Кириш Регистрация
25/11 01:00 Лацио 3-1 Зенит
25/11 01:00 Боруссия Д 3-0 Брюгге
25/11 01:00 Динамо Киев 0-4 Барселона
25/11 01:00 Ювентус 2-1 Ференцварош
25/11 01:00 ПСЖ 1-0 Лейпциг
25/11 01:00 Ман. Юнайтед 4-1 Истанбул ББ
25/11 13:00 Насаф 3-0 Пахтакор
25/11 14:30 Сурхон 1-1 Бухоро
25/11 14:30 Қўқон-1912 0-1 Локомотив
25/11 16:45 Бунёдкор 1-0 Сўғдиёна
25/11 22:55 Боруссия М. 4-0 Шахтёр
25/11 22:55 Олимпиакос 0-1 Манчестер Сити
26/11 01:00 Атлетико 0-0 Локомотив
26/11 01:00 Бавария 3-1 Зальцбург
26/11 01:00 Интер 0-2 Реал Мадрид
26/11 01:00 Марсель 0-2 Порту
26/11 01:00 Ливерпуль 0-2 Аталанта
26/11 01:00 Аякс 3-1 Митьюлланд
26/11 22:55 ЦСКА - Янг Бойз
26/11 22:55 Мольде - Арсенал
26/11 22:55 Брага - Лестер
26/11 22:55 АЕК - Заря
26/11 22:55 Спарта - Селтик
26/11 22:55 Лилл - Милан
26/11 22:55 Қорабоғ - Сивасспор
26/11 22:55 Маккаби ТА - Вильярреал
26/11 22:55 ЛАСК - Антверпен
26/11 22:55 ЦСКА - Фейеноорд
26/11 22:55 Вольфсберг - Динамо Загреб
26/11 22:55 Слован - Хоффенхайм
26/11 22:55 Гент - Црвена Звезда
27/11 01:00 Рейнжерс - Бенфика
27/11 01:00 Гранада - Омония
27/11 01:00 ПСВ - ПАОК
27/11 01:00 АЗ Алкмаар - Реал Сосьедад
27/11 01:00 Наполи - Риека
27/11 01:00 Тоттенҳэм - Лудогорец
27/11 01:00 ЧФР - Рома
27/11 01:00 Дандолк - Рапид
27/11 01:00 Ницца - Славия
27/11 01:00 Байер - Хапоэл Б-Ш
27/11 01:00 Стандард - Лех

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

ДАСТУРХОН-3 (давоми)

Баҳо:
+0; -0

О.Б. Ҳаммамиз шу ердамиз. Аброржон кеч қолмоқда.  

Я.Л.С. Мне невтерпёж ждать кого-то. Давайте скорее будем смотреть запись той игры без него. Абрарджан Кадыров наверно без нас много раз смотрел запись той игры. Ему по должности положено смотреть. Не надо его ждать.

О.Б. Менинг ўрнимга Аброржон дискни олиб келмоқчи эди-да. Менда диск йўқ. Энди, қайдам, бугун келиши гумон. Юзернинг ёзган муносабатини кўзда тутмоқдаман. Ўқигандурсиз. “Это не анализ матча. Это похож на разборку личностей. Абрамова и Гейнриха. Я удивляюсь как мог участвовать в этой беседе сотрудник “Локомотива” Кадыров. Куда смотрит руководство команды?”

Ҳ.Қ. Тиббиётда ташҳис қўйиш учун биринчи навбатда қон таҳлилини олиш керак. Бу муолажа оғриқсиз бўлмайди, албатта. Жамоага ташҳис қўйиш ҳам оғриқсиз бўлмайди. Футболга доир тиббиётда ҳам, футболнинг ўз ҳаётида ҳам касаллик аломатлари билан кўпинча қизиқишмайди. Конфедерация кубоги ўйинларида Фоэ майдонда юрак ҳуружидан ўлган эди. Ҳеч ким ЭКГ қилиб олдиндан юрагини текширмаган-да. “Локомотив” ўйинчиси Шадрин сурункалик панкриатид билан оғриб юрган. Касаллик аломатлари билан ҳеч ким қизиқмаган. Ошқозон ости безининг шомоллашига олдиндан ташҳис қўйсангиз, бу касаллик осонгина тузалиб кетади. Ўтказиб юборилса, жарроҳлик амалиёти ёрдам бермайди. Америкалик таниқли инсон Стив Жобс ҳам шу касалликдан вафот этган экан. Машҳур “Apple “ асосчисини айтмоқдаман.

Футбол клубидаги ташкилий ишларда ҳам, жамоа ўйинида ҳам “касаллик” аломати билан ҳеч ким қизиқмайди. Ҳаммасини яхши деб юриш одамларга қулайдир. “Alexandr”га ўхшаб бердисини эшитмайдиганлар кўп. Кўпчилик футболни деб қайғуришни, “касал” бўлиб, яъни “болельшик” бўлиб дард чекишни, унга бир нима берайин дейишни истамайди. Футболдан доим бир нима олайин дейишади; Ишқибозлар футбол томоша қилиб завқланишни хоҳлашади. Куюнишни эмас. Ундайлар учун, уйда диванда ётиб, кўк чой ичиб Еврофутбол кўриб роҳатланишга нима етсин. Стадионга келиб ўзимизнинг пачоқ футболимизни кўриб қайғуришга улар учун нима бор. Футболчилар-у, функционерлар ҳам ортиқча ҳаракат қилмасдан футболдан бир нима олсам дейди. Бири “подёмний”, бири бонус, бири ойлик ва ҳоказо. Буларга ўхшаган футбол амалдори ностандард йўлдан қўрқмай юриб чемпионатимизнинг янги тақвимини жорий қилиб нима қилади? Уларга қолса, футболимиздаги бугунги ҳолат йиллаб давом этсин экан. Фикрлашдан қочган ўйинчилар эса, майдонда ўйиннинг кутилган стандард вазиятларида олдиндан белгиланган стандард ҳаракатларни бажаришади. Шадриннинг соғлиғидаги муаммолари ҳам клубда ишлайдиган медиклар учун футбол ҳаётида кам учрайдиган ностандард ҳолат эди. Улар ҳар хил жароҳатга ташҳис қўйиб юришади. Панкриатитга эмас. Улар учун жароҳат стандарт ҳолат саналади.

Alexandr ҳам шундайлардан. Бизнинг “дастурхонимиз” унга мағлубият учун ўч олишдай гап бўлиб кўринмоқда. Ностандарт суҳбатимиз кўтарган мавзуларда фикрлаб кўришни истамайди. Олимхўжа, Сиз олдинги учрашувда “Спорт” каналдагилардан дискни ёздириб келмоқчи эдингиз, шекилли?

О.Б. Аброржон ўйиннинг ТВ варианти таҳлил учун ноқулай бўлади, деб Клуб операторидан ёздириб беришни ўзи ваъда берган эди. Андижонда бўлиб ўтган ўйинни ҳам. Т.В.га ишонч йўқ. Улар бу ўйинни умуман кўрсатишмади. “Локомотив”нинг матбуот котиби, суҳбатимизнинг меҳмони бўлган эди, рост. Қайдам, клубнинг амалдорлари юзер гапларини ўқиб, суҳбатга тўғри баҳо беролмай, “Дастурхонимизда” иштирок этиш учун Аброржонга келишни таъқиқлаб қўйишгандир.

Ҳ.Қ. Аброржон суҳбатимизда иштирок этибгина қолмай, бизга ёрдам бераман дейишининг ўзи ностандард ҳолат. Буни кўпчилик тушуна олмайди. “Alexandr”га йўл бўлсин. Хозир Аброржон, албатта, кириб келади. Унгача узилиб қолган суҳбатимизни усиз давом эттирайлик.

     О.Б. Куни кеча термамизнинг иккита ўйинини кўрдик. Қосимов коллегиал ҳолда бошқаришни ёқтиради. Термага биринчи келганида Шквирин, Мамедлар билан бошқарган эди. Хозир Мақсудов, Ашурматовлар билан бирга бошқармоқда. Абрамов қарорларни якка ўзи қабул қилади. Унга маъқул келган Мифтахуддинов неча йиллардан бери унинг олдида ёрдамчи бўлиб юрибди. Хозир Анчелотти Зидан билан “Реал”ни, сал олдинроқ Гвардиола марҳум Тито Виланова билан “Барселона”ни, ўсмирларимизни Евстафеев Мусаев билан бирга ҳамкорликда бошқаришган эди. Ҳамкорликда бошқарса-да Қосимов якка ўзини натижага жавобгар деб билади. Абрамов эса, ўша мағлубиятга, майдонда кўрсатган ўйин сифатига ўзини эмас ҳакамни айбдор қилиб қўйди.

Я.Л.С. В этом примере видно, что Абрамов для себя не правильно составил стратегию матча и от поражения сокрушался, не находя иную причину. И поэтому потерял самообладание. Лушан изменил игру касымовского «Бунёдкора». Игра «Бунёдкора» стала более стройной, конструктивной в значении узбекского футбола. Абрамов это не предвидел или недооценил. Поэтому психологическая подготовка на игру была провалена. Касымовская сборная в игре против иорданцев была менее логичной, чем Лушановская игра “Бунёдкора”. Вы тоже заметили, я думаю. В нашем чемпионате пошла нудная пора. “Середнячки”, отдав борьбу за медали четырём командам, каждый из которых заранее добившись своего места, «выполнив план и обязательство» на этот год перед “начальством”, начали футбольную показуху. На поле мы видим беготню. В таких играх «Локомотив» выигрывая игру за игрой без лишних усилий, за счёт игрового опыта футболистов, растерял боевитость. Пока у нас качество игры не будет являться результатом работы тренера, будем наслаждаться не футболом, а хорошими цифрами. Я бы насладился игрой «Бунёдкора» и достойным сопротивлением “Локомотива”. Но расстроенная игра “Локомотива” в концовке игры, и не достойное поведение некоторых игроков на поле испортили зрелище. Не говорю об экспрессивных высказываниях Абрамова послематчевом пресс конференции.

Ҳ.Қ. Абрамов арзимасга ўз мувозанатини йўқотадиган одам эмас. Бу ҳакамлар учун атайин уюштирилган спектакль эди, шекилли.

Я.Л.С. Абрамов даже не поздравил Тренера соперников с победой и не извенился перед болельшиками за безпомощность игроков в атаке, за суетливость игры в защите. Как достойно, провели товарищеский матч австралийцы против футболистов изБельгии, хотя проиграли товарищескую игру со счётом 0:2 по всем статьям. Они очень много взяли от матча с серьёзным, сильным соперником. “Бунёдкор” в тот день был сильнее “Локомотива”, не мастерством игроков, (в единоборствах “Локомотив” превосходил их), а более-менее логичной, осмысленной игрой команды на фоне игр нашего чемпионата и здоровым настроем на игру.

О.Б. Терма ўйини ҳам буни кўрсатиб турибди. “Бунёдкор”дан чақирилган ўйинчилар муҳокамамизга сабаб бўлган ушбу ўйиндан кучсизроқ ўйин кўрсатишган бўлса, “Локомотив”дан борган ҳимоячилар ўша ўйиндан кучлироқ ўйин кўрсатишди. Фозил Мусаевнинг ўйини ҳам яхшироқ кўринишга эга бўлди. Яша-ака, ажабланманг. Айтмоқчиманки, Абрамов кўрсатмасига биноан ҳимоячилар ёмон ўйин кўрсатишган бўлса, Қосимов яратган ўйинда Тўхтахўжаеву Мустафоевлар яхши, ишончли, метин ҳимоя ҳосил қилишди. “Бунёдкор” гол урган иккала вазиятда “Локомотив” ҳимоячилари ўвсарланиб қолишган эди. Сардор Рашидов термада ўз клубидан кўра бесамар ўйин кўрсатди. Лушан қўл остидаги жамоа ўйинида Рашидов ёрқинроқ ўйнамоқда.

Я.Л.С. Я не согласен со словами Али-ака о высоком мастерстве игроков “Локомотива”. Там у них играют футбол не мастера, но знаменитые имена футболистов. Приведу пример из той игры. Фархад Таджиев получил пас на опережение на левом полусреднем. Перед ним один защитник и свободное пространство до ворот. На скорости он не смог обвести защитника и выйти один на один с вратарём. У него нет обводки. Голевая ситуация сдохла в зародыше. Шодиев в сборной сделал ювелирный откат под удар Дилшод Жураеву, который не упустил возможность забить гол. Таких откатов в исполнение Фархада Таджиева не увидите, хоть ждите сто лет. В другой раз Гейнрих пошёл на защитника напролом и не смог обвести его. Приведу другой пример. Юноша Нуруллаев дальним ударом забил гол в ворота Северной Корее. Счёт стал 1:1. Кто назавёт этот мощный удар случайным? Динамовец Бобожонов дальним навесным ударом забил гол в ворота “Бунёдкора”на последней секунде. 1:0 в пользу “Динамо”. Все ахнули. Кто-то с дальной дистанции во втором тайме ударил по варотам, так как в то время вратарь “Бунёдкора” покинул ворота. И промазал. Это был единственным и случайным таким ударом за весь матч. Другой случай. Жасур Хасанов во втором тайме ударил со штрафной, направив мяч прямо вратарю. Он как бы отпасовал мяч вратарю прямо в руки. Вспомните гол со штрафного Геворкяна или молодого защитника иранцев, который забил гол со штрафного сирийцам. Ему всего 16лет. А Хасанову сколько? Он ведь входит в основной состав сборной Узбекистана. А мы, как вы знаете, по рейтингу находимся выше сборной Сирии. О каком мастерстве футболистов “Локомотива” можно говорить? Одни имена знакомых, недавно знаменитых в Узбекистане футболистов. А мастерства футболистов в упор не вижу. Одни только имена. По какому праву эти “мастера” претендуют на золота? По праву не сильних, но богатых?  

