Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Олимпиада қаҳрамони «Боруссия Д» ва «Ливерпул»га рад жавобини берди

Баҳо:
+ | -

Бразилияда ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида футбол бўйича кумуш медални қўлга киритганига бир неча соат ўтганидан кейин ҳимоячи Никлас Зюле терма жамоа мураббийи Ҳорст Ҳрубеш билан алоҳида суҳбатлашди. Учрашув давомида мураббий унга шундай маслаҳат берди: «Агар сен яна бироз самаралироқ ўйнасанг, ўз йўлингни топасан.» Финландия терма жамоасига қарши ўтган синов ўйинида (2:0) Никлас Зюле Германиянинг Йоахим Лёв раҳбарлигидаги асосий терма жамоаси таркибида ўз дебютини нишонлади.

Ёш юлдуздаги бундай ривожланиш кутилмаганда юз бергани йўқ. Ёзги танаффус вақтида бир нечта топ-клублар 21 ёшли марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилишди: «Боруссия Д», «Байер», «Рома», «Наполи», «Ливерпул», «Милан», «Челси». Бироқ Зюле барча таклифларга рад жавобини берди ва «Ҳоффенҳайм»да қолишга қарор қилди. Чунки у ўз вазиятига оқилона баҳо бера олади. «Менга ҳали ўзим кўниккан муҳит керак ва ҳали ўз даражамда барқарор тўп суришим зарур», дейди у «Sport Bild» нашрига берган интервьюсида.

«Ҳоффенҳайм»да айнан унга керакли одам бор: Юлиан Нагелсманн. Жамоа бош мураббийи Зюлени беш йилдан бери танийди. Ёшлар жамоасида уларнинг ўртасида бир неча марта келишмовчиликлар бўлган. «Никлас жуда эркин ҳаракат қиларди. У ўз рольини ҳар доим ҳужумкор деб биларди ва онда-сонда танбеҳ эшитиб турарди. Бу эса унга зарар қилмади, кўриб турибмизки, у жуда яхши ривожланди», дейди Нагелсманн. Буни Зюле ҳам тасдиқлайди: «Мен энди ёшлар жамоасидаги каби баланд овозда гапирмайман. Мураббийнинг ҳар бир гапига қаршилик қилавермайман.»

Агар у ривожланишда шундай давом этса, топ-клубларнинг унга нисбатан қизиқиши, 2019 йилгача имзоланган шартномага қарамасдан, асло камаймайди. Чунки Зюле замонавий марказий ҳимоячига нисбатан талабларнинг барчасига жавоб беради. Бўйи 1,94 метр, кенг қоматли. Миллий терма жамоа таркибидан жой олганлиги ҳам айни муддао. Ким билади, бир йилдан кейин у балки АПЛда тўп сурадиган навбатдаги немис футболчисига айланар. 

Манба: "Чемпион" газетаси
Киритилди: 13:09, 17.09.2016.
Ўқилди: 8766 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.