Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

ОФК: Қатар - Ўзбекистон учрашуви превьюси

Баҳо:
+ | -

Бугун, 6 сентябрь куни Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги иккинчи тур ўйинлари ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бу турда Қатар меҳмони бўлади.  Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти ушбу ўйин учун махсус превью тақдим этди.

Доҳа: ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичини Эрондан қабул қилиб олинган аламли мағлубият билан бошлаган Қатар, Сурияустидан кичик ҳисобда ғалабага эришган Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши иккинчи турда ўйин олиб боради.

— Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор, ЖЧ саралашининг учинчи босқичини ғалаба билан бошлади.
— Сурия билан ўйинни ўтказиб юборган Егорь Кримец Ўзбекистон терма жамоасида Қатарга қарши учрашувда майдонга тушишга тайёр.
— Эронга қарши баҳсда жароҳат олган Педро Мигел ва Ҳасан Ал-Ҳайдосларнинг майдонга тушиши сўроқ остида.

— Даниэл Каррено Қатар жамоаси аъзоларини Эрон билан ўйинда қабул қилиб олинган 0-2 ҳисобидаги мағлубиятни унитишга чақирди.
— Самвел Бабаян жамоа аъзоларидан характер кўрсатишларини сўради.

Мураббийларнинг ўйиндан аввалги фикрлари

Ҳосе Даниэл Каррено, Қатар 

“Озодий стадионида Эрон терма жамоасига мағлубиятга учрашимиз бизни босим остига солиб қўйди. Шунингдек, ўзбекистонликлар Сурия билан ўйинда кичик ҳисобда бўлса ҳам ғалабага эришгани бу босимни янада оширади. Бўлажакучрашувжудамуросасизўтишинитаҳминқилишқийинэмас. Аммо, футболчиларимиз уч очкога эришиш йўлида жон жаҳдлари билан ўйнашларига ишончим комил”.

“Эрон билан баҳсда дарвозабоннинг қўпол хатоларини ҳисобга олмаганда, футболчиларимиз қатъиятли ўйин кўрсатишди ва Ўзбекистонга қарши ўйинда ҳам шундай руҳда майдонга тушишади. Дастлабки сафар ўйинидаги мағлубиятни унутамиз ва навбатдаги ўйинга бутун эътиборимизни қаратамиз. Ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишдан бошқа иложимиз ҳам йўқ”.

Самвел Бабаян, Ўзбекистон

“Қатар билан баҳсда 3 очкони қўлга киритмоқчимиз ва агар футболчиларимиз борини бериб ўйин олиб боришса, бу ўйинда ғалаба қозона оламиз. Умид қиламизки, омад биз томонда бўлади ва Ўзбекистонга 3 очко билан қайтамиз”.

“Қатар устидан ғалаба қозониш осон бўлмайди, чунки улар Эронга қарши баҳсда жуда яхши таассурот қолдиришди. Биз кучли жамоага қарши майдонга тушамиз”. 

Қатар ва Ўзбекистон ўртасида ўтказилган сўнгги 5 та ўйин:

07/10/14 Қатар 3 – 0 Ўзбекистон
18/06/13 Ўзбекистон 5 – 1 Қатар
16/10/12 Қатар 0 – 1 Ўзбекистон
08/01/11 Қатар 0 – 2 Ўзбекистон
28/03/09 Ўзбекистон 4 – 0 Қатар 

Жамоаларнинг сўнгги 5 та расмий ўйинлари.

Қатар: М - Ғ - Ғ - Ғ - М 
29/05/16 Албаниа 3-1 Қатар
08/08/16 Қатар 2-1 Ироқ
18/08/16 Иордания 2 - 3 Қатар
25/08/16 Қатар 3 – 0 Таиланд
01/09/16 Эрон 2 -0 Қатар

Ўзбекистон: Ғ – М – Ғ – Ғ – Ғ 

29/03/16 Ўзбекистон 1 – 0 Баҳрайн.
07/06/16 Канада 2 – 1 Ўзбекистон
24/07/16 Ўзбекистон 2 – 1 Ироқ
24/08/16 Ўзбекистон 1 – 0 Буркина Фасо
01/09/16 Ўзбекистон 1 – 0 Сурия 

ЖЧ-2018 3-босқич. 1-тур.

Эрон 2 – 0 Қатар.Озодий стадиони. 78,000 мухлис.
Теҳрон шаҳридаги “Озодий” стадионида, Шри-Ланкалик рефери, Дилан Перера томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эронлик Ризо Ғучанажжот 90(+4) ва Алиризо Жаҳонбахш 90(+11) томонидан урилган кетма-кетлиги Қатарни сафардан қуруқ қўл билан Доҳага қайтишига сабаб бўлганди.

Ўзбекистон 1 – 0 Сурия. Бунёдкор стадиони. 35,000 мухлис.
Сурияга қарши кечган ўйинда, жамоанинг фахрий аъзосига айланиб бораётган Александр Гейнрих асосий вазифани бажарди. Иккинчи бўлим аввалида, Қатар Юлдузлар Лигасининг “Ал-Жаиш” клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидовнинг ўрнига майдонга тушган ҳужумчиорадан ҳеч қанча ўтмай Сурия дарвозасини ишғол қилди. Якунда бу гол ягоналигича қолди ва Александр Гейнрих ўйин қаҳрамонига айланди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:49, 06.09.2016.
Ўқилди: 10958 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.