Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Терма жамоамиз бош мураббийига очиқ хат

Баҳо:
+0; -0

Куни-кеча анчадан бери кутган воқеа содир бўлди. Ҳозиргача миллий терма жамоамизнинг бош мураббийи кўпам интервью бермас эди. Умуман бермас эди. 2015 йили ёзда ишга тайинлангач, аввало барча журналистлар билан бир ўзи очиқ суҳбат ўтказгани эсимда. Ёнида фақат Санжар Ризаев бор эди. Ишни бундай бошлашидан Матбуот билан яқин алоқада бўлиб, барча ишқибозлар билан тез-тез учрашиб турар экан-да, МТЖ ўйинларининг тарғиботи кучаяр экан-да, деб умид боғлаган эдим. Ундай бўлмади. Унча-мунча журналистга интервью бермади. Ҳеч қандай кўрсатувда қатнашмади.

Ва ниҳоят, “Ўзбекистон футболи”нинг 9 февраль кунги сонида Камолиддин Алимов билан бир саҳифалик хос-суҳбати босилиб чиқибди. Қунт билан ҳар бир сўзини шимиб-шимиб ўқиб чиқдим. Ўқир эканман,  Самвел Вячеславович Бабаянни инсон сифатида тушунишга ҳаракат қилдим. Мазкур киши билан, юртимизнинг барча ишқибозлар диққат марказида турган мазкур киши билан  хос-суҳбат қура олмаганим учун армонда эдим. Интервьюни ўқиб бўлгач, у кишига очиқ хат ёзишга жазм қилдим.

ВА НИҲОЯТ... (1-қисм).
A. Самвелжан, барчамиз асосли равишда “Пахтакор”да бажарган катта ишларингиз туфайли Сизни азалдан ҳурмат қиламиз. Бу факт. Аввал мен ҳам камтарликни билмаган менежер деб, Сизни қоралаганман. Бош мураббий Исмоиловни курсига ўтказиб қўйган менежер майдон четига чиқиб олиб, ўйинни бошқаришини кўринг, жиблажибонга ўхшаб қанот қоқишини кўринг деб, Сизни танқид қилганман. Сохтакашликни бартараф қилиб, масъулият юкини орқалаб, ўзингиз бош мураббий бўлганингиздан кейин Сизга ҳурматим ошди. Терма жамоага бош мураббий этиб тайинланган кундан кейиноқ, барча қалам аҳли билан суҳбат қуриб, терма атрофида ўша пайтгача мавжуд бўлган тарафкашликни бартараф қилиб, ҳаммани терма атрофида бирлаштириб, ҳаммани бир тараф қилиб, терма тараф қилиб, бетарафликни, бўлса бўларчиликни йўқотиб, барча журналистларни бир золга жамлаганингиздан кейин Сизга ҳурматим янада ошди. Ўшандан кейин барча футбол журналистларини ҳозиргача ҳеч ким бир жойга йиғмади. Терма атрофида илгари содир бўлиб турган тарафкашлик воқеаси, кимгадир, қандайдир шахсга қарши қўйилган қандайдир “бабаянчилик” умуман пайдо бўлмади ҳам.

Ҳаммамизнинг эътиборимиз терма ўйинига қаратилди. Бабаян шахсига эмас. Сиз энг қалтис пайтда термага бош бўлдингиз. Сиз ҳар бир ўйин ё ҳаёт, ё мамот тарзида, плей-офф тарзида, ҳар бир ўйин финал каби аҳамиятли тарзда ўтадиган пайтда термага бош бўлдингиз. Иккита мағлубиятдан кейин яна ўша аҳволга тушиб қолдингиз. Ё Ҳаёт , ё Мамот. Олдинига меҳнатингиз ёмон бўлмади. Гуруҳда биринчи бўлиб ҳал қилувчи босқичга чиқдингиз. Битта ўртоқлик ўйинини ҳисобга олмасак, термамиз бошқарувингиз остида бир йил ичида, яъни 2015 йил 3 сентябридан то 2016 йил 6сентябригача ўйнаб қаторасига ўн марта ғалабага эришди.

