Кириш Регистрация
30/05 18:30 Герта 2-0 Аугсбург
30/05 18:30 Майнц-05 0-1 Ҳоффенҳайм
30/05 18:30 Шальке-04 0-1 Вердер
30/05 18:30 Вольфсбург 1-2 Айнтрахт Франкфурт
30/05 19:00 Белшина 2-3 Славия
30/05 21:00 Динамо Минск 0-1 Шахтёр-Солигорск
30/05 21:30 Бавария 5-0 Фортуна
31/05 18:00 Энергетик-БГУ - Витебск
31/05 18:30 Боруссия М - Унион Берлин
31/05 20:00 БАТЭ - Ислочь
31/05 21:00 Падерборн - Боруссия Д
31/05 22:00 Рух - Динамо-Брест
01/06 20:00 Минск - Слуцк
01/06 23:30 Кёльн - Лейпциг

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Ғийбат эмас

Баҳо:
+1; -0
  1. Бир пиёла чой.

Умрзоқ Каримов. Даврамизга хуш келибсиз, азизларим. Ҳасанали ота, йил бошидан бери жим юрибсиз. Ўшанда мақолангизни босиб чиқарган эдик, Зафаржоннинг гапига кўра Сизга телефон орқали кўп ҳамлалар бўлган экан. Ўшандан бери Сиздан биргина садо чиқмади, кимдан нима гап ўтди?

Ҳасанали Қодиров. Зафаржонга раҳмат, менга телефон қоқиб тез-тез ҳабар олиб туради. Мазкур ҳамлачаларга Солдадзе жуда тўғри баҳо бериб ўтган. Шундай экан рақамимни, азизларим, ҳеч кимдан яширмайман, истаган одам мен билан улансин. Ўз фикрини менга ишониб айтсин. Мен бундан фақат ҳурсанд бўламан. Жимиб қолганимга келсак, гап шуки, кайфиятимни йиғиштириб ололмаётибман. Хонаси тор, бироқ кўнгли кенг бу даргохга келишимни кеча билар эдим. Тараддудланиб юрдим.

“Пахтакор”нинг 35-буржида ўтириб футболни тамоша қилсам-да, ё ТВда еврофутболга тикилсам-да, ё бирор нарса ўқиганимда доим уларни термамиз аҳволига нисбат бериб кўраман. Нималарнидир ўйлаб қайғураман. Таскин қидираман. Нимадандир юпанч изланаман. Ҳеч нарса тополмайман-у, жим юраман. Хўрсинаман-у, тилга келган СЎЗларимни ичимга ютаман. Ниманидир кутаман. Кутаман. Вақт эса бешафқат ўтиб бормоқда. Энди ҳеч нарсага муҳлат қолмади.

Ўғлим Умаралини кутиб эдим эрта билан, у шахсан ўзи мени бу ерга элтиб қўйишини айтган эди. Набирам Умматали ўқиш тугаганини рўкач қилиб, мен билан бирга боришини ўтиниб сўраб қолди. Айни муддао бўлди. Йўлда ҳамроҳим бор бўлган пайти ўғлимнинг ғамхўрлигига, яъни мошинасига ҳожат қолмайди. Эл қатори, одамлар орасида, транспортда ўтириб, юртни кўриб ушбу дастурхон даврасига етиб келдик. Ҳозир набирам Умматали рухсатингиз билан, илтифотингизга кўра қўшни хонада ТВ кўриб ўтирибди.

Биласизми, шу ярим йил ичида ҳаммамиз индамайгина қандай ишга киши билмас, назарга илмас, соддадил гувоҳи бўлдик? Қадрсизликка.

Терма мураббийи деган унвонни клуб мураббийига қўшимча юклама қилиб топшириб қўйдик. Қосимовга шунчаки, онда-сонда, ойда бир ўтажак йиғинларда шу лавозимда ҳам ишлаб юр дедик. Ачинарли ҳол. Ўзбекистон термасининг шаънига, “бош мураббий” номига ҳурмат шуми? Ёки клубга мураббий бўлиш енгил-елпи ишми? У ерда масъулият йўқми? Тўғри, Эрон термасига Тошкентдаги ўйинда ютқазиб қўйганимиздан сўнг шошилинч чора сифатида Қосимовни термамизга бош мураббий этиб тайинлаган эдик. Ундан сўнг шунча вақт ўтиб кетди-ку. Хотиржам иш юритиб, қўшимча қарор чиқаришимиз мумкин эди-ку. Қосимов ўрнини “Бунёдкор”да сақлаган ҳолда, унинг жамоаси учун катта мураббий лавозимига бирор кучли мутахассисни таклиф қилмадик. Янги келган мутахассисга клуб масъулиятини топшириб, терма мураббийи деган номнинг қадрини оширмадик. Бугун энди нима иш қила оламиз? Йўл шароитларини яхшилаб, йигитларни учароққа ўтқазиб Сеулга олиб бориб қўйиб келамиз. Майдоннинг қоқ ўртасига қўйиб қайтамиз. Ўша жойда ўйнатиб қўйиб, уларнинг ҳолини ҳаммамиз мириқиб томоша қиламиз. Сўнгра шу ишимиз учун ҳар бир кимса ўз нутқида раҳбариятга бир оғиз раҳмат деб ўтишини кутиб қоламиз.

Май ойида рақибларимизнинг ҳар бири иккитадан назорат ўйинида майдонга тушишди. Қатар биз билан бўлажак сўнги жангни ўзи учун жуда муҳим ўйин деб билиб, Кореяга қарши ўйинда ютқазишимизни олдиндан таҳмин қилиб, Латвия ва Озарбайжон термалари билан майдонда учрашишди. Ушбу собиқ иттифоқ жамоаларининг ўйини бизникига ўхшайди деб бу жамоаларни танлашди. Биз-чи? Биз апрел ва май ойини ҳавога учирдик. Бизнинг раҳбарларимиз ҳозирданоқ ўзларини мундиалдамиз деб ҳис қилишяпти, чоғи. Термамиз ўйинчилари ҳаммадан бир калла юқори ўйин кўрсатишади деб ишонишар балким, бизларга ўртоқлашиб ўйнаш на ҳожат дейишар, балким. Йўқса, жуда бўлмаганда май ойида легионерларсиз бўлса-да, терма ўйинчиларини бир-икки бора “Пахтокор”да йиғиб, машғулотлантириб, сўнгра Анҳорда бир бор чойхўрлик уюштиришармиди? Майдон ичидаги ҳамжиҳатлик, ўйинда ҳамфикр ҳамоҳанглик майдон ташидаги муносабатларда ҳам барпо этилади-ку. Буни ул жаноблар жуда яхши билишади.

Йўқ. Бундай қилишмади. Чунки бизга бундай ишлар, йиғинлар наҳожат дейишар балким, жаҳонни “титратган буюк” жамоамизга чикора, дейишар, чоғи. Бундай эртакка мен ҳам ишонайми? Қандай қилиб?

Йўқ, бундай эртакка ўзлари ҳам ишонишмайди. Шунчаки термага қўл силтаб қўйишган, ёки Миржалолга ўзинг учун ўл етим дейишмоқда, ёки ўзлари бепарволик қурбони бўлишган, ёки... ҳеч нарсани тушунмай қолдим.

Собиқ Иттифоқ даврида давлат ўз фуқаролари қадрини бир пақирга тенг кўрмай, ишлаб чиқаришда, транспортда, хуллас, ҳар ерда оғир шароитни ўзи яратиб қўярди-ю, кейин оддий фуқарони бундай оғир шароитни қаҳрамонларча енгиб ўтишга чорлар эди. Енгиб ўтганларга орден тақарди-ю, баъзи ўтолмаганларни ҳақоратга булғаб ташлар эди. Чунки ўша “баъзи”лар инсон номини таҳқирловчи бундай оғир шароитдан қочиб, чет элдан паноҳ топишар эди. У замонлар ортда қолди. Лекин биз бугунги футболда шундай “қаҳрамонлик”ни термамиз йигитларидан кутмаяпмизми? Карис термасини ютиб келишса, кўксига орден тақамиз. Қолган иккала ўйинни бой беришса... У ёғини ўзингиз биласиз. Шундай кайфиятга чўкиб юрган эдим. “Дастурхон”га чақириб қолдингиз. Қилча нур кўнглимни ёритгандай бўлди. Нозиккина умид хас-чўпига таянмоқчи бўляпман. Фақат бу дастурхон 6 ойга кечикиб ёзилмадими дейман.

У.К. Ҳечдан кўра кеч яхши. Балким фойдаси тегиб қолар.
Ҳ.Қ. ЎЗИ билгувчи. Ноумид шайтон. Корея билан бўлгувчи ҳал қилувчи ўйинга оз муддат қолди. Иккисининг ҳар бири ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Олти ой муқаддам карислар билан уларнинг ўз уйида ўйнаб рақибларимизни янчиб ташлай оладиган ўйин сифатини барпо қилишимиз мумкин деб ёзган эдим. Йиғинларни, назорат ўйинларини кўпайтириб, машғулотларни тўғри ташкил қилиб, бунга эриша оламиз деб ёзган эдим. Йигитларимиз бунга тайёр, фақат жамоавий ўйинни созлаш керак деб ёзган эдим. Энди қолган бир ҳафта ичида бунга эришиб бўл-май-ди. Майдонда карисларни ўлакса ҳолатга тушириб, янчиб ташлаб бўлмайди. Энди, нажодкоримиз кўзи кўр ОМАД бўлиб қолмоқда. Имкониятимиз чегарасида ўз кучимизга тўғри баҳо бериб, мазмунли ўйин кўрсатишимиз керак. Ишонч билан, сўнги сониягача ҳамма ҳамжиҳат ўйнаб, текис ҳимояланиб тезкор ҳужум уюштириб турсак, ҳар бир ўйинчи ўз ўрнида қаҳрамонларча жанг қилса, биз ўша куни, ўша дамда улардан юқори бўла оламиз. Шундагина ОМАД ҳам бизга қиё боқади. ИСТАК ва ИРОДА ШИДДАТ ўчоғини ёқади.

Биз, ёзувкашлар нима қила оламиз? Қани энди ҳозир бизда ўнта Бобомурод бўлса? Ҳар бири биргина мақоласи билан ғафлатнинг юмшоқ ўриндиғини қўпорувчи, ҳамма ёқни босиб кетган беғамликнинг салқин ўрнини ўпирувчи, осойишни бузғитувчи, оройишни тўзғитувчи мақолалар ёзиб берса эди.

У.К. Киноя қиляпсизми?
Ҳ.Қ. Асло. Ҳаммани ўзига жалб қилган “Барса”га аталган ўша қурмағур мақолада шакл-шамойилни тан олиш керак. Мазмун моҳиятини қабул қила олмасак-да. Ғалабамиз учун ҳаммамиз Бобомурод услубида гапириб, термамиз аҳволидан чин дилдан қайғуришимиз керак. Мазкур журналист ҳар гал бир мақоласидаёқ бутун ўлка сайтхон, газетхонларини мудроқ ўрнидан қалқитиб, юмшоқ ўриндиғидан “қўпориб” қўя қолади. Унинг маҳоратига ҳавасим келади. Лекин унинг мақсади нима? “Қўпориш” учун қўпоришми? Ўзини ёмон отлиққа чиқариб, ўзини танқид, ҳақорат ўқига тутиб кичик бир нимани яратмоқчи бўлмоқда, шекилли? Лекин нимани? Бир зумда ҳамманинг оғзига тушди қўйди, шуми мақсади? Ўтган сафардаги чиқишини эслайман. Олимпиячиларимиз Лондонга ҳаммадан кўра яқинроқ эдилар. Лекин ўйинда жуда кўп камчиликларга кўз юмиб ёки уларни кўра билмай ҳамма Абрамовни мақтар эди. Журналист халқи бунга устаси фаранг саналади. Доҳада бўлиб ўтган Ироқ ёшларига қарши ўйин биз учун ҳалокат олдидан огоҳлантириш бўлган эди. Шунда ёшлар ўйинидаги долзарб муаммолар четда қолиб Бобомурод бир мақоласидаёқ ҳамманинг диққатини майдон ичига эмас, Абрамов шахсиятига қарата олган эди. Муаллифнинг фантастик фаразлари билан ёзилган бу мақолани ўқиган ўқиб чиқди, ўқимаган эшитганига таяниб ўқиганни енгаман деб баҳслашиб юрди. Акс садо ҳамма ёқни босиб кетди. Биз учун ўша дамда муҳим бўлган Ёшлар ўйини ва унинг савияси четда қолиб кетди.

