланган жамоага эга бўлган бўлардик. Ҳаммасига шукр. Эски кун ортда қолгани рост бўлсин. Эски гаплар йўқ бўлсин. Янгича фикр юритайлик. Катанецга янгича кўз билан қарайлик. Сречко юзида фақат ЖЧ-2026 йўлланмасини кўришни бас қилайлик. Сречко термамизни Япония, Австралия термалари савиясига қадам-бақадам олиб чиқсин. ФИФА кунларида йиғинларда йиғилишиб термани бундай даражага етказиш амри маҳол ишдир. Ишда йиғинлар оралиғида узилиш бўлмасин. Клуб мураббийига ўхшаб тўхтовсиз, излуксиз иш олиб бориш керак. Темур Кападзега шундай шароит яратиб беришди. Катанец йиғинлардан бошқа кунлари юртимизни кезиб клублар ўйинини томошахонлик қилиши керакли натижа берар, лекин футболимизга муҳим ўзгариш олиб кирмайди.
Таклифим шундай: Миллий жамоамиздан ташқари клублар терма жамоасини ташкил қилайлик. Унга ўзимиздан бош мураббийни тайинлайлик. У Катанец мураббийлар штабига аъзо бўлсин, унинг измида бўлсин. Тағин бошқа жиҳат бор. Сречко Катанец нима қиларини, қандай қиларини, термани қандай босқичларга олиб чиқарини бир режага солиб кўрсатиб берсин. Мутахассислар кенгаши ҳаммасидан олдиндан бохабар бўлсин. Бирга бўлсин. Клублар терма жамоаси ўн кунда бир марта икки кунлик йиғин ўтказиб, битта ўйин ўтказиб турсин. Масалан, гоҳида “Олимпик” билан, гоҳо Тожикистон термаси билан беллашиб турсин. Катанец шунда узлуксиз ишлаб ўзининг янги ўйин ғоясини синовдан ўтказиб, пишитиб, футболимизга сингдириб боради. Ўйинни яратиб олади. Ахир йўқ ўйинни легионерлар кучайтира олишмайди. Легионерларсиз ўйин яратилган ва шакл топган бўлиши керак. “Олимпик” ҳам, барча ёшдаги бошқа терма жамоаларимиз ҳам унинг измида бўлсин.
3. ҚАЧОНГАЧА?!
Боксчи рингга чиқиб ким биландир, майли кучли рақиб бўлсин, ўша билан ўртоқлашиб турса, маҳорати ўсмайди. Унга қақшатқич жанг керак. Футболда ҳам шундай. Швеция, кейин Дания, кейин Бельгия каби давлат термалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказсак, биз учун байрам бўлиши мумкин. Азизов бизга шуни ваъда қилганмиди? Лекин, шуни билайликки, ўртоқлик ўйинлари терма жамоамиз учун маҳорат поғанаси бўла олмайди. Жамоага жанг керак. Мусобақа керак. Арабларда Форс Кўрфази турнири бор. Кейин Араб давлатлари лигаси бор. Унда Шимолий Африкадан араб давлатлари ҳам қатнашади. Қатарга шу турнирлар камлик қилиб Шимолий Америка турнирида қатнашиб келди. Бизнинг аҳволимиз қандай? Биз учун Марказий Осиё давлатлари конфедерацияси ташкил қилинди. Лекин унинг мусобақаси ҳалигача ўтказилмайди. Нега? Ким ёки нима бунга йўл бермаяпти, халақит қиляпти? Масалан, туркий халқлар учун “Турон Фанлар Академияси” ташкил қилинди. Бошқалар қаторида Ўзбекистон бош геронтологи Асадуллаев “Турон Академия”сининг фахрий аъзоси бўлди. Бунинг нимаси ёмон? Фанлар ривожига ҳисса қўшади-ку. Шунга ўхшаб “Буюк Турон” футбол чемпионатини ташкил қилсак бўлмайдими? Бўлади. Бунинг учун футболимиз раҳбарларига хоҳиш ва ирода керак. Ўртоқлашув ўйинларидан кўра турли мусобақаларни ташкил қилсак фойдалироқ бўлмайдими? Уругвай билан ўртоқлашганимиз бизга нима берди? Озарбайжон ва Туркиянинг ёнига Тожикистон термасини қўшиб уч кунда бўлиб ўтажак совринли минитурнир ташкил қилсак бўлмайдими? Бўлади. Нега қилмаймиз? Билганимиз ЖЧ-2026ни кутишми? Турли мусобақалар биз учун муҳим. Майдонга тушиб бор маҳортини, бор матонатини, бор-йўғини ташаб ўйналадиган жанговор тўқнашувлар муҳим. Ўртоқлашувлар эмас.
