Австралия термаси Осиё тасарруфига ўтиб кетганидан кейин, Соломон ороллари минтақадаги ҳокимликни ўз қўлига олди. Жамоанинг кетма-кет ғалабаларига «стоп» белгисини қўя оладиган мамлакат ҳозирча топилаётгани йўқ.
Бироқ катта майдон умуман бошқа масала. Кучсизлар ичида зўр бўладиган жамоалар кучлилар ичида довдираб қолмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Колумбияга йўлСоломон ороллари терма жамоаси Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш йўлида катта қийинчиликка дуч келгани йўқ. Ўтказилган 5 та ўйиндаги 5 та ғалаба, дунёнинг бир чеккасида жойлашган орол мамлакатни Колумбия сари етаклайдиган бўлди.
Океания чемпионатининг сўнгги 5 тасида зафар қучган Соломон оролларини минтақа тождори деб бемалол аташингиз мумкин. Амалдаги финалчи Таитини 3:0 ҳисобида мағлуб этган Соломон, кейинроқ футзали жадаллик билан ривожланиб келаётган Янги Зеландия устидан 4:1 ҳисобида устун келди.
Мусобақага Фижи мезбонлик қилганди, у ҳам таслим қилинди. Кейинги икки рақибни сиз балки илк бор эшитаётгандирсиз — Янги Каледония ва Вануату. Хуллас, жиддийроқ рақибнинг ўзи йўқ эди ўзбекчасига Сулаймон ороллари бўлиб эшитилувчи мамлакат учун.
Жамоа ҳақидаСаломон оролларида думалоқ тўп билан ўйналадиган спорт турлари тезлик билан ривожланиб келмоқда. Улар биринчи навбатда футзал ҳамда соҳил футболига эътибор қаратишди. Бу спорт турларини ривожлантириш биринчидан катта пул талаб қилмайди, иккинчидан уни мамлакатнинг исталган ерида ўйнаш мумкин.
Бразилиялик мутахассис Жулиано ҳужумкор футболни ёқтиради ва ўзининг бу хислатини Соломон футзалчиларига юқтира олган. Тактика ва стратегия яратиши билан машҳур бўлган мутахассиснинг иш бошлагани Соломон термаси тарихида ўзгача бурилиш ясади.
Саккиз йил аввал бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида терма жамоа йириккина мағлубиятларни қабул қилиб олганди. Бу ҳолат ҳимоядаги қатор муаммоларни яққол очиб ташлади. Океания чемпионатида ўтказилган 5 та ўйинда бор йўғи 3 та гол қўйиб юборгани эса ҳеч нарсани билдирмаса керак. Ҳар холда мундиалда иштирок этадиган мамлакатлар билан сиз юқорида номлари келтирилган давлатчаларни солиштирмасангиз керак?
Мундиаллар тарихиБразилия—2008 ва Таиланд—2012 мундиаллари Соломон терма жамоасининг иштироки билан ёдда қолди. Аммо мусобақалардаги мағлубият ва ўтказилган голларга чидаб бериш осон эмасди. Муҳими улар дунёнинг энг кучли терма жамоаларига қарши кураш олиб боришди.
Энди эса тажриба тўрт йил аввалдагига қараганда ошган, анчагина. Бу нарса Банкондаёқ кўринганди. Тўрт йил аввал ҳар уч ўйинда мағлуб бўлган Соломон, Таиланд мундиалини ҳам иккита мағлубият билан бошлади. Эвазига учинчи турда Гватемалани 4:3 ҳисобида доғда қолдирди. Шунинг ўзиёқ жамоа учун чемпионликка тенг ҳолат эди.
Жамоа сардори Эллиот Рагомо, унга ёрдам берувчи Самуэл Осифело, Мичей Леаалафа ва дарвозабон Антони Тало тўрт йил аввалги Жаҳон Чемпионатида иштирок этган футзалчилар ҳисобланади. Бу эса Колумбиядаги чемпионат олдидан Соломоннинг ўзига бўлган ишончини бир қадар ошириб беради.