Олимхўжа Бўронов. Аммо журналист томонидан тайёрланган материалга нисбатан ҳеч қандай муносабат бўлмаса-чи? Ёзилган мақола, тайёрланган кўрсатув ва эшиттиришлар газета ва интернет саҳифаларида қолиб кетаверса, ОАВ вакилининг меҳнатидан не наф?

Ҳ.Қ. Айни гапни айтдингиз. Қисқартириб ёдаки эътиборсиз айтилган биргина сўзнинг бош ҳарфидан айни ҳақиқатнинг томири бўй чўзади. ОАВ, журналист ОММА учун ёзади. М.Усмонов, М.Ризаев, ё бир тўда сайтвозлар, ё ҳамкасблари, ё футболчилар ўқисин деб эмас, ОММА учун ёзади. Уни фикрлашга ундаб омма орасида футболни тарғиб қилиб ёзади. риштонлик кулол, ёки заркатлик боғбон, ёки Қўшали қишлоғидаги деҳқон, хуллас бутун эл ўқисин, футбол билан қизиқсин деб, қизиққани футболни жуда яхши тушинсин деб, тушунгани ўзбек футболига садоқатли ишқибоз бўлсин деб ёзади. Ахир бугун футбол ўйини орқали инсон ватанпарварлик туйғусини изҳор қила оляпти. Журналист аввало, футбол билимдони бўлиши керак. Футболдан фақат урди-қочди, қувди-тептиларни излаб юрган бир ҳовуч фанатларнинг диққатини ўзига тортиб асл мақсадларга етиб бўлмайди-ку. Бугун биз учун энг буюк жамоа терма жамоамиз бўлса, энг атоқли мураббийимиз Миржалол Қосимовдир. Куни кеча Бобомурод ҳаммамиз учун аҳамияти 94-ўринда бўлган “Барселона”га аталган биргина мақоласи билан бутун ишқибозларнинг, мутахассисларнинг диққатини ўзига, сўзига торта олди. Аҳамияти 1-ўринда бўлган термамиз мавзуси ҳеч кимнинг эсига ҳам келгани йўқ.

У.К. Яша-ака, бир нима демоқчимисиз, Сизни шундай деб чақирсам майлими?
Яков Львович Солдадзе. Марҳамат, я буду очень рад. Али-ака, я хочу возразить вам. Что значит 20 лет перед историей? Мы всего два дня живём в другом обществе. Не в новом, а в старом как этот мир обществе. Мы вернулись к истокам. Один знаменитый бородач в позапрошлом веку его назвал капитализмом. Этого бородача мы называем Карлом, он не Карло Анчелотти, и не Карлос Кейруш, а Карл Маркс. Но от его изысканий мы отреклись. Мы капитализм сегодня называем обществом товарного производства. Дядя Сэм за океаном свою страну называет самым чистым демократическим обществом. Там не монарх, не государство, не нация какая ни будь, не хоким( они его называют мэром), не махалля (у них такого понятия нет), не отец, не брат, не сосед, не друг, не улфат(они не способны понять это слово) ни чего не значат сверх своего названия. Во всём доминирует юрисдикция, закон. Они даже свои отношения с родителями строят на основе юрисдикции. Во всём доминирует ЭГО, Я. Кроме Закона и понятия Я ничего не имеет ценности. Раз ЗАКОН не имеет личностную форму, то только остаётся Я и этот Я стоит выше всего. Всё и вся должны служит этому Я. Он выше, например, понятий мать, отец, не говоря уже о понятий друг, махалля, Родина. Может вы скажете что это идеальное общество, где выше всего поставлен человек. Но есть другая сторона медали. У этого человека кроме своего Я нет ничего святого, высшего. У них главенствует законопослушный индивид. И ни чего более. Общество разобщено как нигде, как никогда на индивиды. Стремящийся к личному благополучию индивид является идеалом общества. И это стремление не имеет границ измерения. Бесконечная жажда собственности превращает всех в однообразного потребителя.

Мы тоже, якобы, должны взять за эталон такое общество. Признаки такой жизни, призраков таких людей, таких идеалов я вижу и у нас. Но ему, этому явлению у нас противостоят ценности восточной мудрости, народной жизни. Вот вы Али-ака, сказали что, получаете наслаждение от поездки в общественном транспорте. Вам нравится совместная поездка в автобусе с гражданами нашего города. Посмотрите на людей. Среди них есть совремённое, в кавычке, поколение. Они уже другие, разобщённые. Ничего не объединяет их. Каждый озадачен личным благополучием, многие из них озабочены личным выживанием. Самодостаточная, самодовольная жизнь является идеалом для них. Они потребляют массовую культуру развлекаловки, чтобы она была без намёка на духовность, на что-то гуманное, моральное, на народность. Вы заметили Али-ака, сейчас каждый второй молодой человек ходит заткнув свои уши наушником. Чтобы не проникло в их дорогие уши голос духовности, моральных ценностей общества, голос разума. Не дай бог.

Вот в таком людском пейзаже пишет свои статьи Бобомурод, также мы с вами в таком окружении сейчас обсуждаем пути развития игры нашей сборной. Кто каким стихом, каким рассказом, каким показом по ТВ, какой песней спетой на эстраде, каким спектаклем поставленной на сцене смог бзбудоражить, вызвать на диолог тысячь пять людей? Никто. Только футбол способен на это. Только болельщик может и должен выражать свои личное понимание вопроса, личное суждение о футболе, о матче. Только в футболе человек может и должен зашищать свою правоту. Только футбол может обьединять десятки тысяч людей, десятки тысач суждений вокруг себя на одном порыве стремления к победе. И мы слышим обьединённый стотысячный голос песни-гимна футбольной команды спетой болельшиками. Это звучит как протест разьединённому обществу. Только в футбольной прессе можно обьединить десятки тысяч читателей вокруг обсуждения одной статьи. Разьве можно говорить, что Б.Абдулла не понимает футбол, а Х. Кадыров хороший знаток футбольной игры? Какое заблуждение.

