Чемпионатимизда юзага келган маълум муддатлик танаффусдан сўнг бугун навбатдаги тур учрашувларига старт берилди.
Олий лиганинг 21-турида “Андижон” сафарда “Сўғдиёна” билан баҳс олиб борди. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ўйин аввалида ўзига яраша бир нечта йўқотишлар мавжуд эди. Хусусан Иброҳим Отахоновнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етгани сабабли Жиззахга бормади. Шунингдек дарвозабон Акмал Турсунбоев ўйиндан бир кун олдин ўтказилган машғулотда қўлидан енгил жарохат олиб, кутилмагада сафдан чиққанди.
Турнир жадвалида имкон қадар тезроқ аутсайдерлар қаторидан чиқиб кетишга уринаётган “бургутлар” шу куни сафардан ғалаба билан қайтиш илинжида эди. Шунга монанд мураббийлар штаби ҳимоявий тактикани қўллашга қарор қилди.
Учрашув мезбонларнинг хавфли ҳужумлари билан бошланди. Дастлабки бўлим ижобий якунланаётган бир пайтда кутилмаганда бош ҳакам марказий ҳимоячимизга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Бобур Акбаров майдон марказида тўп учун курашда Музаффар Музаффаровга жарохат етказди дея баҳолаган бош ҳакам Бахтиёр Намозов футболчимизни огоҳлантириб ўтирмасдан четлатиб, бир киши кам бўлиб қолишимизни таъминлади.
Шунга қарамай жамоалар танаффусга нурсиз дуранг билан чиқиб кетилди. Иккинчи бўлимни “Андижон” битта ўзгариш билан бошлади. Ҳужумчилар ортида харакат қилган Павел Смоляченко ўрнига Азамат Исроилов туширилди.
Иккинчи бўлимда бир нечта голли вазиятлар юзага келтирилди. Хусусан аввалига Эьман Тагаевда жуда яхши имконият бўлди. Аммо туркманистонлик легионерга совуққонлик етишмади. Унинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтаришга эришди. Орадан хеч қанча вақт ўтмай Рўзимбой Аҳмедовда ҳам шунга ўхшаш вазият юзага келди. Аммо бу сафар ҳам футболчимиздан омад юз ўгирди. Футболда сен урмасанг сенга уришади деганларидек 65-дақиқа ўтиб бораётганида Қаҳрамон Баҳодиров ҳисобни очишга эришди. “Сўғдиёна”нинг захирасидан майдонга тушибоқ, Баҳодиров ўзини кўрсатиб, учрашув қаҳрамонига айланди. Ушбу вазиятда Иҳтиёр Тошпўлатов тўпни ўнг қанотга оширди ва Баҳодировни олдинга бошлади. Унинг қаршисида турган ҳимоячми Тимур Васильев кутилмаганда рақибини ўтказиб юборди. Натижада Баҳодиров ўнг қанотда тўпни эгаллаб олиб катта тезлик билан жарима майдони ичига кириб борди. Сўнгра дарвозанинг яқин пастки бурчагини аниқ нишонга олиб, учрашувда ҳисобни очди – 1:0.
Голдан кейин ҳисобни тенглаштириш учун вакилларимизда яна бир нечта имкониятлар юзага келди. Аммо рақиб посбони ҳам айрим паллаларда маҳорат кўрсатиб, жамоасини голлардан қутқариб қолишга эришди.
Шу тариқа учрпшувда жиззахликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва муҳим уч очкони қўлга киритди.
Эни 17 сентябрь куни Андижонда “Насаф” билан ўйнаймиз.
09/09/2016 йил
Олий лига-2016. 21-тур
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Андижон» (Андижон) 1:0
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Т. Гайнуллин (Тошкент), К. Расулов (Қарши).
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов
Гол: Қаҳрамон Баҳодиров 65, – 1:0
“Сўғдиёна”: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Элёр Орипов, 5. Мурод Холмуҳаммедов, 7. Санжар Рашидов (8. Суҳроб Қобилов, 81), 10. Музаффар Музаффаров, 15. Сарвар Жўраев, 16. Акмал Холмуродов, 22. Бобир Қосимов (18. Қаҳрамон Баҳодиров, 63), 70. Раббимжон Ҳасанов, 77. Сардор Эминов, 93. Иҳтиёр Тошпўлатов (90. Сарвар Холматов, 89).
Захира: 12. Ширинбой Абдуллаев, 2. Дилмурод Икромов, 9. Акмал Абдураҳмонов, 17. Жамшид Ҳасанов, .
“Андижон”: 46. Хуршид Ходжаев, 8. Эльман Тагаев (91. Алибобо Раҳматуллаев, 70), 17. Тимур Васильев, 18. Фарҳод Бекмуротов, 19. Денис Ильеску, 21. Жавлон Гусейнов, 29. Обид Жўрабоев, 55. Дилшод Жўраев, 88. Андрей Бугняк (22. Рўзимбой Аҳмедов, 61), 89. Бобур Акбаров, 90. Павел Смоляченко (4. Азамат Исроилов, 46).
Захира: 1. Акмал Турсунбоев, 25. Фарруҳ Мирзаев, 26. Бахтиёр Қосимов, 32. Алишер Абдувоҳидов,
Четлатиш: Бобур Акбаров 44