Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Борига шукр (6-қисм)

Баҳо:
+0; -0

5. АНДРЕЙ ФЁДОРОВ

Бобур Акмалов. Дастурхонимиз мезбони футболимизнинг фаҳрий ишқибози бўлсалар-да, ёшларга ўрнак бўларлик даражада янгиланишга, янгиликка, янгича фикрлашга интиладилар. Битта камчиликлари бор. Жуда оғир карвонлар, камнамолар. Олдинги дастурхон ёзганларидан бери икки ой ўтиб кетибди.

Орифжон Толипов. Бобуржон, атайин отахон услубида гапирмоқдамисиз? Улар кимсани танқид қилишдан аввал ўша кимсанинг бошини силаб қўйишни одат қилганлар.

Яков Львович Салдадзе. Али-ака редко стреляет. Но метко. Я ЧМ-1980 помню двумя эпизодами. Голландец суринамского происхождения проиграв единоборство с Фёллером, плюнул ему в голову. Весь мир увидел это безобразие. И все осудили его. Вы тоже вспомнили. Это был Райкард. Скажу мимоходом. Сейчас не стыдяться бить по лицу, по глазам соперника украдкой от судьи. Им наплевать, что весь мир видит такое безобразие. Но и мы хороши собой, довольны собой. Смотрим на это без укора. Будто так положено играть. Такое безобразие называем частью футбола. Второй эпизод вспоминать всем приятно. Его подарил нам сорокадвухлетний игрок сборной Камеруна Роже Милла. Он в конце матча выходил на пять, от силу на десять мунут. Игра команды с его выходом преображалась. Он за это короткое время обязательно забивал гол. Али-ака тоже выходит на “майдан” на пять минут в конце матча. Нравится вам его “игра” или нет, это другой вопрос.

Б. А. Яша-ака, когда как. Бир мавзуни Отахон бошлаб қўядилар-да, мазмунли суҳбат қизиган жойида узилиб қолади. Гўё қария одам гапириб туриб ухлаб қолганидек воқеа юз беради.

О. Т. Отахон ҳаваскор журналистлар. Талаб ҳам шунга яраша бўлиши керак.

Фатхулла Ҳикматов. Ҳавасга мақола ёзиб бўларканми? Ҳавасга шеьр ёзиш мумкин. Ҳаваскор журналистика бўл-май-ди. Журналистикада ярмига ишлаб, бошқа ярмига ошпаз бўлиш мумкин эмас. Афсуски, тирикчилик важидан кўпчилик журналистларимиз ярим-чала ишлаб юришибди. Отахон ҳаваскор эмас, туппа-тузук публицистлар.

О.Т. Бир кишини шунчалар чайнадикми? “Ухлаб қолган қария” икки ой ичида ўз касби бўйича битта иморатни қуриб қайтган бўлмасинлар, тағин.

Ҳасанали Қодиров. Орифжон, номим бир мавзуга сабабчи бўлса, пайров бўлса, бўбди-да. Миржалолни, ё Умиджонни роса чайнаш мумкину, Ҳасанали-отани мумкин эмас экан-да. Мавзуга қайтсак дейману, кечинмаларим ичидан чиқолмаяпман. Мураккаб бир даврда яшамоқдамиз. Тушуниш қийин бўлмоқда. Ёмғирли кунларда ивиб йўталиб юрган эдим. Дохтирга борсам, ўпкани фалон жойда ренгенга туширинг, фалон жойда МРТ қилдириб келинг, дейди-да. Мақсади аниқ. Қандай қилиб бўлса-да кўпроқ пул “топиш”. Пул ишлаш эмас, не хил йўл билан пул топиш. “Фонендоскопингни ол, ўпкани, бронхларни эшит, кейин ташҳис қўй” -дегим келди. Демадим. Бошқасини қидириб кетдим. Уни топсам, у ярим миллионга яқин пуллик дори ёзиб берса бўладими? Унинг ҳам дарди пул. Бир кимсанинг йўталиши ё тузалиши юрт олдида аҳамиятсиз нарса дейлик. Аҳамиятлиси бор.

Асрга татигулик воқеалардан касбимга доир ишларни кўриб чиқайлик. Биласиз, 20-асрга келиб шаҳарсозликда бир чизиқ бўйлаб иморатларни тизиб қуриш усули эскириб кетди. Уйларни бўйига, ҳажмига, ҳизматига, образига қараб ансамбаль қилиб қуриш ҳар томонлама маъқул бўлди. Тошкент марказидаги Ўқчи, Эгарчи, Олмазор маҳаллаларининг атрофини ўраб, уларни кўздан беркитиб бир қатор қилиб, кўча бўйлаб уйлар қурган эдик. Замонавий уй-жой мажмуасини, яъни Тошкент Ситини қурайлик деб пишиқ қилиб кўча бўйлаб қурилган ўша яхши иморатларни бузиб ташлашга тўғри келди. ЭзеДиёр тўйхонаси, киночилар уйи, республика ёш ижодкорлар уйи каби архитектура асарларини бузишга тўғри келди. Улар яхши ижод маҳсули эдилар.

Тарихан куни-кеча бўлган воқеани ҳисобга олмабман. Бир чизиқ бўйлаб аскардай саф торттириб қурилган, Навоий кўчасини казармага айлантириб бир хилда “смирно” қилиб қурилган етти қаватли уйларни айтяпман. Уларни бузмадик. Ўша пайтда “Тошгенплан” лойиха институтида раҳбар бўлиб ишлаган Акопжаняндан пойтахтимизга эсдалик совға бўлиб қолди ушбу уйлар. Улар архитектура эмас, уйғунликни, бутунликни бузган бир чизиқ бўйлаб башара берган рахитектура асарлари бўлиб тарихга киришди.

Шу воқеалар ҳам дарс бўлмади бизга. Қайсидир Кўкми Оқ Бюлдинг, Муродми, Марат Бюлдинг, Голдинми ё Олдин “Хаузлар”, билмадим қайси бири, ё ҳаммаси доим текинроқ ё арзонроқ жойга кўз тиккан. Кесак-пахсага пул тўлайди-ю, ерга пул тўламайди. Бизда ер текин-да. Шундай ерга эришиб олса борми, кўча бўйлаб яккам-дуккам қилиб, у ерда-бу ерда беш ё ўн қаватли уйларни қуриб қўймоқда. Қайсидир бойвачча Қўйлиқ бозори чорраҳасини бутунлай тўлдириб, ҳаракат ечимини ўлдириб Макросини қўнқайтириб қўйди. “Макро” бу ерга сиғмаяпти-ку. 30м. ичкарига қурса бўлмасмиди? Тағин бир мисол. Малика ёнида, Кичик ҳалқа кўчаси бўйида кимдир кўча ҳақига тўрт метр кириб кетиб яккам иморатни турғизиб қўйди. Шаҳарсозликка, она шаҳримга қўйиб қўйди. Бу “қурувчи бюлдинглар” нима учун шундай қилишмоқда? Шундай қуришмоқда? Ҳусусий мулк бизнеси бизда шундай башарага эга бўлмоқда. Уларнинг мақсади аниқ. Кўпроқ пул топиш. Бошқа нарса эмас. Бошқа билан иши йўқ. Шаҳарнинг бош лойиҳаси йўқ, унга амал қилиш йўқ, районлаштириш, зоналаштириш йўқ, квартал лойиҳаси йўқ, кўча тизим лойиҳаси йўқ, коммуникацион лойиҳалаш йўқ. Ўттиз йилдан кейин шаҳар талабларига мос тушмай қолгач, мазкур уйлар ҳам бузиб ташланиши аниқ гап-ку. Бу билан ушбу “бюлдинг” эгаларининг иши бўлмаяпти. Улар пулни дейди. Шуни сиз азизларим, билдингизми йўқ, улар нимани дейди, нимани кўзлайди? Уйлари ўртага чиқиб нимани сўзлайди? Руҳсат берувчи ташкилотлар ҳам, назорат қилувчи ташкилотлар ҳам кўпроқ пул “топсам” дейди. Ҳамманинг дарди пул. Шаҳарсозлик талаблари оддий бир талаблар, уларни бузиш жиноят бўбдими, дейишади. Билган б.ни ейишади, бизга едиришади.