Осиё кубогини нега ўйламаймиз? ОК-2007да Ироқ терма жамоаси чемпион бўлган эди. Навбатдаги ОКда совринли ўрин олишни Катанец олдига вазифа қилиб қўяйлик. Ҳар қандай кучли мураббийга натижа учун анча-мунча вақт керак. Клоппга “Ливерпуль” билан натижа кўрсатиш учун уч йил керак бўлди. Зидан “Реал”да тўрт йил ёрдамчи бўлиб юрди. Икки йил Анчелотти билан ишлади. Катанецгаям кераклигича вақт берайлик демоқчиман.
Мен нега терма жамоамизга ҳар томонлама чуқур эътибор беришингизни сўраяпман? Шунга жавобим бор. Масалан, ЕЧда финалга чиққан Англия термаси “Манчестер Сити”дан кучлироқ ўйин кўрсата олмайди. Ўзининг чемпионати даражасида ўйин кўрсатса бўлгани. Шу уларга етарли бўлади. Испанлару фаранглар ҳам шундай. Уларнинг бош мураббийларига термада қўйиладиган вазифа қийин эмас. Бизнинг термамиз устозига қийин. У термамиз билан клубларимиз ҳали етиб келмаган ўйинни яратиб бера олиши, уни амалда қўллаши керак. Бу ўйин клубларимизга дастак бўлиши керак. Термамиз ва Катанец олдида шундай муҳим вазифа турганини тан олайлик. Биз эса, “Мундиалга чиқайлик” дейишдан бошқа нарсани билмаймиз. Қачонгача?!
4. ЭСИМДАДИР ЎША КУНЛАР.
Кеча Катанец бошчилигида терма жамоамиз Стогхолмга Швеция билан ўртоқлашиб ўйнаш учун учиб кетишди. Катанец ҳам матбуот анжуманида саволларга жавоб бериб кучли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинларини ўтказиш фойдали бўлишини айтди. Ўртоқлик ўйини жаҳон футболига одат бўлган воқеликдир. Ойда бир беш ё ўн кунга йиғилиш, битта ё иккита ўйинда ўртоқлашиш, ё турнир ўйинларида қатнашиш. Ва ўз клубларига тарқаб кетиш. Профессионал клублар билан терма жамоа орасидаги муносабат бундан ортиғига йўл қўймайди. Терма жамоада жисмоний ҳолатдаги камчиликларни тузатиб бўлмайди. Техник ё тактик маҳоратни ўстириб бўлмайди. Қозонда борини ишга сола билиш керак.
Шу ўринда матбуот анжумани эсимга тушди. Катанецга кимдир “Ўйинчиларнинг савияси ва маҳоратига қараб тактика танлайсизми, ё ўз тактикангизга қараб ўйинчи танлайсизми”, деб савол берди. Жавоби бўйича хулосам шуки, унга “ё у, ё бу” эмас, жойига қараб “ҳам у, ҳам бу”деган шиор мос экан. Касбикомил (профессионал) футболчи у ё бу тактикани тезда қабул қила олиши керак, деб қўшиб қўйди. Бу жавоб бизга терма мураббийи ишини, ҳолатини бир оз ойдинлаштирди. Мураббий футболчилар савиясига кўра танлаб олган бир ўйин ғояси асосида жамоявий ўйин яратади. Унга сайқал беради. Ва ўйин давомида маълум бир тактик схема ва тактик услубни қўллаб натижага эришади. Футболчилар ўша-ўша, савия ўша-ўша лекин ҳар хил мураббий ҳар хил натижага эришади. Катанец яхшироқ натижани кўрсатса керак. Гапимга мисол келтираман.
