Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Ҳамиджон АКТАМОВ: “Танаффусдан унумли фойдалана олмаганимиз билинди”

Баҳо:
+ | -

Олий лига йигирма биринчи тур доирасида “Қизилқум” — “Қўқон-1912” жамоалари учрашуви (1:1) ниҳоясига етгач, матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.

— Бугунги учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларимизга ҳайит байрамига муносиб совға тайёрламоқчи эдик,  — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Афсуски, жамоамиз бунинг удддасидан чиқа олишмади. Қолаверса, олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолишга уринаётган “Қўқон-1912” жамоаси ҳам бунга имкон бермади. Чемпионат тақвимида юзага келган  йигирма кунлик танаффусдан унумли фойдалана олмадик. Бир неча назорат ўйинлари ўтказишни режалаштирган эдик. Афсуски, айрим сабаблар туфайли бу амалга ошмай қолди. Бу эса бугунги ўйинимизга ўз таъсирини ўтказди.

Мухлислар икки бўлимда икки хил ўйинга гувоҳ бўлдилар. Ҳар иккала жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар етарли бўлган бўлса-да, афсуски йигитларимизга ҳал қилувчи паллада совуққонлик етишмади. Бир сўз билан айтганда, бугун жамоамиз  мағлубиятга тенг дуранг  қайд  этишди. Натижада ўз майдонимизда қимматли очколарни йўқотдик. Кейинги учрашувларда бой берилган очколар ўрнини қоплаш учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 22:50, 10.09.2016.
Ўқилди: 5634 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.