«Марсель» яримҳимоячиси Абу Диаби уни тез-тез жароҳат олиб туриши юзасидан истеҳзо қилишларини ёқтирмаслиги ҳақида гапирди.
«Мени ойнадан ясалган дейишади. Албатта бу гаплар менга ёқмайди. Нима ҳам қилардим, бу жароҳатлар пешонамга ёзилган экан» - деди Диаби The Daily Mail хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи «Арсенал» таркибида ўтказган 9 мавсум давомида 42 марта жароҳат олган.