Сиз учун иккинчи даражали майда нарсалар йўқ эди. Ҳамма жараённи пухта қилиб уюштира бошладингиз. Илгари терма машғулотларида тартиб бошқача бўлар эди. Сиз дарғалик қилгач, беш дақиқалик танишувдан сўнг барча журналистлар учун машғулотларни кузатиш тақиқланди. Барчамиз битта қолмай, машғулотларни кузата олмай майдонни ташлаб чиқиб кетар эдик. Ўта жиддийлик футболчиларда навбатдаги терма ўйинига эътиборни кучайтирди. Мен билмаган бошқа барча соҳаларда ҳам Сиз туфайли ишга жиддий муносабат ўрнатилган бўлишига  шубҳа қилмайман.

B. ОАВда кўринмаслигингиз ҳам шуни деб, чалғимаслик учун, эътиборни бўлмай фақат навбатдаги ўйинга фикрни жамлаш учун қилинган эди, деб тушундим. Сиз билан бирор марта суҳбат қуролмаганимни шунга йўйдим. Сиз ҳақингизда ёзмаган одам қолмади. Ҳеч бирига эътибор қаратмадингиз. Адашдим. Бир марта “Локомотив” бош мураббийининг айтган гаплари журналистлар талқинида терма йиғинини курортга қиёслагандай бўлиб кўринганида  Абрамовга эътироз билдирган эдингиз. Бундан бошқа  пайт  Сиз билан ишқибозлар орасида ОАВ кўприк бўла олишмади. “Кўприк” устида икки ёқлама ҳаракат ўрната олишмади. Бир ёқлама бўлди.

Ва ниҳоят... Ва ниҳоят  “Интер Футбол”да Сиз берган интерью босилиб чиқибди. Сиз билан мулоқотни ҳамма соғиниб қолган эканки, ушбу хос-суҳбат “Ўзбекистон футболи”нинг 6-сонида ҳам босилди. Кейин қатор сайтларда ҳам уни чиқаришди. Бу ҳақда хабар топганимдан кейин  тежамкорликка бориб минг сўмга “Ўзбекистон Футболини” кўшкдан сотиб олдиму, уйга шошилдим. Ҳозир уни ўқимоқдаман.

C. Суҳбатингиз бошиданоқ бир нарсани таъкидлабсиз. Бир нарсага урғу берибсиз. “Терма жамоа ҳақида кўп ёзишяпти, танқид қилишяпти. Лекин деярли ҳеч бир фикр чуқур таҳлил натижасида айтилмаяпти”, — деб ёзғувчилардан нолигансиз.  Гапингизни тўғри тушунган бўлсам, Сиз ҳақ гапни айтдингиз. Журналистикамиз савияси ҳали жуда паст. Савияни ошириш керак. Кун талаби шундай. Лекин қандай қилиб? Намуна кўрсатиб. Журналистларнинг футбол билими паст экан, нима учун матбуотда мутахассислар намуна кўрсатиб мақола ёзишмайди? Фақат биргина журналист, яъни Дмитрий Попов аввал футболчи бўлган. Журналист бўлиш у ёқда турсин, нега собиқ футболчиларимиз мақола билан гоҳида кўриниб турмайдилар?  Ўринли саволми? Баъзида интервью беришади. “Интер Футбол”нинг 12-сонида Азамат Абдураимов интервью берибдилар. Нега у кишида ҳам чуқур таҳлил йўқ? У киши, масалан, “Андижон”ни олийга олиб чиққанлару ва ишдан бўшатилганлар. “Андижон” клубидаги аҳволдан тўлиқ маълумотга эгалар. Нега бу клуб ҳақида муаммоларни таҳлил қилиб биронта мақола билан чиқмаганлар? Чунки мумкин эмас. У киши ўшандан бери ишсиз юрибдилар. Нега мураббийлик хуқуқи ҳақида бизга тўлиқ маълумот берувчи мақола ёзиб бермайдилар? Чунки мумкин эмас. “Локомотив”нинг ички ҳаёти ҳақида маълумотни бизга ким беради? Сервер кетгач унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди-ку.  Ҳужумни ҳеч ким ярата олмайди-ку. Наҳотки буни раҳбарлар тушунишмаган бўлишса. Сервер катта пул деб кетмаган. Ундай бўлса, Хитойга кетармиди. ОЧЛнинг биринчи гуруҳ ўйинида марказ нуқсонлари ошкор бўлди-ку. Нега “Локомотив” клуби раҳбарияти жамоа ўзагини қадрламади? Клубда нима гаплар бўлмоқда? Нега бирор кимса бунга баҳо бериб очиқ ёзиб чиқмайди? Нега? Чунки мумкин эмас. Бизда у мумкин эмас, бу мумкин эмас. Демак, журналистикамиз таъқиқ ичида эркин нафас олмаганидан ўсмай қолган деб тушунишимиз мумкин.

