"Қўқон-1912"га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиққан "Обод" олий лиганинг 16-турида бўлгани каби яна иродали ғалабани қўлга киритди.
Ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. "Қўқон-1912"нинг голига Отабек Ҳайдаров муаллифлик қилди. Танаффусдан кейин вазият ўзгарди. Захирадан майдонга тушган футболчилар жамоамизнинг ўйинини ўзгартирди. Аввалига Шоҳруз Норхонов ажойиб комбинациядан кейин Никита Рибкин билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни тенглаштирди.
Орадан кўп ўтмай футболчиларимиз яна бир чиройли комбинация ташкил қилишди. Бу сафар Рибкин Норхоновни тўхтатиб қолиш учун охирги чорани қўллади ва пенальти. Нуқтага яқинлашган Алишер Азизов кучли зарбаси билан ғалаба тўпини киритди.
ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
ОБОД - ҚЎҚОН-1912 - 2:1 (0:1)
5 сентябрь. Тошкент. "Хонабод" стадиони.
Бош ҳакам: Азиз Асимов.
Голлар: Шоҳруз Норхонов, Алишер Азизов - Отабек Ҳайдаров.
"Обод": Умиджон Ёрбеков, Илҳом Комилов, Ғайрат Умиров, Фарҳод Мирааҳматов, Аброр Хусинов, Дониёр Ҳасанов, Темур Ҳакимов, Алишер Мирзаев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Санжар Риҳсибоев, Шоҳруз Норхонов.
Захирадан тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Сардор Қаҳҳоров, Алишер Шоғуломов, Хуршид Ғиёсов, Алишер Азизов, Павел Соломин.
"Қўқон-1912": Азиз Ашуров, Дарко Гожкович, Никола Валентич, Маъруф Зокиржонов, Иброҳим Раҳимов, Суҳроб Бердиев, Жавоҳир Сиддиқов, Абдуллоҳ Олимов, Собир Ҳамидов, Отабек Ҳайдаров.
Захирадан тушганлар: Никита Рибкин, Шоҳруҳ Холматов, Миржалол Қурбонов, Достон Турсунов, Нодир Юлдашев, Ориф Мамажонов, Аваз Маматхўжаев, Баҳодир Акрамов, Иқбол Маликжонов, Азиз Тўхтабоев, Носир Отақўзиев, Миртўра Акбаров.