«Манчестер Юнайтед»нинг француз ҳимоячиси Лени Йоро клубини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, футболчига икки нафар топ-клуб даъвогарлик қилмоқда. Йоро хизматларига «Бавария» ва «ПСЖ» қизиқиш билдирмоқда. Франциялик ҳимоячининг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt футболчининг қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.
Лени Йоро «Манчестер Юнайтед» сафида жами 72 та ўйинда майдонга тушган. Ушбу учрашувларда ҳимоячи битта гол урган ва учта голли узатмани амалга оширган.













