Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

ЖЧ-2018 саралаши. Польша Қозоғистонда қоқилди

Баҳо:
+ | -

Евро-2016 мусобақасида чоракфиналгача етиб борган Польша терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш мусобақасини муваффақиятсиз бошлади. Қозоғистон терма жамоаси меҳмони бўлган польшаликлар дуранг натижа қайд этишга муваффақ бўлишди.

Энг кучли таркиб билан Астанага ташриф буюрган Польша 9-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Капустка яқин масофадан дарвозага йўллашга муваффақ бўлди.

Шундан сўнг ҳам Польша ташаббусни қўлдан бермай, кетма-кет ҳужумларни уюштириб турди. 35-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Левандовскини жарима майдони ичида чалиб йиқитди. Белгиланган пенальтини жабрланувчининг ўзи аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди.

Бўлим охиригача Польша ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди. Аммо Левандовски ва Милик қулай вазиятлардан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлим кутилмаганда Қозоғистоннинг голи билан бошланди. Шомко чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Хижниченко уни кўкраги билан тўхтатиб олди ва яқин масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди.

Бундан ўзига келолмаган Польша бироз ўтгач яна бир гол ўтказиб юборди. Ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Хижниченко ҳимоячи билан курашда дарвозага тўғирлаб юборишга муваффақ бўлди.

Ўйин охиригача кураш кескин тарзда кечган бўлса-да, ҳисоб бошқа ўзгармади. Қозоғистон биринчи сенсацияни тақдим қилиб, Польшадан очко тортиб олишга муваффақ бўлди.

Қозоғистон – Польша 2:2 (0:2)

Голлар: Хижниченко (51, 58) - Капустка (9), Левандовски (35 пен)

Қозоғистон – Покатилов, Кислицин, Малий, Шомко, Бейсебеков, Куат, Байжанов (Нургалиев, 69), Мужиков, Исламхан (Тагиберген, 79), Ахметов (Абдулин, 61), Хижниченко.

Польша – Фабианьски, Пишчек, Саламон, Глик, Капустка (Линетти, 83), Рибус, Блашчиковски, Криховяк, Зелиньски, Милик, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Левандовски (18), Малий (18), Зелиньски (28), Ахметов (43), Пишчек (53), Байжанов (56), Хижниченко (70), Куат (71), Глик (73), Исламхан (74).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:45, 05.09.2016.
Ўқилди: 8238 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.