"Челси" ҳимоячиси Жон Терри ПСЖдан қайтиб келган Давид Луиз борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу биз учун ажойиб янгилик бўлди. Луиз кучли футболчи. Асосийси, жамоамиз учун бегона эмас. У ҳар қандай вазиятда ҳам жамоага фойда келтира олади. "Челси" янги мавсумда кўплаб унвонларга эга чиқишни истайди. Луиз "Челси"га қайтиб тўғри иш қилди", - дейди Терри.