Бугунги ҳаётни тушуна олмай бошим қотган. Ҳамма ёқдан ясама ҳаёт, ясама соҳта билим, ясама гаплар, ясама ишлар, ясама диёнат бизни ўраб олмоқда. Ҳақиқат қафасда асир. Кўпинча кўкрак қафасида асир. Ўзимиз уни ҳибсга олганмиз. Ўзимиз. Бозор иқтисодиётида ҳамма кўпроқ фойда кўрсам дейди. Бу ривожланиш қонуни эмиш. Наҳотки, капитализация криминализация билан эгиз тушунча бўлса? Ё фақат бизда шундай бўляптими?

Б.А. Отахон, оширвордингиз-ку. Футболга қайтинг.

Ҳ.Қ. Узр сўрайман. Бобуржон, ожизлигимдан виждоним қийналяпти. Архитектор мохиятим йиғлаяпти. 1966-йилдаги ер қимирлашидан кейин шаҳримизни қайта тиклашда шаҳарсозликда намуна бўлган эдик. Хозирги тасқара ишларимиз ҳаммага масҳара бўлмаяптими? Фатхулла, ман ярим асрдан бери футболимиз ишқибозиман. Публицистга ўхшатсангиз, футбол туфайли шундай ёзяпман. Бошқача ёзолмайман. Футболчи ҳам, ишқибоз ҳам шу ҳаётда яшайди. Оймомода эмас. Мен эса, шу Ҳаётни тушуна олмай эзиламан. Ким муттаҳам, ким ҳалол, ким тўғри, ким ўғрилигини билолмай қийналаман. Шунда қадрдоним, футболим менга тасалли беради. Бунда ҳамма нарса манга аён. Балотелли футболда ўз ўйинини ҳалоллаб олаётганини кўриб, қувонаман. Соҳта ўйин қилган Мўминжоновнинг Сурхони қайда-ю, Даврон Файзиевнинг Динамоси яшаяпган ҳаққоний, спортавий ҳаёти қайда? Фарқи ҳаммага аён. Футболда ҳеч ким юзини яшира олмайди. Ишини яшира олмайди. Футболда ҳеч ким эшшакни секингина пичирлаб “тоға” демайди. Бор овози билан бақириб эшакни “эшшшаксан” дейиш мумкин футболда.

Хосеп Гвардиолани айтмайсизми, ўша чорак финалда Тоттенхемдан олган мағлубиятидан кейин (4:3, 0:1) биласизми нима деган экан? “Ҳаққоний қарор. Ўйин сўнгида урган голимизни ҳисобга олишганида футбол ўз моҳиятини йўқотиб қўярди”, деб айтибди. Ҳақиқат тантана қилган футбол майдонини севмай бўладими? Ҳаёт ҳам футболдай очиқ майдонда ўтса, ошкора бўлса, қани эди. Қорани ҳеч ким оқ демаса, қани эди.

Я.Л.С. Хосеп этим высказыванием тактически правильно поступил. Тогда уже было поздно, невозможно было что нибудь изменить. Сити уступил полуфинал. В этом случае Моуриньё после матча крепкими словами горько оспаривал бы решение судьи. И был бы прав. Я тоже такого мнения. Когда судьбу матча решают сантиметры, нельзя доверять замедленному кадру с одного ракурса. В наших глазах зрение бикулярное. У камеры оператора монокулярное. Посмотрите на свой палец зажмуривая то левый, то првый глаз. Задний план будете видеть то справа, то слева. ВАР имеет свои изяны. Кроме того, по логике борьбы матча горожане были более достойны полуфинала.

О.Т. Яша-ака, эътирозим бор. Ситида ярқираб чиққан Муҳаммад Салоҳга ўхшаган етакчи футболчи йўқ эди. Жамоа ансамблида доим биринчи овоз бўлиши керак. Ситида ҳаммаси тенг кучли ўйинчилар йиғилишган. Ярим финалда Лукас Моуранинг “овози” аниқ биринчи бўлди. Шунинг учун Тоттемхемнинг финалга чиқиши адолатдан бўлди.

Б.А. Барсага қарши кечган ярим финалнинг биринчи ўйинини Ливерпуль 0:3 ҳисобида бой берганига нима дейсиз?

