Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Буркина-Фасони мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Буркина-Фасо терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голни биринчи бўлим тугаши арафасида Кримец урди. Жамшид Искандеров ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Дарвозабон Зонга тўпни қўлидан чиқариб юборди. Егор бош билан дарвозани ишғол қилди.

Бошқа пайтда терма жамоамизда ҳам, меҳмонларда ҳам голга тортадиган яққол вазиятлар бўлмади. Жамомизда техник хатолар кўп кузатилди, ўйланган комбинациялар амалга ошмади. Захирадан тушган футболчилар эса ўйинга киришиб кета олишмади.

Боз устига, футболчиларимизнинг руҳиятида муаммо борлиги кўзга ташланди. Аввалига Азиз Ҳайдаров рақиб футболчисини ўзига нисбатан фол ишлатгани учун очиқчасига тепди ва майдондан четлатилди. Худди шунга ўхшаш вазиятда Марат Бикмаев сариқ карточка олди. Футболчиларимиз расмий ўйинларда терма жамоамизни оғир аҳволга солиб қўйиши ҳеч гап эмас.

Сурияга қарши ЖЧ-2018 саралаш баҳси бошланишига эса бир ҳафта қолди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - БУРКИНА-ФАСО - 1:0 (1:0)
Голлар: Егор Кримец (41)
Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов (11), Зоҳид Абдуллаев (67), Марат Бикмаев (90+2) — Амаду Туре (8), Абдулкарим Багуиан (83)
Четлатиш: Азиз Ҳайдаров (72)
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов (Отабек Шукуров 67), 6.Жасур Ҳасанов (Зоҳид Абдуллаев 46), 7.Азиз Ҳайдаров, 10.Жамшид Искандеров (Саламат Қуттибоев 75), 11.Игорь Сергеев (Марат Бикмаев 70), 13.Даврон Ҳошимов (Азим Аҳмедов 46), 16.Станислав Андреев, 14.Жавоҳир Соҳибов, 23.Элдор Шомуродов (Достонбек Хамдамов 76).
Буркина Фасо: 1.Айне Зонго, 4.Эрнан Кайенде (Арманд Оуэдраго 66), 6.Исмоил Загбе, 5.Эдмонд Тапсоба, 2.Ёқуб Кулибали, 8.Юсуф Барро, 14.Амаду Туре (Саканде Сулаймоний 65), 10.Сибири Сану (Исмоил Ҳамед Савадого 88), 7.Абдулкарим Багуиан, 11.Иброҳим Гуигма (Раззоқ Бенин 64), 12.Исмоил Лингани (Ҳассими Барри 50)
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Ўзбекистон)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:58, 24.08.2016.
Ўқилди: 13232 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.