Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Олимпиячиларимизнинг муваффақиятидан руҳланган паралимпиячиларимиз Риода биринчи куннинг ўзидаёқ 8 та медални қўлга киритишди (Тўлиқ шарҳ)

Баҳо:
+ | -
Кеча Рио-де-Жанейрода XV ёзги Паралимпия ўйинлари расман старт олди. Кечадан мусобақалар бошлаб юборилди ва биринчи куннинг ўзидаёқ ўн бир нафар ҳамюртларимиз баҳсларни бошлаб беришди. Эътиборли жихати кеча спорт ареналарига чиққан ўзбекистонлик ўн бир нафар спортчилардан саккизтаси совринли ўринларни қўлга киритиб Паралимпия ўйинларининг медаллари билан тақдирланишди.         Маълумки шу пайтга қадар бизда Паралимпия ўйинлари чемпиони йўқ эди. Умуман шу пайтга қадар Ўзбекистон вакиллари Паралимпия ўйинларида фақат битта кумуш медалига сазовор бўлишганди. 2012 йилги Лондондаги Паралимпия ўйинларида хамюртимиз Шариф Халилов 73 кг вазндаги дзюдочилар баҳсида кумуш медалига сазовор бўлганди. Кеча эса бир йўла учта спортчимиз шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, олтин медалга сазовор бўлишди. Шунингдек терма жамоамиз аъзолари томонидан кеча яна 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари қўлга киритилди.        Дзюдо. Вазни 60 кг гача бўлган дзюдочилар баҳсида Шерзод Намозов Ўзбекистон делегациясига Рио-2016 Паралимпия уйинларининг илк олтин медалини тақдим этди. Намозов финалга қадар уругвайлик Хенри Боргес ва озарбайжонлик Рамин Иброҳимовни мағлубиятга учратди. Олтин медал учун кечган баҳсда эса дюздо ватани ҳисобланган Япония терма жамоаси аъзоси Хироши Макотодан устун келди ва шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Демак Шерзод Намозовнинг олтин медали Мустақил Ўзбекистон тарихида Паралимпия ўйинларида қўлга киритилган илк олтин бўлиб қолди.        Эътиборлиси 66 килограмгача бўлган полвонлар беллашувида ҳам олтин медаль Ўзбекистон вакилига насиб этди. Ушбу вазн тоифасида ватанимиз шарафини химоя қилган Ўткирбек Ниғматов чорак финалда кубалик дзюдочини вазари баҳоси билан мағлуб этди. Ярим финалда эса украиналик Давид Хоравани муддатидан аввал таслим қилди. Ўткирбек рақибига нисбатан иппонга мос услуб ишлатган пайтда баҳснинг эндигина 3 дақиқаси якунига етаётганди. Хал қилувчи финал баҳсида Ниғматов озарбайжонлик Байрам Мустафоевни янада ишонч билан мағлубиятга учратди. Ватандошимиз 17 сонияда вазари ишлаган бўлса, беллашув тугашига бир ярим дақиқа қолганида иппонни қайд этди ва Паралимпия ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди.        Аёллар ўртасидаги дзюдо баҳсларида 52 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Севинч Салаева чорак финалда япониялик Аюми Ишини 7 сонияда иппон билан мағлуб этган бўлса, ярим финалда германиялик Рамона Бруссигга қарши кечган жангда юко баҳоси билан имкониятни бой берганди. Бронза медали учун беллашувда Салаева канадалик Присилла Гагнени юко баҳоси билан мағлубиятга учратди ва терма жамоамиз хисобига дастлабки бронза медалини қўшиб қўйди.        Енгил атлетика. Хамюртимиз Хусниддин Норбеков делегациямизга учинчи олтин медални такдим этди! Қувонарли томони Хусниддин нафақат Паралимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди, балки диск улоқтириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. Ҳамюртимиз илк уринишда дискни 54,46 метрга улоқтириб, ўзининг шахсий рекордини янгилаган бўлса, иккинчи уринишда 59,75 метр масофани забт этиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Эътиборли жихати Норбеков қайд этган натижага ҳеч бир спортчи яқин кела олмади. Литвалик Биилиус Миндаугас 53,50 метр натижа билан кумуш, хитойлик Сиа Донг 52,15 масофа билан бронза медалини қўлга киритишди. Дискни 59,75 метр масофага улоқтирган спортчимиз якунда энг кучли 12 спортчи орасида енгил атлетиканинг ушбу йўналишида жаҳонда энг зўр эканлигини исботлади.        Сузиш. Эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш буйича хамюртларимиз Кирил Паньков маррага 2 чи булиб етиб келди ва кумуш медалига сазовор бўлди. Яна бир ҳамюртимиз Музаффар Турсунхўжаев ушбу йўналишда бронза медалини қўлга киритди. Демак олтин медаль Беларуслик Боки Ихарга насиб этган бўлса, кумуш ва бронза медалларини ўзбекистонлик спортчилар ўзлариники қилиб олишди.        Аёллар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш буйича хамюртимиз Муслимахон Одилова делегациямиз хисобига иккинчи кумуш медалини тақдим этди. Худди эркаклар ўртасидаги беллашувларда бўлгани каби аёллар орасида ҳам кумуш ва бронза медаллари айнан Ўзбекистон вакилларига насиб этди. Зеро Муслимахон Одиловадан сўнг яна бир ҳамюртимиз Фотимахон Амилова маррагага етиб келиб терма жамоамиз ғазнасини бронза медали билан тўлдирди!        Демак Рио -2016 Паралимпия уйинларининг биринчи куни сархисоби буйича Узбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш хамда 3 та бронза медалларини кўлга киритиб умумжамоа хисобида Хитой ва Буюк Британия терма жамоаларидан сўнг кучли учликни якунлаб турибди.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:04, 09.09.2016.
Ўқилди: 9758 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.