Нега икки жамоамизнинг ОЧЛдаги биринчи ўйинларига бағишлаб айтилган гапларда янги маълумотлар йўқ. Бунинг учун мураббийлар, футболчилар, клублар ҳаёти ҳақида батафсил маълумот беришига тўғри келади-да. Бизда, футбол ҳаётини ёритишда  журналист 70 фоизга таъқиққа учрайди. 30 фоизини парда остида ёритади. Европа футболида ҳамма нарса ошкора ёритилади. Шу туфайли еврофутбол ҳаёти, уларнинг футболчилари биз ишқибозларга яқинроқ, қадрдонроқ бўлиб боришмоқда. Ўз футболимиз, ўз футболчиларимиз эмас. Ўзимизникилардан узоқлашиб кетмоқдамиз. Уларнинг ҳаётидан бехабармиз. Уларга бефарқмиз. Еврофутбол ҳақида журналист сайтга кириб барча маълумотни олиши мумкин. Масалан, Рэшфорд ё Жесуснинг ёш ҳаётини тафсилотлари билан биламиз. Ўз футболчилармиз ҳақида-чи? Масалан, истеъдодли футболчимиз Иван Нагаевнинг футболдаги мураккаб тақдирини ким батафсил ёрита олади? Ҳеч ким. Таъқиққа учраб ундан силлиққини интервью олиш мумкин, холос. Жавоҳир Эсонқуловни бизга ким таништиради? Ҳеч ким.

Самвелжан, нега бизнинг бирорта собиқ футболчимиз Анри, Невилларга ўхшаб ТВда таҳлилчи бўлиб ишламаяпти деб ўйлайсизми? Тўғри, улар ТВдан яхши гонорар олишади. Лекин гап бунда эмас. Улар жуда бадавлат одамлар. Футбол тарғиботига ҳисса қўшайин деб, ишқибозчилик ҳавосидан нафас олай деб, ишқибозлар назаридан четда қолмай деб бу ишни қилишади. Бизнинг ишқибозларимиз ғафлатда қолиб футболимиз ҳаётидан бехабар яшашар эканлар, ишқибозчилик маданияти бизда ўсмас экан, собиқ футболчиларимиз ишқибозларимиз билан иши бўлмайди. уларни “бақирувчилар” қизиқтирмайди. Журналистларимиз таъқиқ ичида ижод қилишар экан, уларни ҳеч ким ўқимас экан, улар ҳам еврофутбол тарғиботхонасида девонда ётиб, новвот чой ичиб еврофутболдан нафас олишар экан, собиқ футболчиларимиз ТВда ўз футболимизни таҳлил қилайин дейишмайди. Футболимизда собиқлар кўп бўлсада, унга содиқлар топилмайди. Таҳлилчилик иши улар учун қизиқмас. Чунки ишқибозчилик нафаси тугул ўзи ҳам бизда тобора йўқолиб бораяпган нарса.

