Кириш Регистрация
27/05 21:30 Лейпциг 2-2 Герта
27/05 23:30 Аугсбург 0-0 Падерборн
27/05 23:30 Унион Берлин 1-1 Майнц-05
27/05 23:30 Фортуна 2-1 Шальке-04
27/05 23:30 Ҳоффенҳайм 3-1 Кёльн
29/05 20:00 Торпедо-БелАЗ - Смолевичи
29/05 22:00 Городея - Неман
29/05 23:30 Фрайбург - Байер

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

«Дастурхон»га айланиб кетган оддий баҳс (2-қисм)

Баҳо:
+0; -0

Ҳ.Қ. Гап бошқа ёқда. Бердиев-Қосимов йўлидан юриб, йигитларни ўз имконияти даражасида мазмунли, оддий, ишончли ўйнатиб, очко йиғиш ўрнига, Абрамов ўзбек футболида анчадан бери бўлмаган очиқ, ҳужумкор ўйинни яратишга интилмоқда. Бугунги футболимизда бу янгилик гап. Кечаги карисларга қарши ўйинда Қосимов бундай ўйин кўрсатишни мақсад қилмаган эди. Абрамовга супер кубок ўйинида бу изланиш иш берди. ОЧЛ ўйинларидачи? Бу билан Осиёда ҳеч кимни ҳайратга сололмайсан. Хақиқий ҳужумчисиз ҳужумкор ўйнаш, қўлсиз одамнинг сувга сакраб сузаман дейиши билан баробар эмасми? Қўлсиз одам нафасни тўғри олиб танани бошқариб сувда муаллақ туриб бериши мумкин, лекин олдинга суза олмайди. Якубик, Шквиринлардан кейин ҳалигача бизда ҳужумчи етишиб чиққани йўқ. Саломов, Мирзаев, Шихов, Тожиевлар ва яна алла-кимлар оз-моз ҳужумчиликка даъво қилишди-ю, тезда қовжираб қолишди. «Бунёдкор»га олиб келинган Вильянуэва, Ристич, Трифунович Қосимовга обрў беришди-ю, ўзбек футболига ҳеч нарса беришмади. Бизда ҳужумкор футбол мактабини яратишмади. Уларни ҳисобга олмаётибман. Бундай ҳужумкор ўйинчиларнинг йўқлигига бир томондан футболимизга келишилган ўйинларнинг жудаям сингиб кетганлиги бўлса, ҳужумчилар кучли ҳимоя қаршилигига учрамасдан гол уряпган бўлишса, иккинчи томондан жамоаларнинг молиялаштиришдаги катта фарқ ўйинчилар маҳоратида ўсишни тўхтатиб қўйганлиги бўлмоқда. Ўйинчиларнинг, маҳорати эмас, ҳомийларнинг пуллари чемпионат тақдирини ҳал қилса, ҳужумкор футболнинг кимга кераги бор? Жуда истеъдодли мураббий бўлсанг-да, пешанангга тўртта ё президентимизнинг ваъдасига кўра бешинчи гранд жамоасида ишлаш ёзилмаган бўлса, маҳоратинг қачон ўсади? Қайси жамоада ўсади? Унинг кимга кераги бўлади? Жамоанинг олтинчи ё еттинчи, ёки ҳомий пули миқдорига қараб ўнинчи ё ўн иккинчи ўринни эгаллаши олдиндан маълум бўлса, ҳужумкор футбол раҳматлик аммамнинг келинига керак бўладими? Бу типик ҳолатда «Локомотив» раҳбариятининг катта пули бўлсада, жиғибийрон бўлиши шундан бўлмоқда. Энг кўп пул сарф қилишсада, нега бир йилда олтинга яқинлаша олмаётишибди? FILOSOF ақли етган, яшил майдонда ҳуштак чалингач, катта пуллар ўз кучини йўқотади, деган ҳақиқатни булар билишмайдими? Ёки улар пул қудратига таяниб сигирни ҳам қуён сингари уч ойда туғдиришмоқчими?

