Биринчи лиганинг 25-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Бухоронинг "Ғиждувон" жамоасини қабул қилди.
Ўйиннинг тўртинчи дақиқасидаёқ Куранбаев меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 33 дақиқада катта саҳнага ҳакама чиқди. У мезбонлар дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Отақулов йўллаган зарбани "Орол" посбони қайтарган эди. Бироқ ҳакам дарвозабон ўз жойини тарк этди деб ҳисоблаб, пеналтини қайтадан амалга ошириш лозимлигини кўрсатди. Меҳмонлар футболчиси такрорий зарбада адашмади ва ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.
Иккинчи таймда мезбонлар ўйинни кучайтиришди. Жамоа тўпурари Наврўз Хаипов ҳисобни қисқартирди. Бироқ орадан 3 дақиқа ўтгач Атаджанов ҳисобни 1:3 кўринишига олиб келди. Шу тариқа, "Ғиждувон" Нукусдан 3 очко билан қайтди.
Учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Ф. Нарсафаровга жуда ҳам кўп эътирозлар бўлди. Афсуски Биринчи лигада ҳакамлаарнинг савияси борасида ҳали бери мақтана олмаслигимиз аниққа ўхшайди.
Ўйинга мухлислар сонининг кам келишига 2 та сабаб бор. Биринчиси, учрашув 12-центябрдан 11-центябрга кўчирилгани эди. Кўпчилик томошабинлар ўйин санаси ўзгарганидан бехабар қолиб кетишди.
Иккинчиси учрашув вақтининг олдиндан айтилмаслиги. Яхши биламизки, Олий лигада ўйинлар бошланиш вақти ҳақида ПФЛ расмий сайтида хабар берилади. Агар Биринчи лига ўйинларининг бошланиш вақтлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб борилса, стадионга ташриф буюрадиган мухлислар сони бироз бўлса ҳам ошган бўлармиди.
«Орол» (Нукус) – «Ғиждувон» (Ғиждувон) – 1:3. 923 томошабин.
Ҳакамлар: Ф. Нарсафаров (Қарши) - 8,4, ф. Усманов (Қарши) – 8,0, З. Элибаев (Қарши) – 8,3, Б. Канназаров - 9
Инспектор: Х. Мухтаров (Самарқанд).
Голлар: Н. Хаипов (68) – М. Куранбаев (4), М. Отакулов (33, пенальти), Д. Атаджанов (71).
Огоҳлантиришлар: Р. Мусаев (6), Э. Жамиев (11), М. Канназаров (20), Ш. Бекимбетов (31) – И. Ильин (53), С. Данишев (73).
Четлатиш: Р. Мусаев (иккинчи огоҳлантириш, 68).
Фурқат Юсупов
Манба: KRuz.uz