Голландия футболи инқирозга учради. Ҳатто Исландия термасигаям ютқазгани эсимда. Қатор мураббийлар келиб кетишди. Лекин пасайиш давом этди. 2018-йилги мундиалга ҳам чиқа олишмади. Куман термага келди-ю, жамоада ғалабалар пайдо бўла бошлади. Голландлар ЕЧ-2020 финал ўйинларига чиқишди. Куманнинг энг муҳим пайтда термани ташлаб кетганлиги бошқа, алоҳида мавзу. Бу йилги ЕЧда Саутгейт Англия термасини муносиб даражада ўйната олди. ЖЧ-1966дан кейин биринчи марта Англия термаси ўз футболи даражасида жамоявий ўйин ярата олди. Чунки терма футболчилари ўз клубларида иккинчи пландаги ўйинчилар ҳисобланишади. Англия клубларида биринчи планда жаҳон юлдузлари ўйнайди-да. Англия биринчи марта ЕЧда финалгача етиб борди. Демак кўп нарса мураббийга боғлиқ.
ГУС ХИДДИНК ЭМАС.
Анжуманга келганлар ичида мендан бошқа ҳамманинг, Эрматовдан тортиб охирги журналистгача ҳамманинг умиди, орзу-нияти бир хил: Катанец термамизда шундай сифатли жамоавий ўйин яратиб навбатдаги мундиалга олиб чиқишини исташмоқда. Катанец ҳам шунга бел боғлаган. Кимдир “Сиз мундиал йўлида навбатдаги ОК ўйинларини Куперга ўхшаб қурбон қиласизми”, деб савол берди. Мени қониқтирадиган жавоб бўлмади. Сречко, ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба учун тушамиз деб айтди. Ҳар бир жамоа, ҳар бир ўйинчи майдонга ғалаба учун тушади. Футболнинг асосий фалсафаси шу. Лекин кимдур ютади, бошқаси ютқазади. Футбол қонуни шу. Жавоб мантиқсиз мужмал бўлдими? Нега шундай жавоб берди? Демак, шартномада Катанец олдига муайян мақсад, масалан ОКда соврунли ўринни эгаллаш мақсади, ё ОКда бошқа бир мақсад қўйилмаган экан. Шартга кўра биз шартнома матни билан таниша олмаймиз. Шартнома муддати тугагач ҳам ҳаммаси бизан сир сақланади. (Купернинг, Абрамовнинг шартномалари ҳалигача оммадан сир сақланиб келинади. Бундай хулоса келиб чиқади: футбол халқники эмас, футбол раҳбарларникидир. Футболнинг бундай ёпиқлик ҳолатига муҳлислар стадионга бормай қўйиб жавоб қайтаришмоқда. Бу бошқа мавзу.) Катанецнинг ҳам шартнома матнини ҳеч қачон била олмаймиз, шекилли.
Менинг умидим, ниятим бошқача экан, ниятим қандлай, умидим нимада? Сиз орзу қилаётган Мундиалингиз ҳам, ОК мусобақаси ҳам мақсад эмас, мақсадга элтувчи восита бўлсин. Бундай воситалар сонини кўпайтирайлик деб ёзмоқдаман. Марказий Осиё кубок ўйинларини ташкил қилайлик, барча туркий халқлар иштирокида “Буюк Турон” кубок мусобақасини ташкил қилайлик деб қанча ёзишим керак. Раҳбарият бунчалар бетаъсир бўлмаса. Футбол оммаси бунчалар калтабин бўлмаса, сўқир бўлмаса. Шу ўйин савиямиз билан мундиалга борсак бўлдими? Хожибой айтганидай йигитларимиз “биттадан морожний еб келишса бўлдими”? КХДР термаси ЖЧ-2010 финал ўйинида қатнашди. Кейин нима бўлди? Катанец Словения термасини мундиалга олиб чиқди. Кейин нима бўлди? Словения футболи инқирозда. Сречко эса Араб юртларида пул ишлаб юрибди. Ўз ватани футболига бефарқ бўлган словен ўзбек футболи учун жон куйдирармиди? Нега Катанец олдига ўзбек футболини Осиёда биринчи тўртлик даражасига олиб чиқиш мақсадини қўймаймиз? Шу мақсад йўлида унга барча шароитларни яратиб бермаймиз? Шунда мураббийлар штабига ўзбек футболи вакилидан кимнидир қўшиб олармиди? Катанец олдига бундай вазифани қўйсак у ишламайди. Йўқ, у Гус Хиддинк бўла олмас экан. У Жанубий Корея футболи ривожланишига катта ҳисса қўшган эди.