Видимо, Бобомурод специально пишет на уровне понимания игры рядового болельщика. Открыто, страстно, сочно на грани сварливости. Например, я не смогу писать от первого лица на языке персонажа, меняя каждый раз свой уровень мышления.

Ҳ.Қ. Балким шундайдир. Демак, у жиддий муҳокама учун бошқаларга эшик очиб беряпган экан-да. Чамамда, янглишмаётган бўлсам, унинг мақоласи туфайли М.Ризаев биринчи марта қўлга қалам олибдилар. Бир нима ёзибдилар. Доим юрган бетарафлик йўлидан озибдилар. Балким шундайдир. Муаллиф чин юракдан қайғуриб ёзса, майли ғазабланиб ёзсин гоҳида, ёзганига бўлган эътироз ҳам чин юракдан изҳор этилади. Бетараф одам қолмайди. Ҳар бир одам юрагини дастурхон қилиб бўлса-да, куюниб ўз фикрини ҳимоя қилади. Бобомуродга қарши ёзилган раддиялар турли савияда бўляпти. Хатто ҳақоратга тўла раддиялар ҳам юрак ҳарорати билан ёзиляпти. Бундай ёзиш учун, ҳамманинг диққатини тортиш учун атайин савияни пасайтирмоқ керакми? Шундай фикрни ақлим қабул қилса-да, юрагим рад этмоқда. Ҳеч қандай услуб, ё журналистик мақсад мени бундай ноўрин ҳамлага ўхшаш мақола ёзишга мажбур қила олмайди. Бобомурод “Мундиал” 21-сонининг 19-бетида ҳамма сатрларни титиб Мурзоевнинг “танкасини” қидирибди. “Буёдкор”нинг “Бурирам”га қарши жавоб ўйини мисолида Мурзоевга “голвар вазиятлар исрофгари”, деб ном берибди. Муаллиф на “Бунёдкор” жамоасининг бундай заиф ўйинида сабабиятни излаган, на Мурзоевнинг ҳужумдаги заиф томонларини таҳлил қилган. Бундай мақоланинг на “Бунёдкор”га, на Мурзоевга, на термамизга, на сиз-у бизга нафи тегади. Маълум бир тоифа одамлар кайфиятини изҳор қилиб ёзилган десангиз, бунга ишонишим қийин. Манимча, биронта аноним одамдан “танка” тўғрисида узунқулоқ гапларни эшитган-у, қони қайнаб кетган. Тўғри, футболда “протеже” мавжуд. Лекин бу ҳол бошқа бир муҳим мақолага мавзу бўла олади. 11 июнь олдидан мазкур ўйин мисолида ўзбек футболига хос камчиликларни очиб бермайдими? Токи, термамиз ўйинида бу нуқсонлар такрорланмасин. Ёки Мурзоевнинг ҳужумдаги нобоп ҳаракатлари мисолида ўзбек футболига ташҳис қўйиб, ҳаммани ўйлантириб қўймайдими, ёки...

У.К. Набирангиз Умматалини чойга чақирмаймизми?

Ҳ.Қ. Оғизга уриш журналист зотининг қонида борми дейман (кулгу).

У.К. Набирангиз эшик ортида турибди экан. Қани, ўғлим ичкарига киринг (Умматали ичкарига кириб бобосига бир нималар деди).

Ҳ.Қ. Ҳаммангиздан кечирим сўрайман, азизларим. Набирам сиздан бесўроқ интернет титкилабди. Хавотир олманг, бу матоҳни у жуда яхши билади. Бизларга жуда қизиқарли нарса топиб қўйибди. Бир кимса термаларимизнинг барча ўйинларини сайтга қўйиб юрар экан. Бир ишқибоз ўнта Бобомуроду, юзта Ҳасанали ёзганларидан фойдалироқ иш қилиб юрар экан. Келинг, бир кўриб чиқайлик.

2. Абдул Раҳмон совғаси.
У.К. Кечаги топилмадан сўнг бугун дастурхон атрофида қайта йиғилдик. Сайтни очган киши Абдул Раҳмон экан. Бу ном таҳаллус бўлса керак. Бизда Абдураҳмонлардан кўпи борми? Бу номни эшитганимда, биринчи навбатда кўз олдимга Абдураҳмон Фозилов келади. Ўзимизнинг суюкли Абуни айтяпман. Майли ким бўлмасин, ўзбек футболи учун жуда савобли иш қилибди. Истаган ишқибоз ушбу сайтга кириб исталган ўйинни қайта кўриб чиқиши мумкин. Ҳасанали ота, Сиз энди хурсандмисиз?

Ҳ.Қ. Абдул Раҳмоннинг отасига раҳмат. Энг аввало мазкур ўйинни, Бобомурод айтмоқчи “исрофгар” йигит ўйиннинг 66-дақиқасидан сўнг майдонга тушиб “порлаган” ўша ўйинни кўриб чиқайлик. Бу юрт футболини 2006 йилги ОК ўйинларида кўрган эдим. “Бунёдкор”га бу икки ўйин қандай тажриба мактаби бўлди? Қосимов ўйинни ташкил қилишда ҳисобдан қатъий назар қандай муаммоларга дуч келди? Уларни қандай ҳал қилди? Ўзи учун чиқарган хулосалари терма ўйинларида унга фойдаси тегадими? Шу саволлар билан биз учун бу ўйинлар жуда муҳим эди. Бошқача қилиб айтсам, Мурзоевнинг “танка”сини қидириш эмас, “пушка”сини кўра олиш биз учун муҳим эмасми?

Ўзбек футболида ҳужумчини тайёрлаш оқсаб келмоқда. Борларини ҳам ниҳол пайтида қуритиб қўймоқдамиз. Ҳамма чизиқларда ниҳоллар билан энг кўп ишлаяпган “Пахтакор” бўлади. Ҳужумчи бўламан деган ёш ниҳолларни энг кўп қуритиб қўйган ҳам “Пахтакор”дир. Пишиб етилишига шароит яратиб бермай, таркиб шоҳидан узиб олади-ю, уч-тўрт йилга димлаб қўяди. Кейин бошқа жамоага ижарага бериб юборади. Тоза ҳавога чиқиб олган ҳужумчи янги жамоада илдиз отиб гуркираб ўсиб кетса борми, уни қайтариб олиб яна димлаб қўяди. Шихов 16 ёшидан бери бу жараённинг ҳаммасини бошидан ўтказди. Фарҳод Тожиев, Шаҳбоз, тағин аллакимлар гапимга мисол бўла олишади. Бу борада бошқа клубларда аҳвол қандай? Шунча йилдан бери “Бунёдкор” қайси ҳужумчини Осиё миқёсида етказиб берди? Келган қайси ёш ҳужумчининг ўйинини чарақлатиб вояга етказди? Энди, “Локомотив” бир нима қилармикан?

