Италия терма жамоасининг 17 ёшли дарвозабони Доннарумма Франция терма жамоасига қарши кечган ўртоқлик ўйинида майдонга тушгани ҳақида фикр билдирди.
"Буффон менга хотиржам қолишни ва ўзим билган ишни бажариб, ўйиндан лаззат олишни маслаҳат берди. Олдинда бизда яна тўрт кун бор ва Исроилга қарши кечадиган ўйинга тайёрланамиз", - дейди Доннарумма.