Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Клаудио Браво ёшлигида дарвозабон бўлишни ҳоҳламаган эди

Баҳо:
+ | -

Клаудио Браво ёшлигида дарвозабон бўлишни ҳоҳламаган эди. Хосеп Гвардиола ҳам уни нафақат дарвозабон, балки жамоа етакчиси сифатида кўришни ҳоҳламоқда. Чили терма жамоаси дарвозабонининг айтишича у ёшлигини 2000 ахолиси бор Вилуко қишлоғида ўтказган. У футбол вақтида дарвозани ҳимоя қилишни ҳоҳламаган эди, аммо унинг дўстлари Клаудиони дарвозга қўяр эканлар. Мана шу тариқа у ўз футболчилик фаолиятини бошлаган. Клаудио Чили пойтахтига келган вақтида ҳам уни дарвозга туришга ундашган ва Коло-Коло жамоаси таркибида дарвозабон тариқасида фаолият юрита бошлаган. Шундан сўнг у Реал Соседад ва Барселона жамоалари дарвозасини ҳам ҳимоя қилди. Ана энди у Манчестер Сити дарвозасини ҳимоя қиладиган бўлди. Унинг янги жамоага ўтганини пайшанба куни эълон қиладилар.

«Хар бир бола ёшликдан олдинги чизиқда ҳаракатланишни ҳоҳлашини айтади»” – дея фикр билдиради Браво , унинг даражаси олдинги чизиқда ҳаракатланишга мос келмади ва у дарвозани қўриқлашга тўғри келди.У дарвозабон сифатида «Коло-Коло» таркибига 11 ёшида келиб қўшилган. Ёшлик чоғлари Браво отасининг турли хил мевалар ортилган юк машинасида сайр қилар эди. У ташқи кўринишидан бесунақай қомат эгаси эди: бўйи унчалик баланд эмас ва озғин, аммо у ўз устида 3 йил давомида ишлади , бўйи баланд бўлмаса ҳам , ўйин вақтида қанотдан тўп узатмаларини ўз вақтида бартараф этар ва тўп ўтказиб юбормас эди. Хатто унинг бўйи хаддан ташқари паст бўлганлиги учун , клуб бошқарувчиларидан бири у билан шартнома бекор қилишни ҳоҳлаган эди.

«Эл Периóдиcо» нашрига берган интервьюсида Браво «Ахир мен атиги энди 14 ёшни қаршиладимку» дея такидлаб ўтган. Клуб мутасаддиларининг бу фикридан ранжиган Браво ўз қишлоғИ Вилукога қайтади ва ҳаммаси ўз поёнига етди ва футболчилик фаолияти тугади деб ўйлайди.

Аммо «Коло-Коло» мураббийи Бравога ён босиб, клуб мутассаддиларига:
- Агар Браво кетса, мен ҳам жамоани тарк этаман – деб ўз фикрини билдиради Хулио Родригез.
Родригез Клаудиода жамаоага қайтиш умидини уйғотди ва уни жамоага қайтарилиши маълум қилинди. У футболда кўплаб янгиликлардан хабардор бўлди. «Аякс»даги еғинда у Ёхан Кройфф билан ишлаган Франс Хоэк билан танишди. Ундан сўнг Хоэк Барселонада ва Манчестер Юнайтедда Луи Вангал билан ишлади. Родригезнинг наздида Кройфф дарвозабонлар учун идеал фикр билдира оладиган мураббий саналар эди. Кройффнинг фикрича: «Менинг клубимда дарвозабон ҳужумни бошлаб берувчи ҳисобланади». Родригез ҳам Бравога тўпни шунчаки тепиб юбориш керак эмас, балки жамоадошларига аниқ узатиб бериши кераклигини уқтирган. Аниқ тўп узатишни Браво кунига жуда кўплаб машқ қилар эди ва буни у ўзининг кун тартибига киритган эди.

Браво 14 ёшда бошлаб 16 ёшга тўлгунча ўзининг биринчи жамоаси сафида ўтказди ва бувақт оралиғида у 14 сантиметрга ўсди. Браво 19 ёшга тўлганда «Коло-Коло»нинг асосий дарвозабони жарохат олди ва у учун асосий таркибга йўл очилди, у эса бу имкониятни қўлдан бой бермади. Кунларнинг бирида унга «Реал Соседад» томонидан қизиқиш билдирилди. Мануэл Пеллегрининг ёрдамчи мураббийи Хавер Манкисидор Бравони (Хозирда Манчестер Ситида фаолият юритмоқда) 2006 йилда жамоага олиб келди.