Ҳ.Қ. Биринчи ярим финал ўйинини Ливерпуль Барсага 0:3 ҳисоби билан ютқазгани йўқ. АПЛ Премьер Лигага ўйинни бой берди. АПЛда майга келиб ўйинчилар гўё шарбати сиқиб олинган анорга ўхшаб қолишмоқда. Салоҳнинг яқин масофадан гол уролмаганини шундан кўраман. АПЛда аутсайдер ҳам етакчиларга қаттиқ қаршилик кўрсатади. Ўйинлар сони жуда кўп. Бизда ҳам бу йил мусобақа тақвими жуда зич қилиб тузиб чиқилган. Ўйин борасида узоқ муддатли режаларни амалга ошириб бўлмаяпти. Навбатдаги ўйинга тайёрланиш учун аранг вақт етади, холос.

Б.А. Ундай бўлса, иккинчи ярим финал ўйинида Барсани Ливерпуль эмас, Ла Лигани АПЛ 4:0 ҳисоби билан ютиб кетди, дейман. АПЛда ҳар бир турнинг ҳар бир ўйинида жанговар жанг, жанглар жанги бўлмоқда. Барса неча йилдан бери ўйнаб-кулиб ярим куч билан чемпион бўлмоқда. Англия клублари керакли пайтда катта матонат кўрсатишни яхши билишади. Кечаги ярим финалдан кўра қаттиқроқ ўйинлар АПЛда кўп бўлган. Бошқа тарафдан қаралганда Юрген Клооп Эрнесто Вальвердедан устунлигини исбот қилиб қўйди. Энди охирги турда Клооп Англия чемпиони бўлиб Гвардиоладан ҳам устунлигини ҳаммага кўрсатиб қўйишни орзу қилмоқда. Бу нарса ўзига боғлиқ эмас.

Ҳ.Қ. Гвардиолага келсак, бошқа жиҳатни узоқдан кўра билиш керак. Биласиз, Мессини Гвардиола эмас, Райкард очган эди. Райкард Барсани кетма-кет икки марта ғалабага бошлаб келган эди. Бу даврни Рональдиньё, Это О каби номлар билан эслайман. Бирдан Райкарднинг ишдан бўшатилиши ҳаммани ҳайрон қолдирди. Чемпион мураббийни ишдан бўшатишган эди-да. Унинг ўрнига бош мураббий этиб тайинланган, ёшлар жамоасидан чиқиб келган Гвардиола эса бутунлай бошқача ўйинни яратиб у ҳам кетма-кет ғалабаларга эришиб ҳаммани ҳайратга солди. Ҳайратга солмайдими? Кетма-кет икки марта ЕЧЛнинг ғолиби, уч марта кетма-кет Барсани Испания ғолиби қилса. Гвардиола илгари бирон бир жамоада бош мураббий бўлиб ишламаган бўлса, бундай мураббийлик маҳоратини қайдан олган? Кейин бирдан довруғи баланд жойга етганида Гвардиоланинг ҳам кетиши ҳаммани ажаблантириб қўйди. Нега ажабланмасин киши? Барса чемпионликни қойил қилгани етмагандай шундай янги ўйин яратган эди-ки, Испания термаси шу ўйин билан қуролланиб, Барса ўйинчиларига таяниб ЖЧ-2010да ғолиб бўлган эди. Бутун футболда давр яратган эди Барса ўйини. Гвардиола даври-даврон сурмайдими. Нега кетади? Ҳаққатда, нега кетади? Унинг яратган ўйинига эргашмаган жамоа қолмаган эди ўшанда. Чарчаб қолган эмиш.

Таҳминимча, гап бундай бўлган эди. Барсада янги ўйинни икки киши дуэт бўлиб яратишган эди. Хосеп Гвардиола ва Тито Виланова. Эсласангиз, Динамо Киевда Лобановский билан Базилевич янги ўйин яратишган эди. Барса дуэтида биринчи овоз Виланованики бўлган. Гвардиола ҳам юқори даражали мутахассис бўлгани учун дуэтда иккинчи овоз, ёки жамоада бренд бўлиб юришни истамади. Бир қозонда иккита калла қайнамайдида. (Билишимча, бизда иккита бренд бор эди.) Жамоани Титога қолдириб, Хосеп ўзига бошқа жамоани қидириб кетди. Киевдан Базилевич кетган эди. Афсус, Виланованинг умри қисқа экан. Саратонга чалиниб, бевақт ўлиб кетди. Пеп Баварияни танлади. У ерда Хайкенс яратган ўйинига, таркибига таяниб икки марта чемпион бўлди. Германия чемпионатида ҳар томонлама доимо гегемон бўлиб юрган Баварияда гегемон жамоанинг “гегемон” тренери бўлиб юришни истамаган эди ва шунинг учун ҳеч қандай буюк ўйин ярата олмай у ердан ҳам кетди. Ситига келди. Билишимча бизда икки киши бренд бўлиб юрди. Бири ҳақиқий бренд бўлган бўлса, бошқаси қўғирчоқ бренд ҳисобланади. Бири Қосимов, бошқаси Фёдоровдир. Бренд бўлиб юришга Гвардиолага номуси йўл қўймади. Якка ўзи биринчи бўлиш учун, оламшумул янги ўйин яратиш учун Ситига келди.

