Бугун Ғузордаги ўйингоҳда Олий лиганинг 20-туридан ўрин «Шўртан»-«Навбаҳор» учрашуви бўлиб ўтади.
Бугунги учрашув олдидан жамоамизда йўқотиш мавжуд. «Шўртан»га қарши ўйинда ҳужумкор ярим ҳимоячимиз Ислом Исоқжонов иштирок эта олмайди. Футболчининг сариқ карточкалари сони 4 тага етганлиги боис, Исоқжонов бугунги учрашувни ўтказиб юборади.