D. Ва ниҳоят, икки йил ичида биринчи бора чоп этилган Сиз берган интервьюни ўқиш менга насиб қилди. “Пахтакор” чемпион бўлгач, бир гуруҳ журналистларга берган “групповой” суҳбатингизни ҳисобга олмаяпман. Адашмасам, бу галгиси  Сиз томондан биринчи марта берилган  интервью бўлди. Ҳақиқий хос-суҳбат бўлди. Уни ўқир эканман, Сиз ҳам гап бошида журналистикамиз савиясидан азият чекканингизни билдирибсиз. Чуқур таҳлилий нарсани ўқимадим дебсиз. Бу ҳолатдан бутун ишқибозлар, бутун футболимиз азият чекмоқда. АПЛ ҳақида Зафару Қаҳрамонларнинг таҳлилий мақолаларини ўқийдиган ишқибоз, ТВ орқали еврофутболдан мукаммал шарҳларни, сифатли телекўрсатувларни кўриб борадиган ишқибоз, “Орият доно” орқали, масалан, Клопп, Конте ҳақида маълумотга тўла доно гапларни эшитадиган ишқибоз, ўз футболимиз ҳақида айтилувчи олди-қочди гаплардан энсаси қотган ишқибоз футболимизни кўриш учун стадионларимизга келмай қўйди. Футболимиз билан қизиқмай қўйди. Футболимиз савиясидан куюнмай қўйди. Стадионларимиз бўм-бўш бўлиб қолган. Чунки, Самвелжан, Сиз айтганингиздек, футболимиз ҳақида, жумладан термамиз ҳақида “чуқур таҳлил натижасида” ёзилган гаплар йўқ. Бунинг натижасида биримиз “МЮ”га, бошқамиз “Ман.Сити”га тикилиб қолганмиз. Ўз футболимизга эмакдошлик қилмаймиз. Ўз футболимизга эм бўлмаймиз, эн бўлмаймиз. Буни Сиз ҳам тушунибсиз, бундан эзилибсиз, чоғи.

E. Ва ниҳоят, Сиз матбуотда интервью бериб чиқдингиз. Сиз бундай аҳволга барҳам бериш учун, ҳаммага намуна кўрсатиш учун, футболимизни тарғиб қилишда янги гапни айтиш учун терма ҳақида тўлиқ маълумот билан матбуотда чиқишни бошлаб юбордингиз деб интервьюни ўқишда давом этдим. Ўқимасдан олдиноқ маълум саволларга жавоб қидирдим. Сизнинг танловингиз бўйича “Интер Футбол”да босилиб чиққан мақолани Сизнинг рухсатингиз билан “Ўзбекистон Футболи”да ҳам қайта босиб чиқаришганми? Бундай савол беришимга ажабланманг. Чунки ўзим ажабланиб газетани қўлимга олган эдим. Биласизми, нима учун ажабландим? Бундай савол туғилиши табиий. Нима учун бу газетада Сиз берган интервью босилишига  ҳайрихоҳ бўлдингиз? Энг оммабоп бўлгани учунми? Йўқ. Адади атиги 1456 нусхага тенг. Ўзбекистон Ҳаво Йўллари компаниясида учароқ ичида текинга тарқатилади. Ўқилмайди. Стюрдессалар учароқ салонини тозалаганида ушбу газетеларни йиғиштириб олиб макалатурага топширишади.

Бу газета қаери биландир “Пахтакор”га ўхшаб қолгани учун интервьюни унда ҳам босиб чиқишларига рухсат бердингизми? “Пахтакор” клуби ҳам билетлар кўпроқ сотилсин, кўпроқ томошабин стадионга тушсин, кўпроқ даромад кўрай демайди. Ҳомий пулига яшайди. Ушбу газета ходимлари  ҳам кўпроқ ишқибоз ўқисин, босма сифатини оширай,  сотувдан кўпроқ даромад кўрай деб ишламайди. Ҳомий пулига яшайди. Наҳотки, шуни деб ушбу газетани танлаган бўлсангиз? Йўқ, бунинг бўлиши мумкин эмас. Шундай экан, фикрим тўғри бўлса, Самвелжан, энг кучли “Шарқ” компания босмахонасида сифатли босилиб чиқади деб, ушбу газета билан ҳамкорлик қилдингизми? Ундай бўлса адашибсиз. Газетанинг биринчи саҳифасига бир қаранг. Босма сифатига баҳо беринг. Сиз ҳам “Насаф”нинг ярим ҳимоячиси Баҳром Абдураҳимовни танимай қолдингизми? Суратни Сиз ҳам  монтажга ўхшатдингизми? “Насаф” мағлубиятига, “Бунёдкор” ютуғига бағишланган “Интер Футбол”нинг биринчи бети билан қиёслаб боқинг. 12-сонида босилиб чиққан. Энди бояги газетанинг учинчи саҳифасини очиб бир қаранг. Портретингиз қанчалик хира босилганига эътибор беринг. Демак, матбуот сабабчи бўлмаган экан, матбуот сифатсиз ишлар экан, Сиз нима учун ушбу газета билан ҳамкорлик қилдингиз. Наҳотки, Сиз ҳам, барча кичик масалаларга  жиддий муносабатда бўлиб келаётган терманинг бош мураббийи ҳам, матбуот ишига келганда, терманинг тарғиботига келганда, четга чиқиб  турсангиз, бефарқ бўлиб юрсангиз. Билмадим. Сизни тушунмай қолдим.