Локомотив дуэтида таҳминимча, биринчи овоз Еличичга тегишли бўлса керак. Бундан Андрей Фёдоров ноқулай аҳволга тушмаяпти. У Нефтчида ишнинг пачавасини чиқариб ишсиз юрган эди-да. Бирдан Локомотивда номигагина бўлса-да, Микляев ўрнига номинал бош мураббий этиб уни тайинлашди. Рози бўлмайдими? Бу икки киши ҳақида, Фёдоров ва Қосимов маҳорати ҳақида кейин яна гаплашамиз.

Б.А. Кейин деб, масъулиятдан қочманг. Оғир сўлар билан уларни “қадрлаб” ташладингиз. Сўзларингизни асослаб берсангиз адолатдан бўлади.

Ҳ.Қ. Локомотив раҳбарлари бугунги Пахтакор рахбарлари сингари пул кучи билан чемпион бўлишни мақсад қилишган эди. Абрамов клубга келиб мураббийлар штабини янгилади. Кейин ўз ғояси бўйича ўйин ярата бошлади. У кубокни олди-ю, жамоани чемпион қила олмади. Қўқондаги дурангдан сўнг унинг хизматидан воз кечишди. Келадурғон янги бош мураббий Абрамовнинг барча ишларидан воз кечади, ишни 0.дан бошлайди деб, хавотирда эдим. Клуб хўжайинлари мураббийлик маҳоратини оёқ учида кўриб биринчи ўринга маблағ кучини қўйишмайдими, шунинг учун Абрамов ўрнига бошқа бош мураббийни қидиришмади ҳам. Бош мураббий ўрнига Андрей исмли қўғирчоқни қўйиб қўйишди. Ўйинни қўлидан келганича Еличич бошқариб, ўйин тартиб интизомини кучайтириб, Абрамов яратган ўйин билан, маблағ кучи билан чемпион бўлишди. Маблағ борасида Пахтакор ҳам, Бунёдкор ҳам темирйўлчилар олдида ип эшолмас эди ўша даврда. Бош мураббийсиз чемпион бўла олишиб темир йўлчилар хўжалари ҳақ бўлиб чиқишди гўё. Пачава чемпионатнинг пачоқ чемпиони бўлиб мамнун юришди. Абрамов яратган ўйиндаги нуқсонлар халқаро майдонларда панд берди. Еличич Абрамов ўйинига ўйин қўшолмади. Туб нуқсонларни кўра олмади. Куни-кечаги мағлубиятдан сўнг (1:3) Фёдоровнинг Амирликда айтган гаплари куракда турмайди. Гол ўтказиб юборгунга қадар яхши ўйнаган эмишмиз. Шу гапларни шунчаки айтган бўлса майлига. Фёдоров ўйиндан кейин чиндан ҳам шундай хулосага келган бўлса, ўйиндаги туб нуқсонларни кўра олмас экан дейман. Футболни тушунмас экан дейман.

Б.А. Айтганларингиз исбот бўла олмайди.