Ўзи ҳужумчилик истеъдоди жуда ноёбдир. У аввало жўжахўроздек жангга ташна бўлиши керак. Боксчидек доим “мушти” зарбага шай туриши керак. Ҳаётда тажовузкор, қайсар, чўрткесар, уришқоқ, кам гап, иллат билан келишиб кетолмайдиган, адолатпарвар, лўнда гап бўлиши керак. Хўш, бугунги кун футболида ҳужумчи ўзини қандай тутиши керак, қандай футбол ўйнаши керак? Фараз қилайлик. Шквирин бугун ёшариб қолса, “Бурирам”га қарши қандай ўйин кўрсатган бўлар эди? Фараз қилиб савол берай, ўша ўйинга Левандовскийни олиб келсак, у нима қила оларди? Ҳужумчи, даҳо бўлганида ҳам жамоа ўйини нотўғри шаклланган бўлса, ҳеч нарса қила олмайди. Месси бу йилги ЕЧЛнинг ярим финалида ҳеч нарса қила олмади-ку. У эса шубҳасиз, жаҳон тан олган даҳо ҳужумчидир. Муаллиф Мурзоевдан ўпкалангунча, жамоа ўйинидан сиз-у биз излаган сабаб-оқибат тугунини топиб, уни ечиб берса, майлига эди. Ахир бу 2та ўйин Қосимов кўрсатган маҳоратнинг 11 июнь олдидан энг сўнгилари эди-ку, клуб миқёсида бўлса-да. Бу ўйинларни Тошкентда бўлиб ўтган Ливан термасига қарши ўйинга қиёсласак, бирор гапни тушуниб олсак, тушунганимизни ўзгаларга етказсак, маъқул бўлмайдими?

Аввало, шуни айтиш керакки, «Бурирам» Осиё даражасига ҳали чиқа олмаган жамоа экан. Лекин улар тўғри йўлга чиқиб олишибди. «Бурирам»нинг келиб чиқишини кўриб чиқайлик. Қандай йўналишда ўйнайди? Осиёда тўртта футбол мактаби шаклланган. Булар: Узоқ Шарқ футболи, Араб футболи. Учинчиси Марказий Осиё футболидир. Уни шакллантиришимизга бизларга қўшниларимиз ёрдам беришмаяпти. Тўртинчисини мен Малтаи футболи деб атадим. Сиз уни Инвьет футболи десангиз ҳам майлига. Мени тўғри тушундингиз. Бу Малайзия, Индонезия, Вьетнам, Таиланд каби давлатлар футболидир. 2006 йилги ОК ўйинлари туфайли бу ўйин билан танишиб чиққан эдик. Улар тез, абжир, шиддатли ўйнашади. Бизда битта Жасур Ҳасанов бор бўлса, уларда 22 таси бор. Ҳисобда янглишмадим. Уларнинг ҳар бири иккита Жасуримизга тенг. «Бурирам»нинг ўйинида кутилмаган янгиликни кўрдим. Ақл билан ўйнашни, майдонда фикрлашни кимдир уларга ўргатибди. Улар буни ҳам одатларига кўра тез бажаришяпти. Улар керакли пайтда керакли тартибда ўйнашни ўрганишибди.

Иккинчи ўйинда улар абжирлик билан ҳимояланишди (руслар “цепкая зашита” дейишади). Ҳимояда умуман хатога йўл қўйишмади. Шунинг учун биз ҳужумда бирор марта хавфли вазият ярата олмадик. Биз биринчи ўйинда қандай нуқсонга йўл қўйган бўлсак, ўша нуқсонларни иккинчи ўйинга ҳам судраб келибмиз. Бундай нуқсон бутун ўзбек футболига тегишли. Тўп оширишда, уни қабул қилишда доим ярим сония тўхтаб оламиз. ”Ухлаб” қоламиз. Баъзан кўпроқ вақт. Ички ўйинларимизда бу нуқсон сезилмайди. «Бурирам»га қарши ўйинда бу яққол кўриниб турди. Биринчи ўйинда Каримов билан Филипосян чорак сония ухлаб қолиб, гол ўтказиб юборишди. 2-голни айтяпман. Майдон ва ўйин назорати тўлиғича уларнинг қўлида бўлди. Йигит, тўпни қабул қилмасдан аввал силсила давомини ўйла (ўрислар “камбинация” дейишади бу сўзни). Яъни, кимга оширишни ўйла. Биз тўпни олиб, кейин уни оёққа мослаб, кейин кимга оширсам экан деб ўйлаймиз. Ярим эмас бир сония ўтиб кетади. Ёнимиздаги жўрамиз менга эмас, бошқасига ошир деб қўл билан кўрсатиб турадиям. Тағин ярим сония тўпни ушлаб, вазиятни бой берамиз. Орқамизда пайдо бўлган рақиб тўпни олиб қўяди.

Я.Л.С. Таиландцы не только цепко защищались, цепко прессинговали, но устраивали настоящий групповой отбор мяча по всему полю. Четверо наших защитников трусили перед тремя прессингующими и пасовали мяч вратарю или куда-то на дальний край. Потому что все другие партнёры плохо играя без мяча, отставая в мышлении, не читая ситуацию, оказывались закрытыми. Передерживая мяч мы обычно пасуем стоячему игроку. Этим мы отдаём контроль игры противнику.

Қаҳрамон Арслонов. Майдоннинг қаерида тўпни эгалламайлик, қандайдир ортиқча ҳаракатлар, зўриқиш, керакмас жойларда тезкорлик намойиш этиш, шерикларини беҳуда югуртириш каби ҳолатлар кузатилди.

Я.Л.С. Это происходило от того, что у нас нет связок. Поэтому играем в нелогичный футбол, где много понапраслины. Клубный тренер сам комплектует каманду, сам с ними постоянно работает, и почему нет до сих пор у него заранее сыгранных связок в нападении? (Откуда такие связки будут в сборной?) С кем в связке играет Хасанов в клубе? Скажете то с Тураевым, то с Сахоб Жураевым, то с Ибрахимовым, то с кем угодно. Пищур часто отходит назад и организуя атаку порой играет с ним. Всё это верно. Но где трёх, четырёхходовки? Я с удовольствием всё это-комбинационную атаку увидел в игре сборных Японии с Австралией, катороя закончилась сосчётом 1:1. У нас нет заготовленных дома атакующих комбинаций, завершаемые голом. Раньше, в былые времена как только мяч пасовали Шквирину, то ждали гола. Мы теперь ниоткуда и ниоткого не ждём гола.

Не мы с вами, не противник не ждали в центре Турсунова в игре с арабами в Дохе. Голом и не пахло. Он появился там, забил нелогичный, непонятный гол и опять ушёл на край. Я тогда вспомнил, как он несколько раз неожиданно отстреливал варота противника сходу с начала этого матча. С Ливанцами мы никак не могли не то что создавать голевую ситуацию, но даже не могли выходить на ударную позицию. Вдруг Жепаров отобрал отчаянно отбитый мяч и неожиданно ударил по варотам, поймав вратаря в обратном движении. Гол 1:0. Тогда я вспомнил подобный гол забитый им Катару в открытии Кубка Азии- 2011 в Дохе. 2:0. Тогда он поймал безпризорный мяч и с 30 метров сильным ударом забил гол.

У.К. Яков Львович, голни қандай қилиб урмайлик биз учун энг муҳими натижа эмасми? 

Я.Л.С. Я согласен с вами. Но до каких пор мы будем надеется на Его величество СЛУЧАЙ Не имея сыгранных комбинационных связок в атаке, мы забиваем гол от случая к случаю. Если Его величество отвернётся от нас, то любому проиграем, как проиграли со счётом 1:2 ОАЭ на выходе в финал кубка Азии. Али-ака, почему мы не можем как немцы забивать голы наверняка. “Бавария” закалачивал “Барселоне” неслучайно.

Ҳ.Қ. Яша-ака гапингизни тасдиқловчи бир мисол келтираман. Боя сизлар билан ўйинларни кўриб чиққан эдик. Шу ўринда Мусаев кўрсатган иккинчи ўйинни эсладим. 8-дақиқа ўтиб бормоқда эди. Биз ҳимоядан чиқа бошлаган пайтимиз. Йўлдошев аутни рақибга қайтарди, марказнинг чапроғига қайтарди. Илгари “левий полусредний” деган гап бўлар эди. Ўша жойга тезланиш олган Машарипов тўпни рақибдан олиб қўймасиданоқ Аббосали Маҳситалиев ҳолатни жуда яхши тушиниб олиб, ўнг қанотдан тезланиш олди. Сергеев 2 ҳимоячини ўзи билан бирга тезлаштириб марказга югурди. Бир ҳимоячи Махсталиев ортидан югурди. Бояги Машарипов тўпни олиши билан бошқаси унинг йўлини тўса бошлади. Машарипов югура туриб тўпни гавдаси билан тўсиб олгач, уни дарҳол узатмади. Тезликни ошириб ҳимоячини ўзига тортиб, хавфли вазиятни чапда ярата бошлади. Сўнг тўпни Сергеевга эмас, ўнгга Махсталиевга тезланиш бўйича оширди. Бу ҳолат 2 сония ичида бўлиб ўтди. Бу оширмани мастер-класс қилиб катталарга ҳам кўрсатиш мумкин. Фақат набирам Умматали Машарипов юзини монтаж қилиб ёш Месси юзига алмаштириб берса борми, бу оширмани ҳамма бир-бирига мақтайди. Чунки ўз футболимизга тикилиб баҳо бармасдан, еврофутболни ётиб ялаймиз. Мутахассислар ҳам. Вазиятга қайтсак гап шуки, Махсталиев бу оширмани голга айлантирмаса уят бўлар эди. Бу бир эпизод холос. Айтмоқчи бўлганим, Мусаев 3 кун ичида, биринчи ўйинга ўзгартириш кирита олди. Қосимов эса «Бурирам»га қарши ўйинда 6 кундан сўнг ҳам эски хатоларни такрорлади. Биринчи ўйинда ҳимоячиларда боғлам заиф бўлганидан иккита тасқара гол ўтказиб қўйдик. Иккинчи ўйинда ҳам шу аҳволни кўрдик. Шармандали голлардан бизни рақиб ҳужумчиларининг “маҳорати” сақлаб қолди. Биринчи ўйинда ҳужумда маъни бўлмаганидек, иккинчи ўйинда ҳам бўлмади. Иккаласида ўйин назорати рақибларда бўлди.

Я.Л.С. Давайте, вернёмся к нашей теме. Вспоминаю как Пищур помешал Тураеву ударить по воротам головой. Другой раз Мурзоев ударом через себя, отбил мяч посланный под удар другому партнёру, Пищуру. В сборной такая ж история. С кем в связке в сборной играл тот Ж. Хасанов против сборной Ливана 26 марта в Ташкенте? С кем связан в игровых ситуациях Бакаев, кто его с полунамёка понимает в сборной? Принимая пас знает ли он дальнейший ход развития атаки до гола. Обычно он принимает пас стоя спиной к воротам противника в окружении двух защитников противника. Осознают ли это его партёры? Он сможет только отпасовать мяч. Кто спешит на это заранее? Он любит завершать атаку, но если задуманной атаки нет, что он будет завершать, неразбериху? Поэтому Инелеев и Абрамов его выводилу на замену. Улугбек, полюби пожалуйста, начинать атаку, создавать многоходовку. Сам начинай атаку и из глубины выходи на завершение. Ливанцы этому научились. В начале отборочной игры против сборной Кореи они буквально задавили корейцев. Длинные и короткие пасы, полупасы однокасанием у них хорошо получались. Они в начале контроллировали игру и поле. Какой красивый гол они забили Корейцам. Жаль у них не хватило духа победителя. Они могли забить ещё один гол с контратаки. Видно Они после проигрыша в игре с нами, ни смотря на своё безнадёжное положение месяц май провели очень полезно и добились больших успехов в повышении качества игры.
Копадзе, который отец, попросил нас не критиковать, просил хвалить нашу сборную накануне игры. До трансляции матча между Ливаном и сборной Кореи на Спорт канале перед оператором комментировали ситуацию в нашей подгруппе несколько журналистов. Им помогал Тахир Копадзе. Неужели ему нравится когда вокруг него собираются лицемеры, лизоблюды, подхалимы и хором начнут хвалить его. Я люблю когда вокруг меня собираются мои близкие друзья и режут матушку правду мне в лицо.