КАТТА ТАЛАБ ҚЎЯРИ БОРМИ?
Ўзбек футболини ривожлантириш йўлида Катанец бир халқа бўлиб тарихимизда қолади деб умид боғлаган эдим. Раҳбариятга ҳам, оммага ҳам Мундиал керак экан. Қачонгача мундиал жамолига алданиб юрамиз. Қачонгача қозоқ чиқмади, арман чиқмади, гуржи чиқмади; биз чиқдик деб, керилиб юришни орзу қиламиз. Бу аҳволимизда Катанец ҳам олиб чиқа олмайди. Катанец сеҳргар эмас. Бунинг устига футболимизга фидойи ҳам эмас. Бир журналист таркиб танлашда таниш-билишчиликка йўл қўясизми, деган саволига “асло бундай бўлмайди” деб жавоб берди. Лекин нега ўзи мураббийлар штабини шакллантирар экан, ўзи билан бирга бешта танишини олиб келди? Хатто ўзининг қариндоши бўлган Иоан Катанецни термада иш билан таъминлаб қўйди. Майли, лекин нега биздан биронта мутахассисни таркибга қўшиб олмади? Фидоилик шуми? Катанец ҳам навбатдаги пул ишлаб кетувчими?
Ироқ терма раҳбарияти билан зиддият туфайли бўшаган экан. Терма учун катта талаб қўяри учун келиша олмади деган маълумот бор. Шундай бўлса, нега ЎФА олдига қатъий талаб қўймади. Келиши билан Швецияга учиб кетишди. Шартмиди. Футболчилар билан танишиб, бир оила бўла олгани йўқ ҳали. Шу аҳволда битта ўйин ўрнига тожиклар ва қирғизлар билан иккита танишув ўйинларини ўтказиб олсак, яхши бўларди. Бу ўйинлар орқали жамоа билан бир оила бўлиб оламиз, деса бўлмасмиди. Танишиш учун Швецияга учиб бориш шартмиди, деса бўларди-ку. Бунинг устига Швеция термаси беш кунда иккита расмий ўйин ўтказар экан, бизга қарши учинчи таркибни туширади-ку, демайдими? Кейинги ФИФА кунига қолдирайлик демайдими? Бундай демайди. У юртимизда жон куйдириб ишламайди. У ҳам пул дардида келган. Эрматов учун бу ўйин пул қайғусими, ё жон қайғусими? У футбол учун умрини бағишлаган ватандошим-ку. Бу ўйинни кейинги ФИФА кунига қолдирайлик демайдими? Йўқ дея олмайди.
БЕФОЙДА ЎПКАЛАНИШ
Мени бундай анжуманларга чақирмай қўйишганига анча бўлган. Бахтиёр Ширинов олдига бир илтимос билан келган эдим. Дарров бажариб беришди. Бахтиёр анжуманда иштирок этишимни сўради. Қолдим.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Гапнинг қисқаси ҳам шу...
- Келиб кетишми ё...
- Лукакуда аламим бор маним
- Гапнинг қисқаси ҳам...
