Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Филиппин олдидан

Баҳо:
+2; -0

Ҳурматли ўқувчим. Бабаянга тўлиқ ишончимиз Доҳадан сўнг лат еди. Унинг тажриба ва маҳорат даражаси ҳаминқадарлиги ҳаммамизга аён бўлди. У ҳам ўзимиздан экан. Мўжизани у ҳам ярата олмайди. Мана, термамизнинг навбатдаги йиғини бошланди. Бу босқичда охирги икки ўйинимиз бор. Улар ўтади. Раҳбарлар ўша-ўша. Биз ўша-ўшамиз. Ҳеч кимда ўзгаришлар йўқ. Ҳаммамизга эртанги ўйинларда натижалар керак, халос. Ёқимли рақамлар керак. Ҳеч ким футболимиз истиқболини ўйламайди. Раҳбарларнинг термамиз хусусида стратегик режалари йўқ. Қай йўл билан ўйинимиз япону карислар ўйинидан ўзиб кетади? Қандай қилиб кейинги босқичда ўйинимиз сифати Осиёда биринчилар қаторида бўлади, деган саволларни раҳбарлар ҳам, Бабаян ҳам ўз олдига қўймайди. Шу йўналишда излансак, кейинги иккита ўйинларимиз риволаниш учун қулай имконият яратиб бериши мумкин эди. Унчалар кучли бўлмаган рақиблар билан янги ўйин моделларини, ҳужум вариантларини синаб кўришимиз мумкин бўларди. Аслидачи, фақат очколарни ўйламоқдамиз. Доҳадан сўнг ёзган мақоламни эскирди деб, босмаган эдим. Ҳозир ҳам долзарб экан, чамамда. Ҳукмингизга ҳавола қилмоқдаман.

МАВСУМ БОШЛАНДИ

Хайруллага газетимиздан норозилигимни очиқ айтдим. Уч ҳафта давомида газетада ёритилган асосий мавзу Жаҳоннинг йил ўйинчиси танлови бўлган эди. Бизга бунинг нима кераги бор, футболимиз ислоҳга муҳтожлгиги, клубларимиз янги мавсумга қандай тайёргарлик кўраётгани қишда асосий мавзу бўлиши керак эмасми деб, нолиб гапирдим. Энди уч ҳафта-бир ой ёшларимиз ўйинларига қўшиб баъзи юзерларнинг ҳақорат сўзларинию Фоминнинг қуюшқондан чиқиб кетган жавобларини ёзамиз. Бабаянни чайнаймиз. Кейин бошқа бир нарсани, масалан, ОЧЛдаги иштирокимизни ёритишга бир мавзу, кейин бошқа бир долзарб мавзу топила беради. Хайрулла ҳақ. Газетанинг қисмати шу. Журналистика ҳеч нарсани амалга ошира олмайди. Ҳеч нарсага ундамайди. Футболимизни ислоҳ қила олмайди. Ислоҳ қилишга ундаб ёзолмайди. Бугун буни, эртага бошқа нарсани қизиқтириб ёритади. Ўқиш танлови газетхонга ҳавола.

1-САҲНА. “КИМНИ АЛДАБ, КИМНИ АВРАБ”.

Тоғ ошар манзил қолиб, депсинамиз бир жойда нечун?
Олдга босмай даврада нон-шонимиз ширмойда нечун?

ЎФФ ходимлари журналистикадан андоза олиб ишлашмоқдами, дейман. Бугун бир ишни қилса, эртага бошқасини қилишмоқда. Бугун бу масалани ечаман дейишса, эртага бошқасини ўйлашмоқда. Индинга навбатдаги бошқа бир нарса билан банд бўлишади. Ўз олдига кундалик мақсадни қўйишади. Улар учун кунлар шундай ўтиб бора беради. Ички чемпионатимизда шундоқ бўлмоқда. Кунлар, йиллар бир текис ўтмоқда. Ҳеч ким қайғуга ботмай, ўз ишида янгиликка интилмай у-бу ишни қилиб юрибди. Бундай ишлаш чемпионатимизда натижа бермоқда. Термада эмас. Келишиб олишадими, йўқми, кимдур чемпион бўлмоқда. Кимдур 10-ё 16-ўринни эгаллаб мавсумни якунламоқда. Раҳбарият ишининг натижаси шудир. Чемпионатимиз ўйинлари ўша-ўша паст савиясида қолиб кетмоқда. ЎФФда махкам жойлашиб олиб, бугунги куним яхши ўтса бўлгани, дегувчи раҳбариятдаги “журналистларимизга” халқаро ўйинларимизда жуда “қийин бўлмоқда”. Чунки, халқ-аро ўйинларда келишувчанлик иш бермайди-да. Келишиб натижа кўрсата олишмаяпти. Раҳбарият ҳам бугун бу нарса эртага навбатдаги бошқа нарса билан банд бўлишидан уларни ҳам журналистларга ўхшатдим-да.

Чемпионатимизда орттирган “тажрибалари” иш бермаяпти. Футболимизда керак бўлса, Мелбурнига ҳам бориб келишга тайёр турган ҳалоскор Фалончибойлар йўқми дейман. Боксда шундай бўлган эди, шекилли. Бор бўлганида кимлар биландир келишволиб, (ФИФАнинг собиқ президенти ҳам порахўр эканлиги ҳаммага ошкор бўлди-ку) кимнидир алдаб, кимнидир авраб футбол ўйнашда эришган бугунги паст савиямиздан қатъий назар, бояги Фалончибойлар барча йигитларимиз кўксига О.Ч.- 23 ўйинлари тугугач, медал остириб қўярмиди. Бир-биримизга қарсаклар чалиб гердайиб юрармидик. Яхшиям халқ-аро миқёсда тан олинган бойларимиз футболда йўқ экан. Чет элдан шарманда бўлиб қайтмоқдамиз. Австралядан ҳам, Қатардан ҳам шундай шарманда бўлиб келдик. Шундай экан, Футбол раҳбарлари, футболимиз ривожига сарфланаётган сармояни оқлайин деб бугун бу ишни, эртага бошқа ишни киши кўзига бажаргандай бўлиб юришдан тавба қилишармикан? Одамга ўхшаб бир мақсадга йўналган стратегик режали иш билан банд бўлишармикан, дейманда. Ёки тепса тебранмасларга Доҳада ёшлар ўйини туфайли олган тепкиларимиз таъсир қилмайдими? Бир нима дейишим қийин.

2-САҲНА. “НИМА БИЛАНДИР ОВОРА БЎЛИШ”.
 
Берк хона. Тебранмас ҳавода тилсиз ари овози.
Тирқиш йўқ. Бош урар ойнага. Сўнган парвози.
Тепса-тебранмасни урма сўкма, бошини сила.
Уволку режа, ташаббус, янгилик, изланиш сози.

Корчалонларимизга ҳамма нарса муҳайё қилинган бўлса, журналистга ўхшаб ишлаши, нимаси. Журналист бугун ҳам эртага ҳам тиражни ўйлаб, бугун бунисини ёритиб, эртага бошқасини ёзиб, бугун бунисидан, эртага бошқасидан қарз бўлиб ишлашга мажбур-ку. Унга ҳеч ким сармоя тикмайди. Шундай экан, нима учун ЎФФда ҳам, ТЖМда ҳам футбол ўйинимиз савиясини ўстириш борасида, турли ёшдаги термалар билан ишлаш борасида, мураббийларимиз маҳоратини ўстириш борасида ҳеч қандай стратегик режа йўқ? 2013 йилдаги Туркияда ўтган ЖЧда ўйнаган U-20 ёшдаги жамоа билан, унинг мураббийи Аҳмаджон Мусаев билан барча алоқаларни узиб ташладик. Нима учун тенгқурлар жамоаси билан бир мақсадга йўналган, узлуксиз ва доимий давом этувчи режали бир ишни қилмаймиз. Туркиядан сўнг ушбу жамоани тарқатиб юбордик. Мусаевнинг кейин Евстафеевнинг кетига тепдик. Уларни ҳам, йигитлар билан ўйин борасида эришган натижаларни ҳам эсдан чиқариб юбордик. Ж.Ч.дан кейин ”Подани” ташкил қилган ҳар бир “бузоқ” маъраш учун ўз сомонхонасига йўрғалаб кетди. Кимнинг “қорнини” тўйдиришди, кимни маънан ўлдиришди. Кимнинг ўйини ўсди, кимнинг йўлини тўсишди. Шу йигитларни шу савияга келтургунча қанча сармоя кетган эди демадик. ЎФФ уларнинг ўйин тақдиридан юз ўгирди. Кундалик иш билан овора бўлиб юришарди-да. Уммон олдидан 2014 йили ёшлар жамоаси кун тартибига киритилгач, уларни эслаб қолдик. Жамоани нечундир Шуҳрат Мақсудовга топшириб қўйдик. Бу жамоа гуруҳдан чиқа олмади. Стратегик режамиз йўқ эмасми, Шуҳрат Мақсудов режасиз ўз билганича бир нималар қилди. Нималиги билан ҳеч ким қизиқмади.

Кейин улар яна тарқатиб юборилди. ТЖМда жимжитлик, осойишталик, тебранмас ҳаво ҳукумрон бўлди. Кейин бу жамоа тақдирини Осиё саралаш ўйинларига бир неча ҳафта қолганида эслаб қолдик. Миллий Термада ёрдамчи ҳисобланган, айни вақтда “Навбаҳор”нинг бош мураббийи бўлиб ишлаётган Ашурматов елкасига қўшимча юк қилиб ағдардик. У ТЖМ ишлаб чиқарган маълум бир режа асосида ишламади. Чунки ўйин борасида ҳеч қандай стратегик режа раҳбарларда умуман ҳеч қачон бўлмаган. Ашурматов режасиз ўз билганича энг кучли деб билган йигитлар билан навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўра бошлади. Азизларим, футбол кучли ўйинчиларнинг арифметик йиғиндиси эмас. Уларнинг кучли тарзда шаклланган жамоавий ўйинидир. (М.Ю. ўйини ҳалигача шакллана олмаяпти.) Таиланддан шарманда бўлиб қайтдик. Гурухда 3-ўринни олиб олимпиада йўлида навбатдаги синовларга зўрға илиниб олдик. Бу аҳволимиз бизга дарс бўлмади. ТЖМ раҳбари Асқар Толибжонов ҳар бир саралаш ўйинини, ўз ишини, мураббийлар фаолиятини таҳлил қилиб Доҳага тайёрланиш бир йиллик режасини ишлаб чиқдими? Бир режа асосида узлуксиз иш олиб бордими? Йўқ. Асқаржон фақат бир футболчини жазолаб, Ашурматов босқичма-босқич аввал “Гулистонда”, кейин “Навбаҳор”да тарбиялаб, “боксёрлик” қобилиятини оби-тобига етқизган Шамсуддиновни жазолаб, яхши ишламоқдаман деб, ўз ишидан мамнун бўлиб юрди. Шу ҳам термаларга раҳбарлик қилиш бўбдими?

3-САҲНА. “НАВБАТДАГИ АРАВА ТОРТУВЧИЛАР”.

Отга қўш, ула, тирка, хўжа кўрсин аробани.
Тоққа тортсин. Майли, боққа эски ўйин-ҳаробани.

Кейин, ё алҳазар, ТЖМ рахбарлари ҳам, ЎФФ ҳам уларни 2015-йилгача яна эсдан чиқариб юборди. Кейин, ЖЧ йўлида биринчи ўйинда шимолий карисларга ютқазганимиздан кейин Қосимовга қўшиб ТЖМ раҳбари барча мураббийларни алмаштириб ташлади. Чунки бизда одат бўйича Миллий термамиз бош мураббийи ўз орқасида етаклаб юрган мураббийлар ачавотини ўзи тузиб чиқади. Бош мураббий ортидан доим улар ҳам ҳайдалади. Кейин Миллий термамизда Бабаян даври бошланди деб, умидланиб юрдик. Аслида, термада бўлса-бўларчилик даври давом этмоқда экан. Неча йиллардан бери Бабаян ортида юрган Виктор Жалиловни ёшларнинг бош мураббийи этиб тайинладик. Жалилов қандай режа асосида 6 ой ишлади? Ҳеч қандай. Нима учун? Буни доим Бабаянга дум бўлиб юрган бош мураббий Жалиловдан эмас, ёки вице-президентдан эмас, Биринчи Шаҳсдан эмас, Бабаяндан сўрашимиз керак. У билади. Жалиловни гох “Пахтакор” ечиндимхонасида, гох терма жамоамиз машғулотларида Бабаян ортида соя бўлиб юрганини кўрардигу, ёшлар билан кўрмас эдик. Хатто Словакияда бўлиб ўтган Турнирга Жалилов ўрнига жамоани Дилшод Нуралиев олиб кетган эди. Терма жамоа ўйин тақдирига бундан ортиқ бепарволик бўладими? Бу жамоанинг таркибида учта жаҳон биринчилигида қатнашган йигитлар ўйнади. Футболи ривожланган давлатларда ҳам бундай кўрсаткич йўқ. Лекин ўйинимиз ҳароблигича қолмоқда эди. Чунки Толибжонов ўйин борасида тайин бир стратегик режа ишлаб чиқмаган эди. Терма ўйини борасида бу йил аравани бир ёққа тортсак, кейинги йил бошқа ёққа, навбатдаги мураббий танлаган ўйин услубига қараб тортамиз. Толибжонов турли-туман тортувчиларни топиб келтиришга устаси фаранг экан. Ҳар доим футболимиз аҳволига келиб-кетадиган “арава тортувчилар” айбдор бўлмоқда. Катта Раҳбар Мираброр Усмоновнинг кўзлари қаёқда эди?

4- САҲНА. “ФУТБОЛ ЎРНИГА ЯНА ЦИРК КЎРДИКМИ?

От ўйин бўлдик ҳаммамиз. Чавандоз устимизда.
Умидлар тепкиланди. “Тоғли” тамбал кам-кўстимиз-да.

