Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Ҳаёт давом этади, “Локомотив” бор эътиборини кейинги ўйинларга қаратади

Баҳо:
+ | -

Кеча бўлиб ўтган “Локомотив” – “Ал Айн” ўйинидан сўнг “темирйўчилар” бу йилги Осиё чемпионлар лигасини тарк этишди. Сафарда бу жамоа билан 0:0 ҳисобини қайд этиб қайтган “Локо” Тошкентда кечган баҳсда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Албатта, ушбу натижадан сўнг кўпчиликнинг кўнгли хира бўлгани бор гап, аммо нима ҳам дердик, бу – футбол ва бунда ғалабалар қатори мағлубият ҳам бўлиб туради. Энг муҳими шуки, “Локомотив” бошини тик кўтарган ҳолда мусобақа билан хайрлашди.

“Локо” ўзи иштирок этган барча ўйинларда характер кўрсата олди. Бунинг учун футболчилар ва мураббийлар штабига раҳмат айтсак арзийди. Лекин кечаги беллашувда йўл қўйилган баъзи бир хатолар туфайли жамоа мағлуб бўлди.

Шунга қарамай, клуб ўз тарихида янги саҳифа очди. “Локомотив” ўз тарихида биринчи бор Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқди, ҳатто чорак финалга қадар етиб келди. Бунақаси клуб тарихида биринчи бор рўй берди. Қолаверса, бу йилги ОЧЛда энг узоқ мағлубиятсиз серияни давом эттирган жамоа ҳам айнан “Локомотив” бўлди.

“Темирйўлчилар” мусобақада 10та ўйин ўтказиб, шундан 9тасида мағлуб бўлишмади (учта ғалаба, олтита дуранг). Аммо биргина мағлубият “Локомотив”ни мусобақани тарк этишига олиб келди. “Локомотив” бу йил ОЧЛ гуруҳидан чиққан ягона ўзбек клуби бўлди ва бу ҳам Осиё эътиборига тушди. Мана шу натижа туфайли барчага раҳмат айтсак арзийди.

Ҳаёт эса давом этади ва клубимиз бор эътиборини навбатдаги ўйинларга қаратади. Ҳали олдинда “локочилар”ни миллий чемпионат ва Ўзбекистон Кубоги баҳслари кутмоқда. Бўлажак беллашувларда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. “Локомотив” ўзининг кейинги учрашувини олий лига доирасида 17 сентябрь куни сафарда “Олмалиқ”қа қарши ўтказади.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 15:54, 14.09.2016.
Ўқилди: 8205 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 25-апрель куни «Хетафе» - «Барселона» ва «Манчестер Сити» - «Саутгемптон» ўйинларини жонли трансляция қилади [2758]

Туркия чемпионати. Шомуродов дубль қайд этган баҳсда «Башакшеҳир» «Қосимпошо»ни тор-мор келтирди [2249]

Жорже Мендеш Бернарду Силвани «Реал»га таклиф қилди, бироқ... [2134]

Шомуродов яна Онуачуга етиб олмоқда [1707]

Ла лига. «Реал» «Бетис»га қарши баҳсда 90+4-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди (видеошарҳ) [1526]

Арбелоа «Бетис»га қарши ўйинда Мбаппенинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [1484]

Туркия чемпионати. «Башакшеҳир» - «Қосимпошо» - 4:0 (видеошарҳ) [1264]

«Реал» жароҳат олган Мбаппенинг ҳолати ҳақида расмий маълумот берди [1222]

Абдуқодир Ҳусанов ва «Ман Сити» бугун яна бир соврин учун катта қадам ташлаши мумкин [1191]

«Реал»нинг «Бетис»га қарши ўйинидан сўнг эмоционал ҳолат (фото) [1165]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик