Кириш Регистрация
03/06 23:30 Вердер - Айнтрахт Франкфурт

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Карантин дастурхони (5-қисм)

Баҳо:
+0; -0

Ҳ.Қ. Орифжон, Куперга эшик кўрсатилгач, ЎФА раҳбари фавқулодда ҳолатга тушиб қолди. Ўшанда терма тақдирини вақтинча ўриндошлик асосида Абрамов елкасига юклаб тўғри иш қилди. Тўғри қарор бўлди. Кейин-чи? Эртасигаёқ раҳбар терма жамоага доимий равишда ишлаш учун бош мураббийни излаши керак эдими? Аллақачон уни топган бўлиши керакми эди? Бундай бўлмади. Термани Абрамов елкасига ташлаб қўйиб ўзлари тамошахонлик қилишмоқда. Абрамов ўртада тамошақовоқ бўлиб қолмасин дейман. Терма жамоамиз футболимиз ривожида стратегик аҳамиятга эга эканлигини тан олишмайдими? Ёки бош мураббий касбини қадрлашмайдими? Ёки терма жамоаними? Қайсидир бир клуб эмас, терма жамоа ўйин борасида байроқдор бўлиши лозимлигини, энг катта эътибор терма жамоага қаратилиши лозимлигини тан олишмайди. Нега шундай бўлмоқда? Энг олди вирусологларимизга бошқа юртлардан кучли ҳамкасблари консультацияга келишмоқда. Терма жамоамизга чет элдан консультатив ёрдам нега келмайди? Хиддинк Россия терма жамоасига неча йилдан бери консультатив ёрдам бериб келмоқда. Терма жамоамиз яшил майдонда юрт шаънини ҳимоя қилади-ку. Буни билишади-ку. Бош мураббий касбига, демакки терма жамоамизга нима учун бундай паст назар бўлмоқда?

Я.Л.С. Али-ака, я объясню Вам причину. У нас в клубах футболом руководят далёкие от футбола люди. Чтобы руководить клубом никто не должен быть знатоком футбола. Он должен быть хищником, иначе его съедят с потрохами. Если есть большие деньги, клуб становится чемпионом. Если нет денег, тренер ничего не сможет сделать с командой. Даже если он будет большим специалистом своего дела. Возможно, старший тренер будет получать сто млн. в месяц, как Касымов, но он не будет иметь достойного уважения как специалист перед боссом. Агроном может перечить руководителю, защищая требования своей профессии. Но старший тренер не может. Имея 20млн зарплату, кардиохирург имеет огромное уважение к своей профессии, чем футбольный тренер. Старшего тренера каждый может поносить сколько хочет. Кардиохирурга боготворят. Несравнимая разница. Али-ака, эта истина. Вам незнакомая и горькая истина. Вы не знаете внутреннюю жизнь команды. Не понимая, не вникая в суть профессии в лучшем случае босс даёт “указания” тренеру, в худшем случае обвиняя его во всех грехах, оскорбляет его достоинство.

Отсюда недостойное отношение не только к старшему тренеру сборной страны, но и к первому лицу нашего футбола. Я не знаю в какой степени лоялен Эрматов, но я знаю, что его степень самостоятельности самая низкая, по сравнению с прежними первыми лицами нашего футбола. Он достиг мировых высот в своей профессии, за счёт личных качеств, за счёт огромного трудолюбия и таланта. Теперь ему эти качества не помогут. Ему 43 года. Он должен теперь перестроиться. Для сравнения скажу. Он никогда не командовал взводом, ротой, батальоном, полком. Ему, успешному арбитру сразу дали командовать дивизией. Но дело не в этом. Он, будучи арбитром, успешно руководил игрой на поле, где торжествовала законность, вернее правила игры. Теперь, когда вокруг футбола «играют» не по написанным правилам, или по собственным правилам или по указаниям сверху, как он должен руководить такой «игрой»? Этими словами я хочу сказать, вернее хочу указать, на плёвое отношение ко всему нашему больному футболу со стороны руковотства республики. Для них футбол всего лишь игра, утешение для кричащих во вес голос,болельщиков. Аннет. Футбол это социальное, политическое событие совремённой жизни. Но этого им не понять.