Бабаян синовларга 1 ой қолганида нима учун бу жамоани қўл остига олди? Шарманда бўлиш учунми? Наҳотки, ёш футболчилар ярмаркасида “Пахтакор” манфаатини ҳимоя қилмоқчи бўлган бўлса. Бунинг бўлиши мумкин эмас. Бабаян энди бутун Ўзбекистон манфаатини ўйламоқда. Ҳалол “ўйин” ўйнамоқда. Шундай бўлганда ҳам бундай бир ёқламаликдан Бош мураббий ҳам, йигитлар ҳам, “Пахтакор”у терма жамоа ўйини ҳам, Юртимиз обрўси ҳам зарар кўришини олдиндан таҳмин қилиши мумкин эди-ку. Бир томондан асосий таркиб ҳақида, ўйинлар таҳлилига бағишлаб айтилган гап мана шу бўлади.

Бошқа томондан қарасак, таркиб қандай бўлмасин, бир ойда нимага эришиб бўларди? Мазкур қарор мураббийлик устидан кулиш эмасмиди. Самвелжан, Сиз ўзингизни қадрламасангиз майлига. Бу лавозимга рози бўлмай, бу билан терма жамоа мураббийи деган касбни қадрласангиз бўлмасмиди? Ўзини, касбини ҳурмат қилишларини хоҳлаган мутахассис бир ой қолганида муҳум синовлар олдидан жамоани қабул қилмайди. Бу тайинлов натижасида тасдиғини топган ЎФФдаги “бўлса-бўларчилик” ўзини ошкор қилди. Бир ёқда ЎФФ раҳбари ва бошқа ёқда бундай циркка рози бўлган Миллий термамиз раҳбари Бабаян тикка туришиб ўз шаънини, футболимиз шаънини, касб шаънини, олимпиада шаънини, бутун Ўзбекистон шаънини оёқ ости қилишмадими? Барча ишқибозлар умидини алдаб Доҳа мусобақасига йўл олишмадими? Фақат цирк аренасида бирданига икки отни тикка туриб миниш мумкин. Футбол майдонида эмас. Футбол майдонида бирданига ики жамоани бошқардилар.

Қаҳрамон Асланов хақ эди. Миллий, ёшлар ва ўсмир терма жамоаларида бир режа асосида бир хил ўйин тасвирини яратайлик деб изланиш керак. Лекин бу режани ЎФФ вице-президенти даражасидаги ТЖМ директори Толибжонов бошчилигида мутаҳассислар ишлаб чиқиши ва унинг раҳнамолигида ушбу янги ўйин тасвирини йиллар давомида яратиши ва амалга ошириши керак эди. Асқаржон Миллийни бир мураббийга, яъни Бабаянга, ёшларни унинг кетида юрган кимсага эмас, бошқа мураббийга, масалан, Фалончиевга топшириб, етарлича вақт белгилаб, яъни бизнинг мисолимизда 6 ой белгилаб, унга керакли шароитларни яратиб амалга ошириши керак эди. Бундай бўлмади. МТЖ раҳбари Бабаяндан кўра кучлироқ мураббийлик маҳоратига, футбол билимига эга бўлганида эди, шундай бўларди. Асқаржон Самвел шартларини сўзсиз бажариб берувчи бўлмасди. Жамоани, Ўйинни бир мақсадга йўналтирувчиси бўларди. ЎФФ раҳбари Бабаян ўз ортидан судраб келган ачавотига ҳамма нарсани топшириб қўйиши шартмиди. Сколари ўз ачавотини ўзи билан судраб юради. Бунга рози бўлган эдик. Самвелни Сколари ёнига қўйиб бўлмайди, азизларим. Терма жамоадан яхши дўхтир ҳисобланган Пирриевни нима учун ҳайдаб юборган эди? Ўз “ачавотидан” эмаслиги туфайлими?

5-6 ой давомида ёшлар билан Жалилов нима иш қилганини, қандай ўйин моделини яратганини, ёки нима учун режали бирор иш қилмаганини Асқар Толибжонов билармиди? Биз билармидик? Мусобақага бир ой қолганида Бабаян нимага эришмоқчи эканлигини, қандай хатога йўл қўйганини Вице-президентимиз англаб етармикан? Ушбу киши агар футбол мутаҳассиси бўлса, нега бундай пала-партишликка йўл қўйиб берди? Ёки у киши мутаҳассис эмасми? У муттаҳам ҳасисми? Биринчи Шаҳснинг кўзи қаёқда эди.

Давоми бор.

Киритилган сана: 22.03.2016 18:31. Ўкилди: 11155 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:45. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:45. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:42. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:42. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 14:52. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 14:52. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 23.03.2016 01:20. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 23.03.2016 01:12. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AKBARKHXON
Сана: 23.03.2016 00:49. AKBARKHXONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEKBARSA

Сана: 22.03.2016 20:34. BEKBARSAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAXOBAZIMOV
Сана: 22.03.2016 19:37. SHAXOBAZIMOVга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.