Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Келиб кетишми ё...

Баҳо:
+0; -0

Кеча 16-турнинг “Пахтакор”—“ОКМК” ўйинини стадионга бориб кўрдим. Ишхонамдан, яъни Оқ уйдаги қурилиш объектидан то Ўқчигача ёш ҳайдовчи учириб олиб бориб қўйди. Эшикбон ҳам дарвозани очиб мени кутиб олди. Менинг қадрдоним “Пахтакор”, мен учун энг қулай стадион мени қарши олди. Ҳар гал ўйин давомида бир нималар ёзиб оламан дейман-у, ишқибозлигим тутиб кетади. Ўтирган жойимда каллам, ё оёғим қимирлаб кетади, ўзимни майдонда югургандай ҳис қиламан. Ўйинга сингиб кетаман, гоҳида бақириб юбораман ҳам. Ёзиб бориш қаёқда дейсиз. Шунинг учун ман ҳеч қачон журналист бўла олмайман. Шундай ҳолатни Сиз ҳам ТВ орқали кечаги ўйинда кўрдингиз. Бош ҳакам иккинчи бўлимда ОКМК ўйинчисига қизил варақа кўрсатишдан аввал вазиятни монитор орқали кузатаётган пайтини эсланг. Атайин қилинган қўполликни кузатаётиб монитор олдида турган Акобирхўжа автоматик тарзда ҳуштак чалиб ўйинни тўхтатай деб қолди. Ўйин аллақачон тўхтатилган эди. Футболга сингиб кетиш шунақа бўлади. Ким буни сезди, ким сезмади.

“Пахтакор” кучли таркиб билан кучли ўйин кўрсатмоқда. Лекин бу урилган голларда акс этмаяпти. Нима учун? Футболчилар жон-жаҳди билан ўйнаб, қаттиқ жанг қилиб, қаттиқ қаршиликни енгиб рақибни ютишмаяпти. Юқори даража эвазига ғалаба уларники бўлмоқда. Эртага халқаро ўйинларда кучли қаршиликка учраганда бу нарса панд бериши мумкин. “Локомотив” кечаги турда “Турон”дан қаттиқ қаршиликка учради. Ютқаза туриб матонат кўрсатиб жанг қилиб ютди. “Пахтакор” ирода кўрсатганини эслолмайман. Хюистра бир йиллик шартнома тузганми дейман. Таблодаги рақамлар билан мамнунлигини яширмади. Натижа учун ўйнашмоқда. Ўйин сифатини тағинам юқори даражага кўтаришни ўйламаяпти. Биру-нольга ютиш учун жамоанинг шу ўйини ҳам етарли бўлмоқда. Ўйин ва майдон назорати сенда, уч-тўртта голни қалаштириб ташла. Йўқ.

Анжуманда айтгани бўйича биттагаям ё тўртта гол учун ҳам уч очко берилар экан. Йигитлар майдонга тушмай туриб очко санашяпган экан-да. Азизга (гол урган ўйинчига) қарата “Майдонга тушолмай армонда ўтганлар қанча. Бу кунга етмаганлар қанча. Сен эса очко санайсанми” дегим келади. Барчанг бир жон бўлиб завқ билан ёниб ўйна! Бунинг учун ҳар биринг шеригинг ўйинига сингиб кетишинг керак. Шунда голларни тақиллатиб ташлайсанлар. Мен томоша қила туриб олдимдаги ўриндиқни тепиб юбормоқдаман. Сен эса, ўйин пайтида майдонда томошахонлик қилмоқдасан. Боян Матич олдинга қараб тезланиш олди. Сен шеригинг олдига тўпни узатиш ўрнига орқага қараб ўйнаб кетдинг. Боян тезлик олиб, зарбдор вазиятга чиқар эди. Эсиз, голвар вазият ўлди. Бундай ҳолат ўйин давомида жуда кўп бўлди. Ғалабадан мамнун бўлган омма бундай хатоларни кўрмайди. Натижани эмас, футболни кўргани келган мухлис афсус чекади. Мақсадига эришган “Пахтакор” элдан бурун мусобақани ютиб кетади, улоқни илиб кетади. Кейин улоқсиз пойгани кўрамиз.

Анжуманда шу ҳақда сўраганимда жуда узоқ гапирди. Тилини тушунмайман. Саволдан қочиб кўп гапирдими ё саволга батафсил жавоб бердими, билмадим. Питерга ёзма тарзда савол бераман.

“Муҳтарам бош мураббий, энг яхши футболчингиз ҳақида гаплашайлик. Масалан, Сайфиев ҳақида. Барча футболчиларингиз юртимизда энг кучлилардан ҳисобланади. Сайфиев ҳам шундай. Лекин Фаррух Сайфиев Осиё даражасида кучли эмас. Ҳақиқат шуки, у энди бу даражага кўтарила олмайди. Буни Сиз ҳам тан оласиз. “Пахтакор”ни Осиёда биринчилар даражасига олиб чиқмоқчимисиз, ахир. Шундай бўлса, ҳатто Сайфиев ўрнига ҳаммани лол қолдирадиган 16 яшар иқтидорли футболчини топиб, тарбиялаб ўйинини ўстиришингиз керакми? Бунинг учун селекция бўйича ёрдамчингиз 20та ёш иқтидорни кўриб чиқиб, улардан бирини танлаб бериши керакми? Сиз ҳар ўйинда уни ўн-ўн беш дақиқага майдонга тушириб ўйнатиб туришингиз керакми? Бундай бўлмаяпти. Ҳатто Чераннинг ёнига бўлғусида унданда кучлироқ ўйнайдиган ёш ўринбосар топиб қўйишингиз керак. Ёки “Насаф” бундай талантларни тайёрлаб беришини кутяпсизми? Шунинг учун Сизнинг шартномангиз бир йилга тузилганми деб ўйланиб қолдим. Муҳтарам Питер Хюистра, Сиз “Пахтакор” билан ҳаётингизда энг катта ютуқларга эришмоқчимисиз, ёки “Пахтакор” Сиз учун навбатдаги иш жойи (пул ишлаш) бекатими? Арвеладзе келдию кетди. Ўзбек футболида ундан ҳеч нарса қолмади. Сиз ҳам шундай қилмоқчимисиз?

Клубларимизда бир нечта чет эллик мураббийлар ишлади. Сколари, Кумиков, Хомяков. Олдинги даврда “Пахтакор”да Якушин, Качалин, Келлер, Набоков, Базилевич, Секеч, тағин бир қанча каттаю-кичик мураббийлар ишлашган. Ҳаммани кўрдим. Энди сизга қараб турибмиз. Сизга қизиқишим бошқача, Сиздан умидим бошқача. Илоҳим орзуларим Сиз билан ушалсин”.

Ҳасанали ҚОДИРОВ. 30.08.2021й.

Киритилган сана: 04.09.2021 21:20. Ўкилди: 2856 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.