О.Т. Яша-ака, сиз футболимизга тўғри ташхис қўймоқдасиз. Лекин Сизнинг гапингиз бўйича футболимизнинг ачинарли ҳолатига футбол структурасини ташкил қилган бўғимлар эмас, ҳаммасига республика миқёсидаги катта раҳбарлар айбдор бўлиб чиқмоқда. Бундай эмас. Ҳамма айбдор. Чунки футболимиздаги ҳозирги криминоген ҳолатга ҳамма рози. Унинг ўзгаришини ҳеч ким истамаётибди. Боқимандалик ҳаммага маъқул келган.

О.Б. Орифжон, далил келтирмасдан бундай гапириб бўлмайди. Исбот талаб қилинса, нима дейсиз?

О.Т. Олим ака, ернинг думалоқ сайёра эканлигига ҳам далил келтира олмайман. Лекин мушоҳада юритиб буни тушунтириб беришим мумкин. Масалан, илгари долларни камида учта курс бўйича алмаштирар эдик. Бу криминоген ҳолатни юзага келтирган эди. Пул чайқови авж олган эди. Ҳозир битта курс бўйича пул алмаштирилади. Чайқовчилар бир зумда касод бўлишди. Футбол клубларимиз бюджетини еб кетарга ҳомий ташкилотлар таъминласа, клуб бир сўм даромад келтирмаса, кўриляпган зарарни давлат қоплаб турса, клубнинг молиявий ишларига ЎФА аралаша олмай четга чиқиб қолган бўлса, шунинг учун ЎФА ҳеч нарсага айбдор ҳам, сабабчи ҳам бўлмаса, клуб ҳаётини ҳеч ким назорат қилмаса, бундай ҳолат криминоген бўлади-да. Ҳаммада бир хил шиор: Эплагунингча ол. Пул топ. Кўзингни юм. Жим бўл. Бундай ҳолатдан ҳамма манфаатдор бўлади-да. Ҳар ярим йилда клубни алмаштириб юрган Шаҳбоз Эркинов ҳам, ҳар ярим йилда мураббийларни алмаштираётган клуб директори ҳам бу ҳолдан манфаатдор. Ҳамма ўз улушини топмоқда. Бу ҳолатда минг пойланг, коррупцияни фош қила олмайсиз. Сизу-биз далилимиз йўқ деб, индамай қарсак чалиб, ё бош чангаллаб ўтиришимиз керакми?

Ҳ.Қ. Балким, футболдаги журналистлар ҳовучлаб ё косалаб, “ўқ ариқдан” сув ичишаётгандир. Мендек оддий ишқибозлар бундан бехабармиз. Футболдагилар ички гапларни четга чиқаришмайди. Масалан, истисно тариқасида Лушчаннинг 600 млн. кўтарма пуллари ҳақидаги маълумот матбуотга чиқиб кетган эди. Шунинг учун, сирни фош қилди деб, уни ҳеч қайси клуб ишга олмаяпти. Гап унда эмас. Буғдойда. Гап бундай ёппасига зараркунанда тизимнинг ҳаммага маъқул эканлигида. Гап Эркиновлар ҳеч қачон Шомуродов ёки Ғиёсов бўла олишмаса-да, футболчиларимизнинг 95 фоизини ташкил қилишса-да, бунга ҳамма рози бўлиб юрганида. Гап бугунги ёш Эркиновлар қанчалар орзу қилишмасин, ҳеч қачон Шомуродов бўлолмай 35 ёшгача клубларни алмаштириб умрни ўтказиб, тағин бир неча йилга қандайдир “Бухоро”да паноҳ топишида. Футболимизнинг ҳароблиги шундан. Ҳаробгарчиликдан, ҳаромгарчиликдан ҳеч ким куюнмаслиги ачинарли ҳол. Фожиамиз клубнинг кичкина ходимидан то президентимиз маслаҳатчисигача ҳамма ушбу ҳолатга рози эканлигида. Нега ҳеч ким ислоҳотларни истамаяпти. Эвоҳ!...