О.Б. Яша-ака сиз келтирган бу мисолларда зарба гол билан якунланишида омаднинг роли катта бўлган эди.            

Ҳ.Қ. Омад нима дегани ўзи? Динамочилар ҳам, Мочинов ўсмирлари ҳам, ўйин давомида бир неча бор узоқдан зарба бериб туришган эди. Гол бўлган зарба тасодифан берилмаган, демоқчиман. Жуда кўп машқ қилинган. Жасур Ҳасанов ҳам жаримадан зарба беришни жуда кўп бор машқ қилган бўлиши мумкин. Гап бунда эмас. Энг муҳуми, зарбани ҳотиржамлик, ўзига ишонч билан бажариш керак. Гол бўлиши учун Футболга (пулга эмас) садоқат ва меҳр ҳам керак. Зарбани қўрқув билан бажариш мумкин эмас. Ютқазиб қўйишдан қўрқув зарбани бажаришда ҳалал беради. Зарбани рақибдан алам билан, ёки ундан кеккайиб бажариб бўлмайди. Руҳият муҳум масала. Жамоа руҳияти, ўйин руҳияти, инсон руҳияти бор. Жамоа руҳияти ўсмирларда жуда ўзгарувчан, беқарор бўлади. Катталарда эмас. 5:2га бизни ютиб 1:7га карисларга ютқазган арабларни эсланг. Бу табиий ҳолат. “Локомотив” руҳиятидаги камчиликлар тасодифий эмас. Улар давомий. Раҳбарият олдида ютқазиб қўйишдан қўрқиш ҳамма темир йўлчиларда бор. Ваҳоланки, мағлубиятсиз ўсиш бўлмаслигини ҳамма билади. Ўзбекистонда танилган пианистнинг руҳонияти (духовность) баркамол бўлишига ишонаман-у, таниқли футболчиниг руҳонияти теран бўлишига ишонмайман. У бояги пианистдан эллик баробар кўп пул олади. Шундай экан, юртимизда энг баланд ойликни олиб юрган футболчилар, албатта, кеккаяди. Ўзини ҳаммадан баланд қўяди. Худди шу сабабдан Аршавиннинг истеъдоди барвақт сўниб қолди. Виллаш-Боаш хозир унинг қолган қутганини сақлаб қолиш дардида изланмоқда.

Иккинчи бўлимда Гейнрих чап қанотда қитмирлик қилиб сариқ карточка олишига сал қолди. Шунда Ҳасанов ҳакам олдига югуриб келиб, пўписа қилганини кўрдик. Бутун Ўзбекистон кўрди. Унга қарата “ўпкангни бос, Сан ким бўб қопсан? Ўйини қашшоқ, югурдак ярим ҳимоячисан, холос”, дейдиган одам топилмаётибди. Лекин башарасига қарата сариқ варақани кўрсатган ҳакамда қизил варақа топилмади. Мочинов жамоасининг жанговар руҳиятини кўринг. Қандай баланд шижоат кўрсатиб ўйнашди. Ўсмирларнинг ўзи шундай бўлади, шундай ўйнайди дерсиз. Ундай бўлса, Роббен ҳам ўсмирми? Нега бунчалар кўп югуради? Нега майдонда ўлигини ташлаб югуради, ўзини камтарин тутади? Ўзини ўйинга баҳшида этади? Ёки ойлиги, обрўси Хасановникидан камми?

Ўсмирлар ўйинини “Локомотив” ўйинига таққослаб бўлмайди. Пул кучи билан олтин медалларни оламиз, дегувчи раҳбарият қанчалар хато ўйлайди. Кўриб турибмиз, тарихий-тақдирий стратегия нотўғри тузилган. Олтин олиб шампан кўпигида чўмилиш керак эмас. Энди “Бунёдкор” йўли ёпиқ. “Олмалиқ” йўлидан юрма. Демак, “Локомотив”нинг ўз йўли бўлсин экан. Кучли жамоани, ҳаммадан кучли ўйинни, кучли ўз мактабингни ярат. Бугунги жамоанинг нимаси кучли? Номдор футболчилардан тузилган пўк жамоанинг пўк ўйинини майдонда кўрдик. Сал қаттиқроқ “шамол турса”, ўйин қарсиллаб синиб кетмоқда. Аввал селекцияни тўғри бажар. Уларнинг ярмиси ўз мактабингдан етишиб чиққанлар бўлсин. Кейин Осиё даражасига чиқ. Бунинг учун шампан кўпигида чўмилиш шарт эмас. Ойликни юртимизда иккинчи ё учунчи даражага тушириб қўй. Баланд ўйин маҳоратини эмас, баланд ойликни истагувчилар жамоадан кетса кетсин. Катта йўл. Ахмедов йўлини менга берсин, дегувчилар қолади. Мураббий учун мана шундай ўйинчилар билан жамоада жанговар рухиятни яратиш осон бўлади. Ўшанда ўйин руҳияти шундай бўш эдики, биринчи голни ўтказиб юборганда бу нарса ошкор бўлди. Маҳоратли ҳимоячилар тўдалашиб, зарбдор вазиятда турган Ўринбоевни назардан четга чиқариб қўйишди. Тўсма қўйишни ҳам ҳеч ким ўйламади.

О.Б. Хозир “Локомотив”, чамамда, “Бунёдкор” воз кечган йўлдан бормоқда. Бир йил олдин йиғиб келган ўйинчилардан ва улар яратган ўйин тажрибасидан воз кечиб, маҳорати баландроқ бўлган бошқа таниқли ўйинчиларни йиғиб келиб, уларни ўйнатиб, хозирча ғалаба қозонмоқда. “Пахтакор” “Порту” йўлидан юриб, маҳорати вояга етмаган футболчиларни йиғиб,   уларга керакли йўналишда шакл бермоқда. Улар масалан, ҳимоячи орқасига “забросни” яхши бажаришмоқда.

Я.Л.С. Я вам про Фому, а вы мне про Ерёму. Вопрос не в деталях: кто как забил гол, кто как играет? Стратегия матча была неправильно составлена. С начало уважая соперника, надо было встретить их у себя “дома”. Этим каманда могла укрепить свои защитные взаимоотношения на весь матч во всём пространстве. Во вторых, этим открыл бы больше пространства в нападении. Я вообще не выпустил бы Гейнриха на поле. При грамотной игре противника в защите он без рывка и обводки в переди безполезен. Или в место Тураева поставил бы Гейнриха, а чуть впереди Карпенко. И обязательно скоростных, умных игроков по краям и в центре нападения. И смоделировал бы на тренировках острые динамичные атаки со взятием ворот. Хасанова нельзя было выпускать. Соперник его скудную игру знает в доль и поперёк.

О.Б. Яхшиям Сиз бош мураббий эмас экансиз.                                              

Я.Л.С. Дело не во мне и не в составе команды. Абрамов построил игру против “Бунёдкора” не правильно. Соперника хотел взять на храп. Соперник не из пугливых. Даже проиграв педыдущий матч он не растроил свою игру.

Разговор хочу вести о другом. В Европе, обычно, молодые копируют игру старших. Подумайте только, уже много лет наши юноши и молодёж показывают хорошую школу командной игры для взрослых. Это хорошо и плохо. При хорошей колективной игре их не берут в свой состав Европейские каманды. Технико-физические возможности наших ребят остаются низкими для Европы. В этом году низкая физика ребят Мочинова была причиной поражения четвертьфинального матча. При этом они показывают хорошую командную игру. Хвала и честь создателям командной игры, кто бы там не был. Будь он старший тренер команды или Центр подготовки сборных команд. Интересную игру мы видели в Мексике. На краю, на узкой полосе поля наши играли в короткий пас тремя, иногда четырьмя игроками. Соперник, соответственно, стягивал сюда столько же игроков, освобождая всё больще пространства в противоположном краю. В это время туда Махситалиеву посылался мяч на ускорение. Ещё одна деталь. Они ещё тогда хорошо пользовались забросом мяча за спину защитника. Потом все эти разработки хорошо усвоил «Пахтакор» и сейчас ими пользуется во время многих игр. В нашей данной игре мы ничего подобного не видели в атакуюших действиях “Локомотива”. Помню как Карпенко, а в данной игре Гейнрих забрасывали мяч за спину защитника, но партнёры такую атаку не поддержали. Они в это время в данную секунду «спали». Или как Али-ака выражается: «коров пасли».

Другой пример. Во время нападения на краю играли два игрока, третий в данную секунду стоял пассивно поблизости. Атаковали однообразно. Крайний получив мяч, рвал в перёд до лицевой и навешивал мяч в штрафную кому ни будь. Играй на коротке тремя и больше игроками, играя в тройную стенку выходи к передней штанге. Потом не навешивай в центр кому нибудь, и не простреливай низом, там много игроков, много ног. Играй назад за угол штрафной накатом под удар пятому игроку. Он забивает отработанный гол в дальную девятку. И так далее. Для этого надо мыслить и играть нестандартно.

Ҳ.Қ. Коста-Рика футболчилари бу йилги Ж.Ч. гуруҳ ўйинларида ҳужумда ёрқин ўйнашди. Улар ҳужумкор ўйнашни билишса-да, чорак финалда голландларга қарши 120 дақиқада кучли ҳимоя қўрғонини ушлаб туришди. Ван Гальда захира дарвозабони Крул бўлмаса, ярим финалга Луис Пинто йигитлари чиқарди. Нега Коста-Рикани эсладим. Улар ҳужумкор ўйнаб билишгани учун, манимча, метиндай ўтиб бўлмас, тартибли ҳимояни ярата олишган эди.  

