ФИФА яқиндагина аъзоликка қабул қилинган Косово терма жамоаси таркибида қайси футболчилар иштирок этиши мумкинлигига ойдинлик киритди.
Ташкилот баёнотига кўра, 2016 йил 13 майдан сўнг (Косово аъзоликка қабул қилинган кун) бошқа терма жамоалар сафида ўйнаган футболчилар Косово терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Валон Бериша, Самир Уйкани, Амир Рахмани, Херолинд Шала, Албан Меха ва Милот Рашица Косово терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлишди.
Бироқ Жердан Шакири, Валон Бехрами ва Гранит Чака Швейцария таркибида Евро-2016да иштирок этгани учун бундай имкониятни йўқотишди.