Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

«Дастурхон»га айланиб кетган оддий баҳс (1-қисм)

Баҳо:
+0; -0

ILHOMBEKT: Афсус, отахоннинг бу гаплари факат қоғоз учун ёзилган гаплар. Ҳозир хоҳлаймизми-йўқми ҳамма проблемани пул ҳал қилади. Пул инсондан ҳам устун ва қудратли. Аслида ҳаммамиз пул учун яшаймиз. 
FILOSOF: Отахонимиз энди бировни пулларини ҳисоблагилари кеп қолибдими? Раз уларга шу пулларни тўлашяптими, демак, уларнинг меҳнати шунга арзийди. Пул кўп нарсани ҳал қилади футболда, лекин ҳаммасини эмас. Футболда пул ҳаммасини ҳал қилганда барча совринларни фақат бой давлатлар — Хитой, Россия, Америка олаётган булар эди. Нега энди бизни футболдан, футболчиларимиздан фақат ғалабалар талаб қилаяпсиз? Боримиз шу!!! Ҳозирча бундан ортиғи қўлларидан келмайди.
ABDUAZIZ: Gimnastikachi Oksana Ch.ga qoyil qolish kerak. Hech qaysi futbolchimiz unday mehnat qilmasa kerak.
ELMUSЯхши таклиф бўлибди, бир мавсумда кучли олтиликдаги жамоаларимизи энг ками 4 марта майдонга тушуши , кубок ўйинлари билан финалда дуч келса 5 та ёки 6 та зўр ўйинларга гувоҳ бўлардик.
ILHOMBEKT: Пул - бу бахт, бахт - бу пул!
ILHOMBEKT: Aka dunyoni Pul boshqaradi. Undan ko'ra biznes qilaylik. Oliyjanoblik, mehr-oqibat, insonparvarlik tuyg'ulari faqat o'tmishda qoldi. Pul - XXI asr xudosi.

Яков Львович Солдадзе. Али-ака, футбольные новости за один день, иногда за час устаревают. Но вы стали писать ответы юзерам на высказывания месячной давности. Ваши эти ответы никто не будет читать. Вы часто указываете, что у вас есть где-то 40 читателей. Вы такими своими запоздалыми статьями их, ваших редких читателей растеряете.

Ҳасанали Қодиров. Қандоқ қилай, сайтга киришни билолмаётибман. Очиқ хатимга ёзилган муносабатларни кечикиб олдим. Ёшим бир жойга етиб борди, кечикиб ёзаман. 40та ўқувчим ёзганларимни кутиб туришади. Улар менга ўхшаб ўзбек футболидан мамнун эмаслар. Еврофутболдан овуна олишмайди. Шулардан тўрттаси муносабат билдирибди. Ахир, улар тирик одам. Гапларини эътиборсиз қолдириб бўлмайди-ку.

Я.Л.С. Они давно забыли свои высказывания. Живут сегодняшним днём. Дайте я взгляну на эти высказывания. Вот видите, Вы написали открытое письмо Надыру Маматкулову. Он не удостоил вас ответом за письмо написанное в его адрес. Скорее всего под этим именем скрывается какой нибудь журналист. Давайте, я вам устрою конференцию по телефону с близкими с вами по духу журналистами. И поговорим о важных событиях сегодняшнего футбола.

Ҳ.Қ. Асосан, ОЧЛ гуруҳ ўйинларининг 3-тури ҳақида сўз борса керак. Ёки термаларимиз ўйинлари ҳақида.

Я.Л.С. Попробуем опираясь, на эти высказывания о четырёх наших играх в групповых соревнованиях третьего тура АЧЛ, хотя прошло с того тура немало времени, вывести особое мнение о важных событиях нашего футбола а. Это будет очень интересно. Пусть первым выскажется Алим Буранов.

Олимхўжа Бўронов. “Пахтакор” 50 фоиз имкониятини кўрсатди. Яна икки ой керак бўлади. Шунда ўйин баланд нуқтага нуқтага чиқади.

Ҳ.Қ. Манимча, Бабаян айтар гапини айтиб бўлди. Суперкубок ўйинини эсланг. У янги бир гап айтмаса, жамоа ўйини бошқа ўсмайди. Бабаянни Шквиринга таққосланг. Игорь “Насаф”га қарши янги ўйин кўрсата олди. Қолқинди бўлиб қолган футболчилар ҳам, мен масалан, Саҳоб Жўраев, Ислом Иномовларни кўзда тутмоқдаман, Шквирин қўл остида янгича ўйин кўрсата олишмоқда. Бабаянга ҳам янги гап керак.

Бахтиёр Ширинов. Махарадзе ўйинни тортолмайди. Жисмонан, тактик жиҳатдан тортсаям руҳан тортолмайди. “Пахтакор”да захира кам. ОЧЛ ўйинлари деб ички чемпионатни қурбон қилиши керак бўлмоқда. Кремец укол олиб ўйнаган эмиш. Финалга чиқамиз деб ваъда берган эди. Гуруҳдан чиқиши амри маҳол.

Ўткир Жалолхонов. Қўшилмайман. “Пахтакор” гуруҳдан чиқади. “Пахтакор” курашувчан жамоа. Бабаян — молодец. Ҳар бир ўйинчининг кўзи чақнаб турибди.

Қаҳрамон Асланов. Искандаров, Козак ўйинларида ҳеч нарсани кўрмадик. Жамшид тўпдан тез қутуламан демайди. Уни ушлаб туриши мумкин. Лекин шериклари бундан фойдаланиб янгидан янги вазиятларни яратиши керак. Улар тўпсиз тез ўйлаб, тез ўйнаши керак. Юқори савияли жамоа ўйини йўқ. Қўпол қилиб айтганда, Мессини олиб келинг, у ҳам бундай жамоа ўйини билан ҳеч нарса қила олмайди. Сабаби —  тренер.

Б.Ш. Тўғри айтасиз. Мураббийларда гап бор. “Бунёдкор”да муаммо составда эмас. 15та ўйинчини айлантиришмоқда. Мавсум олдидан керагидан ортиқча йиғин қилиб беришди. Ўйинда силжиш йўқ. Кейинги қадам йўқ. Сардор Рашидовга катта вазифа юклаб ташлашмоқда.

Ў.Ж. Лушан — молодец. Сардорга ҳар хил вазифа топширмоқда. Керак бўлса, алмаштириб юборяпти. Унга ўйин муҳим. “Бунёдкор” дарвозасига пенальти бўлмаганида, ўйин бошқача бўларди.

О.Б. Пенальти тўғрими ёки нотўғрими, “Бунёдкор”ни қиладиган ишлари ҳали кўп.

Қ.А. Лушан иккинчи номерда, қарши ҳужумда яхши ўйин кўрсата олади. У биринчи номерда иш беролмаяпти.

Б.Ш. “Насаф” ёқиб турибди. Кучига яраша керакли ўйин қила олади.

О.Б. “Насаф” ўзининг кучига тўғри баҳо бериб ўйнайди. Абрамов ўзининг кучига қаттиқ ишониб ўйнаяпти. Рақиб кучини эътиборга олмаяпти. Шогирдларининг имкониятларини баҳолай олмаётибди.

Б.Ш. «Локомотив» 100%га ютқазди.

Ў.Ж. Абрамовнинг хатоси — таваккални ошириб юборди. Кимгадир, ниманидир исбот қилмоқчи. Нимасига ишониб 3-5-2 билан ўйнади, билмадим. Барибир “Локомотив”нинг ўйини ёқяпти. “Бунёдкор” қарши ҳужумга асосланиб ўйнайди. “Пахтакор”нинг ҳам ўз “визитка”си бор. “Насаф”нинг ўйини ажралиб турмайди. Чизиқларда “надёжний” ўйин қилади, бўлди.

Я.Л.С. Так же работает Касымов. Во всех линиях строит игру надёжную, в отличии от Розикула Бердиева, у него игроки всегда с более высоким потенциалом. Но созданная им игра не имеет своего яркого лица. В клубе в масштабе Узбекистана такая работа тренера даёт результат. Но в сборной надёжная игра без яркого тренерского замысла не даст нужного результата. Принял команду Лушан, и тут же игра команды заимела свою, самобытную, лушановскую окраску. И без чёткой штриховки, шероховатых линий игра его притягивает к себе зрителей.

Қ.А. Абрамовнинг эсанкираш даври чўзилиб кетди.

Ҳ. Қ. Бу нима деганингиз?

