Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов «Уфа» клубига қарши ўйинга тайёргарлик қандай кечаётгани ҳақида гапириб берди.
«Спартак» (0:1) клубидан мағлубиятга учрагач, мураббийлар бу ўйинни тезроқ унутишимизни истаяпти. Улар футболчиларни руҳий босимдан асрамоқчи. Хатоларни таҳлил қилиб, олдинга юришда давом этишимиз шарт.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаб қайтдим. Қатардаги об-ҳавони ҳам олиб келсам бўларкан.
«Уфа»га қарши ўйин янги бош мураббий Юрий Сёмин учун дастлабки уй учрашуви бўлади. У бор эътиборини ўйинга қаратиб, яхши тайёргарлик олиб бормоқда.
«Спартак» клуби қарши ўйиндаги мағлубиятни унутиб, астойдил меҳнат қилмоқдамиз» - деди Денисов.