F. Самвелжан, Сиз биласиз, ўз фикрингизни изҳор қилмоқчи бўлсангиз, ишқибоз билан мулоқот қилмоқчи бўлсангиз, саволлар бергувчи журналист Сизга мос келишини истайсиз. Биламан, Сиз майдондан ташқарида содир бўладиган “ўйин”ларда қатнашмайсиз. Кўп журналистлар ҳар хил “ўйин”ларда қатнашади. Ҳар бир журналистга бир хилда профессионализм нуқтаи назаридан баҳо берасиз. Битта таниқли бош мураббий Қаҳрамон Аслановга интервью беришдан бош тортган экан. Айтишларича, менинг номим орқали ўзингни реклама қилмоқчимисан, деган экан. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Журналист танлаганда Сиз шахсиятига яъни, кимнинг таниши, кимнинг ўғли, машҳурлик даражаси каби нарсаларга эътибор бермайсиз, буни ҳамма билади. Фақат журналистнинг касбий маҳорати Сиз учун муҳим ҳисобланади.

Жамоани бошқаришда ҳамма нарсани муҳим деб биласиз. Жумладан, журналистларнинг ўйинни қандай ёритиши ғалаба учун ўта муҳим фактор эканлигини неча бор анжуманларда такрор-такрор айтгансиз. Демак, Сиз ОАВни шахсан кузатиб борасиз. Барча футбол журналистларини танийсиз, деган хулоса келиб чиқади. Ҳеч кимга нисбатан салбий муносабат билдирмайсиз. Ҳатто, фаолиятингизни танқид қилувчи Хайрулла Ҳамидовга, ё менга нисбатан қўйнингизга тош солиб юрмайсиз.

Биласиз, танқид атамасини русчалаб айтадиган бўлсак, рус тилида гапирадиган бўлсак, танқидчи сўзи “музыкальный критик”, “театральный критик”, “литературный критик” каби жаранглашини инобатга олсак, футбол танқидчисини ижобий оҳангда футболшунос деб қабул қилишимиз мумкин. Танқидий мақолалар аввало, бири бундай, бири ундай ишингизни, футболни, терма жамоа фаолиятини тарғиб қилади. Омманинг эътиборини термага қаратади. Шунинг учун Сизни танқид қилувчи ҳеч бир журналистга нисбатан тазйиқ ўтказмадингиз. Уларга нисбатан хусуматингиз йўқ. Ит ҳуради, карвон ўта беради деганларидек, ўз ишингизни қила бердингиз. Ҳамидовнинг “Хасса”си босилиб чиққанидан кейин унга нисбатан ёмон сўз айтилмади.

G. Сиз интеhвью бошида “матбуот ва мухлислар билан кам мулоқатга киришамиз. Тан оламан, бу менинг айбим”, деб гапни гапга қўшдингиз. Демак, бу “айб”ни ювиш учун интервью бергансиз ва айтган гапларингизни жуда кўп мухлисларингиз ўқишини истагансиз. Ундай бўлса, нега Камолиддин Алимовни танладингиз? Алимов Ўзбекистон журналистикаси даражасида интервью оладиганлар ичида олдинги бештанинг биридир. Буни тан олайлик. “Экспресс”да Фирдавсхон борлар. “Интер”да Зафар Қосимов бор. Қаҳрамон Аслановнинг Абрамовдан олган интевьюси эсда қолган. Лекин ҳозир “Чемпион” чиқмаяпти, буни биласиз. Мавзуга қайтсак, Алимов бир текис, ҳиссиётга берилмай ёзади. Мазкур журналистни шунинг учун танладингизми? Тўғри, журналист ўз ҳиссиётини яшириб ёзиши керак. Лекин унинг ёзганларида эҳтирос ҳам, дард ҳам йўқ. Бирон бир мақоласи футбол журналистикаси ҳаётида воқеа бўлмаган.  Сўз маҳорати ҳам шундайки, ёзганлари ҳеч кимнинг эсида қолмайди. Ёзганларида ташбеҳ, жонлантириш, ўхшатма, бўрттирмалардан фойдаланмайди.  Тўғри, Муҳаммад Валига ўхшаб жимжима сўз ишлатмайди ҳам. Ўртамиёна бир текис ёзади.

