Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Ғариб дастурхон (Тарсаки). 1-қисм

Баҳо:
+0; -0

Умрзоқ Каримов. Ҳаммамиз бир умид билан, биргина орзу атрофида бирлашиб, уч йил гоҳ қувониб, гоҳ хафа бўлиб яшаб келдик. 6 июнь куни биринчи бора дастурхон ёзган эдик. Ҳозир ҳаммамиз тарқалиб кетгандекмиз. Умидимиз узилдими, сўндими?

Ҳасанали Қодиров. Орзу-умид инсонни ҳеч қачон тарк этмайди. Синмайди. Узилмайди. Футболимиз билан бир тан-у бир жон бўлиб, ўзаро ишонч билан яшаб келаётган эдик. Футболимизнинг энг баланд маҳкамаси, асл намояндаси бўлган ЎФФ, бизнинг унга бўлган чексиз ишончимиз юзига даб-дурустдан оёғини артиб ташлади. Ҳамманинг дарди ичида. Дарди эмас, бу сўздан қочмасдан айтаман, нафрати ичида. Биласиз, муҳаббат билан нафрат ораси бир қадам. Биласиз, хиёнатдан қаттиқ ранжиб эдим, эллик йилдан бери футбол дарди билан яшаб келсам-да, ҳаётимда биринчи бора ишқибозчилигимга шу хиёнат туфайли пушаймон бўлай дедим. Улгурмай қолдим. Ишқибознинг дардини бир зумда жисмоний дард, юрак ҳасталиги ютиб юборди. Ишқибоз бир умрга гўдак ҳолича қолиб кетар экан. Қувониши, қайғуриши ошкора ва ўта самимий бўлар экан. Ҳозир футбол дардидан ҳолис бўлиб руҳим енгил тортди дея олмайман. Дардим ичимда. Лекин совиб олдим, ҳар соҳада совуққон бўлиб яшаяпман. Футболдаям шундайман десам, ёлғон гап бўлади. Ҳар холда қайғу-ҳасратимни фалсафий мушоҳада билан енгиб, тинч-хотиржам юрибман.

Ўзбек футбол оммасининг бошига гурзи бўлиб тушган ўша қарор тақдиримизда бор экан. Чидадик. Кириш сўзимни шу ўринда “Ҳаёт давом этади” деган таниш ибора билан якунлашим керак эди. Лекин бундай дея олмайман. Кўргулик кунимизга тўғри баҳо бермасак, бугунги ҳолатимиздан тўғри хулоса чиқара олмасак, футболдаги ҳаётимиз бундай давом эта олмайди. Ҳаётимиз тўхтаб қолади. Ўша хиёнат кўпдан бери давом этаётган аянчли аҳволимизнинг авж пардасида содир бўлди. Бас, етар. Шармандаликни бас қилайлик. Нуқта қўяйлик. Бундай ҳолатга барҳам берайлик. Бундай яшаб бўлмайди.

Ёки қўлимиздан келса, биз ҳам ўзбек футболидан юз ўгирайликми? Футбол функционерлари йилма-йил, ойма-ой ҳомийлар пулини ўзлаштириб, қандай хоҳлашса, шундай яшай беришсин. Майли, бир нималар қилгандай бўлиб юришсин. Бизга барибир, дейликми? Бундай гапни айтолмас эканмиз, тўғри хулоса чиқариб, тўғри ишлайлик деб ўтингим келади. Кечаги “Пахтакор”да бўлиб ўтган кубокнинг финалини кўргани келган бир ҳовуч “тузалмас касаллар”дан бошқа ҳамма ўзбек футболига орқасини ўгириб бўлдими дейман. Кубокнинг финал ўйинига атиги 2 мингта одам келди-я. Бесабаб, нохақдан-нохақ суюкли ёридан (ЎФФдан) тарсаки еган йигит каби ишқибозлар шундайин карахт ҳолатга тушиб қолдими? Ишқибоз бир-икки ойгача тарсакини унута олмайдими? Бу кўргилик эмасми? Ёки бу ҳолатга розимизми?.. “Тарсаки” бўлмаганида, биз мундиал сари курашни давом эттиряпган бўлардик, демак, кубогимиз финалида стадион тўлиқ бўлармиди. Бутун ишқибозчилик ҳаракатига “тарсаки” урилди.

У.К. Бу бор-йўғи футбол, холос. Футболда мағлубият одатий ҳолат. Куни кеча “Реал” ҳам ўз уйида “Атлетико”га ютқазиб қўйди-ку. Мағлубият зарур нарса. Зарурат. Иорданиядан олган аччиқ мағлубият туфайли Футболдан фожиа ясамайлик. Бу кунлар ўтади, кетади. Алам унут бўлади.

Ҳ.Қ. Айни ҳақ гапни айтдингиз. Ҳамма нарса унут бўлади. Бугунги аччиқ алам ҳам. Тағин ҳеч нарса бўлмагандай, эски ҳаммом ичида қолиб, эски тосни тамоша қилиб юра берамизми? Янгиланиш, ўзгаришни кўрмай ўзимиз зор, футболимиз хор бўлгани ҳолда ўтиб кетамизми? Миржалол термамизга янги нафас олиб кирайлик деганда фақат лавозимларда янги одамларни кўрмоқчилигини айтмагандир (русларда бу ибора “свежая кровь” дейилади). Футбол структурасида янгиланишни қачон кўрамиз? Ўйинимиз структурасида-чи? Ё кўрмай ўтиб кетамизми?

Воқеалар ривожланиши шуни тасдиқлаяпти, шекилли. Асқар Толибжонов ҳам ўз ишидаги айбу нуқсонларни тан олиб Миржалол сингари ишқибозлардан кечирим сўраса бўлмасмиди? Ёки Вице-президентимиз раҳбарият номидан ЎФФ ишида йўл қўйилган камчиликларини бирма-бир санаб ўтиб, ТВда чиқиш қилса бўлмасмиди? Бунинг ўрнига Толибжонов журналистга берган хос суҳбатида мағлубият учун легионер ўйинчиларимизни айбдор қилиб ўтирибди-я. Тўқнашувдан сўнг ўйиннинг энг яхши футболчиси деб тан олинган Аҳмедов ёки жуда яхши ўйнаган Денисовлар легионер эмасми? Толибжонов ўйиндан сўнг Рустам Акромов билан биргаликда ўйиндаги ҳамма узатилган ва ўз вақтида узатилмаган оширмаларни санаб юрибди-я.

Яков Львович Солдадзе. Берите выше. Никчемное выступление по ТВ самого президента Федерации с поимённым перечислением всех журналистов, критиковавших Касымова за проигрыш в матче с Кореей, было непростительной ошибкой руководства. Оно ещё больше накалило обстановку вокруг имени главного тренера. Я не могу представить себе, чтобы президент АПЛ поступил бы также в подобной ситуации. Смешно и грустно. Диск этого выступления ходит по рукам у болельщиков. Есть не подтверждённые слухи, что инициатором этого «спектакля» был сам главный тренер сборной. Если это не правда, то почему он не отказался от дачи оправдательного интервью сразу двум журналистам двух газет в один и тот же день. Он этими выступлениями в прессе усугубил свои ошибки в самообладании.

У.К. Ўтмишни кавлай бериш чарчатмайдими? Ортга ўгирилган ҳолда олдинга юриб бўлмайди-ку.

Ҳ.Қ. Бу ўтмиш эмас. Федерациямизнинг бугунги кўриниши. Яқинда бўлиб ўтган воқеаларни кўриб чиқайликми? Марҳамат. Қосимов истеъфони эълон қилган кунининг эртасига раҳбарият истеъфони рад этди. Қосимовга ишонч билдириб, мураббий ўз ўрнида қолишини айтди. Тағин бир кун ўтгач, истеъфони қабул қилганини, ўз мураббийларимиз ичидан муносиб номзод излаяпганини билдирди. Чет эллик мутахассисларнинг ҳам номзодини кўриб чиқишини эьлон қилди. Унгача терма жамоамизни навбатдаги Осиё кубоги ўйинларига Қосимовнинг ўзи тайёрлаши кераклигини ҳаммага уқтирди. Бу нима дегани?

Раҳбарият учун Қосимовнинг истеъфоси кутилмаган ҳолат эканлигини билдиради. Бу эса ўз ўрнида Қосимов фаолиятини раҳбарият ҳеч қачон таҳлил қилмагани туфайли олдиндан воқеалар ривожини кўра билмаганини билдиради. Гонгконг билан бўлган ўйин ҳамма нарсани ойдин қилган эди-ку. Йўқ. Чуқур таҳлил ўрнига “боғча-опа” ҳаракатини қилдик. Ўйиндан сўнг кийиниш хонасига кириб “уришиб чиқишни” қилиб, ўзимиздан, футболчиларни боплаб койиганимиздан мамнун бўлиб юрдик. Бу нимани билдиради? Терма тақдирини Қосимов елкасига ўриндошлик асосида юклаб қўйиб, раҳбарият ойлаб хотиржам юрмоқчи бўлганини билдиради. Қосимов термани Мундиалга олиб чиқса, қарсакбозлик қиламиз, обчиқолмаса ҳечқиси йўқми. Шундайми?

Миллий терма масаласида раҳбариятнинг ҳеч қандай стратегик режаси бўлмаганини билдиради. Мураббийнинг ўзи истеъфо бериши кутилмаган ҳолат бўлди дейлик (аслида, ўша машъум хиёнатдан сўнг ҳар қандай мутахассисдан истеъфони кутиш мумкин эди). Бундай ҳолатларда ёрдамчи мураббийга бош мураббийлик вазифаси топширилиб, бир ҳафта ичида янги мураббий тайинланади. Абрамов ўрнига бир ҳафтада эмас, бир зумда янги мураббий топилган эди-ку. Уларга барибир эмасми, бир ҳафта изланадими, ё уч ой изланадими? Қозонда бори, тубидагиси эмас, “бетида сузиб юргани” чўмичга чиқади, қўяди. Терма тақдирига тупуриб қўйгач, уларга изланишдан нима фойда, нима наф, нима фарқи бор?

У.К. Бундай кескин гапиришга асосингиз борми? Қизишиб, таъсирланиб, эҳтиросга берилиб бундай сўзларни айтиш аввало ўзингизга, соғлиғингизга зиён бўлади. Ўзингизни ўйланг.

Ҳ.Қ. Умрзоқ, Сиз мени тушунишингиз қийин экан, чоғи. Лекин, ҳаракат қилинг, азизим. Ғофил одам бефарқ бўлади. Бу зарарсиз. Маърифат унинг давоси. Разил одам бетаъсир бўлади. Буниси оғир. Сиз-у биз бундайлардан эмасмиз. Бефарқ бўлиб, футболдаги бугунги аҳволимизга ачинмасдан, изтиробга чалинмасдан бамайлихотир юргандан кўра... Таъсирланмасдан, куюнмасдан соғлом яшагандан кўра...

Олимхўжа Бўронов. Ҳасанали-ота. Баҳтимизга куюниб, ҳақиқат сўзларингизни ҳимоя қилиб юринг. Фақат соғлом бўлиб юринг. Бизга ҳали кўп керак бўласиз.

Давоми бор.

Киритилган сана: 10.10.2013 15:29. Ўкилди: 10403 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:56. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:56. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:53. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:53. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 11.10.2013 09:12. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RONALDOBALE
Сана: 11.10.2013 08:59. RONALDOBALEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 11.10.2013 00:13. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DAMIR
Сана: 10.10.2013 20:22. DAMIRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DAMIR
Сана: 10.10.2013 20:22. DAMIRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASRORF

Сана: 10.10.2013 20:12. ASRORFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASRORF

Сана: 10.10.2013 20:12. ASRORFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASRORF

Сана: 10.10.2013 20:12. ASRORFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEKRIZO
Сана: 10.10.2013 18:21. BEKRIZOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAHIMBERDI
Сана: 10.10.2013 16:55. RAHIMBERDIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.