Я.Л.С. Эта важная, но совсем другая тема. Я не стану как О.Б. подсказывать тренеру как он ошибся в подборе игроков, или как он оплошал в тактической схеме на игру с арабами. Это не моя задача.

Ҳ.Қ. Кечирасиз, Яша-ака. гапингизни бўлиб қўйдим. Ўша мақолада саҳифа бетида катта қилиб Абрамов, Кападзе ва бошқаларнинг карикатуралари чизилган. Бундай аҳвол ғарбда матбуот эркинлиги дейилади. Европада ҳамма футболчи, мураббийларга атаб карикатура чизишмоқда. Улар давлат раҳбарларини ҳам, марҳумларни ҳам масхара қилишади. Шарқда бу аҳлоқсизлик эркинлиги дейилади. Дунёда катта резонансни келтириб чиқарган Франциядаги воқеаларни эсланг. Отангизни масҳара қилиб бутун юртимизга карикатура чизиб тарқатишса, қай аҳволга тушасиз? Абрамовнинг фарзандлари йўқми?

 Я.Л.С. Вернёмся к игре. В начале «Локомотив» контролировал мяч и поле. Но арабы защищаясь, игру вели по своему усмотрению. Потеряв мяч, не прессинговали, но быстро отходили назад. «Локомотив», если атакуешь, владееш мячом, создавай голевую ситуацию, и забивай гол. Для этого надо превосходить противника в скорости мышления и в скорости паса. Надо быстрее и изобретательнее играть без мяча. Когда на половине соперника скапливаются все игроки, в каждой игровой ситуации должны участвовать 5,6 футболистов команды, скапливаясь в одном месте, в то же время освобождая пространства в другом месте. У нас каждый игрок на доли секунды опаздывает с принятием решений. Али-ака называет их пастуҳами. И наконец, до штрафной площадки, или внутри неё каждый, с любого положения, но главное, виртуозно должен владеть точным, сильным, неожиданным ударом по воротам противника. У «Локомотив»а у кого поставлен удар?

Противники против “Барселоны» или «Баварии» играют замыкаясь на своей половине поля, от того, что боятся пропустить гол. Арабы умея сильно и остро атаковать, выбрали такую тактику против слабо, глупо атакующей нашей команды. Игроки Гвардиолы наседают на противника и заволакивают их паутиной комбинаций. И в конце концов начинают заколачивать гол за голом. Но когда теряют мяч, быстро устраивают групповой отбор сразу в центре поля.. У них универсальность игроков на высоком уровне. Иногда Рибери очень сильно играет в защите, если этого требует игровая ситуация. У «Локомотив»а в защите группового отбора нет. Во всех пропущенных голах виновата прежде всего средняя линия. Абрамов не умея атаковать, почему выбрал атакующий футбол? Понимаю, команда выходит на поле чтобы победить противника. А для этого надо атаковать и забивать голы. Почему наседаешь на противника на его половине поля не умея забивать? Чтобы научиться атаковать, или чтобы опозориться?

Многие тренеры работают в дуэте. Ван Галь, Гвардиола, Фергюссон работают с сильными помощниками коллегиально, которые потом начинают работать самостоятельно и успешно старшим тренерами в других командах. Абрамов постоянно работает с Мифтахуддиновым, который ни когда не будет работать старшим тренером. Видимо Абрамов не любит советоваться ни с кем. У таких людей должна быть сильно развита беспощадная, обьективная самооценка, самокритика.