Самвелжан, демак Сиз, юқорида санаб ўтганим, бетига ёпиштирган сифатларимдан қатъи назар газетада биринчи бор чиқиш қилишингиз учун Камолиддинни танлагансиз. Демак, уни яхши таҳлилчи, футбол билимдони деб билганингиз учун уни танлагансиз? Ахир чуқур таҳлилий мақолалар йўқлигидан зорланган эдингизку. Демак, Алимовни бошқаларга нисбатан кучлироқ таҳлилчи деб биласиз. Ёки футбол журналистикамизнинг умумий савияси саёз бир пайтда, очарчилик пайтда чала қотган нон ҳам азиз деганларидек иш тутдингизми, ёки журналистлардан кимнидир танлаш Сиз учун муҳим эмасмиди? Фикримни аниқлаштириш учун Алимов берган бир саволни таҳлил қилиб чиқайлик.

H. “Энг катта муаммолардан бири ҳужум чизиғи бўлиб қоляпти. Асосий ҳужувчимиз Игорь Сергеевнинг гол урмаётгани барчамизни ташвишга соляпти. Бу муаммони қандай ҳал қилмоқчисиз?”, деб у Сизга савол берган. Бу савол кучли таҳлилчи бўлган футбол билимдони берган саволга эмас, “Пахтакор” мухлиси бўлган ишқибознинг саволига ўхшаб қолмадими? Фақат Сергеевнинг бошқача ўйини билан ҳужумдаги муаммоларимиз бартараф бўлар экан-да.  Бу саволдан шундай хулоса келиб чиқмоқда. Футбол жамоавий ўйин. Ҳужумдаги муаммоларимиз бир ҳужумчи ҳаракатларига боғлиқ эмас.

Европадан мисол олайлик. “Реал”га Моуриньj келгач, Рональду кўплаб гол ура олмади. Ҳужумда Ди Мария, Мeсут Ўзил, Карим Бензема, Игуаин қатнашар эди ўшанда. Асосий ҳужумчиси камроқ гол ураётган бўлса-да, Испания футбол тахтидаги шаҳаншоҳ ҳисобланган “Барселона”ни катта ҳисобда ютишган эди мазкур ўйинчилар. Роналду камроқ гол урса-да, жамоа ҳужуми кучсизланиб қолмаган эди. Погба “Ювентус”даги ўйинларига нисбатан кам гол урмоқда. Бу билан “МЮ” ҳужуми муаммога ботиб қолган дея олмаймизку. Мазкур мисол ўхшамади, Погба асосий ҳужумчи эмас, деган бўларди Алимов. Кечирсин мени, ҳужумни бутун жамоа уюштиради. Ҳужумда қатнашаётган ҳар бир ўйинчи энг асосий, энг муҳим ишни, гол уришни ҳақиқий ҳужумчидай бажариши керак бўлади. Шундай эмасми? Серхио Рамос ҳужумда қатнашса, ўзини ҳақиқий ҳужумчидай ҳис қилади. Самвелжан, қачон Сиз,  масалан, бизнинг Анзурга шундай талабларни қўя бошлайсиз. У баъзида ҳужумга ўтиб таблога қараб тўпни тепса ҳам биз уни  ҳужумга қўшилди деб, мақтаймиз. Ўтмишда Анзур Кавазашвили тўпни майдон марказига қараб Муртаз Хурцилавага оширар эди. Ҳаммани эсанкиратиб қўйиб, рақиб дарвозасига яқинроқ келган Муртаз 35 метр масофадан тўқ зарба бериб гол урар эди. Рональд Куманнинг голларини ҳамон эслайман. Анзур Исмоилов ҳужумга ўтса борми, майдонга туя тушиб келдими деб қолади киши.

I. Мавзуга қайтайлик. Сергеев нима учун майдонда маҳсулдор ҳаракат қила олмаяпти? Тўпсиз ҳаракатлари маънисиз бўлмоқда. Сиз танлаган журналист нима учун Искандаров билан Сергеевнинг ўйинлари бошқа ўсмаяпти, юртимиз даражасида қолиб кетмоқда, деб савол бермади. Солиштиринг. Аҳмедов “Анжи”га ўтиб, Это’О, Буссуфа ёнида улар каби бир даража юқори ўйин кўрсата олди. “Анжи” даражасида яхши ўйин кўрсата олди. “Пахтакор”да яхши ўйнар эдим деб, “Пахтакор” даражасида қолиб кетмади. Термага келиб қўшилган Игорь билан Жамшидлар термада ҳам “Пахтакор” даражасида  ўйнашмоқда. Нима учун? Кападзе, Жепаров ёнида ўйнаган Санжар, Сардор, Маратнинг ҳаракатлари ўтган мавсум давомида маҳсулдорроқ бўлдику. Журналист таҳлилий мушоҳада юритаман деса, терма ҳужумида мавзу етарлича топилади. Интервью жуда жонли, дардчил, кенг қамровли суҳбат каби ўтган бўларди. Ҳужум концепциянгиз ҳақида батафсил маълумотга эга бўлардик.

Самвелжан, кечиринг мендек ишқибозни, Алимов футболни чуқур таҳлил қила оладиган  журналистлар сирасига кирмайди. У ҳам ўтсиз, тиғсиз ёзади. Ёзганлари изсиз ўчиб кетади.  Аслида, таҳлилий ёзадиганлар бизда йўқ  ҳисоби. Таҳлил қилиш даражасида футболни тушуна олмаймиз. Барчамизда савия паст. Камолиддин яхши хабарчи холос. Нима учун Алимовни танладингиз? Тушунмадим.

J. Аслида воқеа бошқача бўлгандир. Янги тахминимни келтираман. Бу йилнинг номи “халқ билан мулоқат йили”, халқ манфаати йили бўлгани учун Сиздан тез-тез матбуотда чиқиб туришингизни раҳбарлар сўрашган. Сиз газетада терма ҳақида ҳаммага ёқадиган маълумот, ҳам раҳбарлар учун, ҳам Мундиалдан умидвор бўлиб турган ишқибозлар учун умумий, ёқимли сўзларга бой маълумот беришингиз керак эди. Сиз учун бу расмиятчилик юзасидан қилинадиган оддий иш эди. Шундайми? Журналистнинг берган саволлари гапларингиз ёнида бир нейтрал антураж сифатида туришини хоҳлагансиз. Саволлар мазмунли бўлса-да, маъноли бўлиши керак эмас эди. Буни хоҳламагансиз. Антураж учун Алимовни энг қулай журналист деб ҳисоблагансиз. Кўплаб ишқибозлар ўқисин деб эмас, аслида хўжа кўрсин деб, хўжа ўқисин деб иш тутгансиз. Бошқа томондан ушбу журналистни Сизга тавсия этишгани учун, мазкур газетага интервью бергансиз. Эсиз журналист, эсиз интервью жанри. Бу тахминим ҳаётийроқ чиқдими? Энди гапларингизни таҳлилига ўтаман.

Ва ниҳоят, бевосита интервьюда айтган фикр мулоҳазаларингизга  етиб келдим. Асосий гапга кўчай десам, матбуот бети тугаб қолибди. Узуримни қабул қилинг. Хатимни кейинги сонда давом эттираман.

21.01.2017й.
Ҳурмат билан Ҳасанали Қодиров ёздим.

Киритилган сана: 22.02.2017 18:04. Ўкилди: 12207 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


BAXASH

Сана: 24.02.2017 16:09. BAXASHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DIYOROV
Сана: 23.02.2017 01:12. DIYOROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DIYOROV
Сана: 23.02.2017 01:11. DIYOROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.