У.К. Яша-ака, Сиз ҳозиргина Ливан йигитларига “дух” етишмади деб айтдингиз-ку. Ўйиндан олдин ўз йигитларимизнинг кўнглини чўктириб қўйсак, ўйинни бой берамиз, ахир.

Я.Л.С. Надо для победы изолировать ребят от прессы, от любой прессы. Надо тренеровки проводить за закрытыми дверьми. Если не ошибаюсь, кажется Отто Рекхагел у ребят сборной Греции отнимал перед игрой не только компютеры, но даже сотовые телефоны. Предметная критика полезно всем. Газеты и сайты служат для пропоганды узбекского футбола внутри народа в Узбекистане и за его пределами.

Ҳ.Қ. Яков Львович, Сиз айтган ўша “НАРОД” таркибига ҳамма киради. Шу жумладан, футболчию мураббийлар ҳам, раҳбарият ҳам. Лекин мен сизнинг тарафингиздаман, яьни соғлом танқид тарафдориман. Ҳаммангизга ҳаётимда гувоҳи бўлганим бир мисол келтирай. Доҳа-2011. Ярим финал ўйинимизга бир кун қолган. Эртасига Австралия билан ўйинимиз “Ал-Халифа майдонида бўлиб ўтади. Алексей Глазунов билан бирга “Пресс-Центр” иморатидан очиқ майдон тарафга қараб бир чақирим судралишиб бордик (Алексей, биласиз, ногирон эди-да). Бир кун аввал ҳеч кимни йигитлар олдига қўйишмаса-да, бизникиларни машғулот пайтида узоқдан бўлса-да кўрмоқчи бўлдик. Не кўзим билан кўрай-ки, нафақат ватандошларимиз, балки ҳамма журналистлар учун эшиклар очиқ экан. Хурсанд бўлишниям, ажабланишниям билмайман. Иккитадан телеоператорлар Боқоевни савол-жавобга тутишмоқда эди. Улуғбекни сюрприз қилиб олиб юриб биринчи марта Иордания билан ўйинга тушириб қойил қилган эдик. Ҳамма бизни мақтайди. Ўйинга бир кун қолганда ҳам шундай аҳвол. Мақтовга чўмилишяпти. Австралияни албатта, ютамиз дейишяпти. Мураббий ҳам, ўйинчилар ҳам бунга ишонишган. Лекин қандай қилиб ютамиз? Матбуот анжуманида Абрамов биз, албатта, ютамиз деяпти, чунки улар Бразиллар эмас деяпти. Журналистлар кўпиртириб мақташни қойил қилишяпти. Тўғри, майдонга тушдингми, фақат ғалаба учун ишонч билан жанг қилишинг керек. Лекин нимага ё кимга ишониб? Ўзингга ва Мураббийга. Мураббий-чи? Унга ноўрин, асоссиз мақтовлар таъсир қилган бўлса-чи? Мен Глазунов билан бирга бир кун қолганда ғалаба тилашдан бошқа ҳеч нарсага ярамай қолган эдим. Фақат Марказдагилар кучимизга объектив баҳо бериши керак эди. Мураббийга ҳақиқатни улар айтиши мумкин эди. Мен ҳам, Глазунов ҳам бир нима қилишга ожиз эдик. Биз ҳам ғалабамизга ишонишни хоҳлар эдик. Лекин эртага қандай қилиб ютамиз, деган савол мени қийнар эди? Эртаси куни...У кунларни эслатманг. Ҳалиям кўзларимга ёш қалқийди. Узр. Қаричилик... Ёш дўстим, Алексей, ўша оғир кунлари бирга эдик. Саломат бормисиз?... Кечиринг ташқарига чиқиб келай (чиқиб кетади.)

Сукунат...

У.К. Бир нима дейишга ожизман... Кўз олдимда бир кимса ўша мағлубиятимизга икки ярим йилдан кейин ҳам яқин кишисини йўқотиб қўйганидек қайғуриб йиғлади... Бу шунчаки ўйин, оддийгина футбол бўлса... Тушунолмадим отахонни, ожизман. Телбалик дейишдан узоқман.

Қ.А. Иттифоқ даврида Ҳасанали отанинг ёшлиги, қирчиллама фаолияти сиқилиб, димиқиб ўтиб кетган. Фақат футбол унинг содиқ овунчоғи, яқини, сирдоши бўлган.

Я.Л.С. Не надо ни порицаний, ни восхищений. Всё это будет не к месту. Рядом с нами живут истинные болельщики. Мы их порой не замечаем. Для многих функционеров, (журналистов тоже сюда можно включить), футбол прежде всего работа, карьера, зарплата. Отними у них эту работу, они тутже забудут дорогу на стадион. Они эти слёзы не поймут. Они не достойны этих слёз. Они не поймут, например, когда человек оплакивает смерть любимой собаки. Иногда одинокие люди на долгие годы душой привязываются к одной простой собаке, как к человеку. Истинный болельщик на всю жизнь душой привязывается к футболу. Переживания его подлинные и глубокие. Многим это не понять.

В связи со случивщемся только что перед нашими глазами хочу высказаться о другом. О напечатанной в “Футбол Мундиале” (2013 г. от 14.05. № 19) статье знакомого нам футбольного журналиста.

