«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси 1-турида «Спортинг» (2:1) дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, 31 ёшли футболчи ЧЛ гуруҳ босқичидаги 50-голини уриб, бу борада Лионел Месси («Барселона») ва Руда ван Нистелройга етиб олди.
Эслатиб ўтамиз, бу борада рекордчи «Реал» афсонаси Рауль бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 53 та гол мавжуд.