Кириш Регистрация
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла 2-2 Брентфорд
10/10 19:00 Челси 5-1 Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич 2-1 Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд 0-2 Брайтон
10/10 19:15 Алавес 1-2 Атлетико
10/10 21:00 Интер 3-0 Парма
10/10 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона 3-0 Хетафе
10/10 23:45 Наполи 3-0 Фрозиноне
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Нефтчи»нинг ОФК Элит Чемпионлар лигасидаги навбатдаги рақиби ҳақида

Баҳо:
+ | -

12 октябрь куни «Нефтчи» ОФК Элит Чемпионлар лигасининг 2026/27 йилги мавсуми 2-тури доирасида Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубига қарши майдонга тушади. Фарғоналиклар мусобақанинг дастлабки турида Ироқнинг «Ал-Қува Ал-Жавия» жамоасини Зоран Марушичнинг 83-дақиқада киритган голи эвазига 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Келинг, «Нефтчи»нинг навбатдаги рақиби ҳақида батафсил тўхталамиз.

«Ан-Наср» Саудия Арабистони футболидаги энг номдор ва совриндор клублардан бири ҳисобланади. Ар-Риёд жамоаси 1955 йил 24 октябрь куни ташкил топган бўлиб, 70 йилдан зиёд тарихга эга.

Жамоа мухлислар орасида «Ал-Алами», яъни Жаҳон клуби ҳамда «Форис Нажд» — Нажд рицарлари лақаблари билан машҳур. Клубнинг асосий ранглари сариқ ва кўк бўлиб, улар Саудия Арабистони чўллари ҳамда Арабистон яриморолини ўраб турган денгизларни ифодалайди.

«Ан-Наср» ўз уй учрашувларини Ар-Риёд шаҳридаги «Ал-Аввал Парк» стадионида ўтказади. Қирол Сауд университети ҳудудида жойлашган ушбу арена 25 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Стадион замонавий инфратузилмаси ва мухлисларнинг фаол қўллаб-қувватлаши билан Саудия Арабистонидаги машҳур футбол ареналаридан бири ҳисобланади.

«Ан-Наср» Саудия Арабистони чемпионатида 11 марта ғолиб чиққан. Бундан ташқари, клуб мамлакат Қирол кубоги, Валиаҳд шаҳзода кубоги ва Суперкубогини ҳам бир неча бор қўлга киритган. Ар-Риёдликлар тарих давомида «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Иттиҳод» билан Саудия Арабистони футболидаги етакчилик учун курашиб келмоқда.

Жамоа 2025/26 йилги мавсумда етти йиллик танаффусдан сўнг Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритди. Мавсумда «Ан-Наср» 34 та учрашувда 28 та ғалаба, 2 та дуранг ва 4 та мағлубият қайд этиб, 86 очко жамғарди. Жамоа энг яқин таъқибчиси «Ал-Ҳилол»ни 2 очкога ортда қолдирди ва 91 та гол билан чемпионатнинг энг сермаҳсул клубига айланди.

«Ан-Наср» халқаро майдонда ҳам муҳим ютуқларга эришган. Жамоа 1998 йилда Осиё кубок эгалари кубогини қўлга киритган. Ҳал қилувчи учрашувда Жанубий Кореянинг «Сувон Самсунг Блювингс» клуби 1:0 ҳисобида мағлуб этилган. Ўша йили «Ан-Наср» Осиё Суперкубогида ҳам ғолиб чиқиб, бир йилнинг ўзида қитъа миқёсидаги иккита совринга эга бўлган.

Айнан ушбу муваффақиятлар жамоага 2000 йилда Бразилияда ўтказилган клублар ўртасидаги илк Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини тақдим этган. «Ан-Наср» ушбу мусобақада «Реал Мадрид», «Коринтианс» ва «Ража Касабланка» клублари билан бир гуруҳдан жой олган. Ар-Риёдликлар Марокаш вакилини 4:3 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, гуруҳ босқичидан чиқа олмаган.

Жамоани айни пайтда 61 ёшли австралиялик мутахассис Анге Постекоглу бошқармоқда. У 2026 йилнинг июль ойида «Ан-Наср» бош мураббийи этиб тайинланди ва клуб билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Постекоглу бунгача Австралия миллий терма жамоаси, «Йокогама Ф. Маринос», «Селтик», «Тоттенҳэм» ва «Ноттингем Форест» клубларида фаолият олиб борган. У Австралия терма жамоаси билан 2015 йилги Осиё кубогини, «Тоттенҳэм» билан эса 2024/25 йилги УЕФА Европа лигасини қўлга киритган.

«Ан-Наср» таркиб жиҳатидан нафақат Саудия Арабистони, балки бутун Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Клубнинг энг машҳур футболчиси, шубҳасиз, португалиялик Криштиану Роналду саналади. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби 2023 йилнинг январь ойидан буён Ар-Риёд клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 41 ёшли ҳужумчи 2025/26 йилги Саудия Арабистони чемпионатида 28 та гол киритиб, жамоасининг чемпионликни қўлга киритишига муҳим ҳисса қўшди.

Роналду билан бир қаторда жамоада Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане, Франция миллий жамоасида ўйнаган Кингсли Коман, португалиялик Жоау Феликс, бразилиялик дарвозабон Бенто, франциялик ҳимоячи Муҳаммад Симакан ҳамда испаниялик Иньиго Мартинес каби таниқли футболчилар фаолият олиб бормоқда.

Жамоанинг маҳаллий футболчилари орасида ҳам Саудия Арабистони миллий терма жамоаси вакиллари кўп. Дарвозабон Навоф Ал-Ақидий, ҳимоячи Абдулилоҳ Ал-Амрий, ярим ҳимоячилар Абдуллоҳ Ал-Хайбарий ва Айман Яҳё, шунингдек, ҳужумчи Абдуллоҳ Ал-Ҳамдон 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан Саудия Арабистони миллий жамоасининг якуний тайёргарлик йиғинига жалб қилинган футболчилар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ОФК Элит Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган «Ан-Наср» — «Нефтчи» учрашуви 12 октябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридаги «Ал-Аввал Парк» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:15 да старт олади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 14:12, 11.10.2026.
Ўқилди: 447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик