Кириш Регистрация
27/05 21:30 Лейпциг 2-2 Герта
27/05 23:30 Аугсбург 0-0 Падерборн
27/05 23:30 Унион Берлин 1-1 Майнц-05
27/05 23:30 Фортуна 2-1 Шальке-04
27/05 23:30 Ҳоффенҳайм 3-1 Кёльн
29/05 20:00 Торпедо-БелАЗ - Смолевичи
29/05 22:00 Городея - Неман
29/05 23:30 Фрайбург - Байер

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

«Дастурхон-3»

Баҳо:
+0; -0

Олимхўжа Бўронов. Дастурхонимизга хуш келибсиз. Ҳар гал терма жамоамиз ўйинидан кейин ё ундан олдин дастурхон ёзардик. Бир пиёладан чой ичиб суҳбат қурардик. Бу гал мавсумнинг 18-турига кирган биргина ўйин туфайли йиғилдик. “Локомотив”-“Бунёдкор” тўқнашуви деб дийдорлашиб турибмиз. Бу ўйинга аввал узоқдан туриб баҳо берайлик. Тоғда яшаб турган одам тоғ чўққисини кўролмас экан. Узоқ узоқлардан қорли чўққиларни кўрамиз. 23 йиллик масофа ортидан туриб бу ўйинга баҳо берайлик. “Пахтакор” Иттифоқ чемпионатининг “А” гуруҳида, кейин биринчи, кейин олий лигасида ўйнаб, ўнинчи ўринларни эгаллаб “Қайрат” ёнида юрарди. Бизнинг иккинчи лигада, ё “Б” гуруҳида ўйнайдиган “Политотдел”, “Нефтчи”, “Янгиер” каби жамоаларимиз борлигини қисман билар эдик. СССР терма жамоасининг бир-иккита ўртоқлик ўйинида Красницкий, Абдураимов, Пшеничниковлар майдонга тушишган. Олимпиада жамоасида Фёдоров, Ан, Хадзипанакислар асосий таркибда ўйнашган. Ўз футболимиз, ўз чемпионатимиз, ўз Миллий терма жамоамиз бўлмаган. Ҳозир бор. Осиёда ўз жойимизга эгамиз. Бундай “чўққиларга” тикилиб, фароғатли кунимиздан ғурурланиб, оёқ остимиздаги бугунги футболимизни қадрлайлик. Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин.

Лекин биз яқин масофани ўрганиб олдимизни кўриб турсак, олға қадам ташлашимиз осон бўлади. Бу йил чемпионатимиз иккига бўлиниб қолди. Биринчи тўртлик орасида кураш алоҳида кўринишга эга. Қолган жамоалар орасида ҳам кураш қизғин кетмоқда. Олдинлари иккита мураббий орасидаги курашни кузатардик. Абрамов, Қосимовларни айтмоқдаман. Биримиз у томон, биримиз бу томон бўлиб уларни роса чайнар эдик. Энди қаторга Ашурматов билан Лушанлар кириб келишда. Футболимизда ўз сўзини айтишмоқда. Шу нуқтаи назардан ҳам кечаги ўйин алоҳида аҳамиятга эга эди. Медаллар тақдирига таъсир қиладиган ўйин эди. Ниҳоят қўшҳокимлик тугатилдими? “Пахтакор”ни ҳам кимдир мағлуб этса, Олтин учун ҳақиқий кураш қизиб кетади. Бу гапларим кириш сўзига ўхшаб қолди.

Ҳасанали Қодиров. Бу тўқнашув терма жамоа ўйинчиларининг кўриги бўлди. Ўзбек футболининг бугунги савиясини намойиш қилди бу ўйин. Мен учун бу борада ўйин муҳим эди.

Бобур Акмалов. Ўз “командам” йиғинига чақиришса, ҳамма ишларимни четга суриб ҳар доим югуриб эмас, учиб келаман. Лекин бугун суҳбатга қўшила олмайман. Ўйинни стадионга бориб кўрмадим. ТВ орқали тунда кўра туриб, Коваленко “явний” голни ҳисобга олмагандан кейин ётиб ухладим.

Шуҳрат Шокиржонов. Мен ҳам суҳбатга бугун қўшилмайман. Қадрдонларим билан дийдорлашиб кетай дедим-да.

Аброржон Қодиров. Офсайдни йўқ жойдан ҳисобга олиш ҳакамнинг техник хатоси бўлган.

Ш.Ш. Ҳа, шундай. Ҳакам “Бунёдкор” тарафини олса, уларга қарши пенальти қўярмиди?

А.Қ. Бундай ҳолатларда бир киши офсайдда қолиб рақибни чалғитади. Бошқа ўйинчи зарба бериш учун ичкаридан югуриб келади ва гол уради. Лайсмен ҳам чалғиб кетди. ЖЧ-2010да Эрматов ёнида ўзини яхши томондан кўрсатган Рафаэл Ильясов Коваленко составига қўшилиб, қанотини кучайтирган эди. Ҳозир у қаерда экан?

О.Б. У тасдиқланмаган хабарга кўра Россияга кетган эмиш.

Яков Львович Солдадзе. Опять из пустого в порожное переливаем. Эти разговоры ни к чему не приведут. Прав Али-ака, матч был важным для обеих тренеров. Лушан после случайного поражения от “Динамо” специально готовился к этому матчу. Ему надо было доказать прежде всего самому себе, что он поиск ведёт в правильном направлении. Ему дали возможность творческого поиска во всём, и не обязали побеждать в турнирах. По этому у него не висит домоклов меч над головой. Матч для него был очень нужным. Чего не скажешь о положении дел у Абрамова. Его обязали завоевать золото чемпионата и кубок. Поэтому они по разному подготовились к матчу. А пишущая братва заняты разборками судейских ошибок. Целый год все сайты, газеты заполнены горячими разборками. “Интерфутбол” не пишет даже хронологию матча. Главное всегда остаётся в стороне от внимания болельшиков. Они приучили всех своих читателей “кушать” такую ерунду. Но если кто-то напишет аналитическую статью, наши “прирученные”, “приглушенные” болельшики не станут его “кушать”. Для них он будет “несъедобным”.

О.Б. Яша-ака, шундай таҳлилий суҳбат қуриш учун биз бугун ушбу дастурхон атрофига йиғилдик. Бизда билимли ишқибозлар ҳам бор. Улар сони кўп. Фақатгина улар бизнинг “маҳоратли” футбол журналистларимизни ўқишмайди. “Моҳир” оператор-у режиссёрларимиз кўрсатган “кароматларидан” безиб Евросайтларни ўқиб, Еврофутболга тобора кўпроқ тикилиб қолмоқдалар. Афсус. Кечаги ўйин важоҳати Еврофутболдан кам эмас эди. Ўйинни 30 млн аҳолига ТВ орқали шундай “жозибали” тақдим килишди-ки, уни кўриб турган ишқибоз “Спорт” канални ўчириб, экранни бошқа каналдаги Германиянинг паст ўйинига ўтказиб, Еврофутбол кўришни маъқул кўрди. Шундай талабчан омма эътиборини мазмунли суҳбатимиз билан қизиқтириб, ўткир таҳлилларимиз билан эътиборини ўз футболимизга қаратайлик. Шунда ишқибоз сайтимизни ўқиб, кейинги сафар ўз ўйинимизни томоша қиламан десин.

Ёқубжон Бобожонов Бир эпизодни икки-уч хил ракурслардан қайта-қайта кўрсатиш бизда йўқ. Муҳим моментлар пайтида майдонни кўролмай қоламиз, катта планга ўтиб кетишади. Ҳужум бошланишини кўролмай қоламиз. Тўғри айтдингиз, ТВ орқали берилаётган кўрсатувимиз савияси ишқибоз кўзида футболимиз савиясини янада пасайтириб юбормоқда. Лекин, Олим ака, ТВ вазифасини сайт бажара олмайди. Матбуот анжуманида Абрамов чиқишини Нодирхўжа ёзиб олиб сайтга қўйиб юборибди. “Кўрсатув” ўхшамай қолган. Уни кўриб, менда шундай таассурот уйғонди-ки, Абрамов ҳам ўзига ўхшамай қолибди. Ҳеч қачон у киши ҳакамга ташланмас эди. Бу гал унга нима бўлди, билмадим.

Ҳ.Қ. Бевосита ўйин ҳақида гапирайлик. Кеча “Локомотив” бетайин ҳужум билан 90 дақиқа майдонда югуриб юрди. Суҳбатимизда тайин мақсад, йўналиш бўлмаса, биз ҳам тонготар қилиб қоплаб гап сотишимиз мумкин бўлади.

О.Б. “Бунёдкор” жипслашган холда ўйнади. Тактикани тўғри танлади. “Локомотив”да кескинлик етишмади. Ўзига ва рақиб тўғри баҳо бермади. Олдинги ўз ўйинини қилди. Ҳужум, ҳужум, ҳужум қила берарди. Жиддий қаршиликка учрамасди. Енгилгина гол, гол, гол ура берарди. Жиддий ҳимояланиш ҳақида ўйламасди. Кеча улар руҳан тайёр эмас эканлар.

Ҳ.Қ. Тўғри, майдонда Коваленконинг “ўйини” доим кўзга ташланиб турди. Роса ўзини кўрсатиб, ўйинни бошқарди. Пенальти белгилаш, голни офсайдга айлантириш, Мустафоевга қизил карточка бериш эпизодларида у японларнинг Нишимурасига, ёки русларнинг Валентин Ивановига ўхшаб кетди. Майдонда кўзга кўринмай ўйинни бошқариш маҳорати унда йўқ экан. Лекин ўйиннинг антиқаҳрамони ким десангиз, Абрамовни танлаган бўлардим. Ўйин стратегияси нотўғри танланган. Бунга Абрамов бевосита айбдор. Таркибни шакллантириш стратегияси бор. У ҳам нотўғри. Унинг ижодкори дирекция бўлса-да, барибир бош мураббий айбдор. Жамоа тарихини яратиш стратегияси бор. У ҳам нотўғри. Унинг ижодкори кимлигини Сиз каби мен ҳам билмайман. Абрамов эмаслиги аниқ. Барибир бу ишгаям майдонда Абрамов жавобгар. Бу ҳам ўйинга таъсир қилади. Мана шу жиҳатларни бирма-бир кўриб чиқайлик. Учинчи стратегиядан бошлаб гапимга далил келтирай. Мисол учун “Орол”ни кимдир оталиққа олиб, Ўзбекистоннинг кучли жамоасига айлантирмоқчи бўлса, қандай йўлдан бу мақсадга етиб борса экан? “Пахтакор” йўлидан бора олмайди. Бир жамоа асосида, яъни “Орол” асосида ўлкамиздан барча кучли ўйинчиларни Нукусга йиғиб терма жамоани ҳеч ким шакллантира олмайди. У замонлар ўтиб кетган. “Бунёдкор” йўлидан юрсинми? Қурби етгунча бутун дунёдан юқори савияли ўйинчиларни келтириб, ишсиз қолган Сколарини бутун ҳамқишлоқлари билан бирга Нукусга таклиф қилиб иш бошласинми? Бу йўл Ристичлари Вилануэвалари билан бирга “Бунёдкор”га ҳеч нарса бермади (Махачқалъа футболига Это’О, Буссуфалар ҳеч нарса бермаганидай). “Бунёдкор” бир муддат шов-шув кўтариб, оламда дув-дув гап бўлди, холос. Аста-секин оёққа туриб кучайиб бораётган “Олмалиқ” йўлидан юрсинми? Ҳамманинг ўз йўли бор.

“Локомотив”нинг тарихий стратегияси қандай экан, биласизми? Мен билолмаётибман. Тўрт йил ичида баланд савиядаги ўз инфратузилмасини яратиб олди. Бу албатта, катта маблағ талаб қилди. Ўзбекистон миқёсида жамоага энг кучли ўйинчиларни йиғиб олди. Энг баланд ойликлар билан уларни нисбатан энг баланд савияда ўйнатиб, энг баланд ютуқларга эришмоқчи бўлмоқда. Бу нотўғри йўл. Энг баланд ойлик энг баланд савияда ўйин кўрсатишга халақит беради. Бу аксиомани ўтган ЖЧ ўйинлари яна бир бор тасдиқлаб беришди. Моддий манфаат ҳар қандай фаолиятни зимдан, ботиний ҳолда белгилаб туради. Руслар бу тушунчани “подсознание” дейишади. Ҳозирги ўйинчиларнинг олдида бундан баланд ойлик йўқ. Демак, бундан баланд ўйин чўққисига интилиш ҳам бўл-май-ди. Уларнинг олдида Аҳмедовга ўхшаб жаҳоннинг таниқли жамоаларидан бирида ўйнаш мақсади ҳам йўқ. Улар ҳозирги кунда эришган ўйин савиясини, ўз номини бундан буён ҳам миниб юргиси келади. Бу йил ғолиб бўлишса борми, келаси йили шундай “чавондозларни” кўрамиз. Шуларни айтмоқдаман-у, кўз олдимга Жасур Хасанову, Тўраеву, Гейнрихларнинг ўйини келмоқда.

Ўйин борасида олдинга интилиш йўқ. Ҳомийларнинг орзу-ниятида меъёр борми, ўзи? Кўнгил ўлмасин, кўнгил. “Ҳаммадан кўп пул сарфлар эканман, ҳамма ютуқлар меники бўлади”, деб гердайишми бу? Шунақами? МҲСК даври тугул, “Қурувчи” даври ҳам орқада қолди. Довруғ солишнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ўзбекистон чемпиони бўлиб шуҳратга беланиш ширин бўлмай кетсин. Пастқам турнир савиясининг ўйинларида теримчидай очко йиғиб, пастбўй чемпиони бўлиб, шампан кўпигида чўмилиб кимни лол қолдирмоқчи? Осиёда чемпион бўлишни мақсад қил. Жаҳон айвонига чиқ. Бунинг учун очко териш ўрнига янги ўйин ғоясини амалда қўллаб ўйин савиясини Осиёда баланд чўққига кўтар. Бунинг учун беш йиллик режа тузиб чиқ. Мана буни тарихий стратегия деб атамоқдаман.

Бундай режа бўлмагани учун, иккинчи тоифадаги стратегия барбод бўлмоқда. Фикримни тушунтириб берай. ЕЧ-2008га йўл олган Арагонес янги ўйин ғоясига мос ўйинчиларни таркибга жалб қилди. Рауль бунга мос келмади ва таркибдан четда қолди. ЖЧ-2014да Сколарига ғолиб чиқиш вазифаси қўйилган эди. Шунга яраша у ўзи билган ўйин ғоясига муносиб таркиб стратегиясини ишлаб чиқди ва хато қилди. “Локомотив”даги таркиб стратегиясини кўриб чиқайлик. Бундай стратегиянинг ўзи йўқ. Фузайлов икки йил маълум бир ўйин суратини яратди. Кейин ҳаммасидан воз кечиб, мавсумлар оралиғида мураббий ўзининг янги ўйин ғояси бўлмай туриб таркибга савияси нисбатан баландроқ бўлган турли-туман ўйинчиларни бўлса-бўларга йиғиб келди. Натижада эрта баҳорда бултурги даражасидан ҳам айрилган бўтқа ўйинни кўрдик. Ғоя бўлмаса кучли ўйинчилар эшшакка тўқим бўлади. Таркиб стратегияси йўқ эди-да. Натижада “Локомотив” уч йил муҳлатни бой берди. Фузайлов ўрнига Абрамов келиб, биринчи давра ўйинларида бор таркиб асосида мазмунли ўйин кўрсата бошлади. Ман икки хил ўйин тасвирини пайқаган эдим. Мураббий изланмоқда эди. Унда Нагаев асосий роллардан бирини бажарар эди.

Давралар оралиғида қандай режа ё қандай янги ўйин ғояси асосида янги ўйинчилар таркибга қўшилди, билмадим. Ғоя битта - қандай бўлмасин зўрма-зўраки олтин медалларни ютишми? Эртани ўйлаш йўқми? Янги ўйин структурасини яратиш муҳум эмасми? У бир йилда яратилмайди. Тўрт йил ичида узлуксиз изланиб “Бавария” билан Хайнкес ўз мақсадига эришди. ЕЧЛ ғолиби бўлди. Лёв 12 йил узлуксиз изланиш олиб борди. Шу йўналишда таркиб устида иш олиб борди. “Локомотив”да узвийлик йўқ. Бу йил Абрамов бирор турнирда ғолиб бўлмаслиги мумкин. Буни футбол дейдилар. Шундай бўлса, Абрамовни Тўйтепадан топамизми? Ё Бешариқданми? Шундай бўлиши муқаррар. “Локомотив” раҳбариятида футболни тушунмайдиган тадбиркор корчалонлар ўтирганга ўхшайди. Уларда ҳеч қандай тарихий стратегия йўқ. Таркиб стратегияси ҳам йўқ. Бир даврда “Реал” президенти Перес дунёдаги бор юлдузларни жамоага йиғиб юлдузлар бўтқасини яратган эди. Фигу, Зидан, Рональдо, Оуэн, ҳатто Кассаноларни эслаймиз. Перес жамоа лавозимига иккинчи бор қайтгач бу хатодан қутулди. Бултур Ўзилдан, бу йил Ди Мариядан ёшлар фойдасига тинчгина воз кечиб қўя қолди. “МЮ”ни эслайман. Роналду, Рунилар ўйини очилсин деб тўпурар Нистелройдан воз кечилган эди. “Қурувчи” олий лигага кўтарилиб ўша йили иккинчи ўринни олди. Мавсум давомида ўзини яхши кўрсатган тезкор ўнг қанот ярим ҳимоячиси Рашид_Ғофуров ва чап қанот ҳимоячиси Лушан билан хайрлашди. “Бунёдкор” бултур Лутфулла Тўраев, Жасур Ҳасановлар баҳридан ўтди. “Локомотив”-чи?

Ўйинида ўсиш тўхтаган “буюк” номларни йиғиб келишдан мақсад нима? Масалан, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраевларни? Улар билан бир муддат, бир икки йил Ўзбекистон даражасида ўйин кўрсатиш мумкин. Улар билан янги гап айтиб бўлмайди. Улар ёнида янги ўйин ижрочиларини ўстириб олса бўлади. Бунга вақт керак. Номдорларнинг ўзи билан замонавий жамоа ўйинини яратиб бўлмайди. Янги ўйинга чиқиш учун янги, ёш ижрочилар билан уч-беш йил машаққат чекиш керак бўлади. Раҳбарият мураббийнинг боши узра олтин медал талабининг пўлат ойболтасини кўтариб турган бир пайтда, Абрамов давралар оралиғида жамоани тўлдиришда давом этди. “Реал” жаҳон юлдузларидан воз кечиб турган бир пайтда, “Локомотив” хира-хандон чемпионатимизнинг ғира-шира юлдузларини йиғмоқда. Гейнрих нафақат рақиб учун, балки ўз жамоаси учун ҳам хавфли ўйинчи. У креатив кучи билан шерикларининг ўйинини босиб ташлаши мумкин. У бир жамоага қарши ўйин кўрсатса, бошқа жамоага қарши ўйинни бузиб қўйиши мумкин, чунки унинг ақл кучи ҳамманикидан баланд. Нистелройга қайтамиз. “МЮ”га керак бўлмай қолиб “Реал”га ўтгач, ўттиз тўрт ёшида ўзининг янги қирраларини очди. Янгича ўйнаб икки марта Испания чемпиони бўлди. Албатта, бунда Капеллонинг хизматлари катта бўлган. Бизда катталар тугул, ўрта яшар футболчиларнинг ҳам ўйинида ўсиш тўхтаган. Ҳатто Дилшод Раҳматуллаев ҳам янгича ўйнаб кетолмаяпти.

Гейнрих келишидан аввал турли хил ўйин тасвирларини кўрган эдим. Энди нега барча топилмалардан воз кечиб, излаб топган ўйин структурасини бузиб ҳамма ўйинларни Гейнрихга боғлаб қўйдик? Гарет Бейл “Реал”га келгач, Анчелотти унинг ўйинини чеклаб қўйган эди. Олдинги “Тоттенхем” жамоасидаги каби асосий ролни бажаришга йўл бермади. Нима учун Абрамов ўйин стратегиясига биноан Гейнрих ўйинини турли йўлда чеклаб қўймади. Доҳа-2011да Карпенко, Шацких, Жепаров, Аҳмедовлар олдида унинг ўйини бошқача кўринишга эга эди. Ан, ё Қосимов, ё Жепаров каби ўйинчи таркибда бўлмагач, у масҳарабозга айланиб қолиши мумкин. “Пахтакор”га қарши кубогимиз ярим финали ўйинида Абрамов тезкор Нагаевни ўнг қанот ҳимоясига қўйган эди. Натижада у ўнг қанот ҳужумида пайдо бўлган бўш масофага катта тезликда ёриб кирадиган бўлди, эсингиздами ўша ўйин? Бу изланиш эмасмиди? Таркиб танлашда стратегия қани? Номдор ўйинчи бўлса, бўлганими? Олдинги ўйин тасвирини чизишда давом этмай, изланишдан бош тортамизми?