- Евро-2020 дастурхони (2-қисм)
- Евро-2020 дастурхони
- Узр айтиш истаги билан
- Карантин дастурхони (5-қисм)
- Карантин дастурхони (4-қисм)
- Карантин дастурхони (3-қисм)
- Карантин дастурхони (2-қисм)
- Карантин дастурхони
- Ҳамдард одам жавоблари (2-қисм)
- Ҳамдард одам жавоблари
- Қурама гаплар (4-қисм)
- Қурама гаплар (3-қисм)
- Қурама гаплар (2-қисм)
- Қурама гаплар (1-қисм)
- Борига шукр (7-қисм)
- Борига шукр (6-қисм)
- Борига шукр (5-қисм)
- Борига шукр (4-қисм)
- Борига шукр (3-қисм)
- Борига шукр (2-қисм)
- Борига шукр
- Четдан туриб гапириш (2-қисм)
- Четдан туриб гапириш
- Мақола ҳақида мақола
- Бир жумла гап таҳлили
- Яна ўша дастурхонми? (4-қисм)
- Яна ўша дастурхонми? (3-қисм)
- Яна ўша дастурхонми? (2-қисм)
- Яна ўша дастурхонми?
- Бир мақола зангидаги гаплар
- Ғоябардорлик (4-қисм)
- Ғоябардорлик (2-қисм)
- Ғоябардорлик
- «Тўй»га келган чолнинг Мундиал ҳақидаги гаплари
- Шукрона гапларим. 4.
- Шукрона гапларим
- Бир мақола астарини очиб (2-қисм)
- Бир мақола астарини очиб
- Одобни билмаган гапларим
- Эски гапни судраш
- Эртакка муҳтож бўлган эртак
- Хуш кўрдик
- Футбол ичра руҳиятми ё ... руҳоният?
- Терма жамоамиз бош мураббийига очиқ хат (3-қисм)
- Терма жамоамиз бош мураббийига очиқ хат (2-қисм)
- Терма жамоамиз бош мураббийига очиқ хат
- Ҳар ишда ўзаро ишонч муҳим
- Чўзилиб кетган йил боши гаплар
- Мираброр акамга айтар янги йил тилакларим (2-қисм)
- Мираброр акамга айтар янги йил тилакларим
- Дарбадарлик
- Футболимиз афсонаси (3-қисм)
- Футболимиз афсонаси (2-қисм)
- Футболимиз афсонаси
- Жавоб ўрнида айтганларим
- «Дастурхон»ни на қилай (2-қисм)
- «Дастурхон»ни на қилай
- Эски тоғора, эски гап
- Ўхшамаган ишлар
- Мен ҳам бир оз Бабаян эканман
- Олди-қочди гаплар
- Икки ўйин достони
- Футбол ва икки сўз тасвири
- Муносабат билдириш
- Ошдан кейинги ош. 2-қисм
- Ошдан кейинги ош
- Филиппин олдидан. 2-қисм
- Филиппин олдидан
- Дастурхонни қўмсаб
- Футбол манзараси
- Саҳифалар сийрати
- Икки анжуманда икки хил манзара
- Эртага жанг. Бугун арафа
- Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-5
- Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-4
- Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-3
- Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-2
- Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик
- Айтган ва айтолмаган гапларим («Локомотив» футболчилари билан учрашув ҳақида)
- Нима иш қилиб қўйганини ўзи билармикан? (3-қисм)
- Нима иш қилиб қўйганини ўзи билармикан? (2-қисм)
- Нима иш қилиб қўйганини ўзи билармикан?