Қ.А. Гарри Невилнинг телевидениеда муаллифлик дастури бор. «Телеграф»даям ўйинларни таҳлил қилиб боради. Каррагер, Линикерлар ҳам ўйинларни шарҳлаб боришади. Бизнинг собиқ футболчиларимизда на забон бор, на баён. На рус тилини мукаммал билишади, на ўзбек тилини. Бирорта собиқ футболист футбол журналистикаси билан шуғулланмайди. Журналистларга иккинчи сорт одамларидай қарашади. Ёки уларни қўғирчоқдай қўлга ўргатиб олишади-да, бу касбни оёқ остида кўришади. Гап келганда айтиб ўтдим-да. Невил тренер ишини босқичларга бўлиб ўтди: Одам йиғиш; «смятение» босқичи; мақсадни белгилаш; охиргиси натижа кўрсатиш босқичи. Русчагаям бу сўз, яъни «смятение» сўзи инглизчадан нотўғри таржима қилингандир. Эзилиш даври, ижодий қийналиш даври деб қўя қолайлик. Бу сўз аслига рус вариантидан ҳам яқинроқ келади. “Локомотив”да шу давр чўзилиб кетди. Йўқ, ҳамма босқичлар қоришиб кетди. “МЮ”да Луи ван Гал иккинчи босқичдан нарига ўтгани йўқ. Ҳалигача ўзи хоҳлаган ўйин структурасини яратиш билан банд. Ундан ҳеч ким олтин медалларини талаб қилмаяпти. Биласиз, бугунги футболда жамоанинг ҳар бир ўйинчиси ҳужумга қўшилиб дарвоза томон аниқ, кучли зарба бера олиши шарт. Лекин алоҳида голеодорлари ҳам бўлиши керак. Ван Гал Фабрегас билан Костани голеадор-тўпурар ўрнига қўйди. Бошқа ҳамма вазифалар ҳам ўз эгасини топди. Лекин изланиш ҳамон давом этмоқда. Отахон ёзганларидай, Абрамов ҳар йили эскисини бузиб, янги уй қуриш билан овора бўлмоқда. Нима сабабдан, билмадим. Ундан эса, аввало биринчи галда босқичлардан учтасидан сакраб ўтиб, тўртинчи босқични талаб қилишмоқда. Натижани. Рақамларни. Бир йилдаёқ.

Я.Л.С. Он комплектует команду не как ван Гал, готовыми игроками. Их у нас нет. Он их собирает на «вырост». Они должны дорости до Абрамовской задумки, «до размера.» Такой сложный процесс О.Б. в Интер Футболе назвал ротацией. Ротация касается только сборных команд.

Ҳ.Қ. Гап қандай сўз билан номлашда эмас. Клуб раҳбарлари ўйин сифатини натижа деб билишмайди. Фақат амал-тақал қилиб, ёки келишиб-пелишиб топилган очколарни натижа деб билишади. Узумини егину, боғини суриштирма, деганларидай, очколарни санагину «боғбони» билан ишинг бўлмасин, дейишмоқда. Қосимов ОЧЛда шунча йил натижа кўрсатгани билан, ўзбек футболига нима берди? Корчалонларга ёқадиган статистикадан бошқа ҳеч нарса бергани йўқ. Лушан келгач, ОЧЛсининг 3-турида «Бунёдкор»нинг мағлуб бўлган ўйинида ҳам ўзбек футболига хос бўлмаган бир-иккита юқори ўйин эпизодларини кўрдим. Масалан, Сатонинг дарвоза чизиғигача ёриб кирган вазияти эсимда қолди. Масалан, Жасур Ҳасановнинг тезлиги японникидан паст эмас. Лекин ўйин тафаккури Сатоникидан паст. Абрамов ишида янги ўйин куртакларини кўрдим. Олдинда унинг ишлари жуда кўп.

Абрамов билан бўлган хос суҳбат эсимга тушди. “Локомотив”нинг трансфер сиёсатини оқлаб Анчелотти, ван Гал, Гвардиола мисолида топ клублар ўз клубида етишиб чиққан футболчиларга таянмаслигини айтган эди. Бу мавзу жуда муҳим бўлгани учун уни чуқурлаштирмаган эдим. Вақтим ҳам кам эди. Энди айтаман. Евроклублар бутун дунёдан керакли, ўзининг ўйин ғоясига мос тушадиган тайёр юлдуз футболчиларни олиб келиши мумкин. “Локомотив”нинг пули кўп бўлгани билан, унинг раҳбарлари Ўзбекистондан суяги қийшиқ қотган юлдузвойларни йиға олади, холос. Уларнинг ўйинига янги шакл бериши керак бўлади. Масалан, Саҳоб Жўраев, Жасурқул Ҳасанов ва бошқаларни айтишим мумкин. Улар билан янги ўйин яратиш учун икки томондан хоҳиш-ирода керак. Ўйинчида ўзини унутиб юбориш даражасида футболга муҳаббат керак. Ўзига Абрамовга, “Локомотив”га тўлиқ ишонч керак. Машаққатга тўла меҳнатсеварлик керак. Шундай бўлган тақдирда ҳам юлдузвойларни янги типдаги ўйинчиларга айлантириш учун камида бир йил вақт керак бўлади. “Олмалиқ”қа ўтгач, Саҳоб Жўраевда хоҳиш-ирода ва мураббийга ишонч пайдо бўлибди, шекилли. “Насаф”га қарши ўйинда унинг ўйинида ўсишнинг янги куртакларини кўрдим.

