Кириш Регистрация

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Испанияда йиғин ўтказмоқда

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни Португалиянинг Порту шаҳридаги йиғинини якунлади.

Шу куннинг ўзида жамоа Испаниянинг Сантяго-де-Компостела шаҳрига етиб борди. Навбатдаги ўқув-машғулотлар айнан мана шу ерда бўлиб ўтади. Испаниядаги ушбу йиғин 6 сентябргача давом этади. Шундан сўнг Хосе Мария Мендез бошчилигидаги жамоа Мадрид орқали Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этиш учун Колумбия пойтахти – Богота шаҳрига учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Жаҳон чемпионати 10 сентябрдан 1 октябрга қадар Колумбияда бўлиб ўтади. Унда Жаҳоннинг энг кучли 24 терма жамоаси иштирок этади. Осиё вице-чемпиони – Ўзбекистон “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унга гуруҳ босқичида Португалия, Колумбия ва Панама терма жамоалари рақиб бўлади.

 “А” гуруҳи ўйинлари тақвими:

10 сентябрь, 18:00 (Тошкент вақти билан 11 сентябрь, 4:00)

Эль Пуэбло, Кали шаҳри

ЎЗБЕКИСТОН – Панама

10 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан 11 сентября, 6:00)

Эль Пуэбло, Кали шаҳри

Колумбия–Португалия

13 сентябрь, 18:00 (Тошкент вақти билан14 сентябрь, 4:00)

Эль Пуэбло, Кали шаҳри

Панама – Португалия

13 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан14 сентябрь, 6:00)

Эль Пуэбло, Кали шаҳри

Колумбия– ЎЗБЕКИСТОН

16 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан17 сентябрь, 6:00)

Эль Пуэбло, Кали шаҳри

Панама – Колумбия

16 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан17 сентябрь, 6:00)

Ивана де Бедуа мажмуаси, Медельин шаҳри

Португалия– ЎЗБЕКИСТОН

Манба: the-uff.com
Киритилди: 23:09, 04.09.2016.
Ўқилди: 5602 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.