«Ювентус» яримҳимоячиси Сами Хедира Поль Погба учун «Манчестер Юнайтед» томонидан тўланган 105 миллион евро ўзини оқлашини маълум қилди.
«Погба шу пулларга лойиқ футболчи. Ундан кам нархга уни ҳеч ким сотмаган бўларди. Унинг ўйини барча харажатни қоплайди. У ўйин тақдирини ҳал қилишга қодир футболчи» - деди Хедира Tmw хабарида.