Совремённое молодое поколение болельщиков, воспитанные не на мировой классической литературе и музыке, а на духовно-эстетических “ценностях” боевиков, триллеров и “фанер”ов тсм разных футбол притягивает свободой высказывания, возможностью во взаимоотношениях крика, ругани, словесной драки и открытых противостояний. Тот, кто не утруждая свой ум пониманием футбольной игры, не получая жизненно-морального опыта, не достигая какого либо профессионального совершенства в работе, без любви к ближнему, к футболу, ко всему народному быстрее хочет заявить о себе всему миру, тот становится “фанатом” футбола. Вернее фанатом одного знаменитого Европейского клуба. Какую часть футбольных болельщиков они составляют, я не знаю. Я думаю, что не большую часть. Многие сейчас озабочены поиском насущного хлеба- рабочего места. Сколько бы мало этих фанатов не было, мы не должны их забывать, оставлять их без внимания, без любви. Они ведь тоже наши дети. Для них кто-то должен писать. Они, например, меня не будут читать. Но журналиста пищущего статьи на уровне их мышления я не пойму. Б.Абдуллаев пишет: “...Сиз менга карши бир кадам ташласангиз, мен сизларга карши уч кадам ташлайман!” Что, это призыв к противостоянию?

В Советское время, если вы помните, научный сотрудник желая привлечь к своему наукоподобному докладу внимание своих коллег включал в свои “научные” тезисы высказывания по этому поводу главы государства Л.И.Брежнего. Это было трагично и смушно. Потуги убеждения нашего журналиста, повторяющие методы Советских времён, методы убогой защиты своей правоты авторитетом высокой личности, методы трусливого ухода за спину слов другого человека вызывают у меня сожаление.

После слёз Кадырова я вспомнил об этой статье. Но меня возмутило то, что Журналист начал защищать свои аргументы религиозными взглядами. Это уже слишком гнусно. Религиозные убеждения являются самыми святыми чувствами каждой личности и находятся глубоко на дне души человека, глубже чем любовь к матери. Об этом не говорят на улице, в центре площади, с трибуны газет или сайтов. Об этом молчат. Вы можете представить меня защищающего свои взгляды на наш футбол Евангелием от Матфея, или Нагорной Проповедью. Напрашивается вывод: или Абдуллаев девальвирует свои религиозные убеждения, или недостоин ни капли этих слёз Кадырова, пролитых только что перед нами. Возможно он не понимает глубины не в том, не в другом. А может быть (Ҳ.Қ. кириб келди. Сукунат чўкди...).

Ҳ.Қ. Сиздан минг бор узр сўрайман. Ўтмуш қайтиб келмайди. Бугунги кунимиз ҳам. Футбол ҳамма нарсадан баланд, менинг ҳиссиётимдан ҳам.

Тоҳир Копадзенинг биргина гапи деб мунозара бошланган эди. Хулласи калом, Корея билан ўйинимизга ҳали уч кун бор. Бизни ҳамма ўқийди, ўқисин ҳам, шу жумладан мурабби-ю, ўйинчилар ҳам. Уларга асоссиз мақтовдан кўра ўринли танқид яхши.

У.К. Ҳасанали ота, Сиз май ойини бой бердик, йиғин қилиб биронта ўйин ўтказмадик, деб раҳбариятни танқид қилдингиз. Қатар учун яратилган шароитни ўрнак қилиб, бизга мақтадингиз. Улар эса Эрон термасига ютқазишди.

Ҳ.Қ. Қатар клубларининг ўйини куча

Киритилган сана: 10.06.2013 18:41. Ўкилди: 8224 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


DINAMACHI
Сана: 10.06.2013 21:43. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 10.06.2013 21:43. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
Xudo körsatmasinu ertaga 6yinda yutqizsak ana kördilaringmi nima degandim,yutsak bu shunchaki omad yoki murabbiy mahorati emas degan ma'noda yozilibdi. Maqoladagi muammolar bor,bu aniq,lekin Hasanali otaga bir savol;ertaroq qayda edingiz ösha gonk,baa,livan bn öyinlardan keyin yoki undanam oldin,öshanda ham bu etgan gaplariz bor. Maqolani asl qiymati öz paytida yozilganidadir.Ertaga mag'lubiyatdan kor ham uzb ham kafolatlanmagan, özizni inkor qilibsizu agar qayta yaxshilab öqisangiz.

Ушбу фикрга жавобан


NBKICKER
Сана: 10.06.2013 21:12. NBKICKERга ёзиш
+0; -0
Blin...

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 10.06.2013 20:47. FILOSOFга ёзиш
+1; -0
Бу эзма чолни окончательно мияси айниб колибди.Нималарнидир алжираб езибди.

Ушбу фикрга жавобан


KOMILFCB
Сана: 10.06.2013 19:54. KOMILFCBга ёзиш
+0; -0
Abdulrahmoni saytini biladiganla bormi?

Ушбу фикрга жавобан


KOMILFCB
Сана: 10.06.2013 19:54. KOMILFCBга ёзиш
+0; -0
Abdulrahmoni saytini biladiganla bormi?

Ушбу фикрга жавобан


KOMILFCB
Сана: 10.06.2013 19:53. KOMILFCBга ёзиш
+0; -0
Abdulrahmoni saytini biladiganla bormi?

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 10.06.2013 19:29. ALBARSга ёзиш
+0; -0
Собиқ Иттифоқнинг охирги ва биринчи приезиденти М.Горбачёвда шундай хусусият бор эди у беш соат тинимсиз гапирар эди гапни эҳтирос билан гапирар эди. эшитар эдингиз ва охири беш соатлик гапдан икки оғиз хулоса қолар эди. Янгича ишлаш керак, яъни перестройка тамом.

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 10.06.2013 19:19. ALBARSга ёзиш
+0; -0
давоми қани?

Ушбу фикрга жавобан


FCYUVENTUS
Сана: 10.06.2013 19:03. FCYUVENTUSга ёзиш
+0; -0
To'g'risi shu xasanali boboni fikrlari hicham yoqmidi, qachon qarasen terma jamoa va Mirjalol akani tanqid qib yozuradi, xaqiqiy muhlis jamoasini yaxshi kunida ham yomon kunida ham qo'llab quvvatlash kere dib o'yliman. Terma jamoamizga g'alabalar yo'ldosh bo'lsin.

Ушбу фикрга жавобан


FCYUVENTUS
Сана: 10.06.2013 19:02. FCYUVENTUSга ёзиш
+0; -0
To'g'risi shu xasanali boboni fikrlari hicham yoqmidi, qachon qarasen terma jamoa va Mirjalol akani tanqid qib yozuradi, xaqiqiy muhlis jamoasini yaxshi kunida ham yomon kunida ham qo'llab quvvatlash kere dib o'yliman. Terma jamoamizga g'alabalar yo'ldosh bo'lsin.

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.