- Эшон-жарчи ҳақида эртак
- Дастурхон атрофидаги гаплар (2-қисм)
- Дастурхон атрофидаги гаплар
- «Дастурхон»га айланиб кетган оддий баҳс (якуний қисм)
- «Дастурхон»га айланиб кетган оддий баҳс (2-қисм)
- «Дастурхон»га айланиб кетган оддий баҳс (1-қисм)
- Дастурхон-3
- Нодиржон Маматқуловга очиқ хат (2-қисм)
- Нодиржон Маматқуловга очиқ хат (1-қисм)
- Икки эшик оралиғидаги гаплар (Вадим Абрамов билан суҳбат). 2-қисм
- Икки эшик оралиғидаги гаплар (Вадим Абрамов билан суҳбат)
- Жавоби бор жавоб
- В догонку за ушедшим поездом (2-я часть)
- В догонку за ушедшим поездом
- Аксириш (6-қисм)
- Аксириш (5-қисм)
- Открытое письмо руководству «Локомотива»
- Аксириш (4-қисм)
- Аксириш (3-қисм)
- Аксириш (2-қисм)
- Аксириш (1-қисм)
- «Дастурхон»га билдирилган муносабатлар
- ДАСТУРХОН-3 (давоми)
- «Дастурхон-3»
- Юз доллар ҳикояти (давоми-4)
- Юз доллар ҳикояти (давоми-3)
- Юз доллар ҳикояти (давоми-2)
- Юз доллар ҳикояти (давоми)
- Есть о чём поговорить
- Юз доллар ҳикояти (давоми)
- Юз доллар ҳикояти
- V. Замонлар чоғишмаси («Консультатив» таҳлил). 2-қисм
- V. Замонлар чоғишмаси («Консультатив» таҳлил). 1-қисм
- Мавсум оралиғидаги «жанглар»
- 4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 4-қисм
- 4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 3-қисм
- Салом алик билан тўкис
- 4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 2-қисм
- 4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 1-қисм
- 7-қисм. Замонлар чоғишмаси ёки (Ислом Аҳмедовга ўтинчим бор)
- 6-қисм. Замонлар чоғишмаси (техникапарвар Рустам Акрамов)
- 5-қисм. Замонлар чоғишмаси ёки (Ислом Аҳмедовга ўтинчим бор)
- 4-қисм. Замонлар чоғишмаси (ёки Асқар Толибжонов билан хаёлий суҳбат)
- 3-қисм. Замонлар чоғишмаси (ёки Асқар Толибжонов билан хаёлий суҳбат)
- 2-қисм. Замонлар чоғишмаси (Фарҳод Магометовга очиқ хат)
- 1-қисм. Замонлар чоғишмаси (ёки бугунги футбол сабоқлари)
- 6. Ўтмишни эслаб, келгусини қумсаб (очиқ хатнинг давоми)
- 5. Етти ўлчаб, бир гапириш (очиқ хатнинг давоми)
- 4. Мажлисдан олдин ва кейин (очиқ хатнинг давоми)
- 3. Мажлисдан олдин ва кейин (очиқ хатнинг давоми)
- 2. Йўл бошидаги гаплар (ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга атаб ёзилган очиқ хат)
- Узр ўрнида айтганим (1-қисм)
- Ғариб дастурхон (футбол ва «гастербайтер»). 4-қисм
- Ғариб дастурхон («Бозор» ва маош). 3-қисм
- Ғариб дастурхон («Мойиллик»). 2-қисм
- Ғариб дастурхон (Тарсаки). 1-қисм
- Билмадим... Билолмадим... (Сўнгги туғён). 5-қисм
- Билмадим... Билолмадим... (Сўнгги туғён). 4-қисм
- Билмадим... Билолмадим... (Р.Т.Инилеевнинг хос суҳбати). 3-қисм
- Билмадим... Билолмадим... (Рустам Акрамов гапирсин). 2-қисм
- Билмадим... Билолмадим... (олий бош қўмондон ким?). 1-қисм
- Ғийбат эмас
- Орқада қолгувчи ўйлар
- Коса синмасин
- Футбол сурати ва сийрати
- «Авария» олдини олиш
- Тарафкашлик
- Ишқибозчилик
- Бор йўғи футбол
- Руҳият уммони
- Бобомурод Абдуллага...
- Бир бутуннинг синиқлари
- Борим ҳам, йўғим ҳам футбол - 5
- Борим ҳам, йўғим ҳам футбол-4: Йигирмагача санашни биламан
- Борим ҳам, йўғим ҳам футбол - 3
- Борим ҳам йўғим ҳам футбол 2
- БОРИМ ҲАМ, ЙЎҒИМ ҲАМ ФУТБОЛ
- «Хабарлар»дан хабарлар
- Очилиш
- Мамат-ака ёки икки томчи ёш . (бадиҳа)
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












