Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Самвел Бабаян: «Қатарга фақат ғалаба умидида ташриф буюргандик»

Баҳо:
+ | -

Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб Самвел Бабаян ва ҳимоячимиз Егор Кримец иштирок этишди.

— Бугун ўз мамлакатимиз, ўз мухлисларимиз учун чин юракдан ўйнадик. Бошқачасига ўйнай олмасдик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

— Ўйиннинг сўнгида шундай гол уриб, жамоангизнинг ғалаба қозонишини кутганмидингиз?
— Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Қатарни яхши ўрганиб чиққанимизни айтиб ўтгандим. Бундай об-ҳаво шароитида қийин ўйин бўлишига тайёр эдик. Биз жипслашган ҳолда ўйинни олиб бордик. Бугун кўпроқ тактик ўйин кечди. Қатар ҳам жамоавий ҳимояланди. Учрашув сўнгида ўз ўйинимизни кучайтирганимизга тўхталадиган бўлсам, бунинг учун захирамизда кучли футболчилар бор эди. Захирадан тушган футболчилар ҳужумдаги ранг-барангликни оширишди ва натижада гол уришга муваффақ бўлдик. Ўйин бошидан биз фақат ғалаба учун ўйнадик. Бизнинг мақсадимиз ғалаба қозониш ва олдинга қараб интилишдан иборат эди. Биз буни уддаладик.

— Бугунги ғалаба Ўзбекистон терма жамоасини гуруҳ пешқадамига айлантирди. Бу ҳақда нима дея оласиз?
— Ҳа, биз гуруҳ пешқадами бўлиб олдик. Бизнинг ўз фалсафамиз бор. Навбатдаги ҳар бир ўйин биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Энди навбатдаги Эронга қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Биз босқичма-босқич ҳаракатланамиз. Бунинг учун сафимизда иқтидорли футболчилар етарли. Улар жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш мақсадида терма жамоа атрофида бирлашишган. Ўз орзумизни амалга ошириш учун ҳаракат қиламиз. Биз бунга қодирмиз, деб ўйлайман.

— Иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўйинини кучайтаргани, майдонда яхшироқ ҳаракат қила бошлагани — бу олдиндан қилинган режа эдими?
— Ҳа, бизнинг ўз режамиз бор эди. Аввало биринчи бўлимда жипслашган ҳолда ўйнаб, рақибнинг ҳужумларини бартараф этишни мақсад қилгандик. Иккинчи бўлимда эса захирадан футболчи тушириш орқали ўз ўйинимизни кучайтиришни режалаштиргандик. Ўйин қандай бўлишидан қатъи назар биз Қатарга фақат ғалаба учун ташриф буюргандик. Бизда бошқача ният йўқ эди. 90 дақиқа давомида шунга қараб интилдик ва ўз мақсадимизга эришдик.

Савол Кримецга.
— Сиз Буркина-Фасога қарши ўйинда ҳам ғалаба тўпини киритгандингиз ва бу сафар ҳам сўнгги дақиқаларда гол уришга муваффақ бўлдингиз. Буни қандай уддалаяпсиз?
Кримец: — Биз машғулотларда стандартлардан фойдаланиш борасида кўп ишлаймиз. Бу ўзига хос ўйланган комбинация. Бундан ташқари, менга омад ҳам бироз кулиб боқяпти шекилли. Стандарт пайтида тўп айнан қайси жойга келишини олдиндан билиб бўлмайди. Менинг голим бугун терма жамоамизга ғалаба келтирганидан хурсандман.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:56, 06.09.2016.
Ўқилди: 16343 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5139]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2842]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2636]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2467]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1875]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1793]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1698]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1610]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1606]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1462]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик