«Валенсия» яримҳимоячиси Санти Мина мавсум режалари ҳақида ўз фикрини баён қилди.
«Ўтган мавсумнинг якуни омадли бўлди. Энди янги мавсумда ҳам шундай ўйнашимиз шарт. Алькасернинг кетиши? У келажакда ажойиб футболчи бўлади. Ҳозир фақат жамоа ҳақида ўйламоқдамиз. «Валенсия» еврокубокларда ўйнаши шарт» - деди футболчи TMW хабарида.