Ҳ.Қ. Унинг ўрнида ҳар қандай мураббий ҳақиқатни тан олиши керак бўларди. Абрамов жамоани қайта тузишга мажбур бўлдими, ижрочиларни танлаб тузган ансамбли ҳали қовушиб, ҳамжиҳат ўйин кўрсата олмаётибдими, янги ўйин моделини мавсум бошида созлаб улгуриш амримаҳол эдими, демак, қандай қилиб ўзидан кучли арабларга қарши ўйинчиларни майдонга тушириб, уларни ғалабага чоғлаб ўйнатиши мумкин эди? Бунинг устига бизда ҳали мавжуд бўлмаган очиқ, ҳужумкор ўйин моделини яратиб улгурмаган бўлса, бундай ҳом ўйин билан арабларни ютиб бўлмаслигини билса, Яша-ака айтган ўша «самооценка» бор эдими унда? Мағлубиятга рози бўлиб, ўйин сифатини ошириш учун ОЧЛ ўйинидан фойдаландими? Бу ишни «Олмалиқ» клуби шароитида қилиш мумкин бўлса, «Локомотив» шароитида қилиб бўлмайди. Бу жамоада ҳамманинг боши узра «гильотина» осилиб туради. Ҳатто матбуот котибининг ҳам нима учундур «боши танасидан жудо бўлди». Абрамовнинг танлаган йўли хатоми, қахрамонликми, аҳмоқликми? Билиб туриб, ўзини жарга отиш билан тенгку. Абрамов тепасида футбол билимида алифни калтак дея олмайдиган раҳбарлар, унинг боши устида футбол тафаккури темирйўл шпалларидан фарқ қилмайдиган корчалонлар турган бўлса, мураббийнинг бундай изланиши аҳмоқлик эмасми? Имкони даражасида содда ўйин кўрсатиб, пухта ҳимояланиб, яхшироқ рақамлар билан қайтиши мумкин эди-ку.

Я.Л.С. В таком случае когда он будет готовить новую игру? В какой игре? Разве можно, при строительстве здания менять проект плана? Несмотря на то, что тренер не имеет единомышленников среди руководства.

О.Б. Ўзбекистон шароитида бундай изланишни кераги ҳам йўқ. Эплолмайди ҳам. Ҳеч ким тушунмайди ҳам. Ҳасанали-ота, Сиз ёшингизга ярашмаган ҳолда, «Локомотив» раҳбарлари шаънига қарата ҳақорат сўзларини айтиб юбормадингизми?

Ҳ.Қ. Оқланишга ҳаракат қиламан. 21-март куни жамоани йиғиб «Локомотив» раҳбарияти билан биргаликда республика темирйўл транспорти раҳбарлари мажлис ўтказганидан хабарингиз бор. Шу ўринда «ИнтерФутбол»да босиб чиқарилган малумотга таянаман. Бу мажлис Совет мактабида синф мажлисини ўтказиб, иккичиларни урушиб, «галстукларни ечиб оламиз, мактабдан ҳайдаб чиқарамиз, бир ой муҳлат берамиз», дея айтилган қўрқитишга ўхшайди. Раҳбарлар ўйинчиларга қарата, сизда «ватан олдидаги бурч, юртга нисбатан ҳурмат, ғурур тушунчалари борми», дея дашном беришибди. Йирик мағлубиятни «нафақат «Локомотив», балки Ўзбек футболи шаънига тушурилган доғ», деб баҳолашибди. Жамоа сардори Темур Копадзе «Сўз берамизки, бундан кейин бундай шармандалик юз бермайди», деб ваъда берибди. Микляев сўзга чиқиб, «Уятли ҳисобни оқлаб бўлмайди, бизга яна битта имконият беринг», деб илтимос қилибди. “Рома” “МЮ”га ЕЧЛ плей-оффнинг жавоб ўйинида 1:7 ҳисоби билан ютқазганидан сўнг шундай «мажлис» ўтказилган бўлиши мумкинмиди? Буни тасаввур қилиб ҳам бўлмайди. Мен инсонларни шпал демадим, уларнинг футбол тафаккурини шпалларга ўхшатдим. Футбол тараққиёти сўқмоқ йўллардан қадамба-қадам олға босади. Футбол тараққиёти темир изларни тан олмайди.

Я.Л.С. Если Абрамов пойдёт по выбранной дороге и добьётся атакующего футбола, то он может гордиться своей профессией. А если нет...

Давоми бор.

Киритилган сана: 30.03.2015 13:17. Ўкилди: 7554 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.