О.Б. Ҳасанали-ота, Сиз ўйин структураси, ўйин тасвири деган ибораларни кўп ишлатасиз. Бу ибораларни қаердан олгансиз, қайси маънода ишлатасиз?

Я.Л.С. Надо действительно дать объяснение этим словам. Я как понимаю, они не взяты из футбольной науки. Наверно, они взяты из футбольной прессы. Кто-то из журналистов первым использовал словосочетание “Позиционная атака”. Сейчас все им пользуются. Но мне понравился его мысль о трёх типов стратегии: Стратегия истории команды; Стратегия подбора игроков команды; Стратегия одной игры. Первым двум стратегиям Али-ака дал исчерпываюшее объяснение. Мне интересен стратегия матча, каторую дал Абрамов на данную игру. Стратегия на игру разрабатывается изходя из соотношения сил соперников. В ЧМ-2014 Лёв против вранцузов и бразильцев поставил схожие, но разные стратегии. Хоугтон в кубке Азии в игре против австралийцев для сборной Индии разработал стратегию матча изходя из соотношения сил сторон. Хотя проиграли со счётом 0:4 они выполнили стратегию. Тактику по мере необходимости по ходу матча можно и нужно менять. Стратегию на игру не меняют. Игровая стратегия разработанная Абрамовым закончился крахом в матче против Авсралии в КА-2011. Также соотношение сил соперников не был учтён при разработке игровой стратегии Абрамовым при вчерашнем матче против “Бунёдкора”. Молодая сила, азарт и страсть противостоял надменной самоуверенности железнодорожников. Игровая дисциплина противостояла неугомонному желанию победить во что быто ни стало.

Надо признать, что в составе четырёх-пяти команд в этом году играют равносильные игроки. Вернее они все равнослабые. У нас нет сильных игроков. В этой ситуации психологическая подготовка, тренерская установка принимают важное значение. В “Бунёдкоре” структура игры давно отшлифована. “Локомотив” в структуре имеет большой изъян. В “Бунёдкоре” все игроки в динамике роста, в “Локомотиве” костяк игроков давно достигли вершины своего мастерства. Они на спаде. Признав такое соотношение сил, ожидая очень тяжёлую игру Абрамов должен был разработать верную стратегию игры, и указать дорогу к победе. Он как в игре с австралийцами неправильно разработал стратегию игры. Он виноват в поражении команды. Сегодня Узбекский футбол на столько слаб, что любая команда из пяти может стать гегемоном на два года без больших финансовых усилий. Нужен не так уж большой тренерский талант для разгрома соперников. Чего не хватает и Касымову, и Абрамову, и Бердыеву. Бабаян вообше никакой ни тренер. Ему в нашем слабом чемпионате хватает своего менеджерского таланта. Победив Бабаяна Абрамов не имеет право обольшаться. Понаблюдаем за “подвигами” Ашурматова и Лушана. У них что-то просматривается.

Ҳ.Қ. Олимхўжа, Яша-акамиз саволингизга қисман жавоб бердилар. Мен давом этаман. Ҳар бир ўйин тасвирга эга. Бирида тугалланган аниқ тасвир бўлади. Кечаги ўйинда Лушан буни ярата олган эди. Абрамов яратган тасвирда компазиция маркази йўқ эди. Алоҳида фрагментлардан иборат тасвирни кўрдик. Фрагментар футболни кўрдик. Бошқа ўйинлар тасвирида хаотик ҳолда ўзаро боғланмай қолган чизмаларни кўрамиз. Бугунги Миллий термамиз ўйинида худди шундай аҳволни кўрмоқдамиз.

Энди ўйин структураси ҳақида гапираман. Ҳар бир жамоа ўйинида ўйин структураси бир хил қисмлардан иборат. Ҳимоя ва Ҳужумдан. Улар орасида конструктив муносабат ҳаммада ҳар хил. Ҳужумни бошлаш ва ҳужумнинг тугалланиши бор. Ҳужумга кириш ва ҳужумдан чиқиш дейлик. Ҳужумдан ҳимояга ё аксинча, ҳимоядан ҳужумга ўтиш ўйин структурасини белгилаб, майдоннинг ҳар бир ерида ҳар бир ўйинчи томонидан, ҳар бир сонияда тактик мақсад йўлида мукаммал бажарилади. Олмонларнинг ўйини эсимга тушмоқда. Ёкишалдираб ётган ўйин структурасини кўплаб кўрамиз Бундай структура Абрамовнинг кўрсатган ўйинидай, алоҳида-алоҳида боғлаб қўйилган тугунлардан иборат бўлади.

О.Б. Ҳасанали-ота бундай қизиқарли фикрларни мисоллар билан тушунтириб берсак яхши бўларди. Юзерлар учун ҳам, биз учун ҳам.

Ҳ.Қ. Терма жамоамиз ўйини бўлганда эди, Жамолиддин ўйин ёзилган тасмани бизга тақдим этган бўларди. 18-турдан олинган мазкур ўйин тасмасини қайси мард бизга тақдим этаркин? Уни кўриб, айтган гапларимни далиллаб берардим. Мен ишқибоз учун ёзаман. Ўқувчининг фикри мен учун жуда муҳим. Бир марта Зафархўжа сим қоқиб ёзганларим ҳақида ўзининг фикрини билдирган эди. Норози оҳангида бўлса-да, мен хурсанд бўлган эдим. Бир-икки марта аноним қўнғироқлар бўлган. Уларгаям раҳмат. Мен футбол ҳақида объектив фикрлашга интиламан. Лекин ўзим ҳақимда ҳеч қачон объектив фикр билдира олмайман. Шунинг учун ўзгаларнинг фикри мен учун жуда муҳим. Абрамов аҳволини кўринг. У ҳам ўзганинг фикрига муҳтож. Бирорта ҳамкасби ё холис бир мутахассис буни айтмайди. Бу ерда ҳам рақобат, ҳам этика талаби бор. Бизнинг фикримиз унга керак. “Ютди-ютқазди” каби олди-қочди гаплар эмас, менинг “ақлли” гапларим ҳам эмас, далилларга асосланган анализ керак. Ишқибозлар учун ҳам. Нима учун ҳар бир кучли опера вокалисти Миланнинг Ла Скала саҳнасида куйлашни орзу қилади? У ерда кучли аккустика бўлгани учунми? Ҳа шундай. Ундан ташқари у ерда энг талабчан, билимдон, нозик дидли опера шинавандалари, ўткир тилли танқидчилари бўлгани учун. “Стадион” сайти ва “Чемпион” газетаси Ўзбек футболи учун “Ла Скала” бўлишини орзу қиламан. Иложиси бормикан.

О.Б. Суҳбатни шу ерда тўхтатиб, эртага давом эттирсак, нима дейсиз. Мен ўйин ёзилган дискни тайёрлаб қўяман.

2.09.2014 йил.   Давоми бор.

Киритилган сана: 02.09.2014 14:49. Ўкилди: 8124 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ALEXSANDR
Сана: 14.09.2014 14:20. ALEXSANDRга ёзиш
+0; -0
Это не анализ матча. Это похож на разборку личностей. Абрамова и Гейнриха. Я удивляюсь как мог участвовать в этой беседе сотрудник “Локомотива” Кадыров. Куда смотрит руководство команды? \n

Ушбу фикрга жавобан


ALEXSANDR
Сана: 14.09.2014 14:20. ALEXSANDRга ёзиш
+0; -0
Это не анализ матча. Это похож на разборку личностей. Абрамова и Гейнриха. Я удивляюсь как мог участвовать в этой беседе сотрудник “Локомотива” Кадыров. Куда смотрит руководство команды? \n

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.