Футболимизда биронта ўзини ҳурмат қиладиган касбикомил, ватанпарвар мутахассис қолмаганми? Ҳамма майда ниятли, майда-чуйда, ярми балиқ ярмига ҳайвон хунаса нокасларми? Ҳақиқатга тик боқадиган, бошини эгмайдиган, мағрур эркаклар йўқми футболимизда? Йўқ, йўқ ундай эмас. Бор бўлишса, нима қилмоқ керак?

Абдулҳафиз Абдулазизўғли. Клубларни хусусийлаштириш керак. Шунда футболда коррупция йўқолади. Чунки ҳеч ким ўз пулини ўзи ўғирламайди. Бошқаларга ҳам йўл қўймайди.

Ҳ.Қ. Энг тўғри йўл. Ҳар бир тандирнинг ўз эгаси бор. Ҳар бир сомсапаз ўз нонини ўзи топиб емоқда. Хеч кимга муте эмас. Футбол клубларимиз эгасиз ҳавода муаллақ қолиб кетишган. Шу билан бирга ҳеч қаерда ҳомий деган зот футбол клубининг ички ишларига аралашмайди. Бизда ҳомий катта холасидан қолган меросдай клубнинг пешайвони тўрига чиқиб ўтириб олган. Эгаси эмас, лекин хўжайин, хўжайиндан бадтар хўжайин. Бундай риёкор аҳволдан қутулиш учун барча клубларни кимошди савдосига қўйиб, сотиб юборайликми? Ким олади? Олган одам бир йилда хонавайрон бўлади-ку. Футбол даромад келтирмаса, клуб ёпилиб кетади-ку. Ёки “довеска”сига бирига текинга юз гектар теплица, бошқасига шоколад заводини қўшиб юборайликми? Шунда клубларни сотиб олишар, балким. Энди Алихўжа ким бўлади? Хўжаали бўлади. Бор-йўғи шу. Тағин футболчи қолқинди нонни ейди. Клуб эгаси футболни эмас, даромад келтирувчи шоколад заводини кучайтирайин дейди. Футбол мусобақасида “кучли еттиликка” чиқиб олади. Чемпионатимиз қанчалар кучсиз бўлса, у шунчалар “кучлилар” сафида яхшилаб жойлашиб олади-ю, шоколадини сотиб даври-даврон суради.

Я.Л.С. Али-ака, вы утрируете вопрос. У нас кроме капитализации, кроме раздачи клубов в собственность в руки богатых людей другого выхода нет.

Ҳ.Қ. Яша-ака, айни муддао гапни айтдингиз. Эътибор беринг, клубларни эмас, балки бутун футболни, тилим келишмаяпти, ка-пи-та-ли-за-ци-я-лаш-дан, яъни футбол бозорини яратишдан бошқа чорамиз йўқ. Буни клубларни сотиб олиб, катта пуллар сарф қилсаларда Каримбой ё Салимбойлар бажара олишмайди. Буни давлат бажара олади. Нега бундай демоқдаман? Бугунги дунёдаги барча халқларни ларзага солган пандемияга қарши кураш қандай давлатда натижа берди? Шифохоналари хусусий бўлиб, ҳар бири кўрпани ўзига тортадиган АҚШдами ё барча тиббиёт масканлари давлатга бўйсинувчи Ўзбекистон ё Хитойдами? Жавобингиз азизларим, аниқ. Юртимиз футболида бозор муносабатларини фақат давлат раҳбарлари яратиши мумкин. Қандай қилиб? Аввал вазифани тушуниб олайлик. Бозор шароитида, яъни футбол бизнесида маҳсулот етиштириш ва уни истеъмолчига сотиб даромад кўриш асосий мақсад ҳисобланади. Бозорда икки томон бор. Иккаласи муҳим ҳисобланади. (А) Маҳсулот етиштирувчилар ва (В) уни истеъмол қилувчилар. Футболда ҳам худди шундай. (А) ва (В)ларни аниқлаб олайлик.

(А) Маҳсулотимиз нималигини билиб олайлик. Бу футбол ўйини ва футболчилардир. Ҳамма нарсани футболимизнинг равнақига ва футболчиларимизнинг ўсишига бағишлашимиз керак. Аввало, футболимизда коррупцияни йўқотиб мусобақада ҳақиқий рақобатни жорий қилишимиз керак. Бунёдкорчилар билан пахтакорчилар учун бир хил кураш шароитини яратиб қўйишимиз керак. Бунга бир кунда, биргина қарор билан эриша оламиз. Хоҳиш ва ирода бор бўлса бўлгани. Аввало, футболчилар ва мураббийлар ўз ойлигини ишлаб топишсин. Ҳомийдан тиланиб эмас. Ҳозир кимдир йил бошидан бери ойлик ололмаяпти. Кимдир пулга “чўмиляпти”. Умуман ойликни ҳомийдан олишмасин. Масалан, ЎФАдан олишсин. Қатарда шундай. Минимум миқдорда ҳамма баб-баробар ойлик олсин. Мавсум сўнгида эришган натижасига кўра ҳар бир клуб турли миқдорда қўшимча пул билан тақдирланишсин. Олтин, кумуш ва бронза учун катта совринлар белгилансин. Ҳомийлар-чи, улар клубнинг бошқа барча харажатларини қоплашсин. Майли, бир клуб футболчилари тилла суви юритилган кафел устида, бошқаси бетон пол устида туриб душ қабул қилишсин. Иккинчисида, камбағалида кузда совринли ўринни эгаллаб катта пулга эга бўлиш имконияти яратилади. Кучли мураббийи қўл остида кучли ўйин кўрсатиб бунга эришади. Катта ойликни деб бой клубга кетайин демайди ҳеч ким. Ҳамма истеъдодли ёшларни, иқтидорли мураббийни излаб қолади. Ҳамма майдонга тушиб охирги сониягача қаттиқ жанг қиладиган бўлади. Ўзбек футболи ўсади. Равнақ учун бундан бошқа чорамиз йўқ.

О.Б. Отахон, совет одамисиз-да. Билиниб қолди. Беш қўл баробар эмас-ку. Бу кетишда “Реал” билан “Хетафе”ни баробар қилмоқчисиз, гўё.

Ҳ.Қ. Асло бундай эмас. Бу футболимиз учун бугунги чора. Бозор муносабатини яратиб олганимиздан кейин, клубларимиз ўз нонини ўз топа бошлаганидан кейин, футбол маҳсулоти яхши сотилиб, бозори юришиб кетганидан кейин, барча клубларни хусусийлаштириб юборганимиздан кейин ҳамманинг молияси ўзига ҳавола қилинади. Аравасини ўзи тортади. Шунда майли, бири “Реал” бўлсин, бошқаси “Хетафе”. Келган жойимдан гапни давом эттираман. Футбол маҳсулотининг иккинчи қисми ҳақида нима деймиз?

Футболчиларнинг трансфер ҳуқуқини сотиш катта даромад манбаи бўлиб қолиши керак. Учта Эркинов Олмонияда, тўртта ёш Эркинов Нидерландияда, сон-саноқсиз Эркиновларимиз Осиё клубларида ўйнаши керак. Масалан, Хорватия чемпионатида 23ёшдан катта футболчилар умуман ўйнашмайди. Модричлари Европа клубларида, кучсизроқлари масалан, Ўзбекистонда ўйнашади. Биз ҳам асосан, футболчи етиштириш мақсадига мослашсак тўғри бўлади. 25дан катта футболчиларга биз ҳам чеклов қўяйлик ва бу чекловни йил сайин кучайтириб борайлик. Йил сўнгида энг кучли учта мураббийга, энг кучли учта футболчига катта совринлар белгилайлик. Йил бўйи кўрсатган даражасига қараб катта пул билан мукофотланишсин. Шундай ўзгаришлар, янгиликлар билан ўзбек футболида пул давлатнинг ёрдами, давлатнинг қўллови бўлса-да, уни ишлаб топиш йўлга қўйилади.

О.Т. Отахон, кечирасиз. ЎФАда бунча пул йўқ. Бўлгандаям ЎФА бундай ишни бажара олмайди. Шундай қилсак, коррупция клублардан ЎФАга кўчади. ЎФА штати шишиб кетади.

Я.Л.С. С другой стороны, кто вам даст возможность делать такие крутые реформы. Вы одним махом убираете всю расточительную клановую систему в богатых клубах.

Ҳ.Қ. Яша-ака, пандемиядан кейин юртимизда кўп нарса ўзгаради. Шу кунлари юртбошимиз қабул қилган тезкор қарорлар туфайли фалокатдан қутула бошладик. Юртбошимизни ҳамма қўллаяпти. Ўз вақтида қарорлар, қонунлар чиқмоқда ва ҳаётда қўлланилмоқда. Пандемиядан кейин ҳаёт ўзгаради. Ҳамма ўзгаради. Энди олдингидек яшай олмаймиз. Масалан, коррупция иқтисодиётимизга жуда катта зарар етказмоқда. Кейинги оғир шароитда порахўрларга қарши қаттиқ қонунлар қабул қилинса керак. Футболимизнинг натижа бермас харажатлари ҳам ҳишиб пўрсиллаб кетган. Бундай ҳолат давом этиши мумкин эмас. Орифжон, гапингизга қўшиламан. Молия масаласи ривожланишнинг асосий омили ҳисобланар экан, уни ЎФА елкасига юклаб бўлмайди. Тушунтириш қиламан. Равшан Эрматовни Спорт вазирлиги коллегиясига аъзо қилиб сайлашди. Буни биласиз. Барча манбалардан келаётган пулларни қўшиб ҳисоблаганда футболга сарфланаётган маблағ миқдори бошқа барча спорт турларига сарфланаётган маблағдан бир неча ўн баробар кўпдир. Шундай экан, футболга бағишланган алоҳида қўмита ташкил қилсак арзийди. Шу қўмита футболни ислоҳ қилиш ва молиялаштириш билан шуғулланиши керак. Спорт вазири ҳам, Равшан Эрматов ҳам, ички ишлар вазири ҳам шу қўмитанинг аъзолари бўлишлари керак. Қўмитани футболни яхши биладиган ва яхши кўрадиган Нуриддин Зайниевга ўхшаган тажрибали давлат арбоби бошқариши керак.

О.Б. Жамолиддин берган таклиф четда қолиб кетди-ку, отахон. Чемпионатимиз формати ҳақида кутилмаган, хаёлга келмаган таклифлар киритсангиз керак. Айтиб ўтган (В) тарафингиз ҳам бугун сояда қолиб кетди. Майли, бугун кеч бўлди. Тонг отиб қолди. Кейинги “дартурхонимизда” учрашгунча омон бўлайлик.

Азизларим, футболимиз тақдирига, куюниб ёзганларимга бефарқ бўлмай бошқаларга ҳам ўқиш учун узатиб юборасиз деган умид билан Ҳасанали-отангиз ёздим.

Киритилган сана: 14.05.2020 19:30. Ўкилди: 880 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.