Ҳ.Қ. Биламан. Хосепга қайтайлик. У бир йил ичида Ситига савияси баланд футболчиларни йиғиб янги ўйин ярата олди. Ўша мавсум чемпионликни Контега бериб турди. Кейинги йили Англияда ҳаммани қақшатиб, йиртиб ташлади. Лекин тезкор узатмали рақибни қамалга олган ҳужумкор ўйини футболда давр бўла олмади. Мазкур ўйин бир йилдаёқ эскириб кетди. Сарри Гвардиолани эскирган ўйини учун жазолаб кетганидан кейин (2:0) Хосеп эс-ҳушини йиғиб олиши керак эди. Хосеп бу мавсумда ҳам эски ўйини билан чемпион бўлмоқчи. Лекин ЕЧЛни чорак финалда Тоттенхемга ҳар тарафлама бой берди. Энди тўғри хулоса чиқариб ҳаммасини 0.дан бошлаши керак. Янги жило берувчи дизайнерлик эмас, архитекторлик қилиши керак.

Б.А. Отахон, бизда ўйин яратувчилар деб кимларни кўрсата оласиз?

Ҳ.Қ. Рўзиқул Бердиев, Вадим Абрамов, Канчелских, хатто Файзиевларни санаб чиқишим мумкин. Улар Ўзбекистон масштабидаги ҳақиқий мураббийлардир. Арвеладзе эса, жуда кучли апликатордир. Унинг қўл остида жамоа ўйинини ижрочилар яратади. У эмас. Безерра кетганидан кейин у ўз зиммасига олган ўйинни ўзи биланй кетди. Масалан, ҳақиқий мураббий қўл остида Муҳаммад Салоҳ тушмаса ҳам ўйин йўқолмади. Ярим финал жавоб ўйинини эсланг. Шедевр ўйин бўлди. Шота эса, тайёр “рангли қоғозлардан” и

”апликацион картина” ярата олади.

О.Т. Жуда кучли деб ошириб гапирдингиз. Апликацияда ҳар бир ранг ўз жойида ярқираб кетади. Бикмаевнинг ўйини Пахтакорда борган сари ўлиб бормоқда. Купер қўл остида у қандай ярқираган эди-я. Шотанинг қўл остида Яхшибоев ҳам, Сергеев ҳам порлаб кета олишмайяпти. Уларни Бердиев ё Абрамовга юборса, бир йилдан кейин мазкур йигитлар ўйини порлаб кетади. Шўта ўйин яратувчи эмас, у жамоа яратувчидир. Бу борада унинг хизматлари катта. Навбаҳорга қарши ўйинда ўйин яратувчи бош мураббий киму, апликатор кимлигини ҳамма кўрди. Навбаҳор йигитларига юрак етишмади. Пахтакорга қарши ютадиган ўйин кўрсата туриб ҳисоб ушлашга тушиб кетишди. Шота жамоа структурасини ярата олмоқда, холос.

Ф.Ҳ. Бундай шароит ҳеч қайси мураббийда йўқ. Шота шуни ҳам қилмасинми.

Ҳ.Қ. Бу алоҳида муҳум суҳбатга мавзу бўла олади. Спортда, масалан енгил атлетикада, барча иштирокчилар бир хил шароитда старт олиши керак. Бизнинг чемпионатда бир икки клубга энг яхши шароит яратиб берилади. Бу ҳам етмаганидек “дорожкада” телламасин деб “подхалим” кўтариб юришгаям тайёр бўлишади.

Бундай аҳволда қаёқдаги Андрейлар чемпион бўлишди. Микляев икки марта, Фёдоров икки марта. Уларга мураббийлик маҳорати шарт эмас. Бултур тақвимни ислоҳ қилиб, сунъийроқ бўлса-да, “югурувчилар” шароитини озгина тенглаштирган эдик. Бу йил ундан воз кечдик. Пойгада бирини қорабайир отига миндирганмиз, бошқасини эшакка.

Ф.Ҳ. Аҳмаджонов муҳим нарсаларни бошлайди-да, кейин бошлаган ўз ислоҳотидан ўзи воз кечади. Футболимизнинг ўзагини, илдизини ислоҳ қилишни истамаяпти, ё нима қиларини билмаяпти.

Б.А. Бу ҳам алоҳида катта мавзу. Қоралаш ҳам, оқлаш ҳам энг осон иш. Ўз жойида эскиликка қарши туриш, янгиланишга озгина ҳисса қўшиш қийин иш. Қоралаш енгил ва бесамар иш. “Эфир вақти” ҳам тугап қолди. Бир кунлик узилиш қилиб эртагаёқ “Дастурхон”ни қайта ёзайлик.

Киритилган сана: 09.06.2019 11:50. Ўкилди: 3725 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.