 Бунинг устига “Локомотив” энг катта ойлиги билан футболдаги «Мирзакаримбойларни» ўзига ром қилган жамоа бўлса, меҳнаткаш, футболга фидойи «Йўлчилар» ҳам жамоага келгач, бир ойда бойбува бўлиб олишса, Абрамовнинг танлаган трансфер сиёсати хато бўлиб қола беради. Ўйинда иштиёқ, ўз клубига садоқат “Пахтакор”да, “Насаф”да баланд. “Локомотив”да жуда паст. “Нефтчи”га қарши ўйинда биргина голни уриб олгач, “Локомотив”нинг важоҳатсиз ўйинига эътибор бердингизми? “Локо” олдида «фақир» саналган “Олмалиқ” ўйинчиларининг иштиёқини кўринг. “Нефтчи”дан кучли бўлган “Насаф”га иккинчи голни ҳам уриб, уни қулатишди. “Локомотив”да клубга вафодор ўйинчилар жуда кам. Гейнрих клубдан кетиб қолиши нимани билдиради? Клубга, Абрамовга ишончи йўқлигиними? Ёки клуб раҳбарлари жамоада инсоний, ижодий муносабатни топтаб ташлашганми? Ёки Гейнрих ўзининг янги қирраларини очиб, «Локомотив»да порлаб ўйнашига ишонмадими? Ёки ILHOMBEKT ёзганидай худоси пулми? Кейинги йил Абдухолиқов кетиб қолмаслигига ким кафолат беради. Абрамовни ҳайдаб юборишмаслигига ким кафолат беради? Мана шундай муҳитда Абрамовнинг жамоа билан қиляпган ишларидан бошим ғовлаб кетмоқда.

Я.Л.С. Если следовать высказываниям Гарри Невила, Абрамов перепрыгивает сразу через три стадии подготовки команды, или он сразу в четырёх направлениях вынужден вести работу. Как говорится, а воз и ныне там, на исходной точке.

Давоми бор.

Киритилган сана: 29.03.2015 11:51. Ўкилди: 10257 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ANDUZ
Сана: 30.03.2015 12:11. ANDUZга ёзиш
+0; -0
ALBARS\nҚосимов ўзбек футболига нима берди. Менман деган Осиё грандлари билан тенгма тенг ўйнашни ўргатди, сўнгги секундлар синдромидан озод қилди. Япониядан 8:1, Австралиядан 6:0, С. Арабистонидан 5:0 каби шармандали(мураббийлари ким булганлигини яхши биласиз!() хисоблардан халос этди. М.Қосимовдан футболчилар нимадир олиши керак булса у жихатлар бор. Аниқ ва қулай узатма, жарима ва бурчак тўпларидаги маҳорат... буларни футболчиларимиз ундан олиши керак, у нимадир беришини кутгандан кўра.Косимовни махоратини куряпмиз 4-5 йилдан бери. Сунги секундлар синдромидан озод килди, тугри. Лекин 90 дакикалик синдромига дучор килди. Илтимос Косимовни мураббий сифатида мактаманглар (футболчилик давридаги фаолиятини мактасанглар кутараверамиз). Узбек мураббийлари ичида МТЖни бирор бир натижага эриштира оладиган мураббийни курмаяпман (Пидболчилар бундан мустасно эмас).

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 30.03.2015 07:38. ALBARSга ёзиш
+0; -0
Қосимов ўзбек футболига нима берди. Менман деган Осиё грандлари билан тенгма тенг ўйнашни ўргатди, сўнгги секундлар синдромидан озод қилди. Япониядан 8:1, Австралиядан 6:0, С. Арабистонидан 5:0 каби шармандали(мураббийлари ким булганлигини яхши биласиз!() хисоблардан халос этди. М.Қосимовдан футболчилар нимадир олиши керак булса у жихатлар бор. Аниқ ва қулай узатма, жарима ва бурчак тўпларидаги маҳорат... буларни футболчиларимиз ундан олиши керак, у нимадир беришини кутгандан кўра.

Ушбу фикрга жавобан


CHEBARO
Сана: 29.03.2015 12:13. CHEBAROга ёзиш
+0; -0
Ван Гал\nФабрегас билан Костани\nголеадор-тўпурар ўрнига\nқўйди. \nFudbolni yaxwi tuwunarkan

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.