Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси Рио-де-Жанейрога жўнаб кетди

Баҳо:
+ | -

30 август куни эрта тонгда Ўзбекистон миллий термаси Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган XV Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Бразилияга жўнаб кетди. «Тошкент» халқаро аэропортида паралимпиячиларни кузатишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг 32 паралимпиячиси спортнинг беш тури — дзюдо, енгил атлетика, сузиш, ўқ отиш ва пауэрлифтинг бўйича медаллар учун кураш олиб боради. Делегация аъзоларининг энг катта қисми — 12 нафари енгил атлетика (найза отиш, ядро улоқтириш ва югуриш) бўйича иштирок этади.

Терма жамоа таркибидан таниқли атлетлар билан бир қаторда жуда ёш, спортда илк бор катта мусобақаларда иштирок этаётганлар бор.

«Барча жамоанинг кайфияти ажойиб даражада, — деди ядро улоқтириш бўйича 2014 йилги Осиё ўйинлари чемпиони Мавлон Ҳайдаров. — Барчамиз энг яхши натижаларни намоён этиш ва имкон қадар кўпроқ медалларни қўлга киритишга тайёрмиз. Олимпиячиларимизнинг Бразилиядаги ғалабалари иштиёқимизни кўтаришга ёрдам берди».

Пойтахт аэропортида паралимпиячиларни кузатиш учун кўплаб расмий шахслар: бош вазир ўринбосари Мажит Каримов, Миллий авиакомпания бош директори Валерий Тян, Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, спортчиларнинг қариндош ва яқинлари ташриф буюрди.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 12:09, 30.08.2016.
Ўқилди: 8683 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.