Я.Л.С. Я продолжу вашу мысль. Есть начало атаки и конец атаки. Но игра течёт непрерывно 90 минут. Начало и конец атаки трудно отделить друг от другого. По этому я бы сказал по другому. Есть вхождение в атаку, развитие атаки, завершение атаки потерей мяча или ударом по варотам. Это я называю переходом в защиту. В той игре в “Локомотиве” вхождение в атаку было растянутым и нудным. Поэтому защита не была мудрым. Соперник потеряв мяч, сразу с центра поля устраивал плотные, надёжные защитные линии. Один или двое прессинговали. При этом все участвовали в зашитных действиях. (Надо сказать, что они не зашищались как “Динамовские” или “Навбахоровские” игроки. Их отличал то, что они зашищаясь, умели и любили атаковать. Они отобрав мяч сразу контратаковали. Как поступали в этом случае железнодорожники? Паснув мяч заднему партнёру убегали вперёд, уплотняя половину поля противника: Лижбы кто-то другой начинал атаку, только не он. Тураеву остаётся только один вариант. Послать мяч крайнему защитнику. Потому что партнёры в таких случаях в центре бывают пассивно-стоячими и закрытыми. По центру боятся начинать атаку. При потере мяча, противник сразу выйдет на ударную позицию. Если левый крайный не сможет начать атаку, отпасует мяч поперёк поля через центр в правый край. Много раз Гейнрих отходил назад и сам начинал атаку из глубины. Но когда партнёры без мяча плохо бегают по полю, этот отход ничего не меняет. Дело вот в чём. В отдельно взятом одном пасе в нашем футболе активно участвуют две или от силу три футболиста. Остальные партнёры в данную секунду пассивно наблюдают. В следующую секунду другие двое или трое участвуют в следуюших атакуюших или защитных действиях, когда остальные другие остаютса вне комбинации. В “Локомотиве” в одной комбинации одновременно учуствуют два, реже три игрока. Никогда четыре или пять игроков не увидите задействованными в атакующей комбинации или групповых защитных действиях.

Вернёмся к игре. Мяч у Тураева, что ему делать? Кто знает? В переди все партнёры закрыты и пассивны. Сардор Рашидов прессингует. Правильно, Тураев пасует не Токтаходжаеву а вратарю. Потому, что прессингу вкючился молодой Урунбаев. Нестеров сильным ударом отправляет мяч на половину поля противника. Вот так начинается и кончается “острая” атака “Локомотива”. Железнодорожники за весь матч ни разу не вышли с игры на ударную позицию. “Тураев, не пасуй вратарю. Мусаев, Рахматуллаев вернись в свою половину. За тобой потянутся игроки противника. Очень хорошо. Займитесь перепасовкой. Все быстро меняйте позицию. Где крайние полузащитники? Они по названию защишаться должны. Хасановская игра в защите оценивается на единицу. Открывается колидоры по центру. Мусаев, получив мяч от Тураева, острым проникаюшим пасом в свободную зону низом на 20 метров отправь мяч Таджиеву, и тут же сам включайся в атаку”.- Нет, такой игры у них нет. Даже Гейнрих не знает когда держать мяч, когда ускорять атаку. Он часто передерживает мяч. У “Локомотива”защитные и атакующие действия не сливаются друг в друга.

Ни к чему удивляться не стоит. Этот же недостаток у Абрамова был в руковотстве над игрой олимпийской сборной. Помните нашу игру с Эмиратами на стадионе ЖАР? Помню один эпизод. Мы выигрываем со счётом 2:0. Мяч у защитника Аманова. Все игроки, среди них был и Фозил Мусаев, занимали пассивное положение, наблюдая что будет дальше. “Пасли” ситуацию... В дальнейшем вы знаете что произошло.

О.Б. Ўтган ишга саловат. Қайта-қайта эсласак ёғи чиқармиди?

Ҳ.Қ. Чиқади. Жуда ҳам яхши чиқади. Кечаги камчиликни бугун бартараф қилмасак, эртага нима қиламиз? “Локомотивда” Абрамов яратган марказ ўйини жуда бўш.

О.Б. “Локомотив”нинг биргина мағлубиятидан шунчалар қайғуриш керакми? Уни эсдан чиқарайлик. “Андижон” билан ўйнаб, 2:1 ютишди. Ўсмирлар гуруҳ ўйинларини яхши ўтказишди. Миллий термамиз иккала ўртоқлик ўйинида ютиб ҳаммани ҳурсанд қилишди. Осиё щйинларини яхши бошлаб олдик. Шулардан гапирсак бўлмайдими?

Ҳ.Қ. Бўлади. Аввал мавзуни ниҳоясига етказайлик. Ўша ўйин томонлар учун жуда фойдали бўлди. Бундай жанглар кўпроқ бўлишини хоҳлайман.

Я.Л.С. Мы сегодня за “Дастарханом” собрались и попробовали на примере одного матча выяснить для себя кое-что. Побольше бы играть в таких поединках, которые служат развитию нашего футбола. Пусть хозяева “Локомотива” назначают большой денежный приз противнику за победу над своей командой. Тогда мы увидим побольше таких боевых поединков. Я шучу. Но что нибудь надо делать с нашим чемпионатом. Ни в коем случае нельзя повышать число участников высшей лиги. Может быть надо учредить ешё два кубковых турнира. Например, открытый кубок Ташкента с большим денежным призом. Руководству “Локомотува” такая задача по плечу.

О.Б. Шундай қизиқарли таклиф билан ўйин таҳлилини тугатсак маъқул бўлади. Суҳбатни терма ўйинлари билан якунласак дейман.

Ҳ.Қ. Марҳамат, тарихий воқеа содир бўлди. Футболимиз тарихида Янги Зеландия билан биринчи марта ўйнадик. Араб футболини кўра бериб дийдамиз қотиб кетган экан. Меҳмонлар Европа футболини намойиш қилишди. Фақат уларнинг ўйинида чизиқлар сочилиб, жамоавий ўйин ҳали қовушмаган экан. Уч-у бирга ютдик. Ўйин сифати ҳам жуда юқори бўлди. Легионерларимизнинг ўйин маҳорати ўсибди.

Фақат кичкина бир эпизодга эътиборингизни озгина қаратмоқчиман. Ўйин 90 дақиқа давом этади. Буни ўсмирларимиз исбот қилиб қўйишди. Қувайтга қарши кечган ўйиннинг қўшиб берилган 5-дақиқасини эсланг. Ҳисоб 3:2. Рақибдан ҳар томонлама устунмиз. Лекин улар бутун жамоа бўлиб ҳужум қилишмоқда. Вақтни чўзиб, ўйинни шу ҳолда тугатиб қўйсак бўлар эди. Бунга фақат Мочинов рози эмас. Ғанижонов ўрнига Ҳолиқовни майдонга туширмоқда. Ва у қарши ҳужумда гол урди. 4:2. Сўнги дақиқа ўйиннинг гул тожиси бўлди.

Миллий термамиз ўйинига қайтайлик. Катталар 20 дақиқа ўйнаб жамоавий ўйинни созлаб олишди. Кейин натижа кўрсатиб, 60 дақиқа ўйнашди. Учта гол уришди. Иккинчи бўлимда таркибда ўйнаган ёшлар ўйинни бузишмади. Кейин ёппасига алмаштирувлар билан ўша ўйинни синдириб, унинг ўрнига алмаштирувдан аввалги ўйинга пародияни яратишди. Кўрдик. Беш дақиқа тасқара ўйин кимга керак эди. Майдонга тушган ёшларгами? Йўқ. Улар учун тасқара беш дақиқа ўйинда иштирок этиш ҳеч нарса бермади. Наврўз Алимов, Сардор Рашидовлар катталар ёнида жиддий ўйинда қатнашиб маҳоратларини бир оз бўлса-да ошириб олишди. Ўйиннинг тасқара беш дақиқасида майдонга тушган ёшларчи? Ўйиннинг охирги беш дақиқасига ва яшил майдонга бўлган.бундай.бачкана.муносабатни.умуман.тушунолмадим. Бемақсад.алмаштирув. Нега охирги сониягача жанговар ўйин кўрсата олмаймиз, сўнги сонияларда ўйинни кучайтира олмаймиз, деб хуноб бўлиб юрар эдим. Сабабини ўзимиздан излайлик.

О.Б. Сизни ҳам тушуна олмай қолдик. Икки клубнинг гегемонлигидан нолиб, бизда чемпионат эмас, бронзамат мавжуд, деб ёзар эдингиз. Хозир бешта кучли жамоага эгамиз. Ҳам клубни, ҳам терма жамоани бир вақтнинг ўзида бошқараётган Миржалол ҳолатига ажабланиб, икки отни бирданига минувчи цирк чавандози деб, Миллий Терма Мураббийи, деган касбга ҳурмат шуми, деб ёзардингиз. Хозир “Бунёдкор”нинг масъулиятини Қосимов елкасидан олдик. Хозир у Осиё ўйинлари орқали терманинг янги авлодини синовдан ўтказиб, ОК-2015га тайёргарлик кўрмоқда. Сиз ҳамон бу ўзгаришларни кўриб, кўрмаганга олмоқдасиз. Доим бир нимадан норози ҳолда арзи-дод қиласиз.

Ҳ.Қ. Ундай эмас. Ютуқларимизни олқишловчилар ТВда ҳам, радиода ҳам, сайту матбуотда ҳам жуда кўп топилади. “Интер Футбол”нинг 74-сонида Шамиль Яфаров минг битта муаммо устига парда тортиб, вилоятдаги футболнинг аҳволидан икки бет роҳатланиб мақтаниб гапирди. У адашмасам, биринчи марта матбуотда омма олдига чиқмоқда. Мен ҳам унга елкадош бўлиб, ютуқлардан достон тўқийми? Ёки бу сурункалик мақтанишлар Камолиддин Алимовнинг тенги йўқ, нодир маҳоратими, билмадим.

Ютуқларни кўрсамда, “арзу-дод” солишим нимадан экан? Аввало, кишига бефақ бўлолмайман. Кейин айтсам, доим ичимда бир нимадан умидворман. Масалан, бир мисол келтирай. Ахир “Локомотив”нинг номдор футболчилари ўз маҳоратига нуқта қўйишмагандир. Ушбу жамоа кучаяман деб, бошқаларни “ечинтирмаган”. Фарҳод, эсласангиз, “Динамо”га ижарага берилган эди. Яхши ўйин кўрсата бошлагач, уни “Пахтакор” қайтариб олди. У ерда тағин, ортиқчалик қилди. Темур Жўраев, Элдор Суюнов, Гейнрихлар ҳам ортиқчалик қилиб қолгач, “Локомотив”га келишди. Абрамов ҳеч ким қилмаган ишни, номдор, лекин ўсишдан тўхтаган футболчилар ўйинига янги йўналиш динамикасини ато этишни хоҳлайди ва билади деб умид қиламан. Шундай умидим рўёбга етсин деб ҳаммангизга “арзи-дод” қиламан-да. Уларнинг энг яхши ўйинларини, янги Фарҳод, янги Сашаларни ҳализамон кўраман, деган умид ичимда бор.

Маҳмуд Асрор етмушга қараб кетган мендек ишқибоз қарияни “Ёза оласиз, ёзинг” деб умидвор бўлган эди. Ёшлар ёнида туриб ёзмоқдаман. Маҳоратга интилиб изланишдаман. Агар, ўзи-ўзига нуқта қўймаган бўлса, футболчи 30 ёшида ҳали навқирон саналади. У футболимиз учун ҳали анча керак бўлади.

Умарали маҳаллада ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиб юрибди. Корхонада раҳбарлик қилиб келмоқда. Лекин мендан доим дашном эшитиб келади. Ўзимдан, ўғлимдан мамнунлик туйғуси менда ҳеч қачон бўлмаган. Олимхўжа, шуни билинг. Кечаги ютуққа эмас, доим олдинга қараб яшайди киши. Мамнунлик ҳаракатдан тўхташ дегани.

58-йилдан бери “Пахтакор”га қатнайман. Бу кичик муҳлат эмас. Бугунги кунга баҳо берайлик. “Локомотив” раҳбарияти жамоага янги нафас баҳш этди. (Ўзбек тилида “янги қон”, деб гапириб бўлмайди.) Жуда кўп маблағ сарф этишмоқда. Бу билан футболимиз ривожига катта ҳисса қўшишмоқда. Ривожланиш навбати “Навбаҳору” Қўқонга келармикан? Олдингизга “Дастурхон” ёзиб биргина ўйинни ҳар томонлама муҳокама қилдик. Суҳбат мавзулари жуда кўп ва ҳаммаси долзарб. Масалан, чемпионатимиз савиясини янада ўстириш учун турнир форматини ўзгартириш талаби кўндаланг турибди. Абрамов ҳам ўйинлар сони кам деб нолиб гапирган. Муаммолар кўп. Форматни деб ўтажак қатор суҳбатлар бизни олдинда кутмоқда. Бу жуда муҳум мавзу. Терма жамоаларимиз қатор турнирларда қатнашади. Улар ўтади, кейингилари бошланади. “Дастурхон” атрофида йиғилиб, муаммолар устини сочиқ билан ёпиб қўйиб, эрмакка гап сотиб бўлмайди-ку. Ҳаммангизни бўлғусида ёзилажак дастурхон атрофига чорлаб, қизғин суҳбатга тортсак, дейман.                      

О.Б. Кейинги гал “Дастурхон” атрофида учрашгунча омон бўлайлик.       17.09.2014.

Киритилган сана: 12.09.2014 14:31. Ўкилди: 8477 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


BBOZOROV
Сана: 30.09.2014 23:03. BBOZOROVга ёзиш
+0; -0
Футбол ривожи учун жон куйдирайлик!

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.