Янги жамоада дастлабки йилларда Браво бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади ва унинг жамоаси Сегундага яни қуйи лигага тушиб кетди. Орадан 8 йил ўтгандан кейин «Барселона»га ўтишидан олдин Браво ўз жамоаси ва Чили терма жамоасининг сардорига айланди. Унинг кучи , иродаси ва ғурурига тан бермай иложимиз йўқ: меҳнаткаш, жиддий ва ўз ишига сидқи дилдан ёндашиш каби фазилатлар унда мужассам эди. Клаудио жуда қувноқ эди ва у турли хил «Лўттибоз»ликлар қилиб юрарди эди. Ла Лиганинг 2015 йилдаги энг яхши дарвозабони унвонини қўлга киритган ва юқорида қайд этганимиздек «Лўттибоз»лик қилиб видео рўлик ишлаган, муҳлислар буни «кулгу»ли рўлик дея фикр билдирганлар. Аммо Браво видео рўликга «қайғули» дея таъриф берган. 2015 йилда эришган ютуқларга у муносиб, сабаби у ўтган вақт мобайнида деярли хатоларга йўл қўймаган эди:

«Умид қиламанки бу йилги муваффақиятимни келаси йилда ҳам такрорлай оламан ва келаси йилда бошқа тусдаги видео рольикни тасвирга оламан» дея интервью бериб ўтган. Бравонинг «Барселона»га олиб келинишида Хуан Карлос Инсуэ ва жамоанинг спорт директори Субисаретта воситачи бўлганлар. Субисареттанинг фикрича: «Унда ўзига хос ҳарактер бор, ҳимоячилар билан яхши боғлана олади, яккама-якка курашларда яхши ҳаракат қилади ва мен учун муҳим бўлган хислати бу оёқда яхши тўп тепиши». Оёқда яхши тўп тепиш ? Ҳа, у «Нумансии» жамоаси дарвозасига жаримадан тўп киритган. «Мен ишонаманки у нафақат яхши дарвозабон, балки яхши ҳимоячи ҳам бўла олади» дея фикр билдирган Чилилик мутахассис. Манчестер Ситининг у билан шартнома тузишига ҳам мана шу хислат сабабчи бўлган. Бу хислат эгаси бўлган дарвозабонларни кўплаб мураббийлар ҳоҳлайдилар. Англия терма жамоасини Капелло бошқарган вақтида Жо Харт билан оёқ ҳаракатларини яхшилаш ҳақида сухбатлашган, чунки оёқ ҳаракатлари дарвозабонларнинг энг керакли воситаси ҳисобланади . Бравонинг ўтган мавсумдаги аниқ тўп узатиш кўрсаткичи 84% ни ташкил этган, Жо Хартники эса 53%ни. Жо Хартнинг тўп узатмаларидан сўнг 352 мартта тўп рақиб жамоаси аъзоларига келиб тушган. Бравода эса бу кўрсаткич 142 тани ташкил этади.

Чилилик дарвозабон «Барселона» сафида муҳим механизмга айлаганди, аммо у 31 ёшни қарши олганда унга рақобатчи сифатида Марка Андре Тер Штеген пайдо бўлди. Бу холатдан Браво албатта хавотирлана бошлади ва Штеген билан рақобат ҳақида ўйлай бошлади. Штегеннинг қуйидаги фикрлари Бравони яна ўйга кўмган бўлса ажаб эмас:

«Мен жамоага барча ўйинларда иштирок этиш учун келдим, мен нимага қодирлигимни барча исботлашни ҳоҳлайман» дея фикр билдирган Германиялик дарвозабон. Буни жамоа мутахасислари ҳам яхши билар эдилар, аммо Бравоннинг жарохати Штегенни асосий таркибда ҳаракатланишига сабаб бўлди. 9 турга келиб Штеген ўзининг биринчи голини ўтказиб юборди ва у бу борада Ла Лигада еткачи бўлиб олган эди. Браво эса жароҳатдан фориғ бўлгач Чемпионлар Лигаси ва Қирол Кубоги бахсларида иштирок эта бошлади. Бу холат Чили терма жамоаси дарвозабонини қониқтирмас эди ва у захира футболчиси бўлишни истамади, шу сабабли ҳам жамоани тарк этди. Бундан ташқари «Барселона» бу икки дарвозабондан бирини танлаши керак эди.

Штегенниг имкониятларини юқори баҳолаб жамоа мутассаддилари Бравони «Манчестер Сити»га сотиб юбордилар. Барселона мухлислари Штегенни биринчи рақамли дарвозабон дея тан олишган бўлса ҳам, Бравони ўз ишига сидқи дилдан ёндашадиган дарвозабон сифатида кўрардилар. Бунинг сабаби Браво 2 мартта Испания Чепионлигига ва Чили терма жамоаси сафида «Cопа Америcа» кубогини қўлга киритганидир.
Бу ютуқларда унинг хизматлари жуда катта – муайян ўйин услуби, тиришқоқлик, тўпни тезда ўйинга қайтариши ва дарвозани яхши қўриқлаши каби хислатлар уни буни ютуқларга олиб келди. У Гвардиола қидирган дарвозабонлар сафида етакчилардан эди: Унинг тўпни шерикларига аниқ узатиб бера олиши ва қарорларни аниқ ва ўз вақтида чиқара олиши Испаниялик мутахасисни ўзига жалб қилган эди. «Барселона» сафида у 75 та ўйин ўтказди ва жами 7 та совринни ютди. Бравога собиқ дарвозабони Садурни (1961 1976) ўз фикрини билдирди: «Браво қандайдир хатога йўл қўйган бўлса ҳам мен буни эслай олмайман».

Мана шу тариқа Вилуколик болакай ажойиб дарвозабонга айланди.

Муаллиф: Udesign

Манба: penalti.uz
Киритилди: 11:05, 06.